Ta’lim24.uz
104K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Forwarded from BVMMTB.UZ | Rasmiy kanal
#янги_ғоя_янги_ташаббус

❇️MAKTAB BITIRUVCHILARI BUXORO SHAHRIDAGI “ISHGA MARHAMAT” MONOMARKAZIDA BO‘LISHDI

🔹Buxoro tumanidagi 35-umumta’lim maktabining 9-va 11-sinf bitiruvchilari Buxoro shahridagi “Ishga marhamat” monomarkazi faoliyati bilan yaqindan tanishishdi.

Batafsil👉https://telegra.ph/buxvxtbuz-12-20

✅Buxoro viloyati xalq ta’limi boshqarmasi kanallariga a’zo bo‘ling:👇
Telegram |Сайт | Facebook |
#ХУШХАБАР

Ўзбекистонлик ўқувчилар Дубайда ўтган халқаро табиий фанлар олимпиадасида 4 та бронзани қўлга киритди

Аввалроқ БААнинг Дубай шаҳрида 18-Ўсмирлар ўртасида халқаро табиий фанлар олимпиадаси (18-IJSO) ўтказилаётгани ҳақида хабар бергандик.

Дунёнинг 59 мамлакатидан 280 нафар ўсмир иштирок этган ушбу Олимпиаданинг якуний натижалари эълон қилинди.

Унга кўра Ўзбекистон терма жамоаси 4 та бронза медални кўлга киритди:

🥉Абдуллоҳ Махмудов
– Тошкент шаҳридаги 81-ихтисослашган мактаб ўқувчиси;
🥉Ахрор Баҳодиров — Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар мактаби ўқувчиси;
🥉Соҳибжон Дилмуродов — Тошкент шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси;
🥉Шахзода Ҳакимова — Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар мактаби ўқувчиси.

Мазкур олимпиадада Ўзбекистон терма жамоаси илк бор 2019 йилда битта бронза медални қўлга киритган эди.

Халқ таълими вазирлиги ўқувчиларимиз ва уларнинг устозларини ғалаба билан муборакбод этади.

👉 Халқаро Олимпиада ғолиблари қандай рағбатлантирилиши ҳақида


@Uzedu
#Yoshlarforumi_2021

Халқ таълими вазири ўринбосари Ваҳобжон Ражапов "Ўзбекистон ёшлари форуми – 2021” ёшлар ҳафталиги доирасида “Замонавий таълим болалар нигоҳида – Z avlod” форумида спикер сифатида иштирок этди.

Мазкур форумда 14 та Президент, 6 та ижод, 3 та ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари, халқаро фан олимпиада ғолиблари, “Камалак” болалар ташкилотининг сардорлари, Россия Федерациясида Сунъий интеллект ва маълумотлар таҳлили бўйича ўтказилган онлайн конференцияси доирасида ташкил этилган “Artificial Intelligence Journey” танловининг “Data Lady” номинацияси ғолиблари бўлган “IT Queens” қизлар жамоаси иштирок этди.

Форум иштирокчилари экология, таълим, IТ, инклюзив таълим, лидерлик кўникмаларини шакллантириш каби йўналиш шўъбаларига бўлиниб, ўзларининг таклиф ва тақдимотлари билан қатнашди.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
"Баркамол авлод" мактаби тўгарак раҳбари "Ўзбекистон учун 100 ғоя" лойиҳасида ТОП-100 таликка кирди

Жорий йилнинг 17-19 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида "Ўзбекистон ёшлари форуми - 2021” ҳафталиги доирасида ўтказилаётган "Ўзбекистон учун 100 ғоя" лойиҳасининг республика босқичи бўлиб ўтди.

Қувонарли томони шундаки, ёшлар қаторида Фарғона вилояти Фарғона тумани "Баркамол авлод" болалар мактаби тўгарак раҳбари Икромжон Мўйдинжонов ғоялари амалга оширишга рағбатлантириладиган ТОП-100 таликка кирди.

Маълумот учун ушбу иқтидорли тўгарак раҳбари Ёшлар Иттифоқи аъзоси.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Фарғона вилояти ҳокимининг ташаббуси билан ўқитувчилар учун мавжуд устамаларга қўшимча равишда вилоят ҳокимлигининг махсус устамаси жорий этилади

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича жорий йилда амалга оширилган ишлар ва 2022 йил учун белгиланган энг устувор йўналишларга бағишланган Мурожаатномасида ўқитувчилар учун вилоят ҳокимлигининг махсус устамаси жорий этилишини маълум қилди:

“Мактаб дастурига киритилган ҳар бир фан бўйича энг яхши кўрсаткичларга эришган ўқитувчилар учун мавжуд устамаларга қўшимча равишда вилоят ҳокимлигининг махсус устамаси жорий этилади. Бу устама бир ўқув йили давомида тўлаб борилади, унинг талаблари ҳамда низоми ишлаб чиқилиб, барча педагогларга етказилади”.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Баёнот

Хорижий тил ўқитувчилари замонавий адабиётларни харид қилиш учун ажратилаётган 1 миллион сўм пул маблағини ўзлари истаган адабиётга сарфлайдилар ва у ўқитувчининг шахсий мулки ҳисобланади

Ҳурматли чет тили ўқитувчилари!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 майдаги “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчиларига Давлат бюджетидан замонавий адабиёт, дарслик ва ўқув қўлланмаларини сотиб олиши учун 1 миллион сўмдан маблағлар ажратилиши кўзда тутилган.

Бугунги кунда Қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида Республика бўйлаб чет тили фани ўқитувчиларининг шахсий пластик карталарига ушбу маблағлар тушириб берилмоқда.

Лекин, айрим ҳудудлардан ушбу маблағларни тасарруф қилишда ҳудудий халқ таълими бошқарув органлари томонидан асоссиз талаблар қўйилаётганлиги тўғрисида шикоятлар келиб тушмоқда.

Шу муносабат билан, Халқ таълими вазирлиги қуйидагиларни билдиради:

Биринчидан,
халқ таълими ҳудудий бўлимларига 2021 йилнинг якунига қадар ҳар бир чет тили ўқитувчисининг шахсий пластик картасига 1 миллион сўмдан маблағ тушириб берилиши ҳақида кўрсатма берилган. Шунингдек, Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 16 ноябрдаги қўшма қарорига кўра, чет тиллари фани ўқитувчилари замонавий адабиётларни ҳар йилнинг 1 августига қадар харид қилиши белгиланган бўлиб, 2021 йилнинг якунига қадар ушбу адабиётларни харид қилиб, савдо чекини тақдим этиш талаби нотўғри эканлигини таъкидлаймиз;

Иккинчидан,
Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан чет тили фани ўқитувчилар томонидан харид қилинишга тавсия этилаётган замонавий адабиёт, дарслик ва ўқув қўлланмалари шакллантирилган бўлиб, бу рўйхатдан жой олган адабиётларни харид қилиш мажбурий эмас, балки тавсиявий характерга эга. Айрим ҳудудларда ушбу адабиётларни сотиб олиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолатда, бошқа чет тилини ўқитиш ва ўрганишга йўналтирилган адабиётларни харид қилиш имконияти мавжуд. Шунингдек, Халқ таълими вазирлиги томонидан фақатгина адабиётлар рўйхати тавсия қилинган бўлиб, у ёки бу ишлаб чиқарувчи ёки сотувчи, китоб дўкони томонидан сотилаётган адабиётларни сотиб олиш бўйича ҳеч қандай кўрсатма берилмаган. Бундай талаб коррупциоген ҳисобланиб, ҳалол рақобатга тўсқинлик қилишини маълум қиламиз.

Учинчидан,
чет тили фани ўқитувчилари томонидан харид қилинаётган замонавий адабиётлар ўқитувчининг шахсий мулки ҳисобланиб, ушбу адабиётларни мактаб кутубхонасига топшириш талаби мутлақо ноқонуний ҳисобланади.

‼️Ҳуқуқингиз поймол қилинишига йўл қўйманг!

Юқорида қайд этилган каби ҳолатларга дуч келсангиз Халқ таълими вазирлигининг 71-202-09-09 Ишонч телефонига мурожаат қилинг.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Ўта_муҳим

Хорижий тил ўқитувчилари замонавий адабиётларни харид қилиш учун ажратилаётган 1 миллион сўм пул маблағи ажратилиш масаласига ҳудудий халқ таълими бошқармасининг биринчи раҳбари шахсан жавобгар ҳисобланади

Хорижий тиллар ўқитувчиларига замонавий адабиёт, дарслик ва ўқув қўлланмаларни сотиб олиши учун 1 млн. сўмдан маблағлар ўз вақтида ажратилишини таъминлаш, шунингдек, уларни харид қилишда асоссиз талаблар қўйилмаслиги юзасидан тегишли чораларни кўришингиз сўралади. Мазкур масалалар бўйича ҳудудий халқ таълими бошқармаларининг биринчи раҳбари шахсан жавобгар ҳисобланади.

Халқ таълими вазирлиги ҳудудлардаги чет тили фани ўқитувчилари томонидан марказлашган ҳолда замонавий адабиётларни харид қилиш бўйича коррупциоген ҳолатлар, муайян етказиб берувчи ёки нашриётнинг адабиётларини харид қилишга мажбурлаш бўйича ҳақли мурожаатлар келиб тушган ҳолларда қонунчиликда назарда тутилган жазо чоралари кўрилиши юзасидан огоҳлантиради.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Zamonamiz_qahramonlari

Бугунги кунда 9 миллион сўм маош олаётган жиззахлик математика ўқитувчиси Зоҳиджон Абдурасулов бунга қандай эришди?

Жиззах вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги “Умид” хорижий тилларга ихтисослашган мактаб интернатнинг математика фани ўқитувчиси Зоҳиджон Абдурасулов.

У муддатдан олдин аттестациядан ўтиб, бугунги кунда олий тоифали математика ўқитувчиси сифатида фаолият юритмоқда.

Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати томонидан тайёрланган ушбу видеода ўқитувчи бу натижага қандай эришгани ҳақида сўзлаб берган.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Хоразм вилоятида ўз меҳнати эвазига 10 млн сўмдан ортиқ маош олаётган ўқитувчилар

Муҳтарам Президентимиз томонидан мамлакатимизда ўқитувчи нуфузини ошириш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ўқитувчининг ойлик маошини 1000$ га етказиш таклифи илгари сурилган эди. Ўша пайтда бу фикрни эшитганлар гоҳида ўйлангани, бу фикр қачон ўз тасдиғини топишини кутганликлари ҳам ҳақиқат. Бу фикр эса узоқ вақт куттирмади. Амалий ҳаракатлар бошланди ва натижада ўқитувчиларимиз ана шундай ютуққа эриша олди.
Хоразм вилоятида 8 нафар ўқитувчи ўз меҳнатлари эвазига бугунги кунда 10 млн сўмдан ортиқ миқдорда ойлик маоши олиб, фаолият юритмоқда.
👉@Xorazm_XTB