Ta’lim24.uz
104K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Республика бўйлаб “Умид ниҳоллари - 2022” спорт мусобақаларига старт берилди

Бугун, 5 январь куни Республикамизнинг барча туман (шаҳар)ларида умумтаълим мактабларининг 5-6, 7-8, 9-11-cинф ўқувчилари ўртасида “Умид ниҳоллари” спорт мусобақаларининг туман (шаҳар) босқичларига старт берилди.

Халқ таълими вазирлиги тизимидаги ўқувчи-ёшларни мунтазам равишда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб қилиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ўқувчиларнинг таътил вақтида бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида ташкил этилаётган мазкур мусобақалар спортнинг бадминтон, баскетбол, волейбол, гандбол, стол теннис, шаҳмат, шашка, кураш, спорт гимнастика, бадиий гимнастика спорт турлари бўйича бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз ушбу мусобақаларда професионал даражада спорт билан шуғулланиб, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси бўлган, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, ихтисослаштирилган спорт мактаблари ва интернатлари, футбол академиялари тарбияланувчилари бўлган спортчилар иштирок этмайдилар.


@Uzedu
⚡️⚡️⚡️
Қишки таътил даврида мактаб ўқитувчилари учун қўшимча равишда ташкил этилаётган онлайн малака ошириш курслари давом этмоқда

✅ 2021 йилнинг 28 декабридан 2022 йилнинг 8 январь санасига қадар (қишки таътил даврида) 30 та йўналишда мактаб ўқитувчилари учун қўшимча малака ошириш курслари ташкил этилиши белгиланди.

Мазкур курслар онлайн шаклда А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти ва 14 та ҳудудий малака ошириш марказлари томонидан ташкил этилмоқда. Барча фан ўқитувчилари учун 4 та модуль, яъни фанни ўқитишдаги замонавий методикалар, дарсликлардаги янгиликлар, узлуксиз касбий ривожлантириш ҳамда иммунизация масалалари бўйича курслар тақдим этилмоқда.

🏥 Иммунизация масалаларига бағишланган курс Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.

👉 Батафсил

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website | YouTube
❇️ Куп учраётган саволларга жавоб берамиз.

Онлайн олимпиадада иштирок этиш учун барча таълим муассасалари ўқувчилари oo.uzedu.uz сайт орқали рўйхатдан ўтишади ва рўйхатдан ўтган ўқувчи онлайн олимпиадаларни мувофиқлаштирувчи мактаб масъули томонидан тасдиқланади. Мактаб масъули томонидан тасдиқланмаган ўқувчилар олимпиадада иштирок эта олишмайди.

Баъзи ўқувчилар олдин рўйхатдан ўтган, лекин ҳозирда логин ва паролларини унутган бўлиши мумкин, бундай ҳолда ўқувчилар ўз таълим муассасаси масъулига мурожаат қилишлари керак бўлади. Масъуллар ўз таълим муассасаси номидан рўйхатдан ўтган ўқувчиларнинг логин ва паролларини аниқлаш имкониятига эга.

Онлайн олимпиадаларда барчага омад тилаймиз!

🌐 👉 olympiad.uzedu.uz, oo.uzedu.uz
📲👉@olimpdep
Onlayn olimpiadalar start olmoqda.

Eslatib o‘tamiz bugun 4,5,6-sinf o‘quvchilari uchun matematika fanidan oo.uzedu.uz tizimida onlayn olimpiada bo‘lib o‘tadi.

📊Olimpiada natijalari va QR-kodli ishtirokchi sertifikatlarini o‘quvchilar soat 20:00 dan keyin tizimda ko‘rishlari va yuklab olishlari mumkin bo'ladi. 📈🔖

🌐 👉 olympiad.uzedu.uz, oo.uzedu.uz
📲👉@olimpdep
#Ёшлар_келажагимиз

БУХОРОЛИК ЎҚУВЧИ 8 БАЛЛИК НАТИЖА БИЛАН IELTS СЕРТИФИКАТИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

Райҳон Ҳафизова Вобкент туманидаги 10-умумтаълим мактабининг 10-синфида таҳсил олади.

Айни пайтда мамлакатимизда ёшларга берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланаётган иқтидорли йигит-қизлар қаторида Райҳон ҳам ҳар бир дақиқасини унумли сарфлаб, илм-фан сирларини чуқур ўзлаштиришга, чет тилларини мукаммал ўрганишга интиляпти.

Ана шу интилишлари натижаси ўлароқ у яқинда инглиз тилини билиш даражасини аниқловчи имтиҳонда 8 балли натижани қайд этиб, IELTS сертификатини қўлга киритди.

Райҳоннинг келажакдаги мақсади – дунёнинг энг нуфузли олийгоҳларида таълим олиб, мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшишдир.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Халқ таълими вазирлигида бюджет маблағларини самарали ва тўғри сарфланиши масалалари кўриб чиқилди

Жорий йилнинг 6 январь куни Халқ таълими вазирлигида соҳада бюджет маблағларини самарали ва тўғри сарфланишини назорат қилиш, бошқа органларнинг халқ таълими муассасалари фаолиятига асоссиз аралашувига, педагог кадрларнинг шаъни ва қадр-қиммати камситилишига, уларни мажбурий меҳнатга жалб этилишига йўл қўймаслик бўйича чораларни кўриш ҳамда тизимда ички назоратни, коррупцияга қарши кураш тадбирларини ташкил этишнинг янги тизимини жорий этиш масалалари кўриб чиқилди.

Айни вақтда юқорида келтириб ўтилган масалаларни мувофиқлаштириш ва ташкил этиш бўйича Халқ таълими вазирининг Назорат-ҳуқуқий хизмати ҳамда Ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси ўз иш фаолиятини олиб бормоқда.

Йиғилишда Ички аудит ва молиявий назорат бошқармасига бюджет маблағларининг ноқонуний сарфланиши ва талон-торож қилиниши ҳолатларининг профилактикасини таъминлаш ва уларнинг олдини олиш йўналишларни кучайтириш каби қатор вазифалар топширилди. Келгусида амалга ошириладиган кўплаб масалалар белгилаб олинди.

Жумладан, январь-март ойлари ички аудит хизмати ходимлари учун долзарб уч ойлик деб эълон қилинди. Эндиликда ноқонуний харажатларни амалга ошириш хавфи мавжуд бўлган ҳудудлар бўйича алоҳида «қизил» рўйхат аниқ белгилаб олинади. Ушбу ҳудудларда иш ҳақининг молиялаштирилиши ҳамда қўшимча маблағ ажратилиши жараёнлари доимий назоратга олинади. Жорий молиявий йил учун тасдиқланган бюджет харажатларининг мақсадли самарадорлик индикаторларининг ижроси ҳаққоний баҳолаб борилади.

Шунингдек, Назорат-ҳуқуқий хизмати томонидан халқ таълими ҳудудий бўлимлари «қизил», «сариқ», «яшил» тоифаларга ажратилган ҳолда коррупциявий омиллар комплекс таҳлил қилинади. Ҳар бир идорага «ташхис» қўйиш ишлари амалга оширилади. Шу билан бирга, ҳар чоракда бўлиб ўтадиган ҳайъат йиғилишида давлат идорасининг марказий аппаратидан тортиб, энг қуйи бўғинидаги вакилигача қамраб олувчи танқидий муҳокамалар ўтказилади. Уларни бартараф этиш бўйича аниқ чоралар белгиланади. Жамоатчилик, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва ҳокимлик вакилларини жалб этган ҳолда коррупция авж олган ҳудудларда «Коррупциясиз ҳудуд» лойиҳалари босқичма-босқич амалга оширилади.

Бюджет маблағларининг ноқонуний сарфланиши ва талон-торож қилиниши ҳолати профилактикаси таъминланиб, уларнинг олдини олиш борасидаги фаолиятига замонавий механизмлар жорий этилади.

Йиғилиш доирасида халқ таълими тизими муассасаларида аутсорсинг хизматлари, шунингдек, давлат харидлари, давлат мулки объектлари, давлат-хусусий шериклик соҳалари, «ишонч телефонлари», расмий веб-сайтлари ва бошқа долзарб масалалар бўйича амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди.

Бюджет қонунчилиги бузилишининг олдини олиш мақсадида ахборот технологияларидан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтириш ҳамда тегишли маълумотлар базалари билан интеграция қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни белгилаш бўйича топшириқлар берилди.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Edu.uz
#BILASIZMI
#IMKONIYAT

⚡️Poliglot talabalar va oʻquvchi-yoshlar uchun yangi imkoniyat!

🔰 2022-yil 1-yanvardan eʼtiboran arab, xitoy, fransuz, rus, ispan, koreys, yapon, italyan, turk va nemis tillari
bo‘yicha 13 ta xalqaro imtihon tizimida yuqori natijaga erishgan yoshlarning imtihon xarajatlarini kompensatsiya qilib berish tizimi ishga tushdi.

☝️Avvalroq (IELTS, TOEFL, GMAT, GRE, SAT) xalqaro imtihon tizimlarida yuqori natija qayd etgan yoshlarning imtihon xarajatlari Yoshlar ishlari agentligi tomonidan qoplab berilishi haqida ma’lumot berilgan edi.

🗓 2022-yil 1-yanvardan boshlab yoshlar uchun mana shunday imkoniyatlarning yana 13 tasi ishga tushib, ularning soni jami 18 taga yetdi. Endilikda ushbu xalqaro imtihon tizimlarida ham yuqori natija qayd etgan yoshlarning imtihon xarajatlari Yoshlar ishlari agentligi tomonidan qoplab beriladi.

➡️ Batafsil ma’lumot.

🇷🇺 Читать на русском
—
🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
​​⚡️⚡️⚡️📣“Эл-юрт умиди” жамғармаси илғор хорижий давлатлар нуфузли университетлари ва илмий марказларида бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш учун 2022 йилги 1-стипендия танловини эълон қилади!

⛔️Муддати: 2022 йил 10 январдан – 10 февралга қадар

📣📣“Эл-юрт умиди” жамғармаси Ўзбекистон Республикаси учун энг устувор соҳалар учун 420 ўринга мўлжалланган очиқ стипендия танловларини эълон қилади!

“Эл-юрт умиди” жамғармаси 2022-2023 ўқув йили учун энг нуфузли хорижий давлатларда:

-👩🏻‍🎓бакалавриат таълим дастури учун *120* нафар,
-🧑🏻‍🎓магистратура таълим дастури у
чун *180* нафар,
-👨🏻‍🎓докторантура таълим дастури у
чун *120* нафар стипендиялар ажратишини маълум қилади.

👨🏻‍🎓Барча таълим дастурлари бўйича ногиронлиги бўлган шахслар учун камида 20 та ўрин ажратилиб, бундай ёшларимизга алоҳида эътибор қаратилади.

⛔️Номзодларнинг ҳужжатлари 2022 йил 10 январдан – 10 февралга қадар, республиканинг барча ҳудудлари вакиллари учун ягона тартиб ва тенг имконият асосида, онлайн режимда ва электрон тарзда қабул қилинади.

🖌Саралаш босқичлари 2022 йил 10 февралдан – 10 мартга қадар давом этади.

📝👉🏻👉🏻👉🏻 Онлайн ҳужжат топшириш платформасида батафсил ёритиб берилган: http://admission.eyuf.uz/

Батафсил - https://eyuf.uz/site/view?id=630

🇬🇧🇺🇸“Эл-юрт умиди” жамғармаси юртимизнинг умиди, ишончи ва таянчи бўлган
сиз ёшларни кутиб қолади!!!
🇬🇧🇺🇸🇩🇪🇮🇹🇹🇩🇯🇵🇰🇷🇨🇦

@elyurtumidifoundation
Онлайн олимпиаданинг илк ғолиблари аниқланди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 6 январь куни 4-11-синф ўқувчилари ўртасида математика, физика, кимё ва биология фанларидан онлайн олимпиадага старт берилган эди.

4-5-6-синф ўқувчилари учун математика фанидан ўтказилган онлайн олимпиадада жами 56 626 нафар ўқувчи қатнашди.

Тест натижаларига кўра ҳар бир синф ва фан кесимида энг кам вақт сарфлаган ҳолда рейтингда энг юқори бўлган бир нафардан қуйидаги иштирокчилар ғолиб деб топилди.

Асила Рўзиева - Қашқадарё вилояти, Ғузор туманидаги 1-мактабнинг 4-синф ўқувчиси;

Моҳинисо Эгамбоева - Хоразм вилояти, Хива туманидаги 16-мактабнинг 5-синф ўқувчиси;

Жасур Олимов - Бухоро вилояти, Ғиждувон туманидаги 32-мактабнинг 6-синф ўқувчиси;

Ғолиб деб топилган ўқувчилар Халқ таълими вазирлиги томонидан замонавий планшетлар билан тақдирланади.

Бугун онлайн олимпиада 7-синф ўқувчилари ўртасида математика, физика, кимё, биология фанларидан давом этмоқда.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
FARG‘ONALIK O‘QUVCHI YUQORI NATIJA BILAN IELTS SERTIFIKATINI QO‘LGA KIRITDI

Buvayda tumanidagi 1-umumiy o‘rta taʼlim maktabida isteʼdodli va iqtidorli o‘quvchilar ko‘pchilikni tashkil qiladi. Ulardan biri maktabning 10-«B» sinf o‘quvchisi Malohat Nabiyevadir. Barcha fanlardan aʼlo baholar bilan o‘qiyotgan isteʼdodli o‘quvchi yoshligidan ingliz tiliga juda qiziqib keladi. Yaqinda u xalqaro imtihon tizimi IELTS dan 8,5 ball olishga erishdi.

Malohatning bu yutug‘i siri nimada?

— 4-sinfda o‘qiyotganimda ingliz tili o‘qituvchisi bo‘lgan qo‘shnimizdan bu tilni o‘rganishni boshladim, — deydi biz bilan suhbatda Malohat Nabiyeva. — Unda oddiy so‘zlar, sanash, ranglar va kasblar nomi kabi ingliz tilidagi so‘zlarni o‘rganardim. Keyinchalik maktabda darslarda faol ishtirok etdim. Bilimlarimni yanada oshirish maqsadida qo‘shimcha mashg‘ulotlarga qatnadim...

Iqtidorli o‘quvchi kelajakda ingliz tili fani o‘qituvchisi bo‘lish niyatidagiligini aytdi.

Farg‘ona viloyati xalq ta'limi boshqarmasi axborot xizmati
.