Ta’lim24.uz
100K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
ЎҚУВЧИЛАРНИНГ МАКТАБ ФОРМАСИНИ КИЙИШ ТАРТИБИ ВА ТАЛАБИ ЎЗГАРМАЙДИ

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ХАБАРНОМАСИ

Жорий йилнинг 5 июль куни “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида" қабул қилинган янги таҳрирдаги Қонун ОАВ вакиллари ҳамда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг кийиниш маданияти, хусусан ўқувчи-қизларни мактабда бош кийимда юриши ҳамда ўғил бола ўқувчиларнинг соқол қўйган ҳолда мактабга келишлари юзасидан Халқ таълими вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади:

БАТАФСИЛ:
👉https://bit.ly/3ADiIE8


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг айдентикасини яратиш, шунингдек тарғибот ва ахборот материалларида асосий индентификатор сифатида фойдаланиладиган замонавий, ўзига хос ва осон таниладиган логотипни яратиш устида иш олиб борилмоқда.

Шу сабаб, Сиз кузатувчиларнинг фикрингиз ҳам биз учун муҳимлигини инобатга олиб, Вазирлик учун мос келадиган логотипни аниқлаш бўйича сўровнома ўтказмоқдамиз.

Қайси логотипга овоз берасиз?

Қуйидаги ҳавола орқали овоз беришингиз мумкин:

👉 https://t.me/uzedu/13304
......

Сўровномада фаол иштирок этинг, Сизнинг овозингиз муҳим аҳамиятга эга!
Тартиб рақами бўйича юқоридаги қайси логотипга овоз берасиз?
Anonymous Poll
36%
1-логотип
8%
2-логотип
7%
3-логотип
10%
4-логотип
16%
5-логотип
24%
6-логотип
Халқ таълими вазири чет тилларини ўрганиш бўйича ташкил этилган Тошкент вилояти форумида иштирок этди

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бугун Олмалиқ шаҳрида ўтказилган "Маданий алмашинув ва чет тилларини ўрганиш" биринчи Тошкент вилояти форумида иштирок этди.

Форум давлатимиз раҳбарининг мамлакатимизда чет тилларини ўқитишнинг янги тизимини яратиш борасидаги муҳим ташаббуси доирасида ташкил этилган бўлиб, чет тилларини ўқитиш усулларини муҳокама қилиш, соҳада халқаро ташкилотлар, таълим муассасалари ва вилоят ҳокимлиги ўртасидаги ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида ўтказилди.

Халқ таълим вазири Форум иштирокчиларига бугун мактабларда чет тилларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ва режалаштирилаётган ишлар, чет тиллари ўқитувчиларнинг салоҳиятини ошириш бўйича жорий этилаётган янгиликлар тўғрисида маълумот берди.

Тадбир натижасида ҳокимлик ҳамда бир қатор хорижий ва маҳаллий тил ўргатиш ташкилотлари билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.
Айрим ўқитувчиларнинг меҳнат таътили пуллари кечиккани билан боғлиқ мурожаатлар ўрганиб чиқилди

Шу кунларда Халқ таълими вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали ўқитувчилар томонидан айрим ҳудудларда меҳнат таътили пуллари кечиктирилаётганлиги юзасидан мурожаатлар келиб тушмоқда.

Вазирлик томонидан мазкур мурожаатлар ўрганилганда, муаммо юзага келишига асосий сабаб аксарият ҳолларда барча ходимларга бирданига меҳнат таътили берилгани маълум бўлди (ўқитувчиларни меҳнат таътилига чиқариш режага кўра босқичма-босқич амалга оширилиши белгиланган).

Бугунги кунда, мазкур масалани тезкор ҳал этиш ҳамда муаммони бартараф этиш мақсадида, ҳудудлардан олинган ҳисоб-китоб ва талабномаларга асосан Халқ таълим вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан биргаликда зарур маблағларни етарли даражада ажратиш чоралари кўрилди.

Умумтаълим мактаблари ходимларига белгиланган тўловлар эртага (жума куни) ва душанба тушлик вақтигача тўлиқ амалга оширилишини маълум қиламиз.

Ундан кейин ҳам шу масала бўйича муаммолар қолиб кетган тақдирда, 12 июль куни тушликдан сўнг Вазирликнинг ишонч телефон рақами 71 202 09 09 ёхуд ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаси орқали мурожаат қилишингиз сўралади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Xorijiy tillar
‼️ ДИҚҚАТ ЭЪЛОН

🌐 Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги хамда Самарқанд шаҳридаги “Cambridge Assessment English”нинг Ўзбекистондаги имтиҳонлар маркази "Innovative Centre" ҳамкорлигида барча Халқ таълими ўқитувчилари учун Халқаро CEFR имтиҳони ўтказилмоқда.

💰 B2 First ҳамда C1 Advanced имтиҳонларидан юқори даражаларга (A Grade) эришган устозларимизга имтиҳон учун сарфлаган маблағлари қайтариб берилади.

ℹ️ Эслатиб ўтамиз, ушбу тестлар расман имтиёз берувчи тестлар ҳисобланиб, амал қилиш муддати чекланмаган. Батафсил маълумот ва рўйҳатдан ўтиш учун: 👇

ҲАВОЛА

☎️ телефон: +998995970106

📚 Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш Агентлиги

Telegram | Instagram | Facebook | 🌐
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⛲️Yozgi taʼtilda maroqli va foydali xordiq istaysizmi?

🎁 Yozgi ta'tilni sovgʻalarga boy boʻlishini-chi?

🖐🏼Unda “5 tashabbus uyga vazifa” tanlovida ishtirok etib, “qaynoq” sovgʻalarga ega boʻling!

Buning uchun 5 tashabbusning 5 xil yoʻnalishi boʻyicha uyga vazifalarni bajaring:
- Musiqa va sanʼat yoʻnalishi
- Sport yoʻnalishi
- Axborot texnologiyalari yoʻnalishi
- Kitobxonlik
- Kasb-hunarga oid uy vaziflari

Barcha yoʻnalishlar boʻyicha uy vazifalarini bajarish shartlari batafsil yuqorida koʻrsatilgan Facebook ijtimoiy tarmogʻi hamda Telegram kanallarda bayon etilgan.

🏖Jazirama issiq yozni “qaynoq” sovgʻalar qurshovida oʻtkazing!

#besh_tashabbus_uyga_vazifa_tanlovi

Facebook | Telegram | Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
НОРИН ТУМАНИДАГИ 41-МАКТАБ ЎҚУВЧИСИ ЎЗИ ЯРАТГАН ИНКУБАТОР ЁРДАМИДА ОЙИГА 4 МИЛЛИОН СЎМДАН ЗИЁД ДАРОМАД ҚИЛМОҚДА. УНИНГ АЙНИ ПАЙТГАЧА ҚИЛГАН МЕҲНАТЛАРИ МАҲСУЛИ 150 МИЛЛИОН СЎМГА БОРАДИ
Yangi o‘quv yilidan maktablarda variativ o‘quv rejalar yo'nalishlari ko'payadi.

Bu bo'yicha, Xalq ta’limi vazirining 2021-yil 22-iyundagi
188-sonli buyrug‘i qabul qilindi.

Unga ko‘ra, 2021-2022 - o‘quv yilidan maktablarda:
• 7-8-9-sinflarda – 14 ta yo‘nalishda;
• 10-11-sinflarda – 15 ta yo‘nalishda variativ o‘quv rejalar joriy etiladi.

Ma’lumot uchun:
Variativ o‘quv reja yo‘nalishlari:
• 7-8-9-sinflarda 2020-yilda – 1 ta;
• 10-11-sinflarda 2019-yilda – 5 ta, 2020-yilda – 12 ta bo‘lgan.
Ёшлар ва талабалар форумида Илм-фан ҳудудини ташкил этишга ўз ҳиссасини қўшган нодавлат таълим муассасалари ходимлари тармоқ мукофотлари ва ташаккурномалар билан тақдирланди

Бугун Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Ёшлар ва талабалар форумида Илм-фан ҳудудини ташкил этишга ўз ҳиссасини қўшган нодавлат таълим муассасалари ходимларини тармоқ мукофотлари билан тақдирлади. Ботаника боғида ташкил этилган Ёшлар ва талабалар форумида Халқ таълими вазирлиги томонидан Нодавлат таълим муассасалари ассоциацияси билан ҳамкорликда Илм-фан ҳудудида ёшларни STEM фанларига қизиқтирадиган турли хил экспериментлар ва танловлар ташкил этилди. Ушбу жараёнда қатор нодавлат таълим муассасалари раҳбарлари ва педагоглари ўз ҳиссаларини қўшдилар.

Батафсил: https://bit.ly/3wDZ2wV


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram