#Хушхабар
УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИНИНГ 8 НАФАР БИТИРУВЧИСИ “ЭЛ-ЮРТ УМИДИ” ЖАМҒАРМАСИ СТИПЕНДИАТИ ДЕБ ТОПИЛДИ. УЛАР ХОРИЖНИНГ ЭНГ НУФУЗЛИ ОЛИЙГОҲЛАРИДА БЕПУЛ ЎҚИШ ВА ЯШАШ ИМКОНИЯТИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ
“Эл-юрт умиди” жамғармаси Васийлик кенгашининг қарорига мувофиқ стипендия танловида қатнашган Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги умумтаълим мактабларининг 8 нафар ўқувчиси Жамғарма стипендиати деб эътироф этилди.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиясини қўлга киритган ёшлар Жамғармага Низомда келтирилган барча ҳужжатларни 2021 йил 10 июлга қадар топширишларини ва хорижга ўқишга кетиш билан боғлиқ барча жараёнларни расмийлаштиришларини тавсия қиламиз.
Умиджон Абдуллажонов (Наманган вилояти)— The University of Arizona (АҚШ)
Шукурилло Акрамов (Андижон вилояти) — The University of Arizona (АҚШ)
Акмалжон Махмудов (Қашқадарё вилояти) — The University of Arizona (АҚШ)
Фарангис Буранова (Тошкент шаҳар) — University of South Florida (АҚШ)
Усмонов Сарварбек (Наманган вилояти) — The University of Arizona (АҚШ)
Акбарали Содиқов (Бухоро вилояти) — The University of Arizona (АҚШ)
Шерали Озодов (Хоразм вилояти) — The University of Arizona (АҚШ)
Дилрабо Кодирова (Тошкент шаҳар) — University of Delaware (АҚШ)
Стипендиатларнинг ўқиши билан боғлиқ барча харажатлар, хорижий давлатда яшаш, турар жой, халқаро ва ички транспорт, суғурта, виза ва адабиётлар харид қилиш билан боғлиқ барча ҳаражатлари “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан молиялаштирилади.
Халқ таълими вазирлиги ва жамғарма номидан барча стипендиатларни ушбу танловда кўрсатган билим ва иқтидорингиз натижаси сифатида сизга кўрсатилган юксак ишонч ва эътироф билан чин қалбдан табриклаймиз.
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

“KHAN ACADEMY O‘ZBEK” ПЛАТФОРМАСИНИ МАКТАБЛАРГА ЖОРИЙ ЭТИШ БЎЙИЧА ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ
Тошкент шаҳри умумтаълим муассасаларида “Khan Academy O‘zbek” электрон платформасидан фойдаланган ҳолда таълим бериш йўлга қўйилади.
Дастлабки босқичда Khan Academy томонидан тажриба-синов тариқасида Тошкент шаҳридаги таълим сифати юқори бўлмаган 215-сонли ҳамда 222-сонли умумтаълим муассасалари танлаб олинди. Ушбу мактабларга ўқув жараёни сифатини оширишга ва мустақил ўрганишга қаратилган методик қўлланмалар тайёрланиб, ўқитувчилар учун маҳорат дарслари ташкил этилади, ҳамда платформадаги электрон ресурслардан фойдаланиш учун 80 га яқин компьютер жиҳозлари тақдим этилади.
Khan Academy Oʻzbek — ўзбек тилидаги илк бепул онлайн платформа бўлиб, ундан 190 дан ортиқ мамлакатда 80 миллиондан ортиқ одам фойдаланади, Ўзбекистонда ундан 300 мингдан ортиқ ёшлар фойдаланмоқда.
БАТАФСИЛ: https://bit.ly/2ToqOQh

#мен_вакцина_олдим
Халқ таълими вазири коронавирусга қарши эмланди
Бутун дунё, хусусан, мамлакатимизда бир йилдан ортиқ давом этаётган пандемия даври жамиятимизга ўзининг салбий таъсирини кўрсатмай қолмаяпти. Уч ойдан ошиқ давом этаётган вакцинация жараёнлари юртимизда бу таъсирни камайтиришда асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Бугун Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов пойтахтимиздаги 47-сон оилавий поликлиникасида коронавирус инфекциясига қарши эмланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан бошланган #мен_вакцина_олдим акцияси доирасида Шерзод Шерматов ZF-UZ-VAC2001 ўзбек-хитой вакцинасининг 1-босқичини қабул қилди.

“Давлат герби – Ватан тимсоли” номли танлов ниҳоясига етди
Бугун Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби — расмий давлат рамзи қабул қилинган кун.
Мазкур сана муносабати Халқ таълим вазирлиги Maslahat.uz гуруҳи билан ҳамкорликда “Давлат герби – Ватан тимсоли” номли танлов эълон қилди. Мазкур танловга #Gerb_kuni хэштеги остида мингдан ортиқ ижодий иш жойланди.
Танловнинг мутлоқ ғолиби деб танлов шартларини тўлақонли бажариб, 433 та лайк йиққан иштирокчи Mirzoozod Mirzane'matov топилди. Ғолиб ноутбук билан тақдирланади.
Иштирокчи Dilobar Yunusova томонидан чизилган сурат танлов пости остида йиққан лайклари сони камлиги, лекин танловдан ташқаридаги постда 560 та лайк тўплагани, шунингдек ижодий ишга ўзига хос ёндошганлигини инобатга олиб Халқ таълими вазирлиги бестселлер асарлардан иборат китоблар тўплами билан тақдирлайди.
Ғолиблар ўз совғаларини Навоий кўчаси 2А уйда жойлашган Халқ таълими вазирлиги биносидан олиб кетишлари мумкин.
Халқ таълими вазирлиги барча иштирокчиларга танловга бефарқ бўлмаганликлари учун ўз миннатдорлигини изҳор қилади. Танловларимиз давом этади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқ таълими тизимидаги ўқитувчиларга санаторийларда бепул дам олиш ва соғломлаштириш имконияти яратилмоқда
Жорий йилнинг 18 июнь куни Халқ таълими вазирлиги томонидан “Умид гулшани” санаториясида таътил вақтини мароқли ўтказаётган педагоглар билан кенг жамоатчиликни таништириш мақсадида Пресс-тур ташкил этилди.
Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ 2021 йилнинг июнидан сентябрь ойига қадар туман (шаҳар) кесимида тузилган рейтингда биринчи бешта ўринларни эгаллаган умумтаълим муассасаларининг икки нафар ўқитувчиларига Касаба уюшмалари Федерацияси ҳисобидан санаторийларда дам олиш учун бепул йўлланма берилиши белгиланган.
Пресс-тур доирасида журналистлар санаторийларда ҳордиқ олаётган педагог ходимларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Айни пайтда мазкур санаторийларда педагог ходимлар турли хасталикларни даволаш ва профилактика муолажаларини олмоқда.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов пойтахтимиздаги 47-сон оилавий поликлиникасида коронавирус инфекциясига қарши эмланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан бошланган #мен_вакцина_олдим акцияси доирасида Шерзод Шерматов ZF-UZ-VAC2001 ўзбек-хитой вакцинасининг 1-босқичини қабул қилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан бошланган #мен_вакцина_олдим акцияси доирасида Шерзод Шерматов ZF-UZ-VAC2001 ўзбек-хитой вакцинасининг 1-босқичини қабул қилди.
#мен_вакцина_олдим
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан бошланган "Мен вакцина олдим" акцияси давом этмоқда.
Акция доирасида Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов коронавирус инфекциясига қарши вакцина билан эмланди.
Шунингдек, акция доирасида Халқ таълими вазирлигининг барча ходимларини коронавирус инфекциясига қарши эмланиши кўзда тутилган.
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан бошланган "Мен вакцина олдим" акцияси давом этмоқда.
Акция доирасида Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов коронавирус инфекциясига қарши вакцина билан эмланди.
Шунингдек, акция доирасида Халқ таълими вазирлигининг барча ходимларини коронавирус инфекциясига қарши эмланиши кўзда тутилган.
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Тендерда иқтисод қилинган маблағлар ҳисобига Жанубий Кореянинг KT компанияси жорий йилда мактабларга қўшимча 951 та компьютер жамланмаси, яъни 14 мингдан ортиқ компьютер етказиб беради
Бугун Халқ таълими вазирлиги ва Жанубий Кореянинг KT Corporation ўртасида 2021 йилда умумтаълим мактабларига 951 та ўқув компьютер жамланмасини етказиш бўйича келишув имзоланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ Халқ таълими вазирлиги ва Кореянинг Экспорт-импорт банки томонидан амалга оширилаётган «Мактаб таълимида ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш» лойиҳаси доирасида 2019-2020 йилларда жами 2859 та ўқув компьютер жамланмаси (43 минг дона компьютер) ўрнатилди.
Лойиҳа доирасида ўтказилган тендер савдолари якунларига кўра вазирлик томонидан 8,23 млн. АҚШ доллар миқдорида маблағ иқтисод қилинган.
Батафсил: 👉https://bit.ly/3yg10ED
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Бугун Халқ таълими вазирлиги ва Жанубий Кореянинг KT Corporation ўртасида 2021 йилда умумтаълим мактабларига 951 та ўқув компьютер жамланмасини етказиш бўйича келишув имзоланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ Халқ таълими вазирлиги ва Кореянинг Экспорт-импорт банки томонидан амалга оширилаётган «Мактаб таълимида ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш» лойиҳаси доирасида 2019-2020 йилларда жами 2859 та ўқув компьютер жамланмаси (43 минг дона компьютер) ўрнатилди.
Лойиҳа доирасида ўтказилган тендер савдолари якунларига кўра вазирлик томонидан 8,23 млн. АҚШ доллар миқдорида маблағ иқтисод қилинган.
Батафсил: 👉https://bit.ly/3yg10ED
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
‼️Ҳурматли ОАВ вакиллари!
Бугун, 5 июль куни АОКАда умумтаълим мактабларнинг 1-синфига ҳамда ихтисослашган мактабларга қабул юзасидан матбуот анжумани ташкил этилади
● Мавзу: Умумтаълим мактабларнинг 1-синфига ҳамда ихтисослашган мактабларнинг 5 ва 7-синфларига қабул бўйича саволлар ва мурожаатлар юзасидан
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади:
Рустам Каримжонов — Халқ таълими вазири ўринбосари
Эркин Муродов — Умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи
Пўлат Калдибеков - Инновация, технология ва стратегия Маркази директори ва бошқа масъул ходимлар.
Мавзу юзасидан қизиқиш билдирган барча ОАВ вакиллари таклиф этилади.
Манзил: Тошкент ш, Навоий кўчаси, 30-уй, АОКА анжуманлар зали (4-қават)

Халқ таълими тизимида Август кенгашларини ўтказиш шакли ўзгарди
Энди, ҳар ўқув йили олдидан ўтказиладиган 4 босқичли август кенгаши 2 босқичда ўтказилади. Бу бўйича Халқ таълими вазирининг 2021 йил 1 июлдаги 204-сонли буйруғи қабул қилинди.
Унга кўра:
1-босқич: Республика ўқув семинари – онлайн шаклда.
2-босқич: Умумий ўрта таълим муассасаларида педагогика кенгаши шаклида.
Август кенгаши муддати:
1-босқич: 2021 йил 17-18 август кунлари.
2-босқич: 2021 йил 23-28 август кунлари.
Илк босқичда республика ўқув семинари “Онлайн мактаб” рукнидаги телевизион дарслар эфирга берилаётган телеканалда (телеканал: “National Geographis”) видеодарс шаклида намойиш этилади.
Шунингдек, республика ўқув семинари видеодарслари вазирлик, Республика таълим марказининг сайтларига жойлаштирилади.
Энди мактабдаги фан ўқитувчилари исталган вақтда ушбу сайтлар орқали август кенгашига бағишланган видеодарслар ва тақдимотлар билан танишиш имконига эга бўлади.