Ta’lim24.uz
100K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
#Фоторепортаж

Бугундан мактабларда дарс жараёнлари анъанавий шаклда бошланди

Бугун барча умумтаълим мактабларда ота-оналар, ўқувчи ва ўқитувчилар орзиқиб кутган анъанавий дарс жараёнлари бошланди.

Халқ таълими вазирлиги ушбу жараёнда ўқитувчи ва ўқувчиларни мактаб ҳудудида ниқоб тақиши, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатьий риоя этишлари ва антисептик воситалардан мунтазам фойдаланган ҳолда дарс машғулотларини олиб боришларини сўраб қолади.

Шунингдек таълим муассаса раҳбарларидан дарс машғулотлар амалдаги дарс жадвали асосида синф тизимида ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратишлари талаб этилади.

Ўқув жараёни барчага муваффақиятли келишини тилаб қоламиз.

Халқ таълими вазирлиги бугун мактабларда бўлиб, жараённи фотосуратларга муҳрлади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Замонамиз_қаҳрамонлари

Қашқадарёда 1000 доллар маош олаётган ўқитувчилар сони ортмоқда

Гулруҳ Холмуродова Шаҳрисабз туманидаги 39-мактабда фаолият юритади. Олий тоифали, тил билиш кўникмасининг С1 даражадаги ҳамда халқаро сертификатга эга инглиз тили фани ўқитувчисидир. У айни пайтда 1000 доллар миқдорида иш ҳақи олади.

«Президентимиз ва Халқ таълими вазирлиги томонидан яратилган имкониятлардан фойдаланган ҳолда 1000 АҚШ долларига тенг миқдорда маош олмоқдаман. Беш йиллик иш фаолиятимда бир неча халқаро ва миллий сертификатларни қўлга киритдим. Энди эса чекка қишлоқда истиқомат қиладиган шогирдларимни юқори маррага эришишлари учун ҳаракат қиляпман», — дея фикр билдирди Гулруҳ Холмуродова.

Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
СЎРОВНОМА

Сизнингча, ўқув йили якунида мактабларда 5-, 6-, 7-, 8- ва 10-синфларда ўтказиладиган босқичли назорат имтиҳонлари керакми?
Anonymous Poll
48%
ҲА, керак
52%
ЙЎҚ, керак эмас
Forwarded from Laylo Rustamova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Челлендж_давом_этади

Ўқитувчиларимиздан яна бир оригинал ижро👏👏

Бухоролик ўқитувчилар андижонлик ҳамкасбларининг челленджини давом эттирди

Жозибали рақс Бухоро шаҳридаги 39-Ихтисослашган Давлат умумтаълим мактаби ўқитувчилар жамоаси томонидан ижро этилган.

Рақсни мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси Лира Минибаева саҳналаштирган. Бухоро вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизматининг хабар беришича, Лира нафақат моҳир чет тили ўқитувчиси, балки санъатнинг рақс соҳасида ҳам яхшигина иқтидорга эга.

У “Life Style” номли замонавий рақс гуруҳини ташкил этиб, ёш авлодни санъатга бўлган қизиқиш ва меҳрини ошириш йўлида тинмай изланишлар олиб бормоқда.

Мазкур жамоа “Евроосиё” кўп жанрли болалар ижодкорлигини ривожлантириш 3-халқаро фестивал-танловида иштирок этиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритди. Лира Минибаева “Йил аёли” танловининг вилоят босқичида иштирок этиб, ғолиблар қаторидан ҳам ўрин олган.

#Cоғлом_ҳаёт_учун
#Спорт_ва_рақс
Халқ таълими вазири Қорақалпоғистон Республикасидаги мактаблар фаолияти билан танишди

Бугун, 7 февраль куни Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Қорақалпоғистон Республикасидаги мактаблар фаолияти билан танишди. Дастлаб вазир Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари билан Нукусдаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида бўлиб, малака оширишга келган ўқитувчилар билан суҳбатлашди.

Сўнг вазир Нукусдаги “Баркамол авлод” Болалар мактабида тўгарак хоналарини кўздан кечирди ҳамда болаларни мактабдан ташқари вақтларини мазмунли ўтказишларини ташкил этиш юзасидан фикр алмашди.

Кейинроқ Республика Болалар кутубхонаси фаолияти билан танишган Бахтиёр Саидов томонидан шу ернинг ўзида фуқаролар мурожатлари тингланиб, уларни ҳал қилиш юзасидан тегишли чоралар белгиланди.

Хўжайлидаги АКТга ихтисослаштирилган мактабда вазир кутубхона ва ошхонани кўздан кечирди. Инглиз тили дарсида ўқувчиларнинг тил борасидаги билимларини синовдан ўтказди.
Forwarded from Rustam Karimjonov
Maktablarda internet sifatini yaxshilash maqsadida so‘rovnoma o‘tkazilmoqda.

Hurmatli o‘qituvchi va o‘quvchilar! Faol ishtirok eting. Agar maktabingizda internet bo‘lmasa/ishlamasa izohlarda shahar/viloyat, tuman va maktabingizni yozib qoldiring.
Anonymous Poll
25%
Maktabimizda internet yaxshi ishlaydi, muammo yo‘q.
42%
Maktabimizda internet bor, lekin tezligi past.
10%
Maktabimizda internet bor, biroq ishlamaydi.
16%
Maktabimizdagi internet bir ishlab, bir ishlamaydi.
8%
Maktabimizga internet infratuzilmasi umuman yetib kelmagan.