Ta’lim24.uz
103K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
#МУНОСАБАТ

Оммавий ахборот воситаларидаги ёшлар ўртасидаги салбий ҳолатларнинг кенг тарғибот қилиниши акс таъсир кўрсатиши мумкин

Кейинги пайтларда оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқлардаги блогерларнинг каналларида ёшлар ўртасидаги салбий ҳолатларни акс эттирувчи ва оқибатда уларнинг онгига, психологик руҳиятига салбий таъсир кўрсатадиган маълумотлар учрамоқда.

Албатта жамиятда кенг кўламли демократик ислоҳотлар олиб борилаётган бир пайтда сўз эркинлиги каби тушунчаларни танқид қилишдан йироқмиз.

Лекин шундай жараёнлар ҳам борки, уларнинг ёритиб борилиши ёшлар ва ўспиринларга салбий таъсир кўрсатмай қолмайди. Вояга етмаган ўқувчилар томонидан содир этилаётган ўз жонига қасд қилиш, эрта туғруқ ва ҳомиладорлик каби ҳолатларнинг кенг ёритилиши шу ёшдаги ўсмирларнинг руҳиятига акс таъсир кўрсатиши психолог олимлар томонидан илмий асослаб берилган.

Шу ўринда айтиш жоизки, Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, мустақил ҳаётга жисмоний, тиббий, руҳий жиҳатдан тайёрлаш ва репродуктив саломатлик саводхонлигини ошириш борасида доимий равишда қатор ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, ўқув дастурлари таркибига соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи мавзулар киритилган. Мавзуларда ўқувчиларнинг рeпрoдуктив сaлoмaтлиги тўғрисидa кeнг дoирaдaги мaсaлaлaргa эътибор қаратилиб, улaрни сoғлoм турмуш тaрзи aсoслaри ҳамда инсонга ҳаёти давомида зарур бўладиган тиббий, ижтимоий ва маданий кўникмалар, жумладан ўзaрo шaxсий мунoсaбaтлaрни шакллантириш, ўз-ўзини ва ўз ҳиссиётлaрини тушуниш, ҳaётдa мустақил қaрoр қaбул қилиш каби кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантиришга эътибор қаратилган. Шу билан бирга, ўқувчиларнинг ёш психо-физиологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда уларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш ва уларни оилавий ҳаётга тайёрлаш бўйича тарбиявий ишлар олиб борилмоқда. 1-11-синф ўқувчилари учун янги фан “Тарбия” дарслари киритилган. “Соғлом турмуш тарзи асослари” факультатив курсларида ўқувчиларига “Оилада менинг ўрним ва вазифам”, “Оила - муқаддас даргоҳ”, “Соғлом турмуш тарзи ва зарарли одатларни олдини олиш”, “Чиройли хулқ-инсон зийнати”, “Тозалик – соғлиқ гарови”, “Репродуктив саломатликнинг ижтимоий – психологик хусусиятлари”, “Оилавий қадриятлар психологияси”, “Ижтимоий-психологик босимлар ва уларга қарши тура олиш билим-кўникмалари”, “Психологик маданият ва саломатлик билим-кўникмалари”, “Оила психологияси ва этикаси ҳақида тушунчалар” каби мавзуларда тушунчалар бериб борилади. Ўқувчиларни миллий урф одатларимиз, анъаналаримиз руҳида тарбиялашга ҳам катта эътибор қаратилади. Шунингдек тизимда нафақат ўқувчиларнинг балки ота-оналарнинг психологик билимларини ошириб боришга ҳам эътибор бериб келинмоқда. 2021 йилда ота-оналарнинг тиббий-психологик билимларини ошириш учун “Соғлом авлод” дастури ишлаб чиқилди, унинг мақсади болаларнинг жинсий ривожланишининг асосий босқичлари, ўспиринларнинг репродуктив потенциали, ёш даврларида боладаги психологик ўзгаришлар тўғрисида тасаввурга эга бўлишга ёрдам бериш, шунингдек, ўспиринлар оиласида ота-она ва бола муносабатларини уйғунлаштиришдир.

Лекин афсуски, вояга етмаганлар ўртасида содир этилаётган нохуш ҳолатлар, ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик, ўз жонига қасд қилиш, эрта туғруқ ҳолатларининг содир этилиши барчамизни қайғуга солади. Бундай ҳолатларни олдини олишда айбдорларни қидириш, жазолаш эмас балки ҳар бир ҳамкор ташкилотларнинг биргаликдаги фаолиятини қайта кўриб чиқиш, бола тарбиясида ҳар биримизнинг масъулиятимизни ошириш, болаларни тушуниш, уларга эътибор, ғамхўрлик ва меҳр кўрсатиш, бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ота-оналарнинг масъулиятини ошириш борасида биргаликда ҳаракат қилиш принципларига эътибор қаратишимиз лозим.

Шу ўринда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали болаларнинг онгига акс таъсир этувчи юқорида қайд этилган ҳолатларини кенг тарғибот қилинишига йўл қўймаслик мақсадга мувофиқ саналади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#LMSda_yanada_qulayroq

✳️ Ustozlarimizning “Uzluksiz kasbiy ta’lim” platformasi bilan bog’liq savollariga tezkor javob berish maqsadida A.Avloniy ilmiy-tadqiqot instituti ko’mak beruvchi texnik yordam xizmatini ishga tushirdi.

👉 Agar sizda platforma to’g’risida qandaydir savol yuzaga kelsa, marhamat Raqamli_pedagogik_xizmat telegram chatiga yo’llang va adminlarimizdan darhol javob oling!

⏰ Ushbu xizmat soat kunduzgi 06:00 dan kechki 02:00 ga qadar faoliyat yuritadi.

♻️ Unutmang! A.Avloniy ilmiy-tadqiqot instituti jamoasi sizning qulay malaka oshirishingiz uchun doim harakatda.

❗️A.Avloniy nomidagi ilmiy-tadqiqot institutining rasmiy sahifalarini kuzatib boring 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқ таълими вазирлиги жамоаси иш кунини давлатимиз мадҳиясини ижро этиш билан бошлади (+ВИДЕО)

“Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан Халқ таълими вазирлиги жамоаси иш кунини давлатимиз мадҳиясини ижро этиш билан бошлади.

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги жамоа давлат суверенитетининг рамзи бўлган мадҳиямизни юксак эҳтиром билан куйлади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
АНДИЖОНЛИК МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ БИЗНЕС-САЁҲАТЛАРДА

Хабарингиз бор, Халқ таълим вазирлиги томонидан билан умумтаълим мактаблари ўқувчилариннинг сифатли таълим олишлари билан бир қаторда уларни касб-ҳунарга йўналтириш бўйича янги ғоя ва ташаббуслар илгари сурилмоқда.

Мазкур ташаббусларнинг мантиқий давоми сифатида Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан ўқувчи-ёшларда касб-ҳунар турлари бўйича тушунчаларни шакллантириш мақсадида мактаб ўқувчиларининг ишлаб чиқариш объектларига бизнес-саёҳатлари ташкил этилмоқда.

Мана шундай бизнес-саёҳатлардан яна бири Избоскан туманидаги “Текстил-Стил” масъулияти чекланган жамиятига қарашли тикув цехида бўлиб ўтди.

Тумандаги умумтаълим мактабларидаги тахсил олаётган тикувчилик йўналишига қизиқувчи ўқувчи-қизлар тикув цехидаги иш жараёнлари, замонавий тикув-машиналаридан фойдаланиш кўникмалари ва тайёр маҳсулотларни қадоқлаш босқичлари билан танишиб, ўз тажрибаларини янада ошириш имкониятига эга бўлдилар.
Forwarded from BVMMTB.UZ | Rasmiy kanal
#Янги_ғоя_янги_ташаббус
❇️BUXOROLIK O‘QUVCHILAR “ORZUIM” LOYIHASI ASOSIDA YIRIK KORXONALAR VA HUNARMANDCHILIK MARKAZLARIGA SAYOHAT QILISHMOQDA

🔹Xalq ta'limi vazirligi tashabbusi bilan Buxoro viloyatidagi maktab o‘qituvchi va o‘quvchilariga mo‘ljallangan “Maktab travel” turistik agentligi hamkorligida o‘quvchilarni kasb-hunarga yo‘naltiruvchi “ORZUIM” loyihasi yo‘lga qo‘yildi.

🔹 Mazkur loyiha doirasida maktab o‘quvchilari ishtirokida viloyatdagi yirik ishlab chiqarish korxonalari, nufuzli tashkilotlar va hunarmandchilik markazlariga sayohatlar uyushtirib kelinmoqda.

🔹 Sayohat mobaynida shuningdek, o‘quvchilar tarixiy obidalar, qadamjolar va me’moriy yodgorliklar bilan ham tanishadilar.

🔹Buxoro shahridagi 38-maktab o‘quvchilari “Orzuim” loyihasining navbatdagi ishtirokchilari bo‘lishdi. Ular “Buxoro cotton textile cluster” korxonasida bo‘lib, yirik korxonaning faoliyati bilan yaqindan tanishishdi. Mutaxassislar yo‘lboshchiligida jarayonlarni bevosita kuzatishdi.

Telegram |Сайт |
Forwarded from TA`LIM VA ILM-FAN QAŞQADARYO VILOYAT BOŞQARMASI (+99894-295-4444)
#Янги_ғоя_янги_ташаббус

ҚАШҚАДАРЁЛИК ЎҚУВЧИЛАР ИП ЙИГИРУВ ЦЕХИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

Маълумки, Халқ таълими вазирининг ташаббуси билан барча вилоятларда ҳамда Қашқадарёда ҳам умумий ўрта таълим муассасаларида касб-ҳунарга йўналтириш ишларини ташкил этишда бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига мувофиқ Қарши туман "Чаман" МФЙ да жойлашган 27-умумий ўрта таълим мактаби 47 нафар 11-синф ўқувчилари билан биргаликда "RAV MATERIALS EXCLUSIVE" МЧЖга саёҳат уюштирилди.

МЧЖ раҳбари маълумотига кўра, бу катта ип йигирув цехида 320 нафардан ортиқ ишчи ходимлар 2 сменада фаолият кўрсатиб келмоқда. Оқ олтинни яъни соф пахта толасини калава ип ҳолатига келтириб жаҳон стандартларига мос келадиган сифатли ип маҳсулоти ишлаб чиқиб экспортга тайёрлайдиган бу цехдаги жараён ўқувчилар томонидан катта қизиқиш билан ўрганилди.

Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш, келажакдаги ўз касбини севадиган моҳир мутахассис бўлиб етишишларида энг муҳим қадамдир.

t.me/qashqadaryo_vxtb