Ta’lim24.uz
103K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Forwarded from Xorijiy tillar
📊ТКТ бутун дунё бўйича 20.000 ташкилот томонидан тан олинган Cambridge English Qualification бўлиб мазкур сертификатга эга бўлган инглиз тили ўқитувчилари нафақат Ўзбекистонда, балки дунёнинг исталган мамлакатларида дарс бериш имкониятига эга бўлади.

ТКТ (Teachers Knowledge Test) - 3 та модулдан ташкил топган тестлар тўплами бўлиб, ҳар бир модул 80 тадан саволларни ўзида мужассамлаштирган ва ҳар бир модул учун 80 дақиқа берилади.

✍️Сиз ҳар бир модулни алоҳида қабул қилишингиз ва тестларни қандай ва қачон топширишни ўзингиз ҳал этишингиз мумкин.

📌Шу билан биргаликда ТКТ ҳар учала модулини қўлга киритганлар қонунчиликда кўрсатилган имтиёзларга эга бўлади.

🗓Имкониятни қўлдан бой берманг, рўйхатдан ўтиш охирги санаси 27 сентябрь

👉 Рўйхатдан ўтиш учун ҲАВОЛА


Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш Агентлигининг расмий саҳифаларига уланинг

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube| 🌐
Халқ таълими вазири Германия элчиси билан ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан немис тилини ўрганиш бўйича таълим сифатини ошириш масалаларини муҳокама қилди

Суҳбат чоғида немис тилини ўрганиш бўйича комплекс қўшма дастур ишлаб чиқиш таклиф этилди, жумладан таълим сифатини янада ошириш мақсадида Германиядан келадиган ўқитувчилар сонини янада ошириш, янги дарсликлар яратиш, немис тили ўқитувчиларининг тил бўйича сертификатлаштиришини ташкил қилиш ҳамда битирувчиларни кўпроқ Германия университетларига йўналтириш борасида сўз борди.

Батафсил: 👉https://bit.ly/3lKhWP6


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Халқ таълими вазири Швейцария элчиси билан ўқувчиларни касбга тайёрлаш тизимини ривожлантириш хусусида фикр алмашди

Халқ таълими вазири Швейцариянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Константин Оболенски билан учрашди. Учрашувда мамлакатлар ўртасида халқ таълими соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга оид масалалар кўриб чиқилди.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ушбу учрашувнинг стратегик аҳамиятини алоҳида таъкидлаб, лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда Швейцариянинг муваффақиятли тажрибаси мисолида кўмак беришни таклиф этди. Шу билан бирга халқ таълимининг ҳозирги ҳолати, амалга оширилаётган муҳим лойиҳалар, шунингдек, долзарб муаммолар ва уларни ҳал этиш чоралари ҳақида фикр билдирди. Вазир қўшма лойиҳаларни амалга оширишда кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорлик билдириб, таълим соҳасидаги алоқаларни янада ривожлантириш муҳимлигини ҳам қайд этди.

Батафсил: 👉https://bit.ly/3kD0htt


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Халқ таълими тизимидаги 87 та ва директорлар орасидаги 135 та вакант лавозимларга онлайн ҳужжат топширинг!

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДА ВАКАНТ ЛАВОЗИМЛАР УЧУН ОЧИҚ ВА МУСТАҚИЛ ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ ТИЗИМИ ЙЎЛГА ҚУЙИЛГАН.

✅ Маълумки, Халқ таълими бошқаруви органларида ва умумтаълим мактаблари директори вакант лавозимлар учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда vacancy.argos.uz портали орқали очиқ мустақил танлов ўтказиб келинмоқда.

✅ Маълумот учун, бугунги кунга қадар биргина вазирлик марказий аппаратида 35 та лавозим бўйича эълон қилинган танлов жараёнларида 13 та номзодлар лавозим бўйича танлов ғолиби деб топилган.

✅ Жорий ҳафтада вазирлик марказий аппаратида 2 та лавозим (бошқарма бошлиғи ва етакчи мутахассис) бўйича 62 нафар номзодлар тест синовларидан ўтказилди, шунингдек, Танлов комиссияси томонидан 3 та (бош мутахассис ва 2 та етакчи мутахассис) лавозимларига тестдан ижобий натижа олган номзодлар билан уларнинг малакаси ва касбий кўникмаси вакант лавозимга мослигини аниқлаш мақсадида суҳбат ўтказилди.
✅ Келгуси ҳафтада Танлов комиссияси томонидан марказий аппаратнинг 2 та бош мутахассис ва 2 та етакчи мутахассис лавозимларига номзодларнинг малака талаблари ўрганиб чиқилиши ва 3 та етакчи мутахассис лавозимига тест синовлари, марказий аппаратнинг 1 та етакчи мутахассиси ва 4 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимларига номзодлар учун суҳбат жараёнлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

⚠️ Танлов жараёнларини бевосита youtube.com тармоғидаги вазирликнинг расмий канали орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин.

✅ Шу билан бирга, Халқ таълими вазирлигида ишлашни хоҳловчилар ҳозирги кунда вакант бўлган қуйидаги лавозимга ариза топширишлари мумкин:
Мактабдан ташқари таълим, спорт ва туризмни ташкил этиш бошқармаси етакчи мутахассиси

✅ Бундан ташқари, белгиланган тартиб асосида жами 899 нафар, жумладан жорий ҳафтада 4 нафар номзодлар мактаб директори лавозимига тайинланган бўлса, 14 та мактаб директори лавозимига номзодлар учун тест синовлари ўтказилди.

⚠️ Ҳозирги кунда 135 та умумтаълим мактаби директори лавозими учун ҳужжат топшириш жараёнлари давом этмоқда.
#maktablarga_yordam_beraylik

Самарқанддаги мактаб Beeline компанияси томонидан замонавий жиҳозланди

Бугун Самарқанд шаҳрида замон талабларига мос ҳолда таъмирланган 47-умумтаълим мактабининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Beeline (Veon Group) компаниясининг президенти Каан Терзиоглу, вилоят ҳокимлиги ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Мазкур мактабнинг моддий-техник базасини таъминлаш учун Beeline компанияси томонидан ажратилган ҳомийлик маблағи асосида информатика, математика, робототехника ва инглиз тили хоналари учун 38 дона компьютер жамланмаси, ноутбук ва принтер билан жиҳозланди.

Меҳмонлар мактабдаги дарс жараёнлари билан танишиб, ўқитувчи ва ўқувчилар билан мактабда яратилган шароитлар билан қизиқди.

Фурсатдан фойдаланиб, мамлакатимиздаги бошқа йирик компанияларни ҳам мактабларга ёрдам умуммиллий ҳаракатига қўшилишга чорлаб қоламиз.
#maktablarga_yordam_beraylik

Самарқандда Дзюдо федерацияси томонидан замонавий спорт зал қуриб фойдаланишга топширилди

Самарқанд шаҳридаги 7-сонли умумтаълим мактабида Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Дзюдо федерацияси билан тузилган меморандум асосида қуриб жиҳозланган замонавий спорт залнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Дзюдо федерацияси президенти Азиз Камилов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, вилоят ҳокимлиги ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Дзюдо федерацияси «Falcon Hunting Solutions» компанияси ҳамкорлигида мактабнинг бўш турган майдонида бунёд этилган ушбу иншоот ювиниш, кийим алмаштириш, тренажёр, 144 та татами (мат) хоналари билан жиҳозланган. 70 000 дан зиёд ўқувчи шуғулланиш имкони мавжуд спорт зали замонавий қозонхона ва иситиш тизими билан жиҳозланган.

Халқ таълими вазирлиги бошқа спорт федерацияларини ҳам мактабларга ёрдам умуммиллий ҳаракатига қўшилишга чорлаб қолади.

@uzedu
Халқ таълими вазирлиги барча Давлат хавфсизлик хизмати ходимларини Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни билан самимий муборакбод этади.

Биз Ватанимизни ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қиладиган, суверенитет ва миллий манфаатларни ўз манфаатларидан устун қўядиган ҳар бирингизнинг машаққатли меҳнатингизда улкан зафарлар тилаймиз.

Сизга Ватан олдидаги хизматларингиз учун миннатдорчилик билдириб, сиҳат -саломатлик, ишларингизда муваффақият ва ютуқлар, сабр-матонат, оилаларингизга бахт ва фаровонлик тилаб қоламиз!

***

Министерство народного образования поздравляет сотрудников органов безопасности с Днём сотрудников органов Службы государственной безопасности Республики Узбекистан.

Желаем успехов всем, кто защищает наш народ от внешних и внутренних угроз, отстаивает суверенитет и национальные интересы и для кого безопасность и благополучие Родины были, есть и будут главным делом всей жизни.

Хотим поблагодарить вас за службу и пожелать здоровья, успехов и достижений.
Forwarded from Ozodbek Nazarbekov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сизни қўлингиздан тутиб илм хазинаси томон элтувчи йўлда кўз нурини фидо қилган устозингизни йўқлаб, илм ҳақи, шогирдлик бурчини адо этинг. Маданият вазирлигининг "Устозларга эҳтиром" лойиҳасида иштирок этинг ва устозларингизга миннатдорлик изҳор этиш имкониятига эга бўлинг.
#madaniyat_vazirligi
#ustozlarga_ehtirom
#ustozlarga_hurmat
#ustozingdan_xabar_ol
#respect
#multimedia_markaz