Ta’lim24.uz
101K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Махсус мактаб-интернатларнинг сурдо педагоглари имо-ишора тили бўйича малакасини оширмоқда

Республикамиздаги эшитишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлар сурдо педагогларини имо-ишора тили бўйича малакасини оширишга қаратилган ўқув курслари ташкил этилди.

Батафсил: 👉https://bit.ly/3Ba9LSb


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Sherzod Shermatov
Чироқчидаги мактабларни ўрганиб юрганимда, кутилмаганда давлатимизнинг юксак мукофоти – «Дўстлик» ордени билан тақдирланганимни эшитиб бошим осмонга етди.

Республикамизда мактаб таълими муаммолар йиғилиб қолган энг оғир соҳалардан бири бўлса, Чироқчи тумани бу масалада ҳудудлар орасида энг оғири ҳисобланади.

Президентимиз мактаб таълимида ижобий ўзгариш қилиш учун энг асосий эътиборни энг оғир ҳудудларга қаратаётганликлари сабабли ҳам туманда мана охирги 3 йилда 43 та жуда хароб аҳволда бўлган мактаб филиаллари қайтадан таъмирланиб ёки бутунлай янгидан қурилиб, тўлақонли мактабга айлантирилди ва натижада мактабларнинг умумий сони 236 тага етди.

Бу йилнинг ўзида эса инвестиция, обод қишлоқ ва жорий таъмирлаш дастурлари орқали 114 та, яъни туман мактабларининг ярмидан кўпи турли хил даражадаги таъмирлаш имкониятига эга бўлди! Албатта, ҳали амалга оширадиган ишимиз жуда кўп. Лекин ушбу қисқа вақт ичида тумандаги мактаблар учун бу жуда катта ижобий ўзгариш эканлигини кўрса бўлади.

Бундан ташқари, Президентимиз дунёнинг энг салоҳиятли давлатлари билан дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиб берганлари туфайли ҳам, ушбу даврда Қашқадарё вилоятига ва жумладан Чироқчи туманига қатор Россиялик педагоглар, Хитой Халқ Республикаси гранти асосида компьютер синфлари юборилди, АҚШ педагоглари келиб фаолият юритишди, ҳамда Тошкент шаҳридан кейинги энг катта АҚШ кутубхонаси Қарши шаҳрида ташкил этилди.

Мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллик байрамига, менинг ҳаётимдаги энг катта совға билан тақдирлаганлари учун Давлатимиз Раҳбарига ўз миннатдорчилигимни билдираман ва бор куч-ғайратимни билдирилган ишончни оқлашга сафарбар этаман!
Халқ таълими вазири Чироқчидаги таълим сифати паст бўлган мактабга жалб қилинган самарқандлик ўқитувчилар билан учрашди

Айни дамда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Қашқадарё вилоятида бўлиб турибди. Вазирнинг дастлабки ташрифи Чироқчи туманидаги таълим сифати паст бўлган мактаб, жумладан, Чироқчи туманидаги 134-мактабни фаолияти билан танишишдан бошлади.

Ташриф чоғида туман мактабларида таълим сифати бўйича муаммолар ва уларни бартараф этиш ҳақида сўз борди. Жойларда ўқитувчиларнинг ўз устида ишлаши ва малакасини оширишга катта аҳамият берилмаётганлиги таъкидланди. Чироқчи тумани халқ таълими бўлими масъулларига таълим сифати паст бўлган мактабларнинг муаммоларини ўрганиш ва керакли чоралар кўриш бўйича топшириқ берилди.

Батафсил: 👉https://bit.ly/3sN3kl7


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Халқ таълими вазири Чироқчида аянчли аҳволдаги мактаб филиалларининг бугунги ҳолати билан танишди

Халқ таълими вазири илгари мактаб филиали бўлган ҳамда ҳозирда замонавий шарт-шароитларга эга Чироқчи туманида янги барпо этилган 192-, 199-мактаблар фаолияти билан танишди.

Батафсил: 👉https://bit.ly/3kqmHwH


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from TA'LIM VA TARBIYA INFO
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✅Куни кеча Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи Козимжон Хасанов Мирзо Улуғбек туман халқ таълими бўлими мудири Шерали Икромов ҳамроҳлигида тумандаги 35-сонли умумтаълим мактабига ташриф буюрди.

❇️Ташриф чоғида Давлат инвестиция дастури асосида тўлиқ мукаммал қайта таъмирланаётган мазкур таълим муассасасида амалга оширилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишлари сифати билан яқиндан танишди.

🎥Бу ҳақда видеорепортажимиз орқали батафсил танишинг.

🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: 👉 https://t.me/ToshkentshaharXTBB
Forwarded from ITSM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👨🏻‍💻Yangi O‘zbekiston ustozlari yangi o‘quv yiliga tayyorlanmoqda!

📊“Yangi O‘zbekiston ustozlari” loyihasi aprel oyida boshlangan bo‘lib, bugungi kunga qadar 4️⃣0️⃣7️⃣ nafar o‘qituvchi unda ishtirok etish maqsadida www.ustozfondi.uz sayti orqali ariza topshirdi.

Talabgorlar orasidan hujjatlar to‘liqligi, toifasi va kasbiy salohiyati bo'yicha 1️⃣8️⃣0️⃣ nafar layoqatli nomzod O‘qituvchilar assotsiatsiyasi mustaqil hakamlar hay’ati tomonidan saralab olindi.

Hozirda mazkur o‘qituvchilar bilan olis hududlarga borib ishlashlari bo‘yicha shartnomalar tuzilmoqda.

“Yangi O‘zbekiston ustozlari” loyihasiga oid yangiliklardan xabardor bo‘lish uchun bizni kuzatib boring!

Website I Facebook I Telegram I Instagram
Forwarded from TA`LIM VA ILM-FAN QAŞQADARYO VILOYAT BOŞQARMASI (+998942954444)
Жорий йилнинг 27 август куни Халқ таълими вазирининг Қашқадарё вилоятида соҳадаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан навбатдаги Сайёр қабули ташкил этилади.

Сизда халқ таълими соҳасига оид қизиқтирган масалангиз ёки тизимни ривожлантириш бўйича таклифингиз мавжуд бўлса Сайёр қабулга таклиф этамиз.

Сайёр қабул 27 август соат 11:00да Қарши шаҳридаги 9-сонли умумтаълим мактабида ташкил этилади.

Манзил: Қарши шаҳри, Шарқ кўчаси, 2-уй.

Қўшимча маълумот ва рўйхатдан ўтишингиз учун қуйидаги телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин
+99875-223-47-33

Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Forwarded from IT taʼlim
#Учебники_нового_поколения_2021_2022

Скачать электронную версию учебников для 1 класса, подготовленных Республиканским центром образования для школ с русским языком обучения на 2021-2022 учебный год👇

📘
Математика
📘Естествознание
📘
Изобразительное искусство
📘Музыка
📘Технология
📘Немецкий язык
📘Французский язык
📘Английский язык

Подписывайтесь на канал:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
❗️1-синфга онлайн қабул қилиш жараёни жорий йилнинг 3️⃣0️⃣ август куни якунланади!

Бунда, 1-синфга онлайн қабул ўтказилаётган ҳудудларда ўқувчиларни мактабга қабул қилиш жараёни 2️⃣9️⃣ август куни my.maktab.uz платформаси орқали рўйхатдан ўтказиш ва ариза юбориш тўхтатилади.

Микроҳудуддан ташқари мактабларга ариза топширган ота-оналар!

Жорий йилнинг 3️⃣0️⃣ август кунига қадар микроҳудуддан ташқари мактабга ариза топширган ота-оналарга 3700 қисқа рақамидан мактабларда мавжуд бўш ўринлар асосида мактабга бориш учун онлайн навбат ҳақидаги 📩SMS-хабарнома юборилади.

📍Қабул квотасига нисбатан микроҳудуд ва микроҳудуддан ташқари ажратилган бўш ўринлари тўлган мактабларга ариза юборган талабгорларнинг аризалари тизим томонидан автомат тарзда қайтарилишини маълум қиламиз.

📑 Аризалари қайтарилган ота-оналар бўш ўринлари мавжуд бўлган мактабларга my.maktab.uz платформаси орқали 2️⃣9️⃣ август куни соат 18:00 га қадар қайта ариза юборишлари мумкин.

Қўшимча маълумотларни @mymaktab_uz телеграмм канали ёки ☎️ 71 203-07-04 телефон рақами орқали олиш мумкин.

🌐 mymaktab_uz
Халқ таълими вазири Миришкордаги таълим сифати паст ва юқори бўлган мактабларга борди

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида Миришкор туманидаги 24-сонли мактаб фаолияти билан танишди. Таълим сифати паст бўлган мазкур мактабга жалб қилинган андижонлик ўқитувчилар билан учрашди. Айни дамда Андижон вилоятидан ушбу мактабга 4 нафар ўқитувчи жалб қилинган бўлиб, 2 нафари олий тоифали бошланғич синф ўқитувчилари, 1 нафари олий тоифали математика ҳамда 1 нафар 1-тоифали инглиз тили фани ўқитувчисидир.

Батафсил: 👉https://bit.ly/3zhrsyJ


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from TA`LIM VA ILM-FAN QAŞQADARYO VILOYAT BOŞQARMASI (+998942954444)
#LIVE

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг сайёр қабули бўлиб ўтмоқда
__________________________________
Халқ таълими вазирининг Қашқадарё вилоятида соҳадаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан навбатдаги Сайёр қабули Қарши шаҳридаги 9-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтмоқда.
___________________________________
Сайёр қабулда соҳа масъуллари ва вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят прокурори, халқ таълими бошқармаси бошлиғи ҳамда барча туман(шаҳар) халқ таълими бўлими мудирлари иштирок этиб масъуллар томонидан фуқароларни қийнаб турган мурожаатлар ўз ечимини топмоқда.

Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати

https://t.me/qashqadaryo_vxtb