Ta’lim24.uz
103K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
“Қизларжон” ўқувчи-қизлар Саммитида 200 нафарга яқин қиз қатнашди

Саммитда умумтаълим мактабларидан “Қизларжон” клуби координаторлари, халқаро ва республика фан олимпиадалари ғолиблари, ҳунармандчилик билан шуғулланаётган қизлар, инновацион ғоялар муаллифи бўлган ўқувчи-қизлар ҳамда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳудудий сардорлари бўлган 200 нафарга яқин 8-11 синф ўқувчи-қизлари иштирок этди.

Саммитда турли мавзуларда семинар-тренинглар ўтказилди. Унда ўқувчи-қизлар учун инновацион лойиҳалар доирасида амалга татбиқ этилиши мумкин бўлган касблар ҳақида маълумотлар берилди.

БАТАФСИЛ: https://bit.ly/3mLUUJw


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Диққат_эълон🗣

5 ноябрь куни соат 10:00да "Radisson Blu" меҳмонхонасининг анжуманлар залида А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти БМТнинг Ўзбекистон Республикасидаги Болалар жамғармаси (UNICEF) билан ҳамкорликда “Халқ таълими ходимларини касбий ривожлантириш: эришилган ютуқлар ва истиқболдаги режалар” мавзусида илмий-амалий семинари ўтказилади.

Мазкур илмий-амалий семинарда халқ таълими вазирлиги, А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг хорижий ҳамкор ташкилотлари ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар натижалари ҳамда халқ таълими ходимларини малака ошириш тизимига оид келажакдаги режалар бўйича маъруза ва тақдимотлар билан иштирок этадилар.

👉🏻Cеминарни қуйидаги ҳавола орқали кузатиб боришингиз мумкин: https://rtiorg.zoom.us/j/96968054511?pwd=QUpZSmVnWjRoZ0xVMlhXbjhrYkxLdz09

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
Forwarded from Rustam Karimjonov
🔬Kimyo, fizika va biologiya fani oʻqituvchilarini malakasini oshirish boʻyicha ilmiy-amaliy seminar o'z ishini boshladi

Joriy yilning 5-noyabr kuni poytaxtimizning 110-sonli ixtisoslashtirilgan davlat umumta’lim maktabida STEAM ta’limini rivojlantirish maqsadida fizika, kimyo va biologiya fanlari bo‘yicha laboratoriya ishlarini olib borish yuzasidan o‘qituvchilarni kasbiy tayyorlash va malakasini oshirishga oid oʻquv-trening oʻz ishini boshladi.

Unda respublikaning 14 ta hududidan 90 nafarga yaqin oʻquvchi-pedagog ishtirok etmoqda.

Seminarni tashkil etishdan maqsad STEAM ta’limini joriy etish boʻyicha jahon tajribasini oʻrganib chiqish koʻzlangan.

Oʻquv-trening 9-noyabrga qadar davom etadi.

#STEAM #trening #pedagog

Facebook | Telegram | Web-site
Forwarded from Zamin Foundation
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Zamin” fondi Vasiylik kengashi raisi Ziroat Mirziyoyeva eshitish qobiliyati zaif bolalar ta’limini qo‘llab-quvvatlash loyihasi natijalari bilan tanishdi.

8 ta ixtisoslashtirilgan maktabda 1964 nafar o‘quvchilar ta’lim jarayonida yordam beruvchi FM-tizimlaridan foydalanish imkoniyatiga ega bo‘ldi. Shuningdek, Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligi bilan hamkorlikda 2000 nafar o‘quvchiga zamonaviy eshitish apparatlari tarqatilmoqda.

—

Председатель Попечительского совета фонда Zamin Зироат Мирзиёева ознакомилась с результатами проекта по поддержке образования для детей с нарушением слуха.

В 8 специализированных школах 1964 учеников получили доступ к FM-системам, которые помогают детям в образовательном процессе. Также совместно с Агентством медико-социальных услуг в рамках программы слухопротезирования 2000 ученикам раздаются современные слуховые аппараты.
Халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш тизимида бўлаётган ўзгаришлар, реформалар, халқаро ташкилотлар билан шу соҳани ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар натижаларига бағишланган илмий-амалий семинар муваффақиятли ўтди.

Халқ таълими вазирлиги, А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг БМТнинг Ўзбекистон Республикасидаги Болалар жамғармаси (UNICEF) билан ҳамкорликда ўтказган мазкур илмий-амалий семинарида институтнинг халқаро ҳамкор ташкилотлари билан йил давомида амалга оширган лойиҳалари натижалари сарҳисоб қилинди.

UNICEF, USAID, Жаҳон Банки, UNESCO, АҚШнинг RTI халқаро тадқиқот ташкилоти, Япония халқаро ҳамкорлик ташкилоти (JICA), Британия кенгаши, Осиё тараққиёт банки вакиллари иштирок этган халқаро семинарда UNICEFнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бугунги кундаги таълим ислоҳотларининг аҳамиятига алоҳида тўхталди.

Telegram |Facebook |Website|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқ таълими вазири Шерзод ШЕРМАТОВ хотин-қизларнинг таълим олиши ва жамиятдаги ўрни ҳақида

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Халқ таълими тизимида 115 та ва директорлар орасида 82 та вакант лавозимларга онлайн ҳужжат топширинг!

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДА ВАКАНТ ЛАВОЗИМЛАР УЧУН ОЧИҚ ВА МУСТАҚИЛ ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ ТИЗИМИ ЙЎЛГА ҚУЙИЛГАН.

✅ Жорий ҳафтада вазирлик марказий аппаратида 1 та бошқарма бошлиғи ўринбосари, 1 та бўлим бошлиғи ва 1 та етакчи мутахассис лавозимларига тест синовлари ўтказилиб, 2 та кадрлар бўлими бошлиқлари ҳамда 11 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимларига тестдан ижобий натижа олган номзодлар билан уларнинг малакаси ва касбий кўникмаси вакант лавозимга мослигини аниқлаш мақсадида суҳбат ўтказилди.

✅ Ўтказилган танлов натижаларига кўра ҳудудий Халқ таълими бошқармаларига 2 та бошқарма бошлиғи ўринбосари, 1 та бўлим бошлиғи лавозимига ва 6 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимларига муносиб номзодлар тайинланди.

✅ Келгуси ҳафтада Танлов комиссияси томонидан вазирлик марказий аппаратнинг 1 та бўлим бошлиғи, 5 та етакчи мутахассис лавозимига ҳужжат топширган номзодларнинг малака талаби ва тест синовлари ҳамда 1 та бошқарма бошлиғи ўринбосари, 1 та бўлим бошлиғи ва 1 та етакчи мутахассис лавозимларига, 3 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимига номзодлар учун суҳбат жараёнлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

⚠️жараёнларини бевосита youtube.com тармоғидаги вазирликнинг расмий канали орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин.

✅ Шу билан бирга, Халқ таълими вазирлигида ишлашни хоҳловчилар ҳозирги кунда вакант бўлган қуйидаги лавозимларига ариза топширишлари мумкин:

✅ Ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси Сирдарё вилояти ҳудудий хизмат бошлиғи.
✅ Ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси Бухоро вилояти ҳудудий хизмат етакчи мутахассиси.
✅ Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни мувофиқлаштириш бўлими етакчи мутахассиси.
✅ Инвестицияларни жалб этиш ва уларнинг мониторинги бўлими етакчи мутахассиси
✅ Ўқувчи ва ёшлар ташкилотлари билан ишлаш бошқармаси етакчи мутахассиси
✅
Халқаро алоқалар бўлими етакчи мутахассиси
✅ Халқ таълими муассасаларини қурилиши ва таъмирланишини мувофиқлаштириш бошқармаси етакчи мутахассиси
✅ Мактабдан ташқари таълим, спорт ва туризмни ташкил этиш бошқармаси етакчи мутахассиси

✅ Бундан ташқари, белгиланган тартиб асосида жами
983 нафар мактаб директори лавозимига тайинланган бўлиб, шундан 29 нафар жорий ҳафтада тайинланди. Шунингдек 68 та мактаб директори лавозимига номзодлар учун тест синовлари ўтказилди.
Forwarded from SSV matbuot kotibi
​❓Қанча мактаб ўқитувчиси вакцина олди?

❗️Юртимизда 7 ой аввал бошланган коронавирусга қарши эмлаш жараёнлари давомида мактаб ўқитувчиларини эмлаш учун 1 199 635 доза вакцина қўлланилди.

Уларнинг:
💉514 316 дозаси биринчи,
💉398 503 дозаси иккинчи,
💉286 816 дозаси учинчи босқичда қўлланилган вакциналардир.

📌74,6 фоиз мактаб ўқитувчиси вирусга қарши турли босқичларда эмланиб бўлди. Умумтаълим соҳаси вакиллари орасида тўлиқ эмланган фуқаролар салмоғи 45,4 фоизга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi