Ta’lim24.uz
101K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
НАВОИЙ ВИЛОЯТИ КАРМАНА ТУМАНИ 2-МАКТАБНИНГ 7 НАФАР ЎҚУВЧИЛАРИ МУДДАТИДАН ОЛДИН ТАЛАБА БЎЛДИ

Кармана туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактабининг 7 нафар битирувчилари муддатидан аввал чет эл ва юртимизнинг нуфузли олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинди.

АЗМИДДИН ЗИЯДУЛЛАЕВ

✅ Турин политехника университети
✅ Халқаро Вестминстер университети
✅Сингапур менежментни ривожлантириш институти

ФАЁЗ ЗИЯДУЛЛАЕВ

✅ Турин политехника университети

ҒАНИШЕР РУСТАМОВ

✅ Турин политехника университети
✅ Жанубий Кореянинг AJOU университети

МАДИНА ГАНИЕВА

✅ Тошкент ахборот технологиялари университети
✅ Тошкент давлат юридик университети
✅ Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети

ДИЛНОЗА ИРГАШЕВА

✅ Сингапур менежментни ривожлантириш институти
✅ АҚШнинг WEBSTER университети

НАРГИС МАНСУРОВА

✅ АҚШнинг WEBSTER университети

ХУМОРА УБАЙДУЛЛАЕВА

✅ Навоий давлат педагогика институти (спорт йўналиши)

Навоий вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати


@uzedu
#Сўраган_эдингиз

Савол: Мактаб ўқувчиларига олтин медаль бериш шартлари қандай?

Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 апрелдаги 154-сонли қарори билан умумий ўрта таълим муассасаларининг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартиби таcдиқланган.

✅ Унга кўра, олтин медаль умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд бўлган, умумий ўрта таълим муассасаларининг 10- ва 11-синфларида барча фанлар бўйича якуний назоратлар, чораклик ва йиллик баҳолари аъло бўлган, намунали хулқ-атворли ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган битирувчиларга берилади.

✅ Кумуш медаль умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд бўлган, умумий ўрта таълим муассасаларининг 10- ва 11-синфларида барча фанлар бўйича йиллик баҳолари аъло бўлган, намунали хулқ-атворли ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган битирувчиларга берилади.


@uzedu
❗️Диққат!

✅Эндиликда Халқ таълими тизимида ўтказиладиган барча вебинарлар, видеоселектор йиғилишлари ва бошқа онлайн тадбирлар А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг “Узлуксиз касбий таълим” махсус электрон платформаси орқали ўтказилади.

✅А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти томонидан ҳудудий халқ таълими бошқармалари бошлиқлари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлим мудирлари ва умумтаълим мактаб раҳбарлари учун мазкур платформадан фойдаланишни таништириш мақсадида, синов тариқасида илк вебинар йиғилиши ўтказилади.

🕰Ўтказилиш вақти: 2021 йил 27 май соат 15:00

Ҳавола:👇👇
https://onlinedu.uz/webinars/view/uzluksiz-kasbiy-ta-lim-maxsus-elektron-platformasi-vebinar-tizimi

Институтнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
Халқ таълими вазири қорақалпоғистонлик ўқитувчилар билан ҳудудда таълим сифатини кўтариш бўйича фикр алмашди

Куни кеча Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи доирасида ҳудуддаги ўқитувчилар билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Қорақалпоғистон мактабларида таълим сифатини ошириш, қизил тоифадаги мактабларни камайтириш ва бошқа ҳудудларга нисбатан рақобатда қорақалпоғистонлик ўқитувчилар натижаларини кўтариш имкониятлари хусусида сўз борди.

Вазир соҳада сифатни ошириш борасида амалга оширилиши мумкин бўлган ишлар юзасидан ўқитувчиларнинг таклиф ва мулоҳазалари билан қизиқди.

Фидойи ўқитувчилар ва илғор натижага эга бўлган директорлар томонидан мактабларда ишига масъулиятсиз ва билими етарли бўлмаган ўқитувчиларни камайтириш, ўқувчилар билан психологик ишлаш учун дарс жадвалида вақт ажратиш, вариатив синфларни 7-синфдан бошлаш каби таклифлар берилди.

Тадбир сўнгида Kundalik.com'ни жорий қилишда фаол иштирок этган 3 нафар ўқитувчига ҳомийларнинг ноутбуклари топширилди.
11-СИНФ ЎҚУВЧИСИ МДҲда “ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ЁШ ОЛИМИ» ДЕБ ТОПИЛДИ

Камолиддин
Акбаралиев Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳридаги 1-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси. Жорий йилнинг 20-21 апрель кунлари Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида МДҲ давлатлари ўртасида ўтказилган “Йилнинг энг яхши ёш олими – 2021» халқаро танловида таълим йўналиши бўйича 1-ўринни қўлга киритди.

Билимдон ўқувчимиз мазкур халқаро танловда “Замонавий таълимни ривожлантириш” бўйича илимий иши билан иштирок этди. Илмий ишга киритилган мактаблардаги таълимни ривожлантириш ва соҳага замонавий таълимни татбиқ этиш бўйича ўз фикрлари ҳакамлар томонидан юқори баҳоланди.

БАТАФСИЛ: https://bit.ly/3hXTzgo


@uzedu
Forwarded from IT taʼlim
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Olis hududlarda ingliz tilini o'rgatish bo'yicha mobil guruhlar faoliyati tashkil etiladi

Xorijiy tillarni oʼrganishni ommalashtirish agentligi hamda Xalq taʼlimi vazirligi huzuridagi Respublika taʼlim markazi onlayn muloqot tashkil qildi.

Suhbat davomida Respublika ta'lim markazi vakillari shu paytga qadar chet tillarni o'qitish tizimini rivojlantirish va mazmunini boyitish bo'yicha qilingan ishlar, jumladan, Milliy o'quv dasturi asosida chet tillari doirasida yaratilgan o'quv dasturi va dastur asosida tayyorlanayotgan darsliklarning mazmun-mohiyati haqida ma'lumot berishdi.

Shuningdek, Cambridge darsliklarini mahalliylashtirish bo'yicha qilinayotgan ishlar, English Speaking Nation "Ingliz tilida so'zlashuvchi millat" loyihasi haqida aytib o'tildi.

Suhbat davomida olis hududlarda mobil guruhlar faoliyatini boshlash va til oʼrganuvchilar uchun chet tilini mukammal oʼrganish muhitini tashkil etish haqida kelishib olindi.

Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
Forwarded from Sherzod Shermatov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan tarixda birinchi bor bitiruvchilarga yuborilgan tabrikni maktablarga borib shaxsan yetkazgan barcha hudud rahbarlariga o'z minnatdorchiligimizni bildiramiz

Bu yil ilk marotaba O'zbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan maktab bitiruvchilariga tabrik yuborildi va uni barcha hududlardagi rahbarlar shaxsan maktablardagi  “So‘nggi qo‘ng‘iroq” tadbirlariga borib bitiruvchilarimizga yetkazishdi. Shuningdek, o'zlarining ham hayotiy tajribalari bilan bo'lishishdi.

Bu esa bitiruvchilarimizga kelgusi hayotlarida muvaffaqiyatga erishishlariga qo'shimcha juda katta motivatsiya berishi bilan birga, joylarda maktablarga yordam berish haqiqiy umummilliy harakatga aylanayotganiga yorqin misol bo'ldi.
#Diqqat_Tanlov

✅Бола тарбиясига оид ижобий тажрибангиз билан бўлишинг ва ноутбук соҳиби бўлинг!

Халқ таълими вазирлиги интернетнинг ўзбек сегментидаги энг кўп аъзоларга эга Maslahat.uz гуруҳи билан 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ота-оналар ва ўқитувчилар ўртасида танлов эълон қилади!

✅Бола тарбияси осон иш эмас, бунинг учун катталардан болага ўзини англашга, унга атрофдагилар билан мулоқот қилиш, ҳис туйғуларни енгиш ва қизиқишларни ривожлантиришга кўмаклашиш талаб этилади. Бир сўз билан айтганда бола тарбияси ҳар биримиздан юксак масъулиятни талаб этади.

Танловдан асосий мақсад бола тарбиясидаги ижобий тажрибаларни оммалаштириш.

‼️Бола тарбиясида оилангиз, синфингиз ёки мактабингизни бошқалардан ажратиб турадиган қандай усули ёки хусусияти бор, деб ўйлайсиз? Уни бошқалар билан ўртоқлашинг!

Танлов шарти: ўз тажрибангизни ушбу ҳаволадаги пост тагида ёзиб қолдиринг

🎁Энг кўп лайк ва изоҳларга сабаб бўлган тажриба муаллифи 1 июнь куни аниқланади.

#Tanlov #Bola_tarbiyasi
Халқ таълими вазирлигида «VEON» компаниялар гуруҳи вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Халқ таълими вазирлигида «VEON» компаниялар гуруҳи бош ижрочи директори Каан Терзиоглу бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда меҳмонлар Ўзбекистонда умумий ўрта таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништирилди.

Мазкур учрашувда “VEON” компаниялар гуруҳи вакиллари томонидан ташкил этилиши режалаштирилаётган информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослашган мактабларни ташкил этишда ва рақамлаштириш технологияларини жорий этишда ўзаро ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Меҳмонлар томонидан ижтимоий лойиҳаларга ҳомийлик маблағлари ажратилиши давом эттирилиши режалаштирилганлиги маълум қилинди.

@uzedu
Фарғона вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбари вазифасини вақтинча бажариш учун янги раҳбар тайинланди

Фарғона вилояти xалқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига вазифани вақтинча бажариш 1-сон аниқ ва ижтимоий фанларга иxтисослашган давлат умумтаълим мактаби директори Озодаxон Раҳмонова зиммасига юклатилди.

@uzedu
#республика_олимпиадаси
#Самарқанд
#очилиш_маросими

ВИЛОЯТ ҲОКИМИ РЕСПУБЛИКА ОЛИМПИАДАСИ ИШТИРОКЧИЛАРИГА ОМАД ТИЛАДИ

Хорижий тиллар ва тожик тили ва адабиёти бўйича республика фан олимпиадасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда иштирок этган Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов сўзга чиқиб, фан олимпиадасининг қуйи босқичларида ғолибликни қўлга киритган ва республика босқичида қатнашаётган ўқувчиларни табриклади. Президентимизнинг тегишли фармон ва қарорларига асосан юртимизда иқтидорли ёшларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларга чуқур билим бераётган устозларни рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаб,барча олимпиада иштирокчиларига омад тилади.
Тантанали очилиш маросими Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармасининг расмий каналларида жонли намойиш этилди (https://www.facebook.com/watch/?v=171955138199671). Жараёнда ОАВ вакиллари фаол иштирок этмоқда.
Икки кун давомида 135 нафар ўқувчилар тиллар бўйича амалий ва назарий билимларини синовдан ўтказишади.
Forwarded from TA'LIM VA TARBIYA INFO
✅Бугун, 29 май куни пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги 224-сонли умумтаълим мактабида умумтаълим фанлари олимпиадаси Республика босқичи бошланди.
❇️Ўзига хос билимлар синовида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда барча вилоятлардан жам бўлган 117 нафар 11-синф (шулардан 33 нафари махсус мактаб-интернатлардан) ўқувчилари иштирок этмоқда.
Олимпиада Низомига кўра, дастлабки куни иштирокчилар она тили ва адабиёти, ўзбек тили, математика (махсус мактаб-интернатлари ўқувчилари учун), она тили (махсус мактаб-интернатлари ўқувчилари учун) фанлари бўйича ёзма иш топширишади.

🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: 👉 https://t.me/ToshkentshaharXTBB