Ta’lim24.uz
104K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида “Менинг Президентим” ижодий ишлар танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатлари ва Сенат аъзолари, Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти, Республика Маънавият ва маърифат маркази мутасаддилари, ёзувчи ва журналистлар, олимлар, шунингдек, ҳудудий студиялардан онлайн алоқа тизими орқали вилоят ҳокимларининг ўринбосарлари, халқ таълими вазирлигининг бошқарма ва бўлимлари раҳбарлари, танловда иштирок этган ўқувчиларнинг устозлари ва ота-оналари, мактаблар директорлари ҳамда касаба уюшмалари вакиллари иштирок этдилар.
Батафсил

🌍 web-site | facebook | telegram
“Менинг Президентим” ижодий ишлар танловида ғолиб бўлган ўқувчилар ва уларнинг устозлари муносиб тақдирланди

Ушбу танловда ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар (1-,2-,3-ўрин) 2022-2023 ёки 2023-2024-ўқув йилида республикадаги олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари натижаларига кўра тўлов-шартнома асосида талабаликка қабул қилинган тақдирда, уларнинг мос равишда 1-ўрин соҳибига 4 йиллик тўлов-шартнома маблағларини, 2-ўрин соҳибига 3 йиллик тўлов-шартнома маблағларини, 3-ўрин соҳибига 2 йиллик тўлов-шартнома маблағларини тўлаб бериш ёки грант асосида талабаликка қабул қилинса мос равишда 1-ўрин соҳибига 4 йиллик тўлов-шартнома маблағлари, 2-ўрин соҳибига 3-йиллик тўлов-шартнома маблағлари, 3-ўрин соҳибига 2-йиллик тўлов-шартнома маблағлари миқдорида мукофотланадилар.

1-,2-,3-ўринни эгаллаган ғолибларнинг умумтаълим муассасасидаги устозлари мос равишда 30 млн., 20 млн. ва 10 млн. сўм пул маблағлари билан мукофотландилар.

ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ УШБУ ҲАВОЛАДА: 👉https://bit.ly/3HbkkaM


@uzedu
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Менинг Президентим” ижодий ишлар танлови Республика босқичидан ҳаяжонли лавҳалар


🌍 web-site | facebook | telegram
Халқ таълими тизимида 97 та ва мактаб директорлиги бўйича 95 та вакант лавозимларга онлайн ҳужжат топширинг!

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДА ВАКАНТ ЛАВОЗИМЛАР УЧУН ОЧИҚ ВА МУСТАҚИЛ ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ ТИЗИМИ ЙЎЛГА ҚУЙИЛГАН.

✅ Мазкур ҳафтада вазирлик марказий аппаратининг 1 та бўлим бошлиғи, 1 та бош мутахассис, 3 та етакчи мутахассис лавозимларига тест синовлари ўтказилиб, 1 та бошқарма бошлиғи ўринбосари, 3 та ҳудудий бошқармаларнинг бўлим бошлиғи ва 4 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимларига тестдан ижобий натижа олган номзодлар билан уларнинг малакаси ва касбий кўникмаси вакант лавозимга мослигини аниқлаш мақсадида суҳбат ўтказилди.

✅ Ўтказилган танлов натижаларига кўра вазирлик марказий аппаратига 1 та етакчи мутахассис ҳамда 2 та халқ таълими бўлими мудири лавозимларига муносиб номзодлар тайинланди.

✅ Келгуси ҳафтада Танлов комиссияси томонидан вазирлик марказий аппаратида 1 та бўлим бошлиғи, 1 та бош мутахассис, 4 та етакчи мутахассис лавозимларига номзодларнинг малака талабини ўрганиш ҳамда 1 та бўлим бошлиғи, 1 та бош мутахассис, 4 та етакчи мутахассис, шунингдек, 3 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимларига номзодлар учун суҳбат жараёнлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

⚠️Танлов жараёнларини бевосита youtube.com тармоғидаги вазирликнинг расмий канали орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин.

✅ Шу билан бирга, Халқ таълими вазирлигида ишлашни хоҳловчилар ҳозирги кунда вакант бўлган қуйидаги лавозимларига ариза топширишлари мумкин:

✅ Таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси бўлими бошлиғи;

✅ Ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси Самарқанд вилояти ҳудудий хизмат аудитори;

✅ Ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси Андижон вилояти ҳудудий аудитори;

✅ Ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси Сирдарё вилояти ҳудудий хизмат бошлиғи;

✅ Бундан ташқари, белгиланган тартиб асосида жами 1144 нафар мактаб директори лавозимга тайинланган бўлиб, шундан 24 нафари ушбу ҳафтада тайинланди. Шунингдек, 47 та мактаб директори лавозимига номзодлар учун тест синовлари ўтказилди.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram