Ta’lim24.uz
104K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
ОНЛАЙН ОЛИМПИАДА ҒОЛИБЛАРИ ҲАМДА УЛАРНИНГ ЎҚИТУВЧИЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

Ўқувчи-ёшларнинг қишки таътилини самарали ташкил этиш, интеллектуал салоҳиятини ошириш ва билим-кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 6 – 10 январь кунлари математика, физика, кимё ва биология фанларидан 4 - 11-синф ўқувчилари ўртасида онлайн олимпиада ўтказилди. Билимлар баҳсида 6 нафар энг билимли, зукко ўқувчлар ғолиб деб топилди.

Бугун вилоят халқ таълими бошқармасида онлайн олимпиада ғолибларини тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда иштирок этган бошқарма бошлиғи ўринбосари Хайрулло Абдураҳмонов билимли ёшларни табриклаб, иқтидорли, юксак чўққиларга интилаётган истеъдодлар сафини янада кенгайтириш борасида фикр билдирди.

Олимпиада ғолиблари ва уларнинг устозлари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
#Муҳим_янгилик

🇺🇿🤝🇫🇷Француз тили ўқитувчилари Франция давлатининг илғор таълим муассасаларига стажировкага юборилади

А.Авлоний илмий-тадқиқот институти ва Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси атташеси билан ўтказилган учрашув натижаларига кўра:

✅ француз тили ўқитувчиларини Франция давлатининг илғор таълим муассасаларига стажировка ва хизмат сафарларига юбориш;

✅ Франция элчихонаси билан ҳамкорлигида француз тили ўқитувчилари учун малака ошириш курсларини ташкил этиш;

✅ LMS платформасида француз тили фанидан малака ошириш контентларини яратиш ҳамда энг машҳур француз нашриётларининг дарсликларини маҳаллийлаштиришга келишиб олинди.

👉Батафсил

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида 2021 йил давомида халқ таълими тизимда 515 та мактабда қурилиш, реконструкция, мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

6 та мактаб биноси янгидан қурилиб, 16 та мактабда спорт зали барпо этилди. 75 та мактаб капитал реконструкция қилиниб, 418 та таълим муассасаси жорий таъмирланди.

Ушбу қурилиш ишларига жами 520,3 млрд. сўм маблағ йўналтирилди.

Амалга оширилган ишлар "Ўзбекистон 24" телеканалининг "Махсус репортаж" кўрсатувида.
Forwarded from IT Park Uzbekistan
#uzmgovaward

‼️ Sovrin jamgʻarmasi $100 000 boʻlgan IT-tanlovi!

☑️ Respublika boʻylab mukofot jamgʻarmasi $100 000 tashkil qiluvchi mobil ilovalarni dasturlash boʻyicha “mGovAward” keng koʻlamli tanlovi oʻtkazilmoqda.

🔻 Tanlov ishtirokchilari taʼlim, sogʻliqni saqlash, turizm, transport, tadbirkorlik, ekologiya va qonunchilik kabi yoʻnalishlardan birida mobil ilova ishlab chiqishlari kerak.

❓ Qanday qilib aʼzo boʻlish mumkin?
- universitet talabasi yoki maktab o'quvchisi bo'lish;
- 3 yoki undan ortiq kishidan iborat jamoani yigʻish;
- http://mgovaward.uz platformasida roʻyxatdan oʻtish;
- yoʻnalishni tanlash;
- ilova haqida video taqdimotni taqdim etish (3 daqiqadan koʻp boʻlmagan);
- Google Play yoki App Storeʼda ilovaga havolani taqdim etish.

▫️ Arizalarni qabul qilishning oxirgi muddati – 2022-yil 28-fevral.

➡️ Shartlar va talablar haqida batafsil maʼlumot olish uchun havolada topishingiz mumkin: https://bit.ly/3GJbxgm

Savollaringiz bormi?
👉 Yozing: @mgovaward
Онлайн олимпиадада ғолиб бўлган жиззахлик 5 нaфaр ўқувчига Халқ таълими вазирлигининг совғалари — планшетлар топширилди

Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқувчиларнинг қишки таътил вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида 2022 йилнинг 6-10 январь кунлари 4-11-синф ўқувчилари ўртасида математика, физика, кимё, биология фанларидан Онлайн олимпиадалар марафони ўтказилгани ҳақида хабар бергандик.

Мазкур танлов ғолиблари орасида Жиззах вилоятидан совриндор бўлган ўқувчилар ҳам бор. Бугун Жиззах вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Дилфуза Садриддинова Халқ таълими вазирлиги томонидан тақдим этилган планшетлар ва бошқарма томонидан диплом ва есдалик совғаларни ғолиб ўқувчиларга топширди.

Ушбу олимпиадада республика миқёсида жами 357 минг нафар 4-11-синф ўқувчилари иштирок этди. Халқ таълими вазирлиги совғаси сифатида ғолибликни қўлга киритган 4-9-синф ўқувчиларга планшет ва 10-11-синф ўқувчиларига эса ноутбук совға тайинланганди.
​❗️❗️❗️❗️❗️⏰⏰⏰⏰⏰ 📆📆📆📆Kenguru mantiqiy matematika bo`yicha xalqaro tanlovga ro`yxatdan o`tish 13 kundan keyin yopiladi!

Bu dunyodagi eng ommabop matematika musobaqalaridan biridir. Katta va ahil oilaning bir qismiga aylaning!

Kenguru tanlovida ishtirok eting va har bir ishtirokchi uchun sovg'a va sertifikatga ega bo'ling.🥳😍

Ishtirok etish: 75.000 soʻm
Tanlov sanasi: 25-mart (O‘zbekiston maktablarida)

Shu sayt orqali ro`yxatdan oting 👉 Olympia.uz

Savollar bo`yicha murojaat 👉 @Olympia_uz

Канал Кенгуру для подготовки
❗️❗️❗️❗️❗️⏰⏰⏰⏰⏰ 📆📆📆📆Регистрация на конкурс Кенгуру по Логической Математике заканчивается через 15 дней!

Это один из самых массовых конкурсов по математике в мире. Стань частью большой и дружной семьи!

Прими участие в Кенгуру и получи обязательный подарок и сертификат для каждого участника.🥳😍

Стоимость участия: 75.000 сум
Дата конкурса: 25 марта (в школах Узбекистана)

Регистрируйся здесь 👉 Olympia.uz

Вопросы сюда 👉 @Olympia_uz

Канал Кенгуру для подготовки
Халқ таълими вазири Президентнинг Иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси билан учрашди

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабарти билан учрашди.

Учрашув чоғида Ўзбекистонда таълим соҳасида сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар, мавжуд муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Суҳбат давомида таълим даражаси, ўқитувчининг билим ва малакасига боғлиқлиги, бугун мактабларни ривожлантириш масаласи давлатимиз сиёсатининг асосий йўнлишларидан бири эканлиги инобатга олиниб, соҳани ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш зарурати қайд этилди.

Халқ таълими соҳасида мавжуд ҳолатни ўрганиш ҳамда тегишли таклиф ишлаб чиқиш ва келгусида соҳа ривожи йўлида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Президент Қарори билан мактаблардаги ёшлар етакчилари штат бирликлари ўрнига ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди

«Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорига асосан
мактабларидаги ёшлар етакчилари штат бирликлари қисқартирилиб, ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди.

Ёшлар етакчисининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

✅“Ёшлар баланси”ни шакллантириш, ёшлар тўғрисидаги зарур маълумотларни “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар портали” электрон платформаларига киритиб бориш, улар билан самарали иш ташкил қилиш;

✅маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, миллий халқ ўйинлари ва спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш, Беш муҳим ташаббус лойиҳалари, ёшлар фестиваллари ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни амалга ошириш;

✅ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидори, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашиш;

✅ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг интеллектуал жиҳатдан камол топишини ва маънавий ривожланишини таъминлаш;

✅ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган ёшлар билан тизимли ишлаш, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган ёшларнинг ижтимоий-педагогик реабилитация қилиниши ва мослашувига кўмаклашиш.
📢#Diqqat_Ochiq_muloqot

‼️ ДУНЁНИНГ ЭНГ ЕТАКЧИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА БЕПУЛ ТАЪЛИМ ОЛИШ ИМКОНИЯТИНИ ҚЎЛДАН БОЙ БЕРМАНГ!

🔰 Ҳурматли ота-оналар, ўқитувчилар ва мактаб битирувчилари!

Фарзандингиз
дунёнинг энг етакчи олий таълим муассасаларида ТАҲСИЛ ОЛИШИНИ истайсизми?

✳️ “Эл-юрт умиди” жамғармаси сизга шундай ИМКОНИЯТНИ ТАҚДИМ ЭТАДИ.

✅ Бакалавриат таълим дастури учун 120 нафар стипендия ажратилган.

🔘БУ ҲАЛИ ҲАММАСИ ЭМАС!

‼️Ҳурматли ўқитувчилар!

Сизларда ажратилган 300 тагача
магистратура ва докторантура даражасида таълим дастурлари стипендиясидан фойдаланиш имкони мавжуд.

🔰 СТИПЕНДИАТЛАРНИНГ ҚУЙИДАГИ ХАРАЖАТЛАРИ ТЎЛИҚ МОЛИЯЛАШТИРИЛАДИ:

✅ ўқиши билан боғлиқ барча харажатлар;
✅ хорижий давлатда яшаш;
✅ турар жой;
✅халқаро ва ички транспорт;
✅суғурта, виза ва адабиётлар харид қилиш.

♻️ Стипендиатлар хорижий давлатларда муваффақиятли таҳсил олиб қайтгач, улар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар захирасига олинади.

❇️ Хўш, қизиқтирдими?

☑️ Танловда қатнашадиган хорижий университетлар рўйхати;

☑️
Танлов шартлари;

☑️Талаб этиладиган ҳужжатлар;
Имтиҳон муддатлари;

🟢 Саволларингизга Халқ таълими вазирлиги ҳамда “Эл-юрт умиди” жамғармаси вакиллари жавоб беради.

▶️ Очиқ мулоқот халқ таълими вазирлигининг FACEBOOK ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида бўлиб ўтади.

ОЧИҚ МУЛОҚОТ 2️⃣1️⃣ ЯНВАРЬ ⏰ 1️⃣0️⃣:0️⃣0️⃣ да бўлиб ўтади.

Имкониятни қўлдан бой берманг!


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram