Ta’lim24.uz
101K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Forwarded from TA`LIM VA ILM-FAN QAŞQADARYO VILOYAT BOŞQARMASI (+998942954444)
Жорий йилнинг 27 август куни Халқ таълими вазирининг Қашқадарё вилоятида соҳадаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан навбатдаги Сайёр қабули ташкил этилади.

Сизда халқ таълими соҳасига оид қизиқтирган масалангиз ёки тизимни ривожлантириш бўйича таклифингиз мавжуд бўлса Сайёр қабулга таклиф этамиз.

Сайёр қабул 27 август соат 11:00да Қарши шаҳридаги 9-сонли умумтаълим мактабида ташкил этилади.

Манзил: Қарши шаҳри, Шарқ кўчаси, 2-уй.

Қўшимча маълумот ва рўйхатдан ўтишингиз учун қуйидаги телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин
+99875-223-47-33

Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Forwarded from IT taʼlim
#Учебники_нового_поколения_2021_2022

Скачать электронную версию учебников для 1 класса, подготовленных Республиканским центром образования для школ с русским языком обучения на 2021-2022 учебный год👇

📘
Математика
📘Естествознание
📘
Изобразительное искусство
📘Музыка
📘Технология
📘Немецкий язык
📘Французский язык
📘Английский язык

Подписывайтесь на канал:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
❗️1-синфга онлайн қабул қилиш жараёни жорий йилнинг 3️⃣0️⃣ август куни якунланади!

Бунда, 1-синфга онлайн қабул ўтказилаётган ҳудудларда ўқувчиларни мактабга қабул қилиш жараёни 2️⃣9️⃣ август куни my.maktab.uz платформаси орқали рўйхатдан ўтказиш ва ариза юбориш тўхтатилади.

Микроҳудуддан ташқари мактабларга ариза топширган ота-оналар!

Жорий йилнинг 3️⃣0️⃣ август кунига қадар микроҳудуддан ташқари мактабга ариза топширган ота-оналарга 3700 қисқа рақамидан мактабларда мавжуд бўш ўринлар асосида мактабга бориш учун онлайн навбат ҳақидаги 📩SMS-хабарнома юборилади.

📍Қабул квотасига нисбатан микроҳудуд ва микроҳудуддан ташқари ажратилган бўш ўринлари тўлган мактабларга ариза юборган талабгорларнинг аризалари тизим томонидан автомат тарзда қайтарилишини маълум қиламиз.

📑 Аризалари қайтарилган ота-оналар бўш ўринлари мавжуд бўлган мактабларга my.maktab.uz платформаси орқали 2️⃣9️⃣ август куни соат 18:00 га қадар қайта ариза юборишлари мумкин.

Қўшимча маълумотларни @mymaktab_uz телеграмм канали ёки ☎️ 71 203-07-04 телефон рақами орқали олиш мумкин.

🌐 mymaktab_uz
Халқ таълими вазири Миришкордаги таълим сифати паст ва юқори бўлган мактабларга борди

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида Миришкор туманидаги 24-сонли мактаб фаолияти билан танишди. Таълим сифати паст бўлган мазкур мактабга жалб қилинган андижонлик ўқитувчилар билан учрашди. Айни дамда Андижон вилоятидан ушбу мактабга 4 нафар ўқитувчи жалб қилинган бўлиб, 2 нафари олий тоифали бошланғич синф ўқитувчилари, 1 нафари олий тоифали математика ҳамда 1 нафар 1-тоифали инглиз тили фани ўқитувчисидир.

Батафсил: 👉https://bit.ly/3zhrsyJ


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from TA`LIM VA ILM-FAN QAŞQADARYO VILOYAT BOŞQARMASI (+998942954444)
#LIVE

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг сайёр қабули бўлиб ўтмоқда
__________________________________
Халқ таълими вазирининг Қашқадарё вилоятида соҳадаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан навбатдаги Сайёр қабули Қарши шаҳридаги 9-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтмоқда.
___________________________________
Сайёр қабулда соҳа масъуллари ва вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят прокурори, халқ таълими бошқармаси бошлиғи ҳамда барча туман(шаҳар) халқ таълими бўлими мудирлари иштирок этиб масъуллар томонидан фуқароларни қийнаб турган мурожаатлар ўз ечимини топмоқда.

Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати

https://t.me/qashqadaryo_vxtb
Халқ таълими вазири ҳунар орқали даромад топаётган қашқадарёлик ўқувчилар билан учрашди

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Қашқадарё вилоятига ишчи ташрифи чоғида Деҳқонобод туманидаги «сариқ» тоифали ҳудудда бўлган мактабда ўқувчиларни ўзини-ўзи банд қилишдаги фаолияти билан яқиндан танишди. Жумладан, тумандаги 70-, 77-умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларининг мебель ишлаб чиқариш цехида амалга ошираётган ишларини кўздан кечириб, уларнинг ҳар ойлик даромади билан қизиқди. Суҳбат якунида ўқувчиларга жаҳон дурдона асарлари тўпламини совға қилди.

Батафсил: https://bit.ly/3ypzTXv


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган лойиҳанинг навбатдаги сонида халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мустақиллик инъом этган имкониятлар ҳақидаги мулоҳазалари билан бўлишади.

—

В очередном выпуске проекта, посвященного 30-летию независимости Республики Узбекистан, министр народного образования Шерзод Шерматов делится своими мыслями о возможностях, предоставленных независимостью.

Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизматининг расмий саҳифасида ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган лойиҳанинг навбатдаги сонида халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мустақиллик инъом этган имкониятлар ҳақидаги мулоҳазалари билан бўлишади.
—
В очередном выпуске проекта, посвященного 30-летию независимости Республики Узбекистан, министр народного образования Шерзод Шерматов делится своими мыслями о возможностях, предоставленных независимостью.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Халқ таълими тизимида вакант бўлган раҳбарлик лавозимларга номзодлар очиқ мустақил танлов асосида ишга қабул қилинмоқда

Маълумки, Халқ таълими бошқаруви органларида ва умумтаълим мактаблари директори вакант лавозимлар учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда vacancy.argos.uz портали орқали очиқ мустақил танлов ўтказиб келинмоқда.

Маълумот учун, бугунги кунга қадар биргина вазирлик марказий аппаратида 25 та лавозим бўйича эълон қилинган танлов жараёнларида ҳужжат топширган 989 нафар номзоднинг малака талабига мос келувчи 735 нафари тест жараёнида иштирок этган. Тестдан ўтган 273 нафар номзод билан суҳбат ўтказилган ва 11 та лавозим бўйича танлов ғолиби аниқланган.

Шунингдек, жорий ҳафтада Танлов комиссияси томонидан вазирлик марказий аппарати бўйича 5 та (2 та бош, 3 та етакчи мутахассис), 1 та ҳудудий бошқарма бошлиғи ўринбосари, 5 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимларига тестдан ижобий натижа олган 61 нафар номзод билан уларнинг билими, малакаси ва касбий кўникмаси вакант лавозимга мослигини аниқлаш мақсадида суҳбат ўтказилди, вазирлик марказий аппаратидаги 2 та лавозим (бўлим бошлиғи ва етакчи мутахассис) бўйича Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда 99 нафар номзодлар тест синовларидан ўтказилди.

Келгуси ҳафтада вазирлик марказий аппаратида Танлов жараёнида хужжатларни қабул қилиш муддати тугаган 3 та етакчи мутахассис лавозими бўйича 291 нафар номзодларнинг малака талаблари ўрганилади, 2 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимига номзодлар учун суҳбат жараёнлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Танлов жараёнларини бевосита youtube.com тармоғидаги вазирликнинг расмий канали орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин.

Шу билан бирга, Халқ таълими вазирлигида ишлашни хоҳловчиларни ҳозирги кунда вакант бўлган Юридик бўлим бош юрисконсульти; (ҳужжатлар 1 сентябргача қабул қилинади).

Бундан ташқари, жорий йил 1 январдан бошлаб умумтаълим мактаблари директори лавозимига номзодлар очиқ танлов асосида Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланмоқда.

Ушбу тартиб асосида жами 856 нафар, жумладан жорий ҳафтада 43 нафар номзодлар умумтаълим мактаби директори лавозимига тайинланган бўлса, 24 та мактаб директори лавозимига номзодлар учун тест синовлари ўтказилди.

Ҳозирги кунда 93 та умумтаълим мактаблари директори лавозими учун ҳужжат топшириш жараёнлари давом этмоқда.

Лавозимларга ўтказилаётган очиқ танловларда иштирок этишга таклиф этамиз.