Ta’lim24.uz
101K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
#zamonamiz_qahramonlari
❇️ЎНГА ЯҚИН УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА, БЕШ ЮЗДАН ОРТИҚ ЭЛЕКТРОН ДАРСЛИКЛАР ЯРАТГАН МАКТАБ МУАЛЛИМАСИ

🔹Ғиждувон туманидаги 17-умумтаълим мактабининг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Махфурат ОТАЕВА салкам 30 йиллик педагогик фаолияти давомида ёш авлод қалбида она тилимизга муҳаббат туйғуларини мустаҳкамлашга интилиб келмоқда.

🔹Ушбу эзгу мақсад йўлидаги изланишлари, интилишлари натижаси ўлароқ, вилоят ҳамда республика миқёсида оммалашган ўнга яқин услубий ўқув-қўлланмалар ва 500 дан ортиқ электрон дарс ишланмаларини яратди.

Батафсил 👉https://telegra.ph/buxoro-vxtb-uz-05-11


✅Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналига аъзо бўлинг: 👉 buxorovxtb
‼️АЗИЗ БИТИРУВЧИЛАР ВА УЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ!

САНОҚЛИ ДАҚИҚАЛАРДАН СЎНГ ОЧИҚ МУЛОҚОТ БОШЛАНАДИ

☝️Эслатиб ўтамиз, навбатдаги ОЧИҚ МУЛОҚОТ олий таълим муассасаларига киришда топшириладиган ижодий имтиҳонлар ҳамда ҳарбий йўналишдаги олий таълим муассасаларига ҳужжатлар қабули ва саралаш имтиҳонларини ўтказиш тартибига бағишланган.

Мулоқот давомида мактаб битирувчилари ва уларнинг ота-оналари учун:

✅Касбий ва ижодий имтиҳонлар ўтказиш тартиби;

✅ ҳарбий йўналишдаги олий таълим муассасаларига ҳужжатлар қабули ҳамда саралаш имтиҳонларини ўтказиш тартиби;

✅ касбий (ижодий) имтиҳонларни мувафақиятли топшириш бўйича тавсиялар берилади;

Очиқ мулоқотни жонли эфир орқали саноқли дақиқалардан сўнг ушбу ҳавола орқали кузатишингиз ва унда ўзингизни қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишингиз мумкин:

👉 https://www.facebook.com/events/785822522300031/

ОЧИҚ МУЛОҚОТ бугун 🕒 соат 1️⃣4️⃣:0️⃣0️⃣ да.

ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Ҳайит байрами кунларига режалаштирилган дарслар тиғизлаштирилган ҳолда ўтилади

Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорларига асосан 13 май – пайшанба куни Рамазон ҳайитининг биринчи куни, 14-15 май кунлари қўшимча дам олиш кунлари сифатида белгиланганини инобатга олиб, умумтаълим муассасаларида 13-15 май кунларига режалаштирилган дарс машғулотларини жорий ўқув йили якунига қадар тиғизлаштирган ҳолда ўтилишини маълум қилади.

Ушбу тиғизлаштирилган мавзулар синф журналларига қайд этилади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
ЧЕККА ТОҒЛИ ҚИШЛОҚНИНГ МУСИҚА ФАНИ ЎҚИТУВЧИСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ АЪЛОЧИСИ КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги 50-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, “Замонамиз қаҳрамонлари” лойиҳаси доирасида фаолияти ёритилган, ўқувчиларини халқаро даражага олиб чиқаётган чекка тоғли қишлоқнинг мусиқа фани ўқитувчиси Мухаббат Шодиевага Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими аълочиси кўкрак нишонини топширди.

Узоқ йиллар педагогика соҳасида меҳнат қилиб, халқ таълими ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб, ўсиб келаётган ёш авлодни она Ватанга, маънавиятимиз ва қадриятларимизга садоқат руҳида тарбиялаб, узоқ йиллик фаолияти ва тажрибаси билан ёш педагоглар учун ўрнак бўлаётган ўқитувчига миннатдорлик билдириб, келгуси фаолиятида зафарлар тилади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Гематология марказида даволанаётган болажонларга “Баркамол авлод” болалар мактаби аъзолари томонидан совғалар улашилди

Жорий йилнинг 11 май куни Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан “Баркамол авлод” болалар мактаблари томонидан хайрия акцияси ўтказилди.

Акция доирасида Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий марказида даволанаётган болажонларга “Баркамол авлод” болалар мактаблари тўгарак аъзолари ва уларнинг ота-оналари томонидан тақдим этилган 850 хил турдаги совғалар топширилди.

Хайрия тадбири давомида Халқ таълими вазирининг ўринбосари Рустам Каримжонов марказдаги бемор болалар билан суҳбатлашиб, уларни Ҳайит байрами билан табриклаб, совғаларни улашди.

- Мазкур акцияни ўтказишдан асосий мақсад оққонга чалинган болаларни қўллаб-қувватлаш ва яшашга бўлган ишончини оширишдан иборат, — деди Халқ таълими вазирининг ўринбосари Рустам Каримжонов.
Новая методика изучения узбекского языка для учеников не являющимися носителями послужит популяризации — Первый заместитель министра народного образования Усмон Шарифходжаев

Первый заместитель министра Народного образования Усмон Шарифходжаев разъяснил информацию о новой методике изучения узбекского языка:

"В Интернете многие ухватились за фразу «узбекский язык будет обучаться как иностранный».

Хотелось бы напомнить, что в Узбекистане есть предмет «Она тили», для носителей языка и предмет «Узбекский язык» для тех, кто не является носителем языка.

Обращаю внимание, что словосочетание «как иностранный» — это общепринятая терминология, которая используется при обучении неродных языков во всем мире.

В последние годы многие родители часто критикуют что методика обучения узбекского языка для классов обучения не на государственном языке, очень сложна и наточена на грамматику, а также то, что, в учебниках используются устаревшие термины и слова.

Чтобы сделать обучение государственного языка интересным и удобным, с привлечением зарубежных экспертов-лингвистов, разработана новая программа предмета «Узбекский язык» для школьников не являющимися носителями языка.

Новый учебник будет нацелен на развитие у ученика навыков общения и понимания устной и письменной речи, а также на формирование знаний грамматики и словарного запаса (уровни А1, А2, В1, В2).

С нового учебного года начнётся поэтапное внедрение новой программы. В частности, с нового 2021/2022 учебного года начнётся внедрение новой методики для учеников второго класса.

Во избежание различного рода неправильного толкования, прошу СМИ обращаться в Пресс-службу МНО для уточнения.

МНО всегда готово дать комментарий и дать разъяснения."
Министерство народного образования Республики Узбекистан приносит свои соболезнования в связи с трагическим событием в школе в Казани.

Скорбим вместе с родными и близкими погибших. Желаем скорейшего выздоровления пострадавшим.

****

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Қозон шаҳридаги мактабларнинг бирида содир бўлган мудҳиш ҳодиса муносабати билан ўз ҳамдардлигини билдиради.

Вафот этганларнинг яқинлари билан қаттиқ қайғудамиз. Жароҳатланганларга тез фурсатда соғайиб кетишларини тилаб қоламиз.
ОТМга киришда топшириладиган ижодий имтиҳонлар мавзусида битирувчилар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Халқ таълими вазирлиги олий таълим муассасаларига киришда топшириладиган ижодий имтиҳонлар мавзусида битирувчилар ва уларнинг ота-оналари учун очиқ мулоқот ўтказди.
Очиқ мулоқот Халқ таълими Вазирлигининг Facebook саҳифаси орқали тўғридан-тўғри намойиш этилиб, унда 8 мингдан ортиқ мактаб битирувчилар ва уларнинг ота-оналари, умумтаълим мактаб директорлари, битирувчи синф раҳбарлари иштирок этди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий Гвардияси ҳамда улар тасарруфидаги олий таълим муассасалари вакиллари ҳам иштирок этиб, қабул жараёнлари ва касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш тартиби тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтдилар.

Шунингдек, битирувчилар ва уларнинг ота-оналари томонидан берилган саволларга соҳа мутахассислари томонидан тўлиқ тушунтириш берилди.

Очиқ мулоқотни ушбу ҳавола орқали 06:05 дақиқасидан томоша қилиш мумкин.
📌 Халқаро пресс клуб «Хорижий тилларни ўргатиш бўйича янги тизим — келажак учун мустаҳкам пойдевор» мавзусида ўзининг навбатдаги сессиясини ташкил этмоқда.

📍Унда Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев иштирок этади.

🎥 Эфирни бугун, 12 май соат 11:15 да «Ўзбекистон 24» ва «УзРепорт» телеканаллари орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин.

____

📌 Международный пресс-клуб организует свою очередную сессию на тему "Новая система обучения иностранным языкам - прочная основа для будущего".

📍В нем принимает участие первый заместитель министра Народного образования Усмон Шарифходжаев.

🎥 Смотрите трансляцию в прямом эфире сегодня, 12 мая в 11:15 на телеканалах "Узбекистан 24" и "UzReport".
Халқ таълими вазири ўринбосари Сурхондарё вилоятидаги мактабларда бўлди

Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов Сурхондарё вилояти, Денов туманидаги 2-17-70-сонли умумтаълим мактабларида олиб борилаётган реконструкция ва мукаммал таъмирлаш жараёнларини кўздан кечирди.

Вазир ўринбосари томонидан келгусида босқичма-босқич тумандаги реконструкция ишлари олиб бориладиган мактаблар хусусида кўрсатмалар берилди.

Шунингдек Темур Комилов, вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Сулув Хамидова, Музработ тумани прокурори Хуршид Эркинов ҳамда туман хокимининг биринчи ўринбосари Абдуғани Ачилдиев иштирокида Музработ туманидаги 33-сонли умумтаълим мактабига замонавий компьютер тўпламлари совға қилди.

Мутасаддилар 11-синф битирувчи ўқувчилари ва мактаб педагогик жамоаси билан суҳбатлашиб, уларни қизиқтирган саволларига жавоб берди.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Ўзбек тили фани ўқитувчиси "МДҲнинг энг яхши ёш олими-2021" деб топилди

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани 19-сонли умумтаълим мактабининг ўзбек тили фани ўқитувчиси Файзулло Яхёев Қозоғиcтон Республикасининг Нурсултон шаҳрида МДҲ давлатлари ўртасида ўтказилган "Йилнинг энг яхши ёш олими - 2021" Халқаро танловида 14 та мамлакат ичида Филология йўналишида биринчи ўринга лойиқ кўрилиб, олтин медаль билан тақдирланди.

Файзулло Яхёев мактабда ўқувчиларга сабоқ бериш билан бир қаторда ЎзМУ 2-босқич магистранти.

ЎзМУ адабиётшунослик кафедраси мудири, Филология фанлари доктори, профессор, Ҳамидулла Болтабоев илмий раҳбарлигида "ХХ асрнинг иккинчи ярми ўзбек навоийшунослиги масалалари (Тўхтасин Жалолов илмий мероси мисолида) мавзусида илмий изланишлар олиб бормоқда.

Ҳозирга қадар 100 дан ошиқ илмий-публицистик мақолалари, тезислари халқаро, республика миқёсидаги нашрларда эълон қилинган, тўпламларга киритилган. Республика Ёш олимлар кенгаши аъзоси.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📣📣📣 DIQQAT, E'LON!!!

HURMATLI OTA-ONALAR VA O'QUVCHILAR!

Respublikamizdagi barcha PREZIDENT MAKTABLARIga qabul jarayonlari 2021- yilning 5-iyun sanasidan boshlanishini ma’lum qilamiz.

❗️Hujjatlar topshirish 5-iyun sanasidan portal.piima.uz orqali faqat onlayn tarzda amalga oshiriladi va 25-iyunga qadar davom etadi.

Qabul bo'yicha savollar tug'ilsa, Siz uchun maxsus yaratilgan imkoniyatlardan foydalanishingiz mumkin.

Buning uchun:

🌐 telegram bot (t.me/Qabul2021_bot)

☎️ Call-markaz +99871-207-72-22
raqamlari bilan bog'lanib o'zingizni qiziqtirgan savollarga javob olishingiz mumkin.

❗️Bularning barchasi 2021-yilning 5-iyun sanasidan o'z faoliyatini boshlaydi.

⬇️
Biz ijtimoiy tarmoqlarda:
Veb-sayt | Telegram | Instagram | YouTube