Ta’lim24.uz
100K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
#yoshlar_forumi

Xalq ta'limi vaziri Sherzod Shermatov Ilm-fan maydonchasida
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқ таълими вазирлиги «Учинчи ренессанс бунёдкорлиги» шиори остида ўтказилган Ўзбекистон Ёшлари ва талабалари форумида иштирок этди.

Вазирлик томонидан Форум доирасида “Илм фан” бурчаги ташкил этилиб, унда турли фан олимпиадалари ва тақдимотлар ўтказилди.

Жараёндан батафсил видеорепортажда.
Халқ таълими тизимидаги 3 нафар мактаб ўқувчиси «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланди

«Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори имзоланди.

Давлат мукофоти мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаоллик кўрсатиб, ўзининг билим ва иқтидори, интилувчанлиги ва ташаббускорлиги, ҳалол ва самарали меҳнати билан Ватанимиз тараққиётини юксалтириш, янги Ўзбекистонни барпо этиш ва унинг халқаро нуфузини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва юқори салоҳиятга эга, халқ манфаати ва юрт истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган фидойи ва мард ўғлонларни рағбатлантириш мақсадида фан, таълим, тиббиёт, маданият, адабиёт, санъат, спорт, ишлаб чиқариш, ҳарбий хизмат соҳалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун берилади.

Қарор билан 2021 йил учун истисно тариқасида «Мард ўғлон» давлат мукофоти бўйича кўзда тутилган 28 та мукофот ўрнига 29 та берилиши белгиланди.

Мукофот совриндорларининг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилади.

Тақдирланганлар орасида халқ таълими тизимидаги 3 нафар мактаб ўқувчиси бор:

✅Рахматов Анварбек Зуфаржонович —
Қоракўл туманидаги халқаро математика мактабининг 9-синф ўқувчиси (Бухоро вилояти)

✅Петров Логин Александрович —
Навоий шаҳридаги 13-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси (Навоий вилояти)

✅Абдуллаев Абдурахмон Ферузович —
Самарқанд шаҳридаги 17-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси (Самарқанд вилояти).

Барча мукофотланганларга келгуси ишларида омад ва зафарлар тилаб қоламиз.
Aziz yoshlar!

Xalq ta’limi vazirligi Sizlarni Yoshlar kuni bilan muborakbod etadi.

Hayotdan zavqlaning, uning har bir lahzasini qadrlang, ilhom oling, yarating va aqliy salohiyatingizni to‘liq ishga soling. Yangi ufqlar oching, o‘qing, izlaning, sayohat qiling va dunyoni kashf eting.

Biz sizga omad va yuksak marralarni zabt etishingizni tilaymiz.

Siz mamlakatimiz kelajagisiz!


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
ЁШЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН 25 НАФАР ХОДИМ «ХАЛҚ ТАЪЛИМИ АЪЛОЧИСИ» КЎКРАК-НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

30 июнь - Ўзбекистон ёшлари куни муносабати билан халқ таълими тизимида самарали меҳнат фаолиятини олиб бораётган, ислоҳотларни амалга оширишда ҳақиқий жонбозлик кўрсатаётган 25 нафар ходим «Халқ таълими аълочиси» кўкрак-нишони билан тақдирланди.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов тизимда фаолият юритаётган ёшларни ташаббускорлиги, креатив ғоялари билан таълим соҳасида самарали фаолият юритаётгани ҳамда юқори натижалари билан фаоллик кўрсатаётганини алоҳида эътироф этиб, ёшларга берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда бунданда юқори натижалар сари доимий ҳаракатда бўлиш лозимлигини қайд этди.

Батафсил: 👉 https://bit.ly/3hhhdCU


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Халқ_таълими_вазирлиги марказий аппаратидаги вакант лавозим учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда вазирлик марказий аппаратидаги қуйидаги лавозимга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 28 июндан 7 июлгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

Web-site | Telegram| Instagram | Facebook | Twitter
#Yoshlarkelajagimiz #Ёшларкелажагимиз

“АСОСИЙ МАҚСАДИМ ХАЛҚАРО ОЛИМПИАДАДА ИШТИРОК ЭТАЁТГАН ҲАР БИР ЎҚУВЧИМИЗНИНГ ҒОЛИБ БЎЛИШИГА ЭРИШИШ”

Ана шундай юксак мақсадни олдига қўйган умидли ёшлардан бири Халқ таълими вазирлигининг Иқтидорли ёшларни халқаро олимпиадаларга тайёрлаш ва терма жамоа иштирокини таъминлаш бўлими бошлиғи Даврон Тўхтаев бўлади.

Даврон Тўхтаев 29 ёшда, у 2018 йилдан буён халқаро олимпиадаларда, хусусан Венгрия, Эрон, Қатар, Беларусь давлатларида ўтказилган беллашувларда ҳакамлар ҳайъати аъзоси сифатида қатнашиб, ўқувчилар ишларини ҳимоя қилишда иштирок этиб келмоқда.

БАТАФСИЛ: https://bit.ly/3h47noQ


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлар ва талабалар форумида иштирок этмоқда.
Давлатимиз раҳбари мамлакатимиз ёшларини бугунги байрам – Ёшлар куни билан табриклади. Айни вақтда юртимизда ёшларга оид сиёсат доирасида амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги вазифалар тўғрисида нутқ сўзламоқда.
—
Президент Шавкат Мирзиёев принимает участие в Форуме молодежи и студентов Узбекистана.
Глава государства поздравил юношей и девушек нашей страны с сегодняшним праздником – Днем молодежи. Сейчас он выступает с речью о проводимой работе в рамках молодежной политики и задачах на перспективу.

Facebook|Instagram|Twitter