Forwarded from SSV matbuot kotibi
Одам папиллома вирусининг 13 тури саратон касаллигини келтириб чиқаради
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунё аҳолиси орасида онкологик касалликларга чалиниш кўрсаткичлари йилдан-йилга ортиб бормоқда. Айниқса, кўкрак бези, меъда, ўпка ва бачадон бўйни саратони энг кўп учраётган хасталиклар сирасига киради.
Бачадон бўйни саратони бутунлай олдини олиш мумкин бўлган ягона онкологик касаллик ҳисобланиб, бунинг учун уни эрта аниқлаш, ташхислаш, айниқса, ўсмир ёшдаги қизларни режали эмлаш зарур. Бу эса касалланиш ва ўлим ҳолатларининг олдини олишга ёрдам беради.
— Ҳар йили мамлакатимизда 16 ёшгача бўлган болаларда миллий эмлаш календарига мувофиқ дифтерия, шол, кўкйўтал, қоқшол, вирусли гепатит В, қизамиқ, қизилча, сил ва ротавирусли инфекция каби 13 турдаги бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши вакцинация тадбирлари ўтказилмоқда, — дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлим бошлиғи Дилором Турсунова.
— Шунингдек, 2019 йилдан 9 ёшли қизлар 6 ой оралиқ муддат билан 2 марта папиллома вирусига қарши эмлаш тадбирлари амалиётга татбиқ этилган. Жорий йилда эса юртимизда 12-14 ёшли қизларни 1-доза билан, 2022 йилда 2-доза билан эмлаш белгиланган. Бу орқали мамлакатимизда 14 ёшгача бўлган қизларнинг барчаси ОПВга қарши эмланади.
Маълумотларга кўра, папиллома вируси дунёда энг кўп тарқалган инфекциялардан бири ҳисобланади. Унинг 190 дан ортиқ тури бўлиб, 13 таси онкологик касалликларга сабаб бўлади. Агар ўз вақтида вакцина олинмаса, 16 ва 18-типлари бачадон бўйни саратонини келтириб чиқариши исботланган.
— Одам папиллома вируслари гуруҳи инсон танасининг турли қисмлари шиллиқ қобиқларига жиддий шикаст етказади, — дейди Д.Турсунова. — Унга қарши эмланиш 90 фоиз ҳолатда бачадон бўйни саратонининг олдини олишга имкон беради. Энг муҳими, қўлланиладиган вакциналар бутунлай хавфсиз.
Тўғри, бошқа вакциналар қатори ОПВ вакцинаси ҳам енгил ножўя таъсирларга эга. Жумладан, эмланишдан сўнг баъзан инъекция ўрни қизариши, шишиши, оғриши кузатилади. Айрим қизлар бош оғриғи, тана ҳароратининг бироз кўтарилиши ёки умумий ҳолсизликдан шикоят қилишлари мумкин. Бироқ бундан хавотирга тушиш керак эмас.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi

Халқ таълими вазири Хоразм мактабларидаги муаммоларни ўрганмоқда
Танишиш ишларини Хазорасп туманидаги 39-умумтаълим мактабидан бошлади. Бахтиёр Саидов мактабнинг битирувчи синф ўқувчиларига вазир дарсини ўтиб берар экан, уларнинг кимё, физика, биология ва чет тили бўйича билимлари билан қизиқиб, келажакда эгалламоқчи бўлган касблари ҳақида фикр алмашди.
Мактаб педагогик жамоаси билан учрашув чоғида ҳар бир фанни ҳаётга татбиқ этган ҳолда ўргатиш зарурлигини қайд этди ҳамда мактабга электрон доска ва 100 дан ортиқ дарслардан иборат видео-контент совға қилди.
«Ўқувчи ҳар бир фанни нима сабабдан ўрганиши кераклигини тушуниши лозим. Болага у ёки бу фан ҳаётида нима учун кераклигини тушунтира олсак, унда шу фанга қизиқиш уйғонади», — деди вазир.
Батафсил: 👉https://bit.ly/3Eh4zOx
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

Forwarded from O'qituvchilar Assotsiatsiyasi | Teachers’ Association
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ishtirokchilarimiz final bosqichiga yetib kelishdi va ular bilimlarini oshirishga, o’zaro tajriba almashishga tayyor!
Yakuniy bosqich oldidan ustozlarimiz o’z sohasida katta tajribaga ega bo’lgan mentorlardan mahorat darslari oladilar, qiziqarli muhokamalarda ishtirok etadilar.
Bizni kuzatib boring, final oldi jarayonlarning qaynoq lavhalarini sizga ulashamiz!
Telegram| Facebook| Instagram

Бахтиёр Саидов Хоразмнинг энг олис ҳудудидаги мактабнинг педагогларга мавжуд эҳтиёжини тўлдириш юзасидан ечим таклиф қилди
Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидовнинг халқ таълими тизимидаги муаммоларни аниқлаш ва келгуси режаларни тузиш борасидаги ҳудудлардаги ўрганиш ишлари Хоразмнинг энг олис ҳудуди бўлган Тупроққалъада давом этди.
Батафсил: 👉https://bit.ly/31nHhrw
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидовнинг халқ таълими тизимидаги муаммоларни аниқлаш ва келгуси режаларни тузиш борасидаги ҳудудлардаги ўрганиш ишлари Хоразмнинг энг олис ҳудуди бўлган Тупроққалъада давом этди.
Батафсил: 👉https://bit.ly/31nHhrw
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Халқ таълими вазири 3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни арафасида махсус мактаб-интернат болаларини йўқлаб борди
Вазир ўқитувчи ва педагоглар жамоаси билан суҳбатлашиб, таълим сифатини яхшилаш, мактаб битирувчиларини келгуси ҳаётдаги ўрниларини топишларига кўмаклашиш борасидаги фикрларини тинглади ҳамда ушбу йўналишда ўз тавсияларини берди. Суҳбат якунида тегишли масъулларга махсус мактаб ўқувчиларини касбга йўналтириш, касбга йуналтириш хоналарини жиҳозлаш, махсус дарслик ва видеоконтент тайёрлаш топшириқлари берилди.
Бундан ташқари ўқувчиларнинг таълим ва тарбия шароитларини янада яхшилаш учун 5 йиллик Миллий дастур лойиҳасига алоҳида банд ва топшириқлар киритиш, унда моддий-техник базани мустаҳкамлаш, педагоглар малакасини ошириш ҳамда методикани такомиллаштириш таклиф этилди.
Батафсил: https://bit.ly/3ogoVlo
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Вазир ўқитувчи ва педагоглар жамоаси билан суҳбатлашиб, таълим сифатини яхшилаш, мактаб битирувчиларини келгуси ҳаётдаги ўрниларини топишларига кўмаклашиш борасидаги фикрларини тинглади ҳамда ушбу йўналишда ўз тавсияларини берди. Суҳбат якунида тегишли масъулларга махсус мактаб ўқувчиларини касбга йўналтириш, касбга йуналтириш хоналарини жиҳозлаш, махсус дарслик ва видеоконтент тайёрлаш топшириқлари берилди.
Бундан ташқари ўқувчиларнинг таълим ва тарбия шароитларини янада яхшилаш учун 5 йиллик Миллий дастур лойиҳасига алоҳида банд ва топшириқлар киритиш, унда моддий-техник базани мустаҳкамлаш, педагоглар малакасини ошириш ҳамда методикани такомиллаштириш таклиф этилди.
Батафсил: https://bit.ly/3ogoVlo
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from BVMMTB.UZ | Rasmiy kanal
✳️“O‘QUVCHILARIM HAM DUNYONI SOGʻLOM ODAMLARDEK TASAVVUR QILISHSIN, DEYMAN!”
🔹Maqolamiz qahramoni - Buxoro shahridagi 24-sonli ko‘rish bo‘yicha imkoniyati cheklangan bolalar uchun ixtisoslashtirilgan maktab-internatining ona tili va adabiyoti fani o‘qituvchisi Sulton Sultonov.
🔹16 yoshida ko‘zi xastalanib, jarrohlik operasiyasidan so‘ng tamoman ko‘rmay qolgan o‘smir bu zarbadan dahshatga tushib, anchagacha o‘ziga kelolmay yuradi.
Ammo atrofdagilarning yordami, qo‘llab-quvvatlashi tufayli oradan 10 yil o‘tib, ko‘zi ojizlik – imkonsizlik emasligi, asl ojizlik – qalb ko‘zining so‘qirligida ekanligini anglab yetadi.
🔹Oliygohda tahsil olib, maktabda o‘quvchilarga saboq bera boshlaydi. 16 yoshiga qadar ko‘rganlarini o‘quvchilari ham aniq tasavvur qilishlarini istab, ular uchun turli ko‘rgazmalar, ixtirolar yaratadi.
🔹Brayl alifbosiga mo‘ljallangan yozuv doskasi ham uning ana shunday ixtirolaridan biridir.
Batafsil👉 https://telegra.ph/buxvxtbuz-12-03
Telegram |Сайт | Facebook |

Халқ таълими вазири Туркия элчиси билан таълим соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар билан учрашди. Учрашув чоғида икки мамлакатларнинг таълим тизимлари ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик йўналишлари муҳокама этилди.
Томонлар икки давлат ўртасидаги бугунги стратегик ҳамкорликка қўшимча равишда таълим соҳасидаги алоқаларни ҳам янги босқичга кўтариш имкониятлари ҳақида фикр алмашди.
Учрашув чоғида ўзбекистонлик ўқувчиларга Туркиянинг етакчи Олий таълим муассасаларида таълим олиши учун грант ажратиш, вазирликлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш мақсадида Туркия маориф вазирининг Ўзбекистонга ишчи ташрифи режалаштирилаётганлиги қайд этилди.
Халқ таълими вазири икки давлат ўртасидаги таълим соҳасига оид ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилиб олиш учун туркиялик ҳамкасби билан учрашувга тайёрлигини маълум қилди.
@Uzedu

Forwarded from IT taʼlim
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Rasmiy xabarlar I Официальные новости
📢 6 декабрь, душанба куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
〰️〰️〰️
🔰Матбуот анжумани
● Мавзу: 2021 йилда ўтказилган халқаро ва маҳаллий фан олимпиадалар сарҳисоби, хулосалар
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари ва мутасаддилар
〰️〰️〰️
🔰Брифинг
● Мавзу: Европа ва Осиё тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакиллар (Бизнес-омбудсманлар) I Халқаро форуми ўтказилиши юзасидан
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Нозима Саидалиева, Президент ҳузуридаги Бизнес-омбудсман бўлим бошлиғи
〰️〰️〰️
✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.
https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official