Ta’lim24.uz
101K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ САМАРҚАНД МАКТАБЛАРИДАГИ ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ

Жорий йил Самарқанд вилоятидаги 97 та мактабларда реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу ўтган йилгига нисбатан қарийб бир баробар кўп. Яъни, ўтган 2020 йилда вилоятда 53 та мактабда бунёдкорлик ишлари олиб борилган эди.

Бугун, 12 июль куни Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Самарқандда бўлиб, мактабларда олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишди...

Батафсил: telegra.ph/qurilish-07-12

✅ @samarqandvxtb
ВАЗИР ЭЛЕКТРОН КУНДАЛИКНИ КЕНГ ТАТБИҚ ЭТАЁТГАН ПЕДАГОГЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРДИ

Самарқанд вилоятидаги 245 та мактабда kundalik.com платформаси жорий этилди. Ушбу электрон кундалик тизимини таълим муассасаларида кенг амалиётга татбиқ этиб келаётган ўқитувчилар ҳам талайгина.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ана шундай педагоглардан бир гуруҳини тақдирлади:

Жомбой туманидаги 40-ИДУМ директори ўринбосари Ҳамза Муҳаммадиев;

Қўшработ туманидаги 81-мактаб информатика фани ўқитувчиси Нурмурод Абдуқодиров;

Тойлоқ туманидаги 19-мактаб информатика фани ўқитувчиси Зарина Зоҳидова.

Ушбу педагоглар мактабда электрон кунлаликнинг кенг жорий этилиши ҳамда педагог жамоанинг ундан фаол фойдаланишини ташкил этишдаги ташаббускорлиги учун ташаккурнома ҳамда ноутбук билан тақдирланишди.

Суратга изоҳ: Зарина Зоҳидованинг маълум сабабларга кўра кела олмаганлиги сабабли мактаб директорига совғалар топширилди.

✅ @samarqandvxtb
Ихтисослашган мактабларда ўқиш учун 106 мингдан ортиқ талабгор-ўқувчилар рўйхатдан ўтди. Энг юқори кўрсаткич Шовотдаги Халқаро физика-математика мактабида бўлди

Жорий йил 10 июль куни ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжат топшириш якунланди.

Бир ой давом этган қабул жараёнида 735 та ихтисослаштирилган мактабларга 106 мингдан ортиқ талабгорлар саралаш танловида иштирок этиш учун my.maktab.uz сайти электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтди.

Энг кўп ҳужжат топширилган ҳудудлар орасида Сурхондарё вилоятида бир ўринга ўртача 4,4 та талабгор рўйхатдан ўтган.

Ихтисослашган муассасалар орасидан эса, энг юқори кўрсаткич Шовот туманидаги Ал-Хоразмий номидаги Халқаро физика-математика мактаби математика йўналишида бир ўринга 29 та, Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги Халқаро математика мактаби математика-физика йўналишида бир ўринга 15 та талабгор рўйхатдан ўтган.

Саралаш танловлари Давлат тест маркази томонидан жорий йилнинг 30 июлига қадар катта хажмдаги аудиторияларда (павильон) ўтказилиши режалаштирилган.

Саралаш танлови натижаларига кўра 34 050 нафар иқтидорли ўқувчилар танлаб олинади.
Эслатиб ўтамиз, янги ўқув йилида физика, чет тили, математика, кимё-биология, информатика ва Ахборот технологиялари йўналишида 421 та ихтисослашган мактаблар ташкил этилади.

Барча талабгорларга саралаш танловларида муваффақият тилаймиз!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | Мактаб ўқитувчиси 8,5 баллик IELTS сертификатини қўлга киритди
#13july #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
«Қоракўл мактаби» асосчиси Тўхтамурод Жумаев вафоти муносабати билан Халқ таълими вазирлиги чуқур ҳамдардлик изҳор қилади

Қарийб 60 йил давомида моҳир ўқитувчи ва тажрибали раҳбар сифатида таълим тизимида самарали меҳнат қилиб, мамлакатимизнинг маънавий-маърифий салоҳиятини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшган “Қоракўл мактаби” асосчиси Тўхтамурод Жумаев вафот этди.

Чорак аср давомида умрини ёш авлодга бағишлаб, уларнинг қалбига эзгулик ёғдусини жо этиб келган фидойи педагог болаларга билим беришни, ёш қалбларда илмга меҳр уйғотишни ҳаётининг мазмуни деб билган.

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришган кунлардан бошлаб умумтаълим мактабларида ўқув услубий самарадорлигини ошириш мақсадида биринчилардан бўлиб иқтисослаштирилган иқтидорли болалар мактаб-интернатини ташкил қилди. 1991-2009 йилларда иқтидорли, истеъдодли ўқувчилар билан ишлаш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш борасида ибратли ишларни амалга ошириб, Республикамизда алоҳида ўринга эга бўлган Бухоро вилоятидаги халқаро математика фанига ихтисослаштирилган «Қоракўл мактаби» асосчиси сифатида таълим муассасини жаҳонга танитди.

Ҳозирга қадар лицейнинг 3114 нафар битирувчиси, республика олий ўқув юртларида, 56 нафари эса хорижий давлатлар университетларида таҳсил олган. Лицейнинг ўқувчилари сўнги йилларда жаҳон ва халқаро фан олимпиадаларида совринли ўринларни эгаллаб Ватанимиз номини дунёга танитмоқдалар.

“Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси”, “Эл-юрт ҳурмати” ордени ва “Буюк хизматлари учун” ордени соҳиби Тўхтамурод Жумаев мураббий-методист сифатида “Ўқувчилар билимидаги бўшлиқларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш усуллари”, “Замонавий дарсни ташкил этиш йўллари”, “Мактабда ички назоратни ташкил қилиш” сингари 7 та методик қўлланмаси чоп эттирган.

Тўхтамурод Жумаев тажрибали ва изланувчан педагог, самимий инсон, фидоий ва жонкуяр устоз сифатида барчамизнинг хотирамизда абадий сақланиб қолади.

Халқ таълими вазирлиги Тўхтамурод Жумаевнинг яқинларига ва оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати томонидан тайёрланган "Остонам. Юксалиш формуласи" ҳужжатли фильмида «Қоракўл мактаби» асосчиси Тўхтамурод Жумаев ҳақида...


https://www.youtube.com/watch?v=F5pKfc9n_YM
ҲАМДАРДЛИК

Мамлакатимизда халқ таълими ва ўрта махсус таълим тизими ривожига муносиб ҳисса қўшган моҳир педагог, фидойи ва ташкилотчи раҳбар Тўхтамурод Жумаев шу йил 14 июль куни 76 ёшида вафот этди.

Бу инсон 55 йиллик шарафли педагогик фаолияти давомида ўз соҳаси бўйича салмоқли ютуқларга эришди. 1967 йили Бухоро давлат педагогика институти (ҳозирги Бухоро давлат университети)ни тамомлади. Меҳнат фаолиятини 1961 йилда мактабда ёшлар етакчиси сифатида бошлаб, бир қанча мактабларда ўқитувчи, директор ўринбосари, директор вазифаларида сидқидилдан меҳнат қилди.

Айниқса, Қоракўл туманидаги 1-ихтисослаштирилган иқтидорли болалар мактаб-интернати ҳамда Бухоро давлат университети қошидаги 3-сон Қоракўл академик лицейида раҳбарлик қилган йилларида жуда кўплаб хайрли ишларни амалга оширди.

Тўхтамурод Жумаев таълим-тарбия соҳасини замон талаблари асосида ривожлантириш, чекка ҳудудларда яшаётган иқтидорли ёшларга замонавий таълим беришнинг “Қоракўл мактаби”ни яратишга эришди. Ҳар йили лицей битирувчиларининг 90-95 фоизи турли олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилиниб, 3 минг 200 нафарга яқин ўқувчи республикамиз ва хориждаги нуфузли олий ўқув юртларининг талабасига айлангани ҳам бунинг исботидир.

Шу пайтгача унинг 30 нафарга яқин шогирдлари математика фани бўйича халқаро олимпиадаларда юқори ўринларни қўлга киритиб, юртимизда Беруний, ал-Хоразмий каби буюк алломаларнинг муносиб авлодлари етишиб келаётганини бутун дунёга яна бир бор намоён қилди.

Ана шундай улкан натижалари инобатга олиниб, ушбу таълим маскани Халқаро математика мактабига айлантирилди.

Тўхтамурод Жумаев математика фанини ўқитишнинг илғор усулларини амалиётга жорий этиш билан бирга, бу йўналишда бир нечта ўқув қўлланмалари ҳам яратди. Бундай изланишлари учун у 1999 йилда Ўзбекистон математиклар жамияти аъзолигига қабул қилинди.

Бутун ҳаётини ёшларга маърифат улашишга бағишлаган Тўхтамурод Жумаев давлатимиз томонидан “Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси” фахрий унвони, “Эл-юрт ҳурмати” ва “Буюк хизматлари учун” орденлари билан ҳам мукофотланган эди.

Меҳрибон устоз, самимий ва камтарин инсон Тўхтамурод Жумаевнинг ёрқин хотираси ўқитувчи ва мураббийлар ҳамда шогирдларининг қалбида умрбод сақланиб қолади.


Абдуқодир Тошқулов,
Ўзбекистон Республикаси олий
ва ўрта махсус таълим вазири

Шерзод Шерматов,
Ўзбекистон Республикаси
халқ таълими вазири


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Халқимиз ҳақиқий маърифатпарвар
фарзандидан айрилди

Бугун мамлакатимиз маърифати учун қайғули хабар олинди, “Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси” фахрий унвони, “Эл-юрт ҳурмати” ва “Буюк хизматлари учун” орденлари соҳиби, машҳур “Қоракўл мактаби” асосчиси, устоз муаллим Тўхтамурод Жумаев вафот этди.

Мамлакатимиз раҳбари Тўхтамурод Жумаевнинг фидокорона меҳнатларига: “Тўхтамурод домла ҳам, жадид боболаримиз каби, тинимсиз ва фидокорона меҳнат қилиб, ҳозирги даврнинг янги усул мактабини яратишга эришди.

Мана, бугунги кунимизнинг ҳақиқий маърифатпарвари, давримизнинг Авлонийси, Беҳбудий домласи, Мунавварқориси!” деган юксак баҳо берган эдилар.

Дарҳақиқат, Тўхтамурод Жумаев Қоракўл мактабида ўзига хос таълим олиш тизимини жорий қилдики, натижада бу мактаб битирувчиларининг 90 фоизи республика ва хориждаги нуфузли олий ўқув юртларининг талабаси бўлишга эришди. Шунингдек, бу мактаб ўқувчилари мунтазам равишда халқаро математика олимпиадаларининг юқори совринларини ҳам қўлга киритиб келишмоқда.

Тўхтамурод Жумаев ўз касбига садоқати билан минглаб шогирдлар ҳурматини қозонган фидоий муаллим, миллат келажаги учун қайғурган моҳир педагог, ҳамкасблари ва айниқса ёш педагогларга ўз касбини чексиз севишдек ўзининг намуна мактабини яратиб кетган устоз сифатида барчамизнинг хотирамизда абадий сақланиб қолади.

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик Кенгаши Ўзбекистон маърифати учун бутун умрини, билимини, тажрибасини бахшида этган фидоий устоз муаллим Тўхтамурод Жумаевнинг яқинларига, оила аъзоларига, шогирдлари ҳамда ҳамкасбларига чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.


Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик Кенгаши


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
⚡️ Қоракўл Халқаро математика мактаби тажрибаси ихтисослаштирилган мактаб директорлари малака ошириш дастурида ўқитилади

Ўзбекистон Халқ ўқитувчиси, «Қоракўл мактаби» асосчиси Тўхтамурод Жумаев устозимиз шакллантириб кетган мактабнинг сири нимада эканлиги билиш мақсадида Абдулла Авлоний илмий-тадқиқот институти қисқа 9 та қисмдан иборат видеокурс тайёрлаган эди.

👉 Эндиликда Қоракўл Халқаро математика мактаби тажрибаси жорий йил 17 июль кунидан бошлаб халқ таълими тизимидаги 520 та ихтисослаштирилган мактаб директорлари малака ошириш дастурида ўқитилади.

✅А.Авлоний номидаги илмий тадқиқот институти томонидан ишлаб чиқилган Қоракўл Халқаро математика мактаби фаолияти тўғрисида 9 қисмдан иборат видео роликлар тўплами👇🏻

1-қисм. Ўқув жараёнлари қай тартибда ташкил этилади?
2-қисм. Ўқувчиларни олий таълим муассасаларига тайёрлаш жараёни қай тартибда ташкил этилади?
3-қисм. Ўқитувчиларнинг дарс ўтиши жараёнлари қандай назорат қилинади?
4-қисм. Битирувчиларнинг билим даражасини аниқлаш ва диагностика килиш усуллари
5-қисм. Ўзлаштириши пастроқ бўлган ўқувчилар билан ишлаш қай тартибда йўлга қўйилган?
6-қисм. Ўқитувчиларни ишга қабул қилишда нималарга эътибор қаратилади?
7-қисм. Мактаб ўқитувчилари салоҳияти ва уларга қўйилган талаблар
8-қисм. Мактабда қайси фанлар чуқурлаштириб ўтилади?
9-қисм. Мактаб муваффақиятларининг сири нимада?

Telegram |Facebook |Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«YOU. English» — bu «Yangi O'zbekiston ustozlari» loyihasining, oliy o'quv yurtlari bitiruvchilari uchun alohida yo'nalishi bo'lib, bitiruvchilarga O'zbekiston viloyatlaridagi bolalarning teng ta'lim olish huquqini ta'minlash maqsadida ingliz tili o'qituvchisiga ehtiyoj mavjud bo'lgan maktablarda ishlash imkoniyatini beruvchi dastur.

Dasturning bosh falsafasi va maqsadi «Har bir bola o'z hayotining muallifi bo'ladi» formulasida namoyon bo'lgan. Biz «mualliflik» termini ostida o'zining imkoniyatlari darajasini ko'ra olish, kuchli va zaif tomonlarini bilish, qarorlarni mas’uliyat bilan qabul qilish va o'ziga ishonish, o'zidek bo'lishni va bundan zavq olishni nazarda tutganmiz. Aminmizki, ta’lim jarayoni bolaning mavjud ma'lumotlardan erkin foydalana olishi, taqqoslashi va tahlil qilishi, muloqot va hamkorlik qilishi, ko'mak zarur bo‘lganda, yordam so'ray olishi va yaxshi o'zlashtirib olgan sohalarida lider bo'lishiga yordamlashishi kerak.

Batafsil ma'lumot va ariza murojaat qilish: https://you.ustozfondi.uz/
Халқ таълими вазири хорижий журналистларнинг саволларига жавоб берди

Тошкентда бўлиб ўтаётган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги олий даражали халқаро конференция доирасида Ўзбекистон вазирлик ва идоралари раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов матбуот анжуманида иштирок этиб, хорижий журналистларнинг таълимга доир саволларига жавоб берди.

Журналистларнинг Ўзбекистонда халқ таълими соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, жумладан пандемия даврида йўлга қўйилган таълим тизим, мактабларда хорижий тилларни ўргатиш даражаси ва бошқа турли саволларига жавоб берилди.

Халқаро конференция Ўзбекистоннинг яқин минтақавий ва минтақалараро алоқаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, кооперацияни кучайтириш, кўпқиррали ҳамкорлик жўғрофиясини кенгайтириш мақсадида ўтказилаётган бўлиб, унда дунёнинг 27 та давлатидан 100 га яқин хорижий журналистлар иштирок этмоқда.
#Diqqat_Ochiq_muloqot

Ижтимоий тармоқлардан самарали фойдаланиб, мактаб жамоалари имижини шакллантириш

Халқ таълими ходимларининг таълим-тарбия жараёнида ижтимоий тармоқлардаги медиасаводхонлигини ошириш, мактаб ва директор имижини шакллантириш, интернет фойдаланувчилар билан мулоқот механизмини яратиш бўйича Очиқ мулоқот ташкил этилади.

✅ Очиқ мулоқот давомида халқ таълими тизимида фаолият юритаётган раҳбар ва ходимларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш бўйича медиасаводхонлигини ошириш имкони бўлади.

Шунингдек Очиқ мулоқот давомида:

✅Фейсбукда саҳифа очиш;
✅Саҳифа юритиш;
✅Таълим-тарбия жараёнида медиасаводхонликнинг ўрни;
✅Муаммоларни тезкор аниқлаш ва унга ечим топиш механизми;
✅Мактаб жамоасининг ижобий имижини шакллантириш;
✅Савол-жавоблар бўлиб ўтади.

Очиқ мулоқотни Халқ таълими вазирлигининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида жонли кузатиш мумкин

Очиқ мулоқот ўтказилиш вақти:

1️⃣7️⃣ июль соат 1️⃣1️⃣:3️⃣0️⃣

Ўтказиб юборманг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Пресс_тур

Бир гуруҳ ўқитувчилар Сирдарё вилоятидаги “Янгиер” сиҳатгоҳида бепул дам олмоқда

Жорий йилнинг июль ойида Сирдарё вилояти, Янгиер шаҳридаги “Янгиер” санаторий-соғломлаштириш мажмуасида дам олиш учун 37 нафар ўқитувчига бепул йўлланмалар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»даги Фармонга мувофиқ ушбу ўқитувчилар мутлақо бепул равишда сиҳатгоҳда ўз саломатлигини тиклаб олиш имконига эга бўлмоқда.

Куни кеча жараённи ёритиш мақсадида дам олиш мажмуасига пресс-тур ташкил этилди.

Эслатиб ўтамиз, бепул йўлланмалар юқорида қайд этилган Фармонга мувофиқ туман (шаҳар) кесимида тузилган рейтингда биринчи бешта ўринларни эгаллаган умумтаълим муассасаларининг 2 нафар ўқитувчиларига Касаба уюшмалари Федерацияси ҳисобидан берилади.

Ҳозирги кунга қадар жами 1,4 минг нафар ўқитувчига ана шундай бепул йўлланмалар берилди.