Ta’lim24.uz
103K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Халқ таълими вазири Германия элчиси билан ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан немис тилини ўрганиш бўйича таълим сифатини ошириш масалаларини муҳокама қилди

Суҳбат чоғида немис тилини ўрганиш бўйича комплекс қўшма дастур ишлаб чиқиш таклиф этилди, жумладан таълим сифатини янада ошириш мақсадида Германиядан келадиган ўқитувчилар сонини янада ошириш, янги дарсликлар яратиш, немис тили ўқитувчиларининг тил бўйича сертификатлаштиришини ташкил қилиш ҳамда битирувчиларни кўпроқ Германия университетларига йўналтириш борасида сўз борди.

Батафсил: 👉https://bit.ly/3lKhWP6


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Халқ таълими вазири Швейцария элчиси билан ўқувчиларни касбга тайёрлаш тизимини ривожлантириш хусусида фикр алмашди

Халқ таълими вазири Швейцариянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Константин Оболенски билан учрашди. Учрашувда мамлакатлар ўртасида халқ таълими соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга оид масалалар кўриб чиқилди.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ушбу учрашувнинг стратегик аҳамиятини алоҳида таъкидлаб, лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда Швейцариянинг муваффақиятли тажрибаси мисолида кўмак беришни таклиф этди. Шу билан бирга халқ таълимининг ҳозирги ҳолати, амалга оширилаётган муҳим лойиҳалар, шунингдек, долзарб муаммолар ва уларни ҳал этиш чоралари ҳақида фикр билдирди. Вазир қўшма лойиҳаларни амалга оширишда кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорлик билдириб, таълим соҳасидаги алоқаларни янада ривожлантириш муҳимлигини ҳам қайд этди.

Батафсил: 👉https://bit.ly/3kD0htt


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Халқ таълими тизимидаги 87 та ва директорлар орасидаги 135 та вакант лавозимларга онлайн ҳужжат топширинг!

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДА ВАКАНТ ЛАВОЗИМЛАР УЧУН ОЧИҚ ВА МУСТАҚИЛ ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ ТИЗИМИ ЙЎЛГА ҚУЙИЛГАН.

✅ Маълумки, Халқ таълими бошқаруви органларида ва умумтаълим мактаблари директори вакант лавозимлар учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда vacancy.argos.uz портали орқали очиқ мустақил танлов ўтказиб келинмоқда.

✅ Маълумот учун, бугунги кунга қадар биргина вазирлик марказий аппаратида 35 та лавозим бўйича эълон қилинган танлов жараёнларида 13 та номзодлар лавозим бўйича танлов ғолиби деб топилган.

✅ Жорий ҳафтада вазирлик марказий аппаратида 2 та лавозим (бошқарма бошлиғи ва етакчи мутахассис) бўйича 62 нафар номзодлар тест синовларидан ўтказилди, шунингдек, Танлов комиссияси томонидан 3 та (бош мутахассис ва 2 та етакчи мутахассис) лавозимларига тестдан ижобий натижа олган номзодлар билан уларнинг малакаси ва касбий кўникмаси вакант лавозимга мослигини аниқлаш мақсадида суҳбат ўтказилди.
✅ Келгуси ҳафтада Танлов комиссияси томонидан марказий аппаратнинг 2 та бош мутахассис ва 2 та етакчи мутахассис лавозимларига номзодларнинг малака талаблари ўрганиб чиқилиши ва 3 та етакчи мутахассис лавозимига тест синовлари, марказий аппаратнинг 1 та етакчи мутахассиси ва 4 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимларига номзодлар учун суҳбат жараёнлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

⚠️ Танлов жараёнларини бевосита youtube.com тармоғидаги вазирликнинг расмий канали орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин.

✅ Шу билан бирга, Халқ таълими вазирлигида ишлашни хоҳловчилар ҳозирги кунда вакант бўлган қуйидаги лавозимга ариза топширишлари мумкин:
Мактабдан ташқари таълим, спорт ва туризмни ташкил этиш бошқармаси етакчи мутахассиси

✅ Бундан ташқари, белгиланган тартиб асосида жами 899 нафар, жумладан жорий ҳафтада 4 нафар номзодлар мактаб директори лавозимига тайинланган бўлса, 14 та мактаб директори лавозимига номзодлар учун тест синовлари ўтказилди.

⚠️ Ҳозирги кунда 135 та умумтаълим мактаби директори лавозими учун ҳужжат топшириш жараёнлари давом этмоқда.
#maktablarga_yordam_beraylik

Самарқанддаги мактаб Beeline компанияси томонидан замонавий жиҳозланди

Бугун Самарқанд шаҳрида замон талабларига мос ҳолда таъмирланган 47-умумтаълим мактабининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Beeline (Veon Group) компаниясининг президенти Каан Терзиоглу, вилоят ҳокимлиги ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Мазкур мактабнинг моддий-техник базасини таъминлаш учун Beeline компанияси томонидан ажратилган ҳомийлик маблағи асосида информатика, математика, робототехника ва инглиз тили хоналари учун 38 дона компьютер жамланмаси, ноутбук ва принтер билан жиҳозланди.

Меҳмонлар мактабдаги дарс жараёнлари билан танишиб, ўқитувчи ва ўқувчилар билан мактабда яратилган шароитлар билан қизиқди.

Фурсатдан фойдаланиб, мамлакатимиздаги бошқа йирик компанияларни ҳам мактабларга ёрдам умуммиллий ҳаракатига қўшилишга чорлаб қоламиз.
#maktablarga_yordam_beraylik

Самарқандда Дзюдо федерацияси томонидан замонавий спорт зал қуриб фойдаланишга топширилди

Самарқанд шаҳридаги 7-сонли умумтаълим мактабида Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Дзюдо федерацияси билан тузилган меморандум асосида қуриб жиҳозланган замонавий спорт залнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Дзюдо федерацияси президенти Азиз Камилов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, вилоят ҳокимлиги ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Дзюдо федерацияси «Falcon Hunting Solutions» компанияси ҳамкорлигида мактабнинг бўш турган майдонида бунёд этилган ушбу иншоот ювиниш, кийим алмаштириш, тренажёр, 144 та татами (мат) хоналари билан жиҳозланган. 70 000 дан зиёд ўқувчи шуғулланиш имкони мавжуд спорт зали замонавий қозонхона ва иситиш тизими билан жиҳозланган.

Халқ таълими вазирлиги бошқа спорт федерацияларини ҳам мактабларга ёрдам умуммиллий ҳаракатига қўшилишга чорлаб қолади.

@uzedu
Халқ таълими вазирлиги барча Давлат хавфсизлик хизмати ходимларини Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни билан самимий муборакбод этади.

Биз Ватанимизни ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қиладиган, суверенитет ва миллий манфаатларни ўз манфаатларидан устун қўядиган ҳар бирингизнинг машаққатли меҳнатингизда улкан зафарлар тилаймиз.

Сизга Ватан олдидаги хизматларингиз учун миннатдорчилик билдириб, сиҳат -саломатлик, ишларингизда муваффақият ва ютуқлар, сабр-матонат, оилаларингизга бахт ва фаровонлик тилаб қоламиз!

***

Министерство народного образования поздравляет сотрудников органов безопасности с Днём сотрудников органов Службы государственной безопасности Республики Узбекистан.

Желаем успехов всем, кто защищает наш народ от внешних и внутренних угроз, отстаивает суверенитет и национальные интересы и для кого безопасность и благополучие Родины были, есть и будут главным делом всей жизни.

Хотим поблагодарить вас за службу и пожелать здоровья, успехов и достижений.
Forwarded from Ozodbek Nazarbekov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сизни қўлингиздан тутиб илм хазинаси томон элтувчи йўлда кўз нурини фидо қилган устозингизни йўқлаб, илм ҳақи, шогирдлик бурчини адо этинг. Маданият вазирлигининг "Устозларга эҳтиром" лойиҳасида иштирок этинг ва устозларингизга миннатдорлик изҳор этиш имкониятига эга бўлинг.
#madaniyat_vazirligi
#ustozlarga_ehtirom
#ustozlarga_hurmat
#ustozingdan_xabar_ol
#respect
#multimedia_markaz
#Diqqat_tanlov

Энди сизда устозингизга ноутбук совға қилиш имкони бор

Халқ таълими вазирлиги интернетнинг ўзбек сегментидаги энг оммабоп гуруҳларидан бири Maslahat.uz билан ҳамкорликда 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан “Меҳрининг чегараси йўқ устоз” ТАНЛОВини эълон қилади.

👩‍💻Келинг, байрам арафасида ўқитувчиларимизни эслаймиз, йўқлаймиз, табриклаймиз ва улар учун ноутбук ютиб олиб, совға қиламиз.

Ёш авлодни ўқитиш ва тарбиялашга катта ҳисса қўшаётган, ўз қишлоғингиз, туманингиз, шаҳрингиз ва фарзандларингиз ўқитувчилари ва ўз фаолиятингиз ҳақида сўзлаб беринг.

Танлов ғолиблари қуйидаги номинацияларда аниқланади:

✅“Устозингдан хабар ол”

✅“Улар ўз ҳаётларини болаларга бағишлаган”;

✅"Бошқаларга илм бериш орқали, биз ўзимизни англаймиз...";

✅"Агар ер юзида ўқитувчи бўлмаганида ...";

✅"Ўқитувчилар - бизнинг қаҳрамонларимиз...";

ТАНЛОВ ШАРТЛАРИ:

☑️ Ижодий ишларингизни Maslahat.uz гуруҳидаги пост остига, ўз саҳифангизга ва бошқа ижтимоий тармоқларда
#tanlov,
#ustozingdan_xabar_ol
#ustozlarga_ehtirom хэштеглари остида жойлашттиринг.
☑️ Танловга исталганча ижодий ёндошишингиз мумкин (матн, фото, видео).

‼️Танловда энг оммалашаган ва креатив ёндошилган иш ғолиб деб топилади.

Танлов 2️⃣7️⃣ сентябрдан 1️⃣ октябргача (шу куни ҳам) давом этади.

Ғолиблар 4 октябрь куни юқоридаги 5 та номинация бўйича аниқланади.

🎁ТАНЛОВДА ҒОЛИБ БЎЛГАНЛАР НОУТБУКИНИ ЎЗИ ТИЛГА ОЛГАН УСТОЗИГА СОВҒА ҚИЛИШИ ИМКОНИ БЎЛАДИ! УСТОЗИНГИЗНИНГ МЕҲНАТЛАРИ
УЧУН МИННАТДОРЛИК ИЗҲОР ЭТИШ ВАҚТИ КЕЛДИ.

ИМКОНИЯТНИ ҚЎЛДАН БОЙ БЕРМАНГ, ВАҚТ КЕТДИ!

#Tanlov
#ustozingdan_xabar_ol
#ustozlarga_ehtirom
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✅А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти юқори натижаларга эришаётган мактаблар тажрибасини улашишда давом этади.

Бу гал ҳам Республикамиз чекка туманларидан, Фарғонанинг Ўзбекистон тумани маркази Яйпан шаҳридаги 65-ИДУМИ тажрибасини ўрганиш мақсадида водийда бўлдик.

📊Мазкур мактаб узоқ йиллар давомида юқори натижалар билан Республикада ўрнак бўлиб келаётган мактаблардан бири.

🏅Сиз бу мактабнинг ўтган ўқув йилидаги катта шов-шувли натижасини, ИАТ фани ўқитувчиси Одинахон Йўлдашеванинг 9 нафар ўқувчиси бирданига вилоят олимпиадаси ғолиби бўлгани тўғрисида ҳам эшитгандирсиз.

👍Мактабнинг бу йил, 2021 йилдаги 31 нафар битирувчиси 100% кўрсатгич билан Олий ўқув юрти талабаси бўлдилар.

🎞Мазкур лавҳада Яйпандаги ушбу мактабнинг хаёти билан танишиб, ўқувчилар ютуғида ўқитувчи ва ота-оналар фикр-мулоҳазаларини тинглаймиз!

Telegram |Facebook |Website|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ustozingdan_xabar_ol
#ustozga_ehtirom

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ БАЙРАМ АРАФАСИДА МАКТАБДАГИ УСТОЗЛАРИНИ ЙЎҚЛАБ БОРДИ

Халқ таълими вазири ўринбосари Temur Komilov 1 октябрь — “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” арафасида Бухоро шаҳридаги 16-умумтаълим мактабида унга сабоқ берган устозларини байрам билан табриклади.

Унга сабоқ берган илк ўқитувчиси Дилфуза Козимова ва математика фани ўқитувчиси Санобар Каримовага Халқ таълими вазири томонидан берилган “Халқ таълими аълочиси” ва “Халқ таълими фидойиси” кўкрак нишонларини топширди.

Шунингдек, инглиз тили фани ўқитувчиси Мусаллам Сатторова ҳамда она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Тошбиби Фармоновани ҳам қутлаб вазирликнинг фахрий ёрлиқларини топширди.

“Ҳаётимизда устозларнинг ўрни ниҳоятда беқиёс. Уларни йўқлаб туриш, вақт ажратиб ҳолларидан хабар олиш, эҳтиром кўрсатиш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир”, — дейди Темур Комилов.