Ta’lim24.uz
104K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов хизмат сафари доирасида Тошкент вилояти мактабларида бўлди

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов хизмат сафари билан Тошкент вилоятининг мактабларига борди.

Дастлаб, вилоятнинг Тошкент туманидаги 24-, 26- ва 28-мактаблар фаолияти билан яқиндан танишди.

Бахтиёр Саидов 24-сонли умумтаълим мактабида дарс жараёнларида бевосита иштирок этиб, ўқувчилар билан савол жавоб қилди. Уларни қизиқтирган соҳалар, касблар борасида суҳбатлашди. Айниқса, инглиз тили фани ўтилаётган синфда ўқувчилар билан инглиз тилида мулоқот қилди.

Батафсил: https://bit.ly/32evyfc


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Янги_ташаббус_янги_ғоя

БУЛУНҒУРЛИК ЎҚУВЧИЛАР "MAN AUTO" ЗАВОДИГА САЁҲАТ ҚИЛИШДИ

Халқ таълими вазирининг ташаббуси билан ўқувчиларнинг сифатли таълим олишлари билан бир қаторда уларни касб-ҳунарга йўналтириш бўйича янги ғоя ва ташаббуслари илгари сурилмоқда.

Жорий йилнинг 17 декабрь куни Булунғур тумани Халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари "Касблар ойлиги" доирасида катта саноат корхоналарига саёҳат қилишди. Ўқувчилар саёхат давомида Ўзбекистондаги йирик ишлаб чиқарувчи "MAN AUTO" МЧЖ заводи фаолияти билан яқиндан танишишди. Ушбу корхонадаги ишлаб чиқариш жараёнлари ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Шунингдек, ўқувчилар Самарқанд шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономарказида ҳам бўлишди. Ушбу масканда касбларни ўргатиш жараёнларини кузатишди.

Битирувчи-ёшларнинг ўз устозлари билан бевосита ишлаб чиқариш жараёнини кузатишлари аксарият йигит-қизлар келгусида касб танлашларида муҳим қадам бўлди.

Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати
Тошкент вилоятидаги мактаб директорнинг ташаббуси Халқ таълими вазири томонидан қўллаб-қувватланди

Халқ таълими вазирининг Тошкент вилояти бўйлаб хизмат сафари вилоятнинг Қибрай туманидаги олис ҳудудига кирувчи 43-сонли умумий ўрта таълим мактабида давом этди.

Мактаб чегара ҳудудда жойлашган бўлиб, унда кўп миллатли аҳоли фарзандлари таҳсил олади. Бахтиёр Саидов мактаб фаолияти билан танишиш давомида деярли барча синфларни кўздан кечирди.

Эътиборлиси шундаки, вазир синфлардаги ўқувчиларнинг ҳар бири билан алоҳида суҳбатлашди. Ҳар бирининг қизиқишларини сўради. Мактабда кулолчиликка қизиқувчи ёшлар кўпчиликни ташкил қилиши вазирнинг эътиборини тортди. Шуни инобатга олиб мазкур мактабда кулолчилик синфини ташкил қилиб, асбоб-ускуна билан таъминлашни тавсия қилди.

Батафсил: https://bit.ly/32dIjab


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Халқ таълими тизимида 92 та ва мактаб директорлиги бўйича 76 та вакант лавозимларга онлайн ҳужжат топширинг!

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДА ВАКАНТ ЛАВОЗИМЛАР УЧУН ОЧИҚ ВА МУСТАҚИЛ ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ ТИЗИМИ ЙЎЛГА ҚУЙИЛГАН.

✅ Мазкур ҳафтада вазирлик марказий аппаратининг 1 та бошқарма бошлиғи ўринбосари, 1 та бош мутахассис, 1 та етакчи мутахассис лавозимларига тест синовлари ўтказилиб, 2 та етакчи мутахассис, 1 та ҳудудий бошқарма бошлиғи биринчи ўринбосари, 1 та бўлим бошлиғи ва 4 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимларига тестдан ижобий натижа олган номзодлар билан уларнинг малакаси ва касбий кўникмаси вакант лавозимга мослигини аниқлаш мақсадида суҳбат ўтказилди.

✅ Ўтказилган танлов натижаларига кўра вазирлик марказий аппаратига 2 та етакчи мутахассис, 1 та ҳудудий бошқарма бошлиғи ҳамда 4 та халқ таълими бўлими мудири лавозимларига муносиб номзодлар тайинланди.

✅ Келгуси ҳафтада Танлов комиссияси томонидан
вазирлик марказий аппаратида 1 та бўлим бошлиғи, 1 та бош мутахассис, 5 та етакчи мутахассис лавозимларига номзодларнинг малака талабини ўрганиш ва тест жараёнларини ўтказиш ва 1 та бошқарма бошлиғи ўринбосари, 2 та етакчи мутахасис ҳамда 2 та ҳудудий бошқармада бўлим бошлиғи, 6 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимларига номзодлар учун суҳбат жараёнлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

⚠️жараёнларини бевосита youtube.com тармоғидаги вазирликнинг расмий канали орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин.

✅ Шу билан бирга, Халқ таълими вазирлигида ишлашни хоҳловчилар ҳозирги кунда вакант бўлган қуйидаги лавозимларига ариза топширишлари мумкин:

✅ Таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси бўлими бошлиғи;

✅ Ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси Самарқанд вилояти ҳудудий хизмат аудитори;

✅ Ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси Андижон вилояти ҳудудий аудитори;

✅ Прогрессив педагогик технологиялар ва таълим соҳасида янги ташаббусларни жорий этиш бўлими етакчи мутахассиси;

✅ Мактабдан ташқари таълим, спорт ва туризмни ташкил этиш бошқармаси етакчи мутахасисси;

✅ Бундан ташқари, белгиланган тартиб асосида жами 1120 нафар мактаб директори лавозимга тайинланган бўлиб, шундан 22 нафари ушбу ҳафтада тайинланди. Шунингдек, 43 та мактаб директори лавозимига номзодлар учун тест синовлари ўтказилди.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Янги_ғоя_янги_ташаббус

ЗАРАФШОНЛИК ЎҚУВЧИЛАР ТИКУВЧИЛИК КОРХОНАСИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ЯҚИНДАН ТАНИШДИЛАР

Халқ таълими вазирининг ташаббуси билан Навоий вилоятидаги ўқувчи ёшларни касб-ҳунарга йўналтиришда бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Халқ таълими вазирлигининг ташаббуслари муҳим аҳамият касб этяпти.

Зарафшон шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 11-, 12-сонли умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчилари Зарафшон шаҳри ҳудудида жойлашган "OREANNA" тикувчилик корхонаси фаолияти билан танишди.

Ўқувчилар касблар оламига саёҳат давомида тикувчилик-бичувчиликнинг сир-асрорлари ва корхонадаги кийим-кечакларни тайёрлаш жараёнларини ўрганиб чиқди. Улар ўзларини қизиқтирган саволларга саёҳат давомида жавоб ҳамда касбга нисбатан қизиқиш билан қайтди.