Ta’lim24.uz
100K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
ЎҚУВЧИЛИГИДАНОҚ 3 МЛН СЎМ МАОШ ОЛАЁТГАН АНДИЖОНЛИК БИТИРУВЧИ КОРЕЯНИНГ БАРЧА МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТЛАРИГА ГРАНТ АСОСИДА ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

Аслиддин Саминжонов Андижон вилояти, Асака туманидаги 36- мактабнинг 11-синф битирувчиси. Иқтидорли ўқувчи жорий йилда мактабни аъло баҳоларга тамомлади.

Уч йилдан буён Аслиддин Саминжонов корейс тилини ўрганиб, айни пайтда хусусий ўқув марказда дарс бериб келмоқда. Аслиддин яқинда 5-ТОПИК натижани қўлга киритиб, Кореянинг барча миллий унверситетларига кириш учун грант ютиб олди.

Бугунги кунда Аслиддин 100 дан ортиқ ўқувчиларга сабоқ бериб, 3 млн сўм даромад топиб, оиласига ҳам кўмак бермоқда.

Аслиддин Саминжоновга келгусида бундан ҳам улкан зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз!
Халқ таълими бўлимлари ходимлари фаолиятини қўшимча моддий рағбатлантириш масалалари муҳокама этилди

Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган семинарда туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ҳузурида ташкил этилган Халқ таълими ходимларини рағбатлантириш жамғарма ҳисобидан ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантириш имкониятлари яратилганлиги, шунингдек, тизимида фаолият кўрсатаётган мудир ва методистларга уларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолашда қандай мезонларга эътибор қаратиш лозимлиги каби масалалар мутахассислар томонидан атрофлича муҳокама қилиниб тегишли тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди ва улар томонидан берилган таклифлар ҳам инобатга олинди.

Халқ таълими вазирлигининг «Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашни такомиллаштириш ҳамда уларни қўшимча рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» буйруғи ва иловаларини юклаб олиш.


@uzedu
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✅Халқ таълими тизими рақамларда

🔗Халқ таълими тизими статистикаси илмий асосда таҳлил қилиниши тўғрисида хабар берган эдик.

📊Эндиликда халқ таълими тизими статистик маълумотлари бериб борилади

📈Бугунги кунда мактаблар сон жиҳатдан ортган, аммо ўқувчилар сонига нисбатан олиб қараганда 2016-2017 ўқув йилигача ушбу кўрсаткич -29,0%га пасайган.

Таълим тизимидаги ўзгаришлар, яъни 11 йиллик таълим қайта қўшилиши сабабли жорий йилда ушбу нисбат 2000-2001 ўқув йилига нисбатан 0,3%га ошган.

📈Ўқитувчилар сони таҳлили ҳам сон жиҳатдан ортган, бироқ мактаблар сонига нисбатан солиштирилганда 2016-2017 ўқув йилигача -6,2%га пасайиб кетган.

🔰Бу йилга ўқитувчиларнинг мактабларга қайтиши сабаб ушбу кўрсаткич 15,2%га ошган.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, шаҳар жойларда ўқитувчилар сони 2,2 баробарга ортган бўлса, қишлоқ жойларда сони 4,0%га ошган холос. Сабаби юқори билимли кадрлар шаҳар жойларда қолишмоқда.

📝Халқ таълими статискаси маълумотларини кузатиб боринг!

Telegram |Facebook |Website|YouTube
Forwarded from Laylo Rustamova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли блогерлар ва ОАВ вакиллари!

Бугун Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Ургутдаги мактаб ўқувчиларининг мустақил равишда 5 дан 10 млн сўмгача даромад топиш билан биргаликда 30-40 нафар ишчини ҳам иш билан таъминлаб, 15-20 млн сўмдан ортиқ даромад топаётгани ҳақида ёзган пости кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.

Бунга айримлар ҳавас билан қараган бўлса, яна айримлар буни ёлғон маълумотга ва ҳазилга йўйди.

Аслида Ургутда мана шундай ишбилармон ўқувчиларимиз бор ва бу ҳақиқат. Улар бугун катталарга яхшигина ўрнак бўлиб, ҳалол меҳнати билан нафақат ўзи балки оиласига фойда келтирмоқда.

Мазкур лавҳада ана шундай ёшлардан бирининг фаолияти ёритилган.

Ҳурматли блогерлар!

Агар бирор нарсага ишонмасангиз бундай тарзда ижтимоий тармоқларда "Кун ҳазили" дея пост тарқатмасдан ўзингиз ўрганиб кўришингизни тавсия қиламиз. Ушбу ҳолатни шахсан гувоҳи бўлиш истагида бўлган журналист ва блогерларни Самарқанд вилоятининг Ургут туманига Медиа-турга таклиф қилиб қоламиз.

Мурожаат учун: @Laylo_xtvpress
“Magic City” истироҳат боғининг илк меҳмонлари “Меҳрибонлик уйи” болалари бўлди

Жорий йилнинг 31 май куни пойтахтимиздаги “Magic City” истироҳат боғининг очилиш маросимида Тошкент шаҳрининг 21-, 22-, 23-сонли “Меҳрибонлик уйи” болалари ва “SOS” болалар маҳаллалари тарбияланувчилари иштирок этишди.

Мазкур тадбир давомида янги барпо этилган ушбу истироҳат боғи ўзида турли хил шаҳар ва мамлакатларнинг тематик кўчаларини мужассам этган ҳолда болажонларни Тошкентдан чиқмасдан туриб, Лондан, Париж, Барселона, Венеция каби дунёнинг турли шаҳарларида саёҳат қилиш имконини берди.

1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Боланинг бегонаси бўлмайди!” шиори остида ташкил этилган махсус ҳафталик доирасидаги ушбу тадбир болажонларга ажойиб кайфият бахш этиши билан бир қаторда, улар учун ажойиб байрам совғаси бўлди.


БАТАФСИЛ: https://bit.ly/3vDeucB

@uzedu
Халқ таълими вазири Сурхондарёдаги мактаблар ҳолатини ўрганмоқда

Куни кеча Ургутдан қайтган Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бугун Сурхондарё вилоятига борди. Вазир бошчилигидаги ишчи гуруҳ вилоятнинг Шеробод туманидаги 2-сонли умумтаълим мактабига ташриф буюрди. Мактабдаги умумий ҳолатни ўрганиб, яратилган шарт-шароитлар бўйича ўқитувчилар билан суҳбатлашди.

Сухбат чоғида таътил вақтида мактабда қўшимча курслар ташкил қилиш, ўқувчиларни касбга йўналтириш борасида фикрлари билан ўртоқлашди. Мактаб бугунги кунда коэффициент кўрсаткичи юқори бўлиб, вазир бунинг сабаблари билан қизиқди ҳамда 2022 йилда мактабга 540 ўринли қўшимча бино қуриш таклифини берди.


БАТАФСИЛ: https://bit.ly/3yOgmRY

@uzedu