Ta’lim24.uz
101K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Халқаро мусобақаларда ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларга 122 миллион сўмгача пул мукофотлари топширилди

Бугун энг нуфузли халқаро фан олимпиадаларнинг ғолиблари ҳамда уларнинг ўқитувчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Дунёда тан олинган математика, физика, кимё, биология, информатика халқаро нуфузли фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган 10 нафар ўқувчи ва уларнинг ўқитувчилари бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:

1-ўрин (олтин медаль) учун – ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравар (122,5 млн. сўм), ўқитувчига – 450 баравар (110,25 млн. сўм);

2-ўрин (кумуш медаль) учун – ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравар (73,5 млн. сўм), ўқитувчига – 250 баравар (61,25 млн. сўм);

3-ўрин (бронза медаль) учун – ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравар (49 млн. сўм), ўқитувчига –150 бараварида (36,75 млн. сўм).

БАТАФСИЛ: https://bit.ly/2W3DIEv

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Сўровнома.docx
23.3 KB
Ҳурматли ота-оналар!

Халқ таълими вазирлиги янги 2021-2022 ўқув йилида таълим жараёнларини ташкил этиш бўйича ота-оналарнинг фикрини ўрганиш мақсадида жорий йилнинг 18-19 август кунлари сўровнома ўтказмоқда.

Иловада берилган сўровнома мазмуни билан танишиб, ўз муносабатингизни қоғоз ёки электрон шаклда фарзандингиз таълим олаётган мактаб маъмуриятига етказишингизни сўраймиз.

Сизнинг муносабатингиз янги ўқув йилида таълим жараёнларини ташкил этишда муҳим ҳисобланади. Шу боис, ушбу сўровномада фаол иштирок этишингизни сўраймиз.
Сиз фарзандингизни янги ўқув йилида анъанавий шаклда таълим олишига тайёрмисиз? // Готовы ли Вы, что бы Ваш ребёнок обучался в традиционной форме обучения?
Anonymous Poll
71%
Ҳа, тайёрман, анъанавий таълим олади | Да, готов к традиционному обучению
20%
Йўқ, пандемиядан хавотирдаман | Нет, опасаюсь пандемии
9%
Ҳали бир қарорга келмадим | Ещё не пришёл к единому выводу
Халқ таълими вазирлиги 2021-2022 ўқув йилида мактабларда таълим жараёнини ташкил этиш бўйича ота-оналар ўртасида сўровнома ўтказмоқда

Жорий йилнинг 18 август куни Халқ таълими вазирлиги томонидан янги 2021-2022 ўқув йилини ота-оналарнинг фикрини ўрганган ҳолда ташкил этиш мақсадида сўровнома эълон қилинди.

18-19 август кунлари ота-оналар иловада берилган сўровнома мазмуни билан танишиб, ўз муносабатини қоғоз ёки электрон шаклда фарзанди таълим олаётган мактаб маъмуриятига етказиши керак бўлади.

Сўровномада иштирок этган ҳар бир ота-онанинг фикри янги ўқув йилида таълим жараёнини ташкил этишда жуда муҳим ҳисобланади.

Ҳурматли ота-оналар сўровномада фаол бўлишингизни сўраб қоламиз.
«Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси мукофоти Лауреати» кўрик-танловининг Республика босқичи бўлиб ўтмоқда

Мамлакатимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Халқ таълими вазирлиги ҳамда Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси мукофоти Лауреати Республика кўрик-танлови ўтказилаётгани тўғрисида хабар берилган эди. Куни кеча мазкур танловнинг Республика босқичига старт берилди.

Бугун танловнинг иккинчи куни иштирокчилар суҳбат жараёнида синовдан ўтишмоқда. Суҳбат аввалида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов иштирокчилар билан учрашди. Вазир Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси билан ҳамкорликда ўтказилаётган танлов аҳамияти хусусида алоҳида тўхталди.

Батафсил: https://bit.ly/3yWMwdJ


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#BARCHA_PEDAGOGLAR_DIQQATIGA

Янги ўқув йилига тайёргарлик ва адолатли дарс соатлари тақсимоти масалалари муҳокама этилади

Халқ таълими вазирлигининг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида очиқ мулоқот кўринишида Янги ўқув йилига тайёргарлик масалалари муҳокама этилади.

Август Кенгашлари доирасида ташкил этиладиган видеоселектор йиғилишида:

✅2021-2022 ўқув йилига тайёргарлик ҳолати;
✅таълим жараёнини ташкил этиш;
✅дарсларнинг адолатли тақсимоти масалалари кўриб чиқилади;
✅мавзу юзасидан савол-жавоблар.

Очиқ мулоқотни Халқ таълими вазирлигининг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида кузатиб боришинигиз мумкин.

🔴Очиқ мулоқотни Халқ таълими вазирлигининг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида кузатиб боришинигиз ва ўзингизни қизиқтирган саволларни беришингиз мумкин.

‼️Шу ўринда мактаб раҳбарларидан мазкур жараёнда иштирок этиш учун ўқитувчиларга АКТ хоналарида зарур шароит яратиб бериш сўралади.

Очиқ мулоқот ўтказилиш вақти:
19 август куни, соат 10:00

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Online
‼️Айни дақиқаларда

Янги ўқув йилига тайёргарлик ва адолатли дарс соатлари тақсимоти масалалари

Халқ таълими вазирлигининг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида очиқ мулоқот кўринишида Янги ўқув йилига тайёргарлик масалалари муҳокама этилмоқда.

Август Кенгашлари доирасида ташкил этиладиган видеоселектор йиғилишида:

✅2021-2022 ўқув йилига тайёргарлик ҳолати;
✅таълим жараёнини ташкил этиш;
✅дарсларнинг адолатли тақсимоти масалалари кўриб чиқилади;
✅мавзу юзасидан савол-жавоблар.

🔴Очиқ мулоқотни Халқ таълими вазирлигининг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида кузатиб боришинигиз ва ўзингизни қизиқтирган саволларни беришингиз мумкин.

Очиқ мулоқот ўтказилиш вақти: 19 август куни, соат 10:00

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИДА ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ БУНЁДКОРЛИК ОДИМЛАРИ ЖАДАЛ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

Янгиқўрғон туманидаги 330 ўринли 65-сонли умумтаълим мактаби давлат инвестиция дастури асосида 10 миллард 911 миллион 103 минг сўмдан ортиқ маблағ эвазига барпо этилмоқда.

Жорий йилнинг октябр ойида мукаммал ҳолда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Давлат инвестиция дастурига кўра 2 миллиард 863 миллион сўм маблағ эвазига 480 ўринли 15 – умумтаълим мактабида капитал реконструкция ишлари амалга оширилмоқда. Мактаб август ойининг охирида фойдаланишга топширилади.

834 ўринли 32-умумтаълим мактаби “Обод қишлоқ” дастурига асосан 5 миллиард 163 миллион 614 минг сўм маблағ ҳисобига замонавий қиёфа касб этмоқда. Капитал реконструкция ишлари октябрь ойида якунланади.

64 – умумий ўрта таълим мактаби синф хоналари муҳташамликка монанд замонавий ўқув, фан ва лабаратория воситалари билан жиҳозланган ҳолда янги ўқув йилига тайёр.

Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Ўзбекистонда онкологик бемор болаларга узлуксиз таълим бериш учун “Меҳрли мактаб” лойиҳаси жорий этилади

Халқ таълими вазирлигида Россия Федерациясининг узоқ муддат даволанишга муҳтож болалар учун стационар шароитида таълим бериш билан шуғулланадиган «Учим знаем» лойиҳаси раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди.

«Замин» Халқаро жамоат фонди кўмагида юртимизда гематология ва онкология касаллиги билан даволанаётган болалар учун таълим жараёнини ташкил этишга йўналтирилган «Меҳрли мактаб» лойиҳаси амалга оширилади.

Батафсил: https://bit.ly/3DaovT4


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram