Ta’lim24.uz
101K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Ўзбекистон Текбол федерацияси мактабларга 100 дона текбол спорт жиҳозини топширади

2021 йилнинг 5 июль куни Тошкент шаҳар, Учтепа туманидаги 38-сонли умумтаълим мактабида “Текбол” спорт турининг жиҳозларини қабул қилиб олиш тантанали маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон текбол федерацияси вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон текбол федерацияси раиси томонидан белгиланган режага мувофиқ илк босқичда республикамизнинг барча ҳудудларидаги умумтаълим мактабларига 100 дона текбол спорт жиҳозларини топшириш бўйича Халқ таълими вазирлигига сертификат топширилди.

Текбол федерацияси томонидан спорт турини таништириш бўйича тақдимот ташкил этилди.
ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИДАН ЎҚУВ ИШЛАРИ БЎЙИЧА ДИРЕКТОР ЎРИНБОСАРЛАРИНИНГ ҲУЖЖАТЛАР СОНИ 2 БАРАВАРГА ҚИСҚАРТИРИЛМОҚДА

‼️ Халқ таълими вазирлиги мактаб ўқув жараёнида юритиладиган ҳужжатлар сонини камайтирмоқда.

✅Халқ таълими вазирининг 2021 йил 1 июлдаги буйруғи билан шу кунга қадар мактабларда юритилган 10 дан ортиқ ўқув-педагогик ҳужжатлар сони 2 бараварга қисқартирилди ва электрон шаклда юритилиши белгиланди.

❇️ Эндиликда соҳа ходимлари асосий вақтини “қоғозбозлик” ёки ҳисоботга эмас таълим сифатини оширишга қаратади.

‼️ Эслатиб ўтамиз, сўнгги 3 йилда:

🔵Ўқитувчиларнинг ҳужжатлари 7 дан 1 тага,
🔵Синф раҳбарлариники 10 дан 2 тага,
🔵Психологларники 27 дан 8 тага,
🔵Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлариники 19 дан 4 тага қисқартирилган.

Навбат ўқув жараёнларига оид ҳужжатларни қисқаришга етди.

❌ Мазкур буйруқ билан мактаб ҳужжатларини юритиш бўйича йўриқнома (5.12.2001 й.178-сон буйруғи) бекор қилиниб, янги йўриқнома тасдиқланди.

☎️Халқ таълими вазирлигининг Ишонч телефони (71) 202-09-09
#Diqqat_Tanlov

KITOB.UZ ELEKTRON PLATFORMASIDAN KITOB O‘QING VA NOUTBUK YUTIB OLING!

Xalq ta’limi vazirligi internetning o‘zbek segmentidagi eng ommabop guruhlaridan biri Maslahat.uz guruhi bilan «Yoz —o‘tmoqda soz» turkum tanlovlarini davom ettiradi!

Tanlovning maqsadi – Internet va yangi axborot texnologiyalardan foydalangan holda bolalarni o‘qishga jalb qilish bo‘yicha kitobxonlikni targ‘ib qilishdan iborat.

TANLOVNING ASOSIY SHARTI:

Kitob.uz platformasida mavjud adabiyotlardan birini o‘qib chiqib, uni boshqalarga ham ommalashtirish maqsadida ushbu kitobni targ‘ib qiluvchi video oling (video 3 daqiqadan oshmasligi lozim) yohud rasm chizing.

TANLOV SHARTLARI:

✅ Ushbu postni o‘z sahifangizda bo‘lishing (bo‘lishganda sahifangiz ochiq bo‘lishi lozim);

✅Kitob.uz ilovasini yuklab oling;

✅ https://t.me/uzedu kanaliga obuna bo‘ling;

✅ O'qigan kitobingiz havolasini post bilan qoldirish

✅ Ijodiy ishlar ushbu post ostida izoh sifatida qoldirilishi lozim;

☝️ Tanlovda 7 dan 16 yoshgacha bo‘lgan bolalar qatnashishi mumkin.

*Tanlovdagi shartlardan birortasi bajarilmagan bo‘lsa, ishtirokchi g‘olib deb topilmaydi.

Tanlov g'olibi 1️⃣4️⃣-iyul soat 1️⃣5️⃣:0️⃣0️⃣ da e'lon qilinadi.

☝️Eng ko‘p ovoz to‘plagan ishtirokchi g‘olib deb topiladi.

*Avvalgi tanlovlarda g‘olib bo‘lgan ishtirokchi qayta g‘olib deb e’lon qilinmaydi.

⏳Vaqt ketdi!

#Tanlov
#Yoz_2021


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Баёнот

1-синфга қабул учун онлайн рўйхатдан ўтиш муддати узайтирилди!

Ҳурматли ота-оналар!

2021-2022 ўқув йили учун умумтаълим мактабларига 1-синфга ўқувчиларни онлайн қабул қилиш тизими – my.maktab.uz платформаси орқали рўйхатдан ўтиш ва ариза юбориш жараёни 5 июлдан 20 июлга қадар узайтирилганини маълум қиламиз.

Бунда, юборилган аризалар Модератор текширувидан ўтгандан сўнг параллель равишда қабулнинг иккинчи босқичи бўйича мактабдаги Қабул комиссиясига онлайн навбат асосида ташриф буюрадилар.

Бугунги кунга қадар аризаси мактабга юборилганлар 6 июлдан 31 июлга қадар микроҳудуд доирасидаги мактаблар Қабул комиссиясига онлайн навбат асосида ташриф буюришлари мумкин.

Қўшимча маълумотларни @mymaktab_uz телеграмм канали ёки ☎️71 203-07-04 телефон рақами орқали олиш мумкин.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
1-синфга онлайн қабул муддати узайтирилди. Вазир ўринбосари техник муаммоларга изоҳ берди

👉 Мақолани ўқиш

📹 Видеони кўриш

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
НАВОИЙЛИК ИНФОРМАТИКА ЎҚИТУВЧИЛАРИ ТОП-100 РЎЙХАТДА БИРИНЧИ БЎЛДИ

«One Million Uzbek Coders» лойиҳаси доирасида умумтаълим мактаблари Информатика фани ўқитувчилари учун ўтказилган танлов натижалари эълон қилиниб, ТОП-100 нафар ўқитувчилар рўйхати шакллангани ҳақида аввалроқ хабар бергандик.

Топ-100 рўйхатда Навоий вилояти ўқитувчиларидан 22 нафари юқори натижани қўлга киритиб, республика миқёсида биринчиликни қўлга киритди.

Ўқитувчилар сони бўйича кейинги ўриндан қорақалпоғистонлик 16 нафар ўқитувчи жой олди. 12 ва 13 нафар ўқитувчи билан Наманган ва Фарғона вилоятлари кейинги ўринлардан жой олган. ТОП-100 рўйхатга кирган ҳар бир ўқитувчига 4 900 000 сўм пул мукофоти берилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойида лойиҳа доирасида Навоий вилояти Кармана туманидаги 2-сон умумтаълим мактаби директорига “Президент совғаси” — “Спарк” автомобили топширилган.

Ҳозирда республикамизда 284 минг ўқувчи замонавий дастурлашни ўрганмоқда, 133 минг нафари “Бир миллион дастурчи” лойиҳа доирасида 4 та йўналиш бўйича битирувчи сертификатларини қўлга киритган.
ЎҚУВЧИЛАРНИНГ МАКТАБ ФОРМАСИНИ КИЙИШ ТАРТИБИ ВА ТАЛАБИ ЎЗГАРМАЙДИ

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ХАБАРНОМАСИ

Жорий йилнинг 5 июль куни “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида" қабул қилинган янги таҳрирдаги Қонун ОАВ вакиллари ҳамда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг кийиниш маданияти, хусусан ўқувчи-қизларни мактабда бош кийимда юриши ҳамда ўғил бола ўқувчиларнинг соқол қўйган ҳолда мактабга келишлари юзасидан Халқ таълими вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади:

БАТАФСИЛ:
👉https://bit.ly/3ADiIE8


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг айдентикасини яратиш, шунингдек тарғибот ва ахборот материалларида асосий индентификатор сифатида фойдаланиладиган замонавий, ўзига хос ва осон таниладиган логотипни яратиш устида иш олиб борилмоқда.

Шу сабаб, Сиз кузатувчиларнинг фикрингиз ҳам биз учун муҳимлигини инобатга олиб, Вазирлик учун мос келадиган логотипни аниқлаш бўйича сўровнома ўтказмоқдамиз.

Қайси логотипга овоз берасиз?

Қуйидаги ҳавола орқали овоз беришингиз мумкин:

👉 https://t.me/uzedu/13304
......

Сўровномада фаол иштирок этинг, Сизнинг овозингиз муҳим аҳамиятга эга!
Тартиб рақами бўйича юқоридаги қайси логотипга овоз берасиз?
Anonymous Poll
36%
1-логотип
8%
2-логотип
7%
3-логотип
10%
4-логотип
16%
5-логотип
24%
6-логотип
Халқ таълими вазири чет тилларини ўрганиш бўйича ташкил этилган Тошкент вилояти форумида иштирок этди

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бугун Олмалиқ шаҳрида ўтказилган "Маданий алмашинув ва чет тилларини ўрганиш" биринчи Тошкент вилояти форумида иштирок этди.

Форум давлатимиз раҳбарининг мамлакатимизда чет тилларини ўқитишнинг янги тизимини яратиш борасидаги муҳим ташаббуси доирасида ташкил этилган бўлиб, чет тилларини ўқитиш усулларини муҳокама қилиш, соҳада халқаро ташкилотлар, таълим муассасалари ва вилоят ҳокимлиги ўртасидаги ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида ўтказилди.

Халқ таълим вазири Форум иштирокчиларига бугун мактабларда чет тилларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ва режалаштирилаётган ишлар, чет тиллари ўқитувчиларнинг салоҳиятини ошириш бўйича жорий этилаётган янгиликлар тўғрисида маълумот берди.

Тадбир натижасида ҳокимлик ҳамда бир қатор хорижий ва маҳаллий тил ўргатиш ташкилотлари билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.