Ta’lim24.uz
99.9K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Forwarded from "TA'LIM" TVTIFB🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Toshkent viloyati Bo'stonliq tumani 10-sonli umumta'lim maktabida "Davlat tilining 30 yilligiga bag'ishlangan ma'naviy- ma'rifiy" tadbir bo'lib o'tdi.

Bo'stonliq tumani xalq ta'limi bo'limi axborot xizmati👇👇👇

https://t.me/Bust_xtb_ax
➖➖➖➖➖
📱 "Тошкент вилояти ХТБ" - каналига обуна бўлинг!👇

Telegram | Facebook
Forwarded from Nodirjon Xayitov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ona-tilim" 7-"V"sinf o'quvchilari.

Muallif: MuxammadYusuf

✍🏻@MAKTABIMIZ24
Forwarded from Nodirjon Xayitov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Vatanim" 6-"B"sinf o'quvchilari.

Muallif: Muxammadyusuf

✍🏻@MAKTABIMIZ24
Forwarded from Sirdaryo viloyati xalq ta'lim boshqarmasi
📚Сирдарё вилояти Халқ таълими бошқармаси тизимидаги умумтаълим мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирокида она тилига эътиборни, мехр-муҳаббатни кучайтириш, тилимизни мукаммал билишга, миллий ўзликни англашга, қадриятларни эъзозлашга ўргатиш ҳамда она тили миллат маънавиятининг кўзгуси эканлигини эътироф этиш мақсадида "Тил бор экан, Миллат барҳаёт!" мавзусида вилоят миқёсида анжуман ташкил этилди. Ушбу анжуманга ташкилот раҳбарлари, олимлар, шоир ва ёзувчилар таклиф этилди.
👩🏻‍🎓Куни-кеча Учтепа туманидаги 81-сонли умумтаълим мактабида Зулфия номидаги давлат мукофотига номзодларни саралаш туман босқичи бўлиб ўтди.

🔘Тадбир давомида фан, адабиёт, маданият, таълим, санъат, спорт ва жамоатчилик фаолитида ютуқларга эришган 14 нафар истъедодли қизлар танловнинг ушбу босқичида ғолиб деб топилиб, шаҳар босқичига йўлланма олишди.

Ғолибларга туман ҳокимлигининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

👉📹https://youtu.be/RMVYxYPvQVI

Учтепа туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✔️Куни-кеча Тошкент шаҳрининг умумтаълим мактаблари 9-11 синф ўқувчилари ўртасида 🇺🇿"Ўзбек тилим-ифтихорим” мавзусида иншолар кўрик танловининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

✔️Учтепа туманидаги 81 - мактабида ўтказилган ушбу танловда пойтахт туманларидан 66 нафар ўқувчилар иштирок этишди. Табиийки, мазкур тадбир она тилимизга бўлган ҳурмат ва эҳтиромни кучайтиришга хизмат қилади.

Учтепа туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
————————
✔️Вчера состоялся городской этап конкурса сочинений на тему 🇺🇿«Узбекский язык - моя гордость» среди учащихся 9–11 классов общеобразовательных школ города Ташкента.

✔️В конкурсе, который проходил в школе № 81 Учтепинского района, приняли участие 66 школьников со всех районов столицы. Отмечалось, что такие события пробуждают чувство почтения и уважения к родному языку.

Пресс-служба
хокимията Учтепинского района

facebook | instagram | youtube | twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Рус тилига ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиларининг ўзбек тилидаги равон талаффузи - Она тилимизга бўлган эҳтиром белгиси

Учтепа туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

facebook | instagram | youtube | twitter
Мактаб ўқувчиси туман ҳокимлигининг совғаси - ноутбук билан тақдирланди

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 30 йиллиги бутун мамлакатимизда бўлганидек, Наманган вилоятида ҳам катта тантаналар билан кенг нишонланди.
Сана муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар, адабий-бадиий кечалар, анжуманлар ўтказилди.
Байрам муносабати билан Чортоқ туманидаги касб-ҳунар коллежлари ҳамда умумий ўрта таълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган иншолар танлови шулар жумласидан.
Чортоқ туман ҳокимлиги томонидан халқ таълими бўлими ҳамкорлигида 48-умумий ўрта таълим мактабда “Тарихимсан, тақдиримсан ва келажагимсан, она тилим!” мавзуида ташкил этилган мазкур танловда коллеж ва барча мактаблардан энг иқтидорли ўқувчилар қатнашдилар.
Танлов натижасига кўра,
1-ўрин 53-ДИУМнинг
10-синф ўқувчиси Дурдона Камолиддиновага насиб этди.
14-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида санага бағишлаб ўтказилган тадбирда ғолибларга туман ҳокимлигининг махсус совғалари тантанали топширилди.
Ғолиб ўқувчи туман ҳокимлиги томонидан ноутбук билан тақдирланди.
Ўқувчи-ёшларни она тилимизга садоқат ва муҳаббат руҳида тарбиялашга хизмат қилишга қаратилган тадбирлар, маънавий-маърифий танловлар вилоят бўйлаб давом этмоқда.

Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Комментарии к указу Президента "О мерах по кардинальному повышению роли и авторитета узбекского языка в качестве государственного языка"

Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/uzedu
Жиззахда Абу Али ибн Сино номидаги биология олимпиадаси бўлиб ўтмоқда

https://www.uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=14128

Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
Мирзо Улуғбек номидаги математика олимпиадаси Бухорода ўтказилади

https://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=14129

Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
2019 йил 9 октябрь куни “Yoshlar” телеканали орқали намойиш этилган фуқаро М.Муродовнинг Самарқанд шаҳридаги 58-умумтаълим мактабига ишга жойлашиш тўғрисидаги мурожаати юзасидан
АХБОРОТ

Самарқанд шаҳридаги 58-умумтаълим мактаби Кимёгарлар қўрғонида жойлашган бўлиб, таълим муассасасига шаҳар ҳокимининг 2019 йил 6 сентябрдаги 2262-Қ-сонли қарорига кўра “Нурафшон” МФЙ, “Дарғом” МФЙ ҳамда “Чорбоғ” МФЙ кўчалари бириктирилган.
Мактаб 540 ўқувчи ўрнига мўлжалланган бўлиб, ҳозирги кунда 701 нафар ўқувчи таълим олмоқда.
Мактабда жами 50 нафар педагог-ходимлар фаолият кўрсатиб келмоқда. Шулардан, 43 нафари олий маълумотли, 3 нафари тугалланмаган олий маълумотли, 4 нафари эса ўрта махсус маълумотли ўқитувчилардан иборат.
“Yoshlar” телеканали орқали намойиш этилган лавҳадаги ҳолатларни ўрганиш мақсадида Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлими мутахассислари томонидан ишчи гуруҳи тузилиб, Самарқанд шаҳридаги 58-умумтаълим мактабида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида ҳақиқатдан ҳам мактаб директори Б.Бойқобилова томонидан эътиборсизлик оқибатида янги 2019-220 ўқув йилидан рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси У.Гадоеванинг ишга чиқиш санаси 2019 йил 4 сентябрь ўрнига 3 сентябрь деб ёзилганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат бўйича ишчи гуруҳ аъзолари томонидан тушунтириш ишлари олиб борилиб, мактаб директори Б.Бойқобилова келгусида бу каби хато-камчиликларга йўл қўймаслиги, ҳар доим ўз вазифасига масъулият билан ёндашиши лозимлиги тўғрисида огоҳлантирилди.
Ўрганиш натижасига кўра, фуқаро Маъмур Муродов 2019 йил 16 октябрдан 58-умумтаълим мактабига бошланғич синфларда жисмоний тарбия фани ўқитувчиси вазифасига ишга қабул қилинди.
Мазкур ҳолат юзасидан хато-камчиликларга йўл қўйганлиги учун мактаб директори Б.Бойқобиловага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг тегишли моддасига асосан интизомий жазо чораси қўлланилди.
Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлими.
Forwarded from Шохида
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Таълим муассасаларида ўқув-методик фаолиятни ташкил этиш: муаммо ва ечимлар

https://www.uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=14130

Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мактабларда ўзбек тилини ўқитишнинг янги услублари
Forwarded from Xorazm viloyati Taʼlim va ilm-fan boşqarmasi (МАЛИКА АҲМЕДОВА)
Хоразм вилояти, Хива шаҳридаги 3-мактаб маъмурияти ўқитувчи ва ўқувчилардан “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамиятига аъзолик бадали йиғиб олаётгани ҳақидаги маълумотлар ижтимоий тармоқларда тарқатилди.
Мазкур маълумот Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди ва ўрганиш натижасида қуйидагилар аниқланди:
Мавжуд ҳолатни аниқлаштириш мақсадида мактабда фаолият олиб бораётган ҳар бир ўқитувчи, кузатув кенгаши аъзолари билан суҳбатлашилди ва мактаб директори Ш.Ражабов томонидан “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамиятига аъзолик бадалларини тўлаш масаласи бўйича ҳеч қандай йиғилиш ўтказилмаганлиги, шунингдек ўқитувчи ва ўқувчилар тўловларни мажбурий тарзда амалга оширишлари лозимлиги, тўловни амалга оширмаган тақдирда чора кўрилиши бўйича хеч қандай топшириқ бўлмаганлиги аниқланди. Мактаб жамоаси тармоқларда ёритилган бундай ҳолатга ҳеч қандай алоқалари йўқлигини таъкидладилар.
Мактаб директори томонидан жамғарма ҳисобига ихтиёрий равишда йиғилган пул маблағи кўрсатилган ҳисоб рақамига ўтказилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 1 августдаги “Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 210-сон қарорига ҳамда Уставига асосан жамиятнинг асосий маблағлари аъзоларининг аъзолик бадалларидан тушган маблағлардан шакллантирилиши, ихтиёрий равишда ўқувчи-ёшлар учун аъзолик бадали йилига бир маротаба энг кам ойлик иш ҳақининг икки фоизи, педагог ва бошқа ходимлар учун аъзолик бадали йилига бир маротаба энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт фоизи миқдорида йиғилиши белгилаб қўйилган.
Аъзолик бадали йиғилиши ихтиёрий равишда 10 ёшдан бошлаб амалга оширилади ва аъзолик бадалларидан тушган маблағларнинг 25 фоизи бошланғич ташкилот, 25 фоизи туман (шаҳар) бўлинмалари, 25 фоизи минтақавий бўлимлар ва 25 фоизи жамиятнинг Марказий кенгаши харажатларини қоплаш учун йўналтирилади.
Хоразм вилоят халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати
https://t.me/OblUNO
Forwarded from Xorazm viloyati Taʼlim va ilm-fan boşqarmasi (МАЛИКА АҲМЕДОВА)
Жорий йилнинг 14 сентябрь куни xabar.uz телеграм каналида Қўшкўпир туманидаги 34-сон мактаб бўйича берилган танқидий мақолага РАДДИЯ
Жорий йилнинг 14 сентябрь куни xabar.uz телеграм каналида Қўшкўпир туманидаги 2007 йилда фойдаланишга топшириладиган 315 ўринга мўлжалланган мактабда (рақами келтирилмаган) 520 та ўқувчи 2 сменада сиғишиб ўқиётгани қаттиқ танқид қилинди. Жорий йилда коллежлар қисқартирилгани сабаб 10-11 синф ўқувчилари қўшилиши туфайли 3 сменада ташкиллаштириш режалаштирилаётгани маълум қилинган. Ҳаттоки авваллари ўз биноси бўлмагани сабаб “Пахтакор” фуқаролар йиғини мутасаддилари ҳам мактаб спорт залининг бир бурчагида фаолият олиб боргани айтилади. Шунингдек, мактабга тоза ичимлик суви уланмагани таъкидланган.
Бу бўйича вилоят халқ таълими бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади:
Танқид қилинган мактаб Қўшкўпир туманидаги 34-сон мактаб эканлиги аниқланди. Мактаб 320 ўринга мўлжалланган бўлиб, бугунги кунда 552 нафар ўқувчи таълим –тарбия олмоқда. Бу 1.7 навбатлилик коэффицентини ташкил қилади.
Бугунги кунда мактабда ўқиш 2 сменада ташкил қилинган. 2018 йилда филтрланган тоза ичимлик сувига уланган.
“Пахтакор” фуқаролар йиғини мутасаддилари жорий йилнинг август ойида мактабдан чиқарилган.
➖➖➖➖
@OblUNO
Forwarded from "TA'LIM" TVTIFB🇺🇿
Тошкент вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи ташаббуси билан барча туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларида очилган жамоатчилик қабулхоналари ўз иш фаолиятини бошлади.22.10.2019 йил куни Тошкент туманида жамоатчилик қабули бўлиб ўтди.
➖➖➖➖➖
📱 "Тошкент вилояти ХТБ" - каналига обуна бўлинг!👇

Telegram | Facebook
Forwarded from Laylo Rustamova
Ижтимоий тармоқларда Хўжайли туманида ўқитувчиларни пахта теримига мажбуран чиқарилгани хақида мақола чоп этилди.
http://kkedu.uz/uz.php/news/show/546