Ta’lim24.uz
99.8K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Forwarded from Prezident maktablari
Президент мактабларига қабул қилиш тартиби

Жорий йилнинг 1-22 июнь кунлари Тошкент, Наманган, Нукус ва Хивадаги Президент мактабларида ҳужжатларни қабул жараёни бўлиб ўтади. Президент мактабларини чекланган миқдорда ташкил этилиши мазкур муассасаларни бошқаришнинг бутунлай янги моделини синовдан ўтказиш билан боғлиқдир. Ушбу синов муваффақиятли ўтганидан сўнг керакли хулосалар олиниб, 2020-2021 йилларда Президент мактаблари республикамизнинг бошқа барча вилоятларида ташкил этилади.

Талабгорлар туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва 2018-2019 ўқув йилидаги табелининг тасдиқланган нусхаси ҳамда таълим олаётган мактабидан белгиланган шаклдаги маълумотномани (мактаб директоридан олинади) тақдим этиши керак. Ҳужжатлар намуналари pm.xtv.uz сайтига жойлаштирилган. Шунингдек, ҳужжат намуналари мактабларда ҳам бор.

Ҳужжатлар қандай топширилади?
Ҳужжатларни икки хил усулда топшириш мумкин: онлайн ва оффлайн. Ҳужжатлар онлайн усулда Президент мактабларининг расмий сайти орқали қабул қилинади. Бунинг учун ҳеч қаерга боришнинг ҳожати йўқ. Онлайн қабул 21 июнь куни соат 00:00да якунланади. Расмий сайт манзили: pm.xtv.uz

Интернетдан фойдаланиш имконияти йўқ ота-оналар ҳужжатларни оффлайн усулда топширишлари мумкин. Бунинг учун Тошкент, Наманган, Нукус ва Хивадаги қабул марказларига боришлари керак. Қабул марказлари манзили жадвалда кўрсатилган. Ҳужжатларни қабул қилиш жараёни 22 июнь куни соат 17:00 да якунланади. 17:00 дан бошлаб ҳужжатлар қабул қилинмайди ва кўриб чиқилмайди.

Ҳужжатларни кўриб чиқиш ва қабул қилиш
Ота-она талаб этилган ҳужжатларни қабул марказларига олиб келиб топширгач ёки pm.xtv.uz расмий веб-сайти орқали юборгач, қабул марказлари ходимлари ҳужжатларни кўриб чиқишади. Ота-она оператор ёрдамида маълумотларни электрон базага киритади. Ота-оналар киритилган маълумотларнинг тўғрилигини тасдиқловчи оферта шартномасини имзолайди.

Хабарномани қабул қилиш
Талабгор аризаси қабул қилингани тўғрисида тасдиқловчи СМС хабарномага эга бўлади. Талабгор pm.xtv.uz веб-сайтидаги шахсий кабинет орқали ариза ҳолати ва янгиликлардан хабардор бўлиб бориши керак.

Президент мактабига қабул жараёни ҳақида маълумот олиш учун телефон: +998712077222

Шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз орқали ҳам янгиликларни мунтазам кузатиб боришингиз мумкин:

Telegram: https://t.me/prezident_maktablar
Facebook: https://facebook.com/prezident.maktablar
Instagram: https://instagram.com/prezident_maktablar
Forwarded from Prezident maktablari
Forwarded from Prezident maktablari
2019 йилнинг 3 июнь соат 18:00 га қадар Президент мактабларига ҳужжат топширган номзодларнинг умумий сони 2005 нафар ўқувчига етди.
Хива шаҳридаги Президент мактабига жами 748 нафар номзод ҳужжат топширди. Тошкент шаҳридаги Президент мактабида 492 нафар, Наманган шаҳрида 388 нафар ва Нукус шаҳрида – 377 нафар номзод ўқиш истагини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент, Нукус, Хива ва Наманган шаҳарларида 2019-2020 ўқув йилида очиладиган Президент мактабларига ҳужжат қабул қилиш pm.xtv.uz сайти орқали ҳам амалга оширилади. Сайт орқали ҳар куни ва 24 соат давомида навбатсиз ҳужжатларни интернет орқали топшириш мумкин.

Prezident maktablarining rasmiy kanaliga ulanish:
👇👇👇
https://t.me/prezident_maktablar
Сардор Бозорбоев ХТВнинг Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш Департаментида иш бошлади

https://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=11750

Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
Forwarded from Prezident maktablari
Forwarded from Prezident maktablari
Ҳайит кунлари Президент мактабларига ҳужжатларни онлайн қабул қилиш давом этади
1 июнь куни Тошкент, Нукус, Хива ва Наманган шаҳарларида 2019–2020-ўқув йилида фаолият бошлайдиган Президент мактабларига ҳужжат қабул қилиш бошланган эди. Халқ таълими вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, 1–3 июнь кунлари жами 2005 нафар талабгор ҳужжат топширган.
Шу пайтгача ариза топширганларнинг 748 нафари Хива, 492 нафари Тошкент, 388 нафари Наманган, 377 нафари Нукус шаҳрида ўқиш истагини билдирган.
Ариза топширганларнинг 1679 нафари оффлайн, яъни қабул марказларига бориб, ҳужжат топширган. Қолган 326 та ариза эса онлайн тарзда (мана бу ҳавола орқали) қабул қилинган.
Ҳужжат топширган номзодларнинг 1057 нафари ўғил бола, 948 нафари эса қизлар. Аризаларнинг синфлар кесимидаги кўрсаткичи жадвалда кўрсатилган.
Халқ таълими вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, Ўзбекистон Президентининг “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори мамлакатимизда 5-6 июнь кунлари дам олиш деб белгилангани муносабати билан ушбу кунларда қабул марказлари ишламайди. Бироқ Президент мактабларига ҳужжат қабул қилиш pm.xtv.uz сайти орқали узлуксиз давом этади.
Аризалар ҳар куни 24 соат давомида онлайн қабул қилинади. Қабул марказларидан фарқли ўлароқ онлайн ҳужжат юборишда навбатда туриш керак эмас. Барчаси бир зумда ҳал бўлади.
ХТВ ахборот хизмати


Prezident maktablarining rasmiy kanaliga ulanish:
👇👇👇
https://t.me/prezident_maktablar
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги жамоаси барчангизни Рамазон ҳайити билан муборакбод этади!
Барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, хонадонингизга тинчлик ва файзу барака тилаймиз.

Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
Ота-оналар фарзандларини мактабга беришда нималарга аҳамият бериши керак?

https://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=11751

Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
Мулоҳаза: Боланинг узоқ масофадан мактабга қатнашида бир қанча қийинчиликлар юзага келади

https://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=11752

Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
Мулоҳаза: Ўқувчи ўзи таҳсил оладиган тилда мулоқот қила билиши лозим

https://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=11753

Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
Намангандаги мактабларга 46 номдаги 202 000 дона бадиий адабиётлар тақдим этилди

https://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=11754


Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари фаолияти тубдан такомиллаштирилади

https://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=11755


Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
“Энг яхши рус тили ўқитувчиси” танлови ғолиблари аниқланди

https://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=11756


Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
Тошкентдаги 81 та талаб юқори мактаблардан бошлаб коррупцияни олдини олувчи янги қабул тизими жорий этилади

https://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=11757

Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
ПКМ-469.pdf
692.4 KB
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Болаларни давлат умумтаълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” ги қарори


Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
ВМҚ-458.pdf
389 KB
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги хайъати аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори


Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
Дарсликлар илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш режалаштирилмоқда

https://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=11758

Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
Олис ҳудудларда жойлашган мактабларга ўқитувчиларни жалб қилиш ва уларни рағбатлантириш юзасидан Ҳукумат қарори қабул қилинди

https://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=11759

Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
Ўзбекистонлик ўқувчи халқаро олимпиадада ғолибликни қўлга киритди

https://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=11760


Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu