Ta’lim24.uz
103K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россияда ўтказилган танловда энг кучли аёллар жамоаси деб топилган ўзбекистонлик ўқувчи-қизлар Халқ таълими вазирлиги томонидан тақдирланди

Аввалроқ Россияда ўтказилган Artificial Intelligence Journey халқаро конференциясида муносиб иштирок этган ўзбекистонлик ўқувчи-қизлар Тошкентда тантанали кутиб олингани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун ўқувчиларга Халқ таълими вазирлиги томонидан совғалар тақдим этилиб, келгусидаги ишларида муваффақиятлар тиланди.

Эслатиб ўтамиз, 257, 279 ҳамда 7-сонли умумтаълим мактабларининг 11-синф ўқувчилари бўлган Лана Насруллина, Анастасия Королева, Юлиана Луценко, Ксения ва Анастасия Бадянлар халқаро конференциянинг “Сунъий интеллект ва IT йўналиши”нинг Data Lady махсус номинация йўналишининг энг кучли аёллар жамоаси деб топилган эди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
НАМАНГАНДА “5 ТАШАББУС” ФЕСТИВАЛИ ҒОЛИБЛАРИ БИР МИЛЛИАРД СЎМЛИК РОБОТОТЕХНИКА, МУСИҚА ВА СПОРТ АНЖОМЛАРИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

Наманган вилоят маданият марказида “5 ташаббус” фестивалида ўқувчилари ғолиб бўлган мактабларни тақдирлашга бағишланган байрам фестивали бўлиб ўтди.

Ғолиб мактаб жамоаларга вазирликнинг диплом, сертификат ва қимматбаҳо мукофотлари тақдим этилди. Танлов яна шуниси билан юксак аҳамият касб этдики, республикамиз бўйлаб мазкур жараёнларда фаол қатнашиб, юксак натижаларни кўрсатган мактабларга вазирлик томонидан бир миллиард сўмлик робототехника, мусиқа ва спорт жиҳозлари совға қилинди.

Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Россиянинг Пушкин номидаги рус тили давлат институти ва Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистондаги рус тили ўқитувчилари малакасини оширишнинг самарали тизимини яратади

Москвада бўлиб ўтган иккинчи Россия-Ўзбекистон таълим форумида бу ҳақда меморандум имзоланди. Унга кўра, А.С.Пушкин номидаги рус тили давлат институти мутахассислари Ўзбекистондаги рус тили ўқитувчиларининг касбий малакаларини синовдан ўтказади.

Батафсил: 👉https://bit.ly/3Fpv18F


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россия Федерацияси Маориф вазири Ўзбекистон Халқ таълими вазирига ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирди

Жорий йилнинг 16-17 ноябрь кунлари Москвада ўтаётган иккинчи Россия-Ўзбекистон таълим форумида Россия Федерацияси Маориф вазири Сергей Кравцов Ўзбекистон Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовга ҳамкорликда амалга оширилган барча ишлар учун алоҳида миннатдорчилик билдирди.

Кравцов жумладан, халқ таълимини ривожлантириш учун ҳамкорликда олиб борилган саъй-ҳаракатларни алоҳида эътироф этди.

Мазкур форумда Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев қатнашмоқда.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
USAID ва Халқ таълими вазирлиги бошланғич синфларда ўқиш ва математика кўникмаларини баҳолаш бўйича тадқиқот ўтказади

АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда 2021 йил 15 ноябрдан 7 декабргача бошланғич синфларда ўқиш (EGRA) ва математика кўникмаларини баҳолаш (EGMA) бўйича мамлакат бўйлаб тадқиқотни олиб боради.

USAID ва вазирлик ўртасидаги ушбу ҳамкорлик Ўзбекистонда бундай кўламдаги миллий стандартлаштирилган баҳолашни ўтказиш илк бор амалга оширилаётгани билан диққатга сазовор.

Батафсил: 👉https://bit.ly/3Hp0ABr


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Халқ таълими вазири лавозимига Бахтиёр Саидов тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан 2021 йилнинг 17 ноябрь куни Халқ таълими вазири лавозимига Бахтиёр Одилович Саидов тайинланди.

Бахтиёр Одилович Саидов Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Бахтиёр Саидов шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистоннинг бир қатор давлатлардаги элчиси лавозимларида фаолият юритган.

Шу кунга қадар Халқ таълими вазири лавозимини эгаллаган Шерзод Хотамович Шерматов Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига тайинланди.

Халқ таълими вазирлиги жамоаси Шерзод Хотамович Шерматовга бугунги кунга қадар мактаб таълими сифати, ўқитувчилар ҳамда мактаб нуфузини оширишга қўшган ҳиссаси ҳамда тизимда амалга оширган тарихий ислоҳотлари учун миннатдорлик билдиради ва унинг келгуси фаолиятида бунданда юксак зафарлар тилайди.


@uzedu
18 ноябрь — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун!

Давлат байроғи Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги қонуни билан тасдиқланган.

Ўзида жуда катта маъно-мазмунни мужассам этган, юксак дид ва маҳорат билан пухта ишланган, ўзида бутун Ўзбекистон аҳлининг асрий орзу-истакларини, ғайрати ва шижоатини, халқимизга хос меҳмондўстликни, аждодлар ёди ҳамда миллат ғурурини мужассам этган байроғимиз сайёрамиздаги барча мамлакатларнинг давлат рамзлари орасида алоҳида ҳурмат ва эҳтиромга сазовордир.

Халқ таълими вазирлиги барчангизни давлатимиз рамзи қабул қилинган кун билан самимий қутлайди!


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Россия-Ўзбекистон таълим форумида икки мамлакат мактаб таълими соҳасидаги алоқалари юқори даражада эканлигини қайд этди

Хабарингиз бор 16-17 ноябрь кунлари Москвада иккинчи Россия-Ўзбекистон таълим форуми бўлиб ўтди.

Мазкур Форумда Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев нутқ сўзлади. У ўз чиқишида сўнгги йилларда икки мамлакатлар мактаб таълими соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини юқори даражада баҳолади. Хусусан вазирликнинг Россия маориф вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистонда рус тилини ўқитиш сифатини яхшилаш, педагогларнинг малакасини ошириш, методик қўлланма ва дарсликлар яратиш, ўқувчиларни халқаро олимпиадаларга тайёрлаш соҳасидаги фаолиятига тўхталиб ўтди.

Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаевнинг форумда сўзлаган нутқи 👆


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Ўзбекистонлик ўқувчилар карлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Теҳронга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги 101-сонли кар болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 5 нафар юқори синф ўқувчиcи ва 3 нафар битирувчиcи Теҳрон шаҳрига (Эрон) жўнаб кетди.

Улар жорий йилнинг 19-24 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган спортнинг “Taekwondo WTF” тури бўйича карлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Халқ таълими вазирлиги спортчи ўқувчиларимизга чемпионатда омад тилаб қолади!


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
USAID ва Халқ таълими вазирлиги бошланғич синфларда ўқиш ва математика кўникмаларини баҳолаш бўйича тадқиқот ўтказади

АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда 2021 йил 15 ноябрдан 7 декабргача бошланғич синфларда ўқиш (EGRA) ва математика кўникмаларини баҳолаш (EGMA) бўйича мамлакат бўйлаб тадқиқотни олиб боради.

Батафсил: 👉https://bit.ly/3Hp0ABr


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухоролик 6-синф ўқувчисининг француз тилида равон куйлаган қўшиқ ижросига баҳо беринг

Шу кунларда Республика умумтаълим мактабларида рус тили ва чет тиллари ойлиги бўлиб ўтмоқда.

Ойлик доирасида ўқувчилар томонидан хорижий тилларда куй-қўшиқлар, шеърлар ижро этилиб, чет тилига оид билимлар намойиш этилмоқда.

Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги 30-мактабнинг 6 “Д”-синф ўқувчиси Асал Саноева ҳам ана шундай тадбирлар доирасида француз тилида қўшиқ куйлади. Унинг ижроси сизни бефарқ қолдирмаслиги аниқ.


Манба: Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш Агентлиги

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube| 🌐
Forwarded from IT taʼlim
🇬🇧 Xorijiy tillar fan oyligi munosabati bilan tashkil qilingan olimpiadalar marafonining so‘nggi turi - ingliz tili olimpiadasi!

🗓 20-noyabr, soat 11:00 dan 21:00 gacha:

▪️ 1-2 sinf o‘quvchilar;
▪️ 3-4 sinf o‘quvchilar;
▪️ 5-6 sinf o‘quvchilar;
▪️ 7-8-9 sinf o‘quvchilar;
▪️ 10-11 sinf o‘quvchilar;
▪️ Barcha o‘qituvchilar

uchun khiso.uz onlayn olimpiadalar platformasida bo‘lib o‘tadi.

📌 Olimpiada ishtirok etish mutlaqo bepul!

📝
Ro‘yxatdan o‘tish @khiso_uz_bot orqali amalga oshiriladi.

Olimpiadada bilimingizni sinab ko‘ring va sertifikat sohibi bo‘ling!

🖐 Eslatib o‘tamiz, shu kungacha rus tili (17-noyabr), fransuz tili (18-noyabr) va nemis tili (19-noyabr) olimpiadalari o‘tkazilgan edi.

❗️Saytdan foydalanish bo‘yicha qo‘llanmalar: ➡️ t.me/khiso/3072

Kanalga obuna bo'lish:
👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россия-Ўзбекистон таълим форумида умумтаълим мактаблари педагог кадрларининг касбий эҳтиёжлари ва малака ошириш тизими масаласида тақдимот ўтказилди

Москва шаҳрида ўтказилган икки мамлакат ўртасида таълимнинг барча босқичидаги масалалар муҳокамасига бағишланган мазкур форумда Ўзбекистон делегацияси, Халқ таълими вазирлигидан А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот инстиути директори Аюбхон Раджиев ҳам нутқ сўзлади.

А.Раджиев ўз нутқида халқ таълими малака ошириш тизимида сўнгги йилларда олиб борилган ислоҳотлар, тизимдаги келажак режаларига тўхталди.

Хусусан, мактаб ўқув ва методик дастурларини тўлиқ қайтадан кўриб чиқиш, ўқитувчиларни ўз-ўзини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш ва рағбатлантириш, бошқарувни шаффофлаштириш ва тизимни рақамлаштириш масалаларида батафсил гапириб ўтди.

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот инстиути директори Аюбхон Раджиевнинг форумдаги нутқи мазкур видеода👆

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website
Forwarded from Zamin Foundation
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Jahon bolalar kuni bilan tabriklaymiz! Har bir bola mehr va e’tibor qurshovida baxtiyor bo’lishini tilaymiz!


Поздравляем со Всемирным днём детей! Хочется пожелать, чтобы каждый ребенок был счастлив, окружен заботой и пониманием!

#Tosiqlarsiz #BizTurlimizBizTengmiz #NoBarriers #WeAreDifferentWeAreEqual #БезБарьеров #МыРазныеМыРавные #Zamin #UNICEF

Telegram | Instagram | Facebook