Ўқитувчи ва мураббийлар куни тантанали нишонланди
Бугун Ўқитувчи ва мураббийлар куни умумхалқ байрамини нишонлаш мақсадида Пойтахтимизнинг “Халқлар дўстлиги” саройида тантанали тадбир ташкил этилди.
Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг соҳа ходимларига байрам табриги ўқиб эшиттирилди. Юртимизда таълим-тарбия масаласига комплекс ёндашган ҳолда боғча, мактаб таълими билан бирга олий таълим тизимини ҳам узвий ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Соҳада эришилаётган барча ютуқлар фидойи устоз-мураббийларнинг фидокорона меҳнати эвазига кундан-кун ортиб бораётгани қайд этилди.
Сўнгра санъат усталари томонидан устозларни мадҳ этувчи саҳна кўринишлари, куй ва қўшиқлар янгради.
Шундан сўнг байрам иштирокчилари “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюрди.
Байрам тадбири кўтаринки руҳда ташкил этилиб, Ватанимиз эртаси бўлмиш ёшларга таълим-тарбия бераётган устоз ва мураббийларга юксак эҳтиром кўрсатилди.
Байрамона тадбирлар Республиканинг барча ҳудудларида давом этмоқда.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида
—
О награждении группы особо отличившихся работников сферы образования и воспитания в связи с Днем учителей и наставников
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
—
О награждении группы особо отличившихся работников сферы образования и воспитания в связи с Днем учителей и наставников
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Тошкент шаҳар ҳокимлигида ўқитувчи ва мураббийларга фахрий унвон, орден ва медаллар топширилди
Тошкент шаҳар ҳокимлигида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Халқ таълими бош бошқармаси томонидан ташкил этилган маросим “Қадринг баланд – азиз ва муқаддассан, устоз!” деб номланди.
Халқ таълими, олий ва ўрта махсус таълим, мактабгача таълим тизимида самарали фаолият кўрсатаётган ўқитувчи ҳамда мураббийлар қатнашган тадбирни шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев очиб, иштирокчиларни касб байрами билан самимий табриклаб, Президентнинг Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.
Шунингдек, Президентнинг “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийларга фахрий унвон, орден ва медаллар топширилди.
Фото: Мадина Нурманова
#ustozga_ehtirom