Ta’lim24.uz
103K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
#Ёшлар_келажагимиз

Наманганлик ўқувчи тадбиркорлик ортидан 70 млн сўмдан зиёд даромад топмоқда

Халқ таълими вазирлигининг ташаббуси Наманган вилоятида ҳам юзлаб касб-ҳунар, тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётган интилувчан ўғил-қизларни кашф этмоқда.

Биргина Давлатобод туманидаги ўқувчилар мисолида ҳам буни кўриш мумкин. Тумандаги 78-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Маҳдийхон Абдуқаюмовнинг оиласи 40 йилдан буён асаларичилик билан шуғулланиб келади. Анъанани давом эттираётган ёш тадбиркор айни кунларда 200 та яшикда 1200 та асалари оиласини парвариш қилмоқда. У жорий йилда асаларичиликдан 70 млн сўм соф даромад олган.

Худди шу тумандаги 82-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Моҳигул Ҳасанбоева эса тўқувчиликни пухта эгаллаган.

Яна бир ёш тадбиркор 11-синфда таҳсил олаётган Билохон Бекмирзаевдир.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Халқ таълими вазири Сирдарё вилоятидаги мактаблар билан яқиндан танишди

Жорий йилнинг 16 декабрь куни Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Сирдарё вилояти, Ховос туманидаги 12- ҳамда 26-мактабида бўлди.

Бахтиёр Саидов 12-мактабда ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишар экан, ўқитувчилар билан таълим сифатини кўтариш бўйича фикр алмашди. Ҳар бир ўқувчи қалбига илм-фан зиёсини сингдириб, уларни эл-юртга муносиб инсонлар этиб тарбиялаш педагогларнинг асосий бурчи эканлигини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, ўқитувчиларнинг жамиятдаги нуфузини, болаларни касбга йўналтириш маҳоратини ошириш масалалари, болаларни комил инсон сифатида тарбиялашда ўқитувчиларнинг масъулияти ҳақида мулоҳазалар билдирилди.

Батафсил: 👉https://bit.ly/3s8fZkb


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Янги_ғоя_янги_ташаббус

ҒУЗОРЛИК ЎҚУВЧИЛАР ИССИҚХОНА ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИЛАР

Маълумки, Халқ таълими вазирининг ташаббуси билан Қашқадарё воҳасидаги ўқувчи ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш ишларини ташкил этишда бир қатор ижобий жараёнлар амалга оширилмоқда.

Ғузор туман халқ таълими бўлимига қарашли 8-, 44-, 45-сонли умумий ўрта таълим мактабларидан 7-11-синф ўқувчиларидан иборат 75 нафарга яқин ўқувчи Ғузор тумани ҳудудида жойлашган катта иссиқхоналардан бири “Green agro house” МЧЖ фаолияти билан танишди.

Ўқувчилар касблар оламига саёҳат давомида гулчилик сир- асрорларини ва у ердаги помидор, бодринг кўчатларини экспортга тайёр бўлиш жараёнларигача ўрганиб чиқдилар.

Жараён бошқа вилоятларда ҳам давом этмоқда

Қашқадарё вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Zamonamiz_qahramonlari

“Ўқитувчи виждонли бўлмаса у биринчи ўринда жамиятнинг кейинги ўринда ўзининг маънавий қотилига айланиб қолади...”

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани 12-мактабнинг 1-тоифали ўқитувчиси кимё фани ўқитувчиси 28 ёшли Мадина Камолова.

Мадина Камолова Жиззах Давлат педагогика институнинг Табиий фанлар факультетини тамомлаб, 2017 йилдан буён мактабда дарс бериб келади.

Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати томонидан тайёрланган ушбу видеода Мадина Камолова танлаган касби ва ўқитувчилик фаолияти ҳақида сўзлаб беради.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ УЧУН ҚИШКИ ТАЪТИЛ 28 ДЕКАБРДАН БОШЛАНАДИ

Мактаб ўқувчилари учун II чоракнинг сўнгги куни 27 декабрга тўғри келиб, 28 декабрь куни қишки таътилнинг илк куни саналади.

Таътил 14 календарь кун, яъни 2022 йил 10 январгача давом этади.

III чорак 2022 йилнинг 11 январидан бошланади.


****

ЗИМНИЕ КАНИКУЛЫ ДЛЯ ШКОЛЬНИКОВ НАЧИНАЮТСЯ С 28 ДЕКАБРЯ

Последний день второй четверти в школах приходится на 27 декабря, а 28 декабря считается первым днём зимних каникул.

Каникулы продлятся 14 календарных дней, то есть до 10 января 2022 года.

Таким образом, III четверть в школах начнется с 11 января 2022 года.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from TA`LIM VA ILM-FAN QAŞQADARYO VILOYAT BOŞQARMASI (+99894-295-4444)
#Янги_ғоя_янги_ташаббус

#Касбга_йўналтириш
#ХТВ_ташаббуси

ҚАРШИ ШАҲРИДАГИ МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ УЧУН КАТТА МОТИВАЦИЯ БЎЛДИ

Халқ таълими вазири илгари сурган ташаббуси билан Қарши шаҳридаги “COTTON ROAD” МЧЖ да ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш бўйича бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кун ёшлари ўз касбини танлашлари, келажак йўлини тўғри кўра олишларида халқ таълими ходимларининг роли беқиёсдир.

Халқ таълим вазирлиги ташаббуси билан Касблар ойлиги доирасида декабрь ойида вилоятдаги барча таълим муассасаларида 7-11-синф ўқувчиларидан иборат саёҳатчилар касблар оламига саёҳат қилдилар.


Жараён барча туман (шаҳар) халқ таълими бўлими тасарруфидаги мактаб ўқувчилари ўртасида босқичма-босқич ўтказилиб келинмоқда.

https://t.me/qashqadaryo_vxtb