Ta’lim24.uz
99.9K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Пойтахтимиздаги учта «Баркамол авлод» болалар мактабида RoboCraft курслари очилди

https://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=14116

Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
Тошкент вилояти мактабларидаги таълим жараёни билан Ишчи гуруҳ яқиндан танишди

https://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=14117

Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
Наманган вилояти Мингбулоқ туманидаги 36-умумтаълим мактаби директорининг ижтимоий тармоқлар орқали Ўзбекистон Республикаси Президентига қилган видеомурожаати вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан эътиборга олинди.
Видеомурожаатда келтирилган ҳолатларни холис ва ҳаққоний ўрганиб чиқиш ва тегишлича ҳал этиш юзасидан вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи томонидан ишчи гуруҳи тузилди.
Ишчи гуруҳ масалага ойдинлик киритади ва ижобий ҳал этиш чораларини кўради.
Видеомурожаат бошқарма томонидан алоҳида назоратга олинди.
Ўрганиш натижалари  маълум қилинади.

 

Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Жиззах вилоятида Абу Али ибн Сино номидаги биология олимпиадаси ўтказилади

https://www.uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=14118

Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
Ўзбекистон ва БАА таълим соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини муҳокама қилди
———
Узбекистан и ОАЭ обсудили вопросы сотрудничества в сфере образования

https://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=14119

Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
Мактаб психологи ва туман методист психологлари Тошкентда ўтказилаётган семинарда иштирок этмоқда

https://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=14120

Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
Халқ таълими вазири Сурхондарё мактабларида бўлди

https://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=14121

Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
Forwarded from Laylo Rustamova
Ижтимоий тармоқлар орқали мажбурий обуна бўйича кўплаб саволлар берилмоқда. Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 14 август куни “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорининг (ПҚ-3907) 16-бандида ўқитувчиларнинг босма нашрларга мажбуран обуна бўлишини ташкил этиш тақиқланган.
Шу билан бирга, иш ҳақидан фақатгина ходимнинг ёзма аризасига асосан ушлаб қолиниши мумкин. Иш ҳақи фақатгина қонунда кўрсатилган ҳоллардагина (солиқлар ундириш, суд қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш ва шу каби ҳолатлар) ходимнинг розилигисиз ушлаб қолиниши мумкин.
Бошқа ҳолларда масалан, обуна, коммунал тўловлар ва бошқа масалалар бўйича ходимнинг ёзма розилигисиз унинг иш ҳақидан ушлаб қолиш ноқонунийдир.
Юқоридагиларни инобатга олиб, халқ таълими тизимидаги педагоглар ва ўқувчи-ёшлар ўз хоҳишига кўра юртимизда чоп этиладиган исталган ижтимоий-сиёсий, бадиий, маърифий ёки интеллектуал газета ва журналларга ихтиёрий обуна бўлишлари мумкинлигини маълум қиламиз.
Forwarded from "TA'LIM" TVTIFB🇺🇿
#шукуҳ

ОҲАНГАРОН ҚИЗИ - ОСИЁ ЧЕМПИОНИ!

БААнинг Фужайра шаҳрида давом этаётган бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати финал баҳсларига беш нафар ўзбекистонлик қизлар етиб келган эди.

Улар орасида дастлаб қитъа ғолиблиги учун 50 кг. вазн тоифасида Оҳангарон шаҳри фарзанди Феруза Казакова рингга кўтарилди. У хитойлик Лан Пинг Денгга қарши Осиё чемпионлиги учун жанг олиб борди. Ажойиб жанг кўрсатган спортчимиз ғалаба қозонди. Ҳа, Феруза Осиё чемпиони бўлди!

➖➖➖➖➖
📱 "Тошкент вилояти ХТБ" - каналига обуна бўлинг!👇

Telegram | Facebook
Халқ таълими вазирлигининг 2019 йил 13 майдаги 173-сонли буйруғи асосида вилоятдаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик танловининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтмоқда.
Жорий йилнинг 17 октябрь куни Жондор, Қоракўл, Олот ва Ромитан туманлари жамоалари ўртасида Жондор туманида ўтказилган танловда Жондор туманидаги 39-умумий ўрта таълим мактабининг “Эксклюзив” жамоаси, 18 октябрь куни Бухоро ва Когон шаҳар ҳамда Бухоро, Когон, Қоровулбозор туманлари жамоалари ўртасида Когон шаҳрида ўтказилган танловда Бухоро шаҳридаги 19-мактабнинг “Зажигалка” жамоаси вилоят босқичига иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Кўрик танловнинг ҳудудий босқичи давом этмоқда.
Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси
Матбуот хизмати
Forwarded from Бахтиёр Тўйев
2019 йилнинг 17 октябрь куни Вобкент туманида "Она тилим 30 ёшда" шиори остида "Тил миллат кўзгуси" мавзусида тайёрланган бадиий кеча бўлиб ўтди.
Кечада туман умумтаълим мактаблари директорлари, филология йўналишидаги фан метод бирлашма раҳбарлари ҳамда иқтидорли, ижодкор ўқувчилар иштирок этишди.

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси
Ахборот хизмати
МИНГБУЛОҚ ТУМАНИ ЖАМОСИ 'ҚУВНОҚЛАР ВА ЗУККОЛАР' КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ ҲУДУДИЙ БОСҚИЧИГА ЙЎЛ ОЛДИ

Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасидаги "Қувноқлар ва зукколар" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда шаҳар, туман босқичларида ғолиб бўлган Наманган шаҳрининг "Namcity", Мингбулоқ туманининг " Sho‘x bolalar", Норин туманининг "O‘zbegim" жамоалари учта шарт бўйича ўзаро беллашдилар.
Шиддатли ва муросасиз кечган баҳсда Мингбулоқ туманининг 'Sho‘x bolalar' жамоаси ғолиб, деб топилди ҳамда кўрик-танловнинг ҳудудий босқичига йўл олди.
Танловнинг ҳудудий босқичи ноябрь ойида Андижон вилоятида бўлиб ўтади, унда Наманган, Андижон, Фарғона вилоятлари жамоалари беллашадилар, ғолиб жамоа танловнинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Наманган вилоят халқ таълими
бошқармаси Ахборот хизмати
Forwarded from CICT public education | Uyda qoling!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Sirdaryo tumamida xalq ta'limi xodimlarini kompyuter savodxonligi bo"yicha o'tkazilayotgan test sinovlari jarayoni qanday o'tmoqda?
@cict_uz
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганлигининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-4479-сонли Қарори, Бухоро вилоят ҳокимининг 2019 йил 7 октябардаги 521-сонли қарори ҳамда 12 октябрдаги 1/269-сонли йиғилиш топшириқлари асосида вилоятдаги умумий ўрта таълим мактабларининг 9-11 синф ўқувчилари ўртасида “Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан, она тилим” мавзусида иншолар танлови ўтказилди.
Танловнинг туман (шаҳар) босқичидан ғолиб бўлган 13 нафар иштирокчилар вилоят босқичида иштирок этишди.
Танловда:
Бухоро туманидаги 27-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Бобохўжаева Лазиза – 1-ўрин:
Вобкент туманидаги 7-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Мансурова Фарангиз – 2-ўрин:
Бухоро шаҳридаги 38-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Зарипова Нигина – 3-ўринни эгаллади.

Бухоро вилояти Халқ таълими бошқармаси
Матбуот хизмати