Ta’lim24.uz
101K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Халқ таълими вазири ўринбосари Андижон вилоятидаги мактабларнинг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолатини ўрганди

Жорий йилнинг 10-11 август куни Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов Андижон вилояти Андижон шаҳар, Балиқчи, Улуғнор, Бўстон ва Андижон туманлари маҳаллий ҳокимликлар мутасаддилари билан биргаликда умумтаълим мактаблардаги ўқув йилига тайёргарлик, амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари хамда давлат-хусусий шерикчилик лойиҳалари асосида ер ва бинолардан фойдаланиш ҳолатлари ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш давомида мактабларидаги муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан жойлардаги мутасадди ташкилотлар ва халқ таълими бўлимлари томонидан амалга ошириладиган тегишли чоралар белгилаб олинди.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
15 га яқин ривожланган давлатлардаги элчилар билан Ўзбекистондаги таълим тизимини янада ривожлантириш масаласи муҳокама этилди

Халқ таълими вазирлигида Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги, жумладан, АҚШ, Бельгия, Германия, Франция, Буюк Британия, Туркия, БАА, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Корея ҳамда Япониядаги фавқулодда ва мухтор элчилари билан онлайн конференция ташкил этилди.

Батафсил: https://bit.ly/3lR5sXE


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қандай қилиб “Узлуксиз касбий таълим” электрон платформасидан тўлиқ фойдаланиш ва кенгроқ билим кўникма олиш мумкин?

📌❓Ҳар қандай янгилик ва соҳадаги бурилишдан сўнг инсонларда кетма-кет саволлар пайдо бўлиши табиийдир. Малака ошириш тизимида жорий этилаётган “Узлуксиз касбий таълим” электрон платформаси борасида ҳам бир қанча саволлар келиб тушмоқда.

Мазкур видео орқали платформадан тўлиқ фойдаланиш ва таълим олиш тўғрисидаги маълумотга эга бўласиз.

🖥📱Марҳамат, “Узлуксиз касбий таълим” электрон платформасида яратилган имкониятлар ва қулайликлар билан танишинг.

Маълумот учун:
Ҳозирда “Узлуксиз касбий таълим” платформаси орқали умумтаълим мактаб директорлари, ихтисослаштирилган мактаб кимё ва биология фан ўқитувчилари ҳамда фан методистлари учун малака ошириш курслари тажриба синовидан ўтказилмоқда.

Шу сабали, ҳозирда фақат мазкур йўналишларнинг малака оширишлари фаоллаштирилган.

❗️А.Авлоний илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇
👇

Telegram |Facebook |Website | YouTube
#Xushxabar

PREZIDENT GRANTIGA YANA BIR NOMZOD

Urganch tumanidagi 45-sonli IDUMI 11-sinf bitiruvchisi Barchinoy Sotliqova OTM ga kirish imtihonlarida berilgan test savollarini 100% yechib, 189 balga ega bo‘ldi va respublikamizning eng nufuzli OTM lariga dastlabki natijalarga ko‘ra grant asosida o'qish imkoniyatini qo'lga kiritdi. Shu bilan birga Prezident stipendiyasi nomzodlari qatoriga qo'shildi.
Xususan,
✅Urganch davlat universisetiga 1-grant;
✅Navoiy davlat pedagogika institutiga 1-grant;
✅Toshkent davlat pedagogika universitetiga 4-grant;
✅Toshkent davlat o‘zbek tili va adabiyoti universitetiga 5-grant;
✅Chirchiq davlat pedagogika institutiga 5-grant;

Ushbi yuqori natija bilan maktab jamoasini, ustozlarini va albatta o'quvchimizning ota-onasini muborakbod etamiz.
👉@Xorazm_XTB
Жорий йилнинг 11 август куни Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов Андижон вилояти, Бўстон туманидаги умумтаълим мактаблари янги ўқув йили учун дарс тақсимоти жараёнларида ҳам иштирок этиб, тақсимот жараёнларининг онлайн трансляцияларини йўлга қўйилганлигини алоҳида эътироф этди.

Шунингдек таълим жараёнидаги муаммолар, таълим сифатини ошириш юзасидан мактаб педагогик жамоаси билан дарслар мазмуни бўйича очиқ суҳбат олиб борди ва уларни қизиқтирган саволларига жавоблар берди.
E‘LON!
Jizzax viloyati xalq taʼlimi boshqarmasi viloyatdagi olis va qizil hududlardagi maktablarga, umumtaʼlim fanlari o'qituvchilari uchun boʼsh ish o'rinlar yarmarkasini tashkil etadi.
O'tish joyi: Jizzax shahri "Umid" IDUMI
Oʼtish vaqti: 2021-yil 14-avgust
soat 09-00 da
Халқ таълими вазирлиги Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги билан 100 миллион йен миқдоридаги грант шартномани имзолади

Жорий йилнинг 13 август куни Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Миязаки Сугуру билан умумий миқдори 100 миллион йен бўлган шартномани имзолади.

Мазкур грант шартномаси асосида 2 йил давомида республикамиз бўйлаб 14 минг нафар 8-10-синф ўқувчиларининг математика фанидан билимлари синовдан ўтказилади. Тест синовларини Японияда ягона давлат имтиҳонларини амалга оширувчи KEI Advanced ташкилоти олиб боради.

Батафсил: 👉https://bit.ly/3lWrOXL


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from SSV matbuot kotibi
​БОЛАНИ 7 ЁШГА ЕТМАСДАН МАКТАБГА БЕРИШГА ШОШИЛМАНГ!

Айрим ота-оналар фарзандини 7 ёшга етмасдан мактабга беришга шошилишади. Бу қанчалик тўғри? Бундай ёшда боланинг руҳий ва жисмоний ҳолатида қандай ўзгаришлар кузатилади? Шу каби муҳим саволлар билан ССВ Матбуот котиби тиббиёт фанлари доктори, профессор Шоанвар Шомансуровга мурожаат қилди.

— Нима учун боланинг мактабга чиқиш ёши 7 ёш этиб белгиланган?

— Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунида умумий ўрта таълим ташкилотининг биринчи синфига болалар 7 ёшга тўладиган йилда қабул қилиниши белгиланган. Ваҳоланки, аввал бу рақам 6-7 ёш эди. Ҳозирга келиб эса мактабга чиқиш ёши қатъий 7 ёш этиб белгиланган. Бунинг бир қанча сабаблари бор.

Аввало, бола ҳаётининг еттинчи йилида ундаги ҳаракатлар кўлами кенгаяди ва аниқлашади, ҳаракатларнинг ўзаро мослашуви бошланади. 6-7 ёшли болалар ўзини идора қилиш ва ўз ҳаракатларини назорат қилиш имкониятига эга бўла бошлайди. Боланинг бўйи бу даврда бўйи анча ўсиб, оғирлиги 22-24 килограмм бўлади.

7 ёшларда бола ҳар томонлама чиниқади, қизиқувчан бўлади. Унинг идрок кучи ва тафаккури жадал ривожланади. Моддий борлиқни билишга интила бошлайди. Уларда гигиеник малакалар шакллана боради.

— Мактаб ёшидаги болада қандай кўникмаларни шакллантириб бориш керак?

— 7 ёшли бола жисмоний машқларни мустақил бажаришга ўрганган бўлиши лозим. Жароҳатланишни олдини олиш мақсадида болада эҳтиёткорликни, ўз ҳаракатларини назорат қила олиш кўникмаларини шакллантира бориш керак. Болада чаққонлик, жасурлик, топқирлик хислатларини тарбиялаш, айниқса, муҳим.

Бола бу ёшида арқонга осилиб туришни, арғимчоқ учишни, қия қўйилган тахта устидан юриб ўтишни, бир оёқда “қалдирғоч” бўлиб туриш каби ҳаракатларни билиши керак. Унга оёқ учлари билан буюмларни қисиб олиб кўтариш ва пастга туширишни, биржойдан иккинчи жойга кўчиришни ўргатинг. Бу машқлар болани асаб тизимини мустаҳкамлашда, уларни ақлан ривожланишига катта ёрдам беради.

Бу ёшда унинг нутқини шакллантириш аҳамиятли. Болага қисқа-қисқа қизиқарли саволлар бериб, уни кўпроқ гапиришга, сўзда товушлар кетма-кетлигини фарқлашни, товушлардан бўғинлар, сўзлар тузишни ўргатишга аҳамият бериш лозим.

— Бу жараёнларда болада нуқсонлар кўзга ташланса, қандай йўл тутиш керак?

— Бу вазиятда ота-оналарга шундай маслаҳат берамиз: агарда бола нутқида бирон нуқсон аниқланса, уни логопедга кўрсатинг. Aгар эслаб қолиш, фикрлаш борасида камчиликлар сезсангиз, невролог кўригидан ўтказинг.

Чунки мактабга тайёрланиш даврида боланинг асаблари таранглашади, масъулияти кўпайган сайин, болаларда диққат тарқоқлиги, ўта серҳаракатлик (гиперактив), ўргатилган нарсаларни тезда эсдан чиқариб юбориш, йиғлоқилик, беихтиёр ҳаракатлар, гапга кирмасдан инжиқлик қилиш каби патологик ўзгаришлар учраши мумкин.

Мактаб ёши болани жамиятга мослашувидаги илк катта қадам бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун ҳам бу давр унинг хотирасида салбий из қолдирмаслиги керак. Акс ҳолда келажакда ҳам бунинг таъсиридан чиқиши қийин бўлади.

Болани эрта мактабга бериш эса унинг шундай муҳим даврда қилинган энг катта таваккалдир. Афсуски, баъзи ота-оналар ўз хоҳиш-истаклари билан фарзандларини 6 ёшдан мактабга беришга ҳаракат қилишади. Энг ёмони, бу ҳолат кўпинча болакайнинг мактабга мослаша олмаслиги билан якун топади. Бу эса ўз-ўзидан унда тажанглик, руҳий зўриқиш, таълим олишдан зерикиш, ижтимоий муҳитга мослаша олмаслик каби салбий ҳолатларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади.

Айниқса, бундай пайтда боладаги тез чарчаш, нутқ бузилиши, диққатни жамлашдаги қийинчиликлар яққол юзага чиқади. Шундай экан ҳар бир ота-она юқорида айтиб ўтилган ҳолатлар болаларнинг соғлиги ёмонлашиши ва билим олишга салбий таъсир этишини унутмаслиги даркор.

Агар ота-оналар чиндан ҳам фарзандларининг келажаги ва соғлигини ўйласалар, уларни 6 ёшдан мактабга беришга ҳаракат қилмаслиги лозим. Бу билан улар ўзлари ва фарзандлари учун катта яхшилик қилган бўлишади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот котиби.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Forwarded from ITSM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👩🏻‍💻 Qizlar ham IT-mutaxassis boʻla oladilarmi?

"Girls for Girls" loyihasining navbatdagi mehmoni Durdona Bahronova
🔸IT daromadli soha ekanligi;
🔸istalgan inson qiziqishiga mos IT yo‘nalishini topa olishi;
🔸qizlar qanday qilib ota-ona rizoligi bilan ITga kira olishi mumkinligi haqida fikr yuritadi.

Marhamat, tomosha qiling, izohlarda esa yana qaysi soha vakilalari bilan suhbat o‘tkazishimizni istashingizni yozib qoldiring.

“Girls for Girls” ITSM va UNICEF o‘zaro hamkorligida amalga oshirilayotgan Reimagine Education loyihasining bir qismi. “Girls for Girls” doirasidagi qolgan videolarni ITSM kanali va Maktab.uz platformasida tomosha qilish mumkin.

#ITSM #UNICEF #ReimagineEducation #GirlsForGirls

Website I Facebook I Telegram I Instagram