Ta’lim24.uz
100K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Халқ таълими вазири Андижондаги умумтаълим мактаблари ҳолати билан танишди

Жорий йилнинг 17 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Жалақудуқ ҳамда Андижон туманларидаги умумтаълим мактабларига ташриф буюриб, мактабда ўқувчилар ҳамда устозлар учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди.

Дастлаб, Халқ таълими вазири Жалақудуқ туманидаги 45-умумтаълим мактабида бўлиб мазкур мактабда ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, мактабни янада обод қилиш бўйича амалга оширилиши зарур бўлган ишлар юзасидан туман ҳокими билан фикр алмашди.

Шунингдек, Андижон туманидаги 54- ҳамда 55-умумтаълим мактаблари педагог жамоалари билан суҳбатда бугунги кунда мактабларимизда устозлар томонидан сифатли таълим бериш баробарида битирувчиларни ўз даромад манбаига эга бўлишлари учун зарурий маслаҳатлар бериш ҳам зарур эканлигини таъкидлади.

Халқ таълими вазири томонидан мазкур мактаблар кутубхоналарига мотивацион руҳдаги жаҳон адабиёти бестселлерлари тақдим этилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Андижон вилоятида мактаб битирувчиларини касб-ҳунарга йўналтириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати
🔹2021-yil 25 iyul - 2 avgust kunlari Yaponiya davlatida bo‘lib o‘tadigan 53-Xalqaro kimyo olimpiadasi (53-IChO)da ishtirok etuvchi O‘zbekiston terma jamoasi a'zolari saralab olindi.
Ular bilan tanishing:
1. Sobirov Firdavs Furqat o‘g‘li - Buxoro shahar 35-maktab o'quvchisi;

2. Muxtorxujayeva Durdona Mutalibjon qizi - ibn Sino nomidagi ixtisoslashtirilgan maktab-internati o'quvchisi;

3. Boymaxammadov Ikromiddin Akmaljon o‘g‘li - ibn Sino nomidagi ixtisoslashtirilgan maktab-internati o'quvchisi;

4. Amanov Sobirjon Zoir o‘g‘li - Toshkent pediatriya tibbiyot instituti akademik litseyi o'quvchisi.

‼️Nufuzli xalqaro olimpiadada mamlakatimiz o'quvchilariga omad va zafarlar tilab qolamiz.

🌐 👉 olympiad.uzedu.uz
📲 👉@olimpdep
Forwarded from Xorijiy tillar
📣Уч ва ундан ортиқ хорижий тилларни биласизми? (B1+)

📚Кўп тилларда мукаммал гаплашадиган, таржима қила оладиган танишларингиз борми?

🔰Агентлик жамоаси сизлар учун кўплаб янги лойиҳалар тайёрламоқда!

🔸Ёшлар орасида полиглот ўқувчилар ва талабаларни янада танитиш.

🔸Агентлик ҳомийлигида турли кўрик-танловлар ўтказиш.

🔸Тил биладиган ёшларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш.

🔸Хорижий ҳамкорлар билан ўтказиладиган лойиҳаларга жалб этиш.

🔸Янги контентлар яратишда полиглотлар тажрибаларидан кенг фойдаланиш.

📌Ушбу👉 ҳавола орқали бизга полиглотларни излашда кўмак беринг ва юртимизда хорижий тилларни оммалаштиришга ўз ҳиссангизни қўшинг!

КАНАЛГА УЛАНИШ

Telegram
| Instagram | Facebook | 🌐
СОБИҚ БИТИРУВЧИЛАР ҚАРИЙБ 2 МИЛЛИАРД СЎМГА НАМАНГАНДА 300 ЎРИНЛИ МАКТАБ БИНОСИНИ ҚУРИБ БЕРМОҚДА

Косонсой туманининг “Янги йўл” маҳаллаcида жойлашган 33-сонли мактабининг собиқ битирувчилари 300 ўринли янги ўқув биноси қуриб бериш ташаббуси билан чиқди.

Бугун уларнинг ташаббуси қўллаб-қувватланиб, бино қурилиши бошлаб юборилди.


БАТАФСИЛ: https://bit.ly/2SMqryx

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
💻430 нафар Информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчилари “Python” дастурлаш тилини ўрганади

Ҳар бир ҳудудлардан саралаб олинган 430 нафар Информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчилари “Python” дастурлаш тили бўйича қуйидаги 3 босқичда ўқитилади:

1-босқич: Basic Python – 160 соат;
2-босқич: Django Python – 72 соат;
3-босқич: Full Python – 4 соат (маҳорат дарси).

Ўқитувчиларнинг бу каби курсларда малака ошириши келгусида жойларларда ташкил этилаётган Информатика ва ахборот технологиялари фани чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаблар учун муносиб кадрлар захираси шаклланишига хизмат қилади.

👉🏼Батафсил ўқиш 🔎

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Rustam Karimjonov
Ҳурматли ота-оналар!

Яшаш манзилингизни киритиш орқали микроҳудудингизга бириктирилган мактабни
онлайн тарзда аниқлаш электрон хизмати
- my.maktab.uz платформасида ишлаб чиқилди.

Марҳамат!

1️⃣. my.maktab.uz веб сайтига киринг
2️⃣. Мактабни қидириш бўлимида яшаш манзилингизни киритинг ва қидириш тугмасини босинг
3️⃣. Фарзандингизни 1-синфга қабул бўйича қайси мактабга бириктирилганлигини ҳамда мактабнинг харитада жойлашувини билиб олинг.

1-синфга қабул бўйича батафсил маълумот қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин - https://t.me/RustamKarimjonov/554

Мактаб жойлашуви бўйича харитадаги хатони кўрсангиз изоҳда қолдиринг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқ таълими тизимидаги ўқитувчиларга санаторийларда бепул дам олиш ва соғломлаштириш имконияти яратилмоқда

Жорий йилнинг 18 июнь куни Халқ таълими вазирлиги томонидан “Умид гулшани” санаториясида таътил вақтини мароқли ўтказаётган педагоглар билан кенг жамоатчиликни таништириш мақсадида Пресс-тур ташкил этилди.

Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ 2021 йилнинг июнидан сентябрь ойига қадар туман (шаҳар) кесимида тузилган рейтингда биринчи бешта ўринларни эгаллаган умумтаълим муассасаларининг икки нафар ўқитувчиларига Касаба уюшмалари Федерацияси ҳисобидан санаторийларда дам олиш учун бепул йўлланма берилиши белгиланган.

Пресс-тур доирасида журналистлар санаторийларда ҳордиқ олаётган педагог ходимларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Айни пайтда мазкур санаторийларда педагог ходимлар турли хасталикларни даволаш ва профилактика муолажаларини олмоқда.
БУ ЙИЛ ҲИСОБИДАН ИЛК НУФУЗЛИ ХАЛҚАРО ФАН ОЛИМПИАДАСИ СТАРТ ОЛДИ

33-Халқаро Информатика Олимпиадасида (IОI) Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда. Жорий йилдаги олимпиада ташкилотчиси Сингапур давлати ҳисобланади.

Ўзбекистон терма жамоаси таркиби билан танишинг:

1. Магсут Янгабаев
- Қорақалпоғистон Республикаси 13-сонли умумтаълим мактаби 11-синф ўқувчиси;
2. Азимжон Уринов - Наманган шаҳридаги Президент мактаби 11-синф ўқувчиси;
3. Аслиддин Исмоилов - Наманган шаҳридаги Президент мактаби 9-синф ўқувчиси;
4. Дилшод Хўжақулов - Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Аниқ фанларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси

Терма жамоа раҳбари:

1. Баҳодир Гулматов
- Наманган шаҳридаги Президент мактаби информатика ўқитувчиси
2.Асадулло Ғаниев - Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети талабаси

Халқ таълими вазирлиги терма жамоамизга ушбу нуфузли мусобақада улкан зафарлар тилаб қолади!
Халқ таълими вазири соврини учун ўтказилган кўрик-танловлар ғолиблари тақдирланди

Хабарингиз бор,14-18 июнь кунлари Андижон вилояти умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири соврини учун кўрик-танлов ҳамда спорт мусобақалари ўтказилди.

19 июнь куни Марҳамат туманида қарийб 15 мингдан зиёд тенгдошлари ичида робототехника, китобхонлик, спортнинг шахмат ҳамда футбол йўналишларида ғолибликни қўлга киритган ёш истеъдод эгалари Халқ таълими вазирлиги томонидан муносиб тақдирланди.

Тадбирда иштирок этган Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бешта муҳим ташаббус доирасидаги мана шундай кўрик-танловлар ўқувчиларимизни ижодий фикрлашларини янада ривожлантиришини таъкидлаб ўтди.
Forwarded from Sherzod Shermatov
Andijon viloyatida to’q qizil maktablar soni 7 barobarga kamayib, umumiy OTMga kirgan bitiruvchilar soni 2,4 barobarga ortishi natijasida, OTMga kirgan bitiruvchilar ulushi bo’yicha viloyat hududlar orasida 3 pog’ona yuqoriga ko’tarilgan.

OTMga kira olmagan 4 mingdan ortiq bitiruvchiga 41 mlrd so’m kreditlar berilishi natijasida ularning ham bandligi ta’minlangan.

Albatta, har bir hududda qilinishi kerak bo’lgan ishlar va yig’ilib qolgan muammolar juda ko’p, lekin ijobiy o’zgarish va natijalarni ham aytib o’tish lozim. Shundagina, ushbu hududdagi jamoa yanada yaxshiroq natijalar uchun ko’proq harakat qiladi.

Hali OTMlarga asosiy imtihon boshlanmasidan, 200dan ortiq bitiruvchilar turli xalqaro OTMlarga qabul qilinib bo’ldilar.

Bunday o’quvchilar bilan suhbatda ularning shijoati va g’ayrati to’lib turganiga guvoh bo’lish mumkin.

Eng qiyin savol esa qanday qilib boshqa yoshlarni ham bu kabi natijaga erishayotgan yoshlarga xasad emas, havas qildirishga o’rgatish…