Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
STEAM Fest биринчи халқаро фестивали бўлиб ўтди
Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu

Forwarded from Surxondaryo viloyati Ta’lim va ilm-fan boşqarmasi (🇺🇿Abdujabbor🇺🇿)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Денов тумани умумтаълим мактаблари фаолиятидан
Forwarded from Laylo Rustamova
Мурожаатга муносабат
“Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари”да умумий ўрта таълим мактаби ёшлар етакчиси учун олий маълумот малака талаби белгиланган.
Андижон вилояти, Қўрғонтепа туманидаги 4-умумтаълим мактабида Ёшлар иттифоқи етакчиси Н.Абдуқодирова маълумоти ўрта махсус бўлганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномаси мактаб директорининг 2019 йил, 4 сентябрдаги 130-сон буйруғи асосида бекор қилинган ҳамда ушбу лавозимга олий маълумотли кадр ишга қабул қилинган.
Ҳозирги кунда Н.Абдуқодирова мазкур мактабда технология фанидан 8 соат дарс билан таъминланган.
Бундан ташқари, Қўрғонтепа тумани халқ таълими бўлимига умумтаълим мактабларида ёшлар етакчиси лавозимида фаолият кўрсатаётган ўрта махсус маълумотли ходимларни малака талабларига мувофиқ келадиган бошқа ишга ўтказиш ва уларнинг ўрнига олий маълумотли ташаббускор ёшлар орасидан муносиб кадрларни ишга қабул бўйича топшириқ берилди.

"Ўзбекистон" телеканалида эфирга узатилган фуқаро Т.Мирзаевнинг мурожаати бўйича муносабат
Тўйчи Мирзаев – маълумоти ўрта махсус, 2008 йилда Қарши педагогика коллежини бошланғич синфларда куни узайтирилган гуруҳ тарбиячиси, тарбиявий ишлар ташкилотчиси ихтисослиги бўйича тамомлаган.
Т.Мирзаев Қамаши туманидаги 31-мактабда бошланғич синф ўқитувчиси вазифасида фаолият кўрсатиб келган даврда мактаб директори томонидан унинг маълумоти малака талабларига мос келмаслиги сабабли бир неча бор ёзма хат билан огоҳлантирилган. Шу билан бирга, олий таълим муассасасига ўқишга кириш бўйича тавсиялар берилган.
Т.Мирзаев билан тузилган меҳнат шартномаси унинг мутахассислиги эгаллаб турган лавозими малака талабларига мос келмаслиги сабабли 31-мактаб директорининг 2015 йил 25 августдаги 8-к-сонли буйруғи асосида бекор қилинган.
Т.Мирзаевга мактаб ўқитувчиси сифатида ишлаш учун олий таълим муассасалари (кундузги, сиртқи ёки кечки бўлимлари)да таҳсил олиш ёки ҳозирги мутахассислиги бўйича мактабдан ташқари таълим муассасаларига ишга кириш тавсия этилади.

Пенсия ёшидаги ўқитувчиларни ишга олиш бўйича маълумот
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5597-сон “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Фармонига асосан 2019 йил 1 январдан бошлаб барча ишловчи пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланиши белгиланди.
Шу муносабат билан умумтаълим мактабларида ўқитувчиларга бўлган эҳтиёжларни қоплаш мақсадида нафақадаги ўқитувчилар ишга жалб қилинди ҳамда ишлаётган нафақа ёшидаги ўқитувчилар ўз меҳнат фаолиятини давом эттириб келмоқда.
Ўқитувчиларга дарс соатлари тегишли услубий бирлашма тасияси асосида мактаб педагогика кенгаши қарорига биноан мактаб директорининг буйруғи билан тақсимланади.
Бунда, услубий бирлашма томонилан ўқитувчининг маҳорати, тажрибаси ва малакаси ҳамда бошқа кўрсатгичлари инобатга олинади.

Forwarded from Uçtepa tumani hokimligi Matbuot xizmati/Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔸Учтепа туман прокуратураси ҳамда адлия бўлими ташаббуси билан “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида ўтказилган иншолар танловининг туман босқичи якунларига бағишланган тадбир ўтказилди.
🔸Маълумот сифатида таъкидлаш лозимки, мазкур танловда тумандаги 32 та умумтаълим мактабларидан 62 нафар ўқувчилар иштирок этишди.
🔸Танловда 116-мактаб ўқувчиси Муслима Оловова, 123-мактаб ўқувчиси Ойша Мирагзамова ҳамда 81-мактаб ўқувчиси Қувончбек Отабековлар ғолиб деб топилиб шаҳар босқичига йўлланмани қўлга киритишган.
🔸Шу боис, ғолиб ўқувчилар туман прокуратураси ҳамда адлия бўлимининг фахрий ёрлиқлари, шунингдек туман халқ таълими бўлими томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Учтепа туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
facebook | instagram | youtube | twitter

Мактаб ўқувчиларининг “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови вилоят босқичи ғолиблари аниқланди
https://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/69?ID1=14149
Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
https://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/69?ID1=14149
Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
Бухорода “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди
https://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=14150
Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
https://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=14150
Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
Ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари Россиянинг “Кванториум” болалар технопаркида
https://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=14151
Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
https://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=14151
Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
Халқ таълими вазирлиги томонидан халқаро ҳамкорлар билан биргаликда “Ҳаётга қўшил” тренинги ўтказилди
https://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=14152
Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
https://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=14152
Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
Forwarded from Laylo Rustamova
Telegraph
Рус тили фанидан ва рус синфларида малакали педагогик кадрлар етишмаслиги бўйича мурожаатларга муносабат
Ижтимоий тармоқларда рус тили фанидан ва рус синфларида малакали педагогик кадрлар етишмаслиги бўйича мурожаатлар келиб тушмоқда. Халқ таълими вазирлиги ушбу мурожаатларга қуйидагича жавоб беради: 1.Педкадрлар етишмаслиги. Ҳақиқатдан ҳам, Тошкент шаҳри ва…
Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев:
Ўзбекистон тараққиёти ҳамда барқарорлигида Давлат рамзларининг ўрни беқиёс. Ватанимиз Байроғи, Герби, Мадҳияси - катта бир дарслик, кучли тарбия воситасидир. Инсоният тарихида Ватан рамзлари доимо ғурур ва ифтихор, улуғ ва муқаддас саналганки, улар учун одамлар жонларини фидо қилганлар. Улар фуқароларни бир мақсад йўлида бирлашишга ундаган. Давлат рамзлари ҳамиша муқаддас ҳисобланган. Чунки улар миллатнинг тарихи, бугуни ва келажагини ўзида акс этган Ватаннинг ёрқин тимсолидир.
Халқ таълими вазирлиги томонидан, Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг ижро этилиши бўйича тавсияси бугун жамиятимизда вужудга келган маънавий эҳтиёжни ўз вақтида қондиришга қаратилгандир. Ўсиб келаётган ёш авлод қалбида ватанпарварлик туйғусини шакллантиришда маънавият ўчоқлари, зиё маскани бўлмиш – мактабларнинг аҳамияти жуда катта эканлиги бу бугунги кун ҳақиқатидир.
Жамиятнинг барча аъзоларини ягона байроқ остига бирлаштирувчи воситалар бор. Ўзбекистон мадҳияси ҳам ана шундай асосий ва бирламчи воситалардан биридир.
Бугун кўплаб мамлакатларда давлат мадҳияси айнан мактабдан бошлаб ўргатилади ва куйланади.
Масалан, Туркия Республикасида мактабларда машғулотлар давлат мадҳиясини куйлаш ва давлат байроғини кўтариш билан бошланади, Ҳиндистонда эса ҳар куни соат 9:00 да ўқувчилар саф тортишиб давлат мадҳиясини куйлашади ва давлатга содиқлиги бўйича қасамёд қилишади.
Қўшни Қозоғистон Республикасининг шарқий ва ғарбий ҳудудларидаги давлат мактабларида бир неча йиллардан буён машғулотлар ўқувчиларнинг жўр бўлиб мадҳия куйлашидан бошланади.
Канада миллий мадҳияси ҳар куни барча давлат мактабларида ва кўплаб хусусий мактабларда, шунингдек болалар боғчаларида янграйди. Болалар тик турган ҳолда мадҳияни куйлаши ёки тинглаши мумкин.
Хитой Халқ Республикасида ҳар душанба куни соат 8:00 да ўқувчилар стадионга давлат байроғини тантанали кўтариш маросимига саф тортиб, миллий мадҳияни куйлашади.
АҚШда аксарият мактаб ва болалар боғчаларида ҳар куни давлат ва штат байроғини кўтариш бўйича тантанали тадбир бўлиб ўтади, тадбир жараёнида давлат мадҳиясини айтиш мажбурий бўлмасада, ўқувчилар мадҳия куйлашади, айрим штатларда эса байроққа содиқлиқ бўйича қасамёд ҳам ўқишади. 2005 йилда Мусиқий таълим миллий ассоциацияси мактабларда ватанпарварлик қўшиқларини кенг тарқатиш мақсадида “Миллий мадҳия” лойиҳасини амалга ошира бошлади, ушбу кампанияни ўтказишга асосий сабаб ижтимоий сўровномлар натижасида 61% америкалик миллий мадҳиянинг барча сўзларини билмаслиги аниқланганлиги бўлди.
Россия Федерациясининг кўплаб регионларида машғулотлар олдидан ўқувчилар давлат мадҳиясини куйлашади ва бу жараённи фуқаролар ўқувчиларнинг мадҳия матнини билишига кафолат ҳамда ватанпарварлик туйғусини сингдиршнинг энг гўзал наъмунаси деб билишади.
Японияда ҳам гарчи мадҳия айтиш мажбурий бўлмасада айрим мактабларда машғулотлар бошланишидан аввал давлат байроғи миллий мадҳия садолари остида кўтарилади. Албатта, бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин.
Ўқувчилар онгига ватанпарварлик туйғуларини сингдириш - Давлат мадҳиясини куйлатиш билангина чекланмайди, таълим-тарбия жараёнида кўплаб бошқа воситалар ва усуллар қўлланилади. Аммо, Давлат рамзларига ҳурмат ватанпарварлик тарбиясининг пойдевори ҳисобланади.

Мирзо Улуғбек номидаги республика математика олимпиадаси ғолиблари аниқланди
https://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=14153
Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
https://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=14153
Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
Forwarded from Namangan viloyati ta'lim va ilm - fan boşqarmasi/ RASMIY
БУНЁДКОРЛИК ЙЎЛИДА ЯНГИ ҚАДАМ
илм масканларининг замонавий, кўркам ва тараққиёт асри талаблари даражасида бўлишига хизмат қилади
Мамлакат равнақи ва истиқболи ёшлар қўлида. Шунинг учун ҳам юртимизда келажагимиз эгалари камолига юксак эътибор қаратилиб, бу борадаги саъй-ҳаракатлар, янгиланиш одимлари тобора кенг миқёс касб этмоқда.
Президентимизнинг “Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида“ги қарори ҳам айни шу мақсадга қаратилган бўлиб, соҳадаги бунёдкорлик одимларига янги имкониятлар яратмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг мазкур қарорида халқ таълими бўлимлари ҳамда тиббиёт бирлашмаларида улар бўйсунувидаги ташкилот ва муассасаларнинг бино ва иншоотларини тегишлича эксплуатация қилиш, сув, электр энергияси, газдан тежамкорлик билан фойдаланиш, уларни ҳисобга олиш асбоб-ускуналари ҳолатини мониторинг қилиш учун мобил ҳаракатдаги бўлинмалари билан бирга ихтисослашган таъмирлаш-эксплуатация бўлимларини ташкил этиш кўзда тутилган.
Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида Наманган вилоятининг Тўрақўрғон тумани халқ таълими бўлими қошида махсус-таъмирлаш эксплуатация хизмати биноси ташкил этилди.
Замонавий давлат стандартлар асосида 270 млн. сўм давлат маблағлари ҳисобига барпо этилган махсус-таъмирлаш эксплуатация хизмати мажмуасида ҳозирги кунда иншоотлар, коммунал хизмати, қозонхоналар, чилангар- сантехник ишлари бўйича мутахассислар, диспетчер, электромонтёр каби йўналишларда 20 нафар ходим фаолият юритиб келмоқда. Иншоотнинг тантанали очилиш маросимида вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбари, туман ҳокимлиги мутасаддилари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Улар таълим соҳасидаги ислоҳотлар ва янгиланишларга тўхталиш баробарида унинг яна бир ёрқин ифодаси бўлган ташкилот фаолиятига омад тиладилар.
Тадбир жараёнида қурилиш ҳамда техник воситаларининг намойиши ҳам бўлиб ўтди.
Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Балиқчи туманида смарт-синфларнинг очилиш маросими бўлиб ўтди
https://www.uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=14154
Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
https://www.uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=14154
Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
Forwarded from Laylo Rustamova
Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида мактабларнинг ёмон аҳволда эканлиги ҳақида маълумотлар эълон қилинмоқда.
“Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябридаги фармонининг 3-бандига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимлари халқ таълими муассасаларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг инфратузилмасини ривожлантиришга масъул этиб белгиланган. Улар халқ таълими муассасаларидаги мавжуд муаммоларни тез ва самарали ҳал қилиш бўйича чора кўрилишини ташкил этиш учун шахсан жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари мактабларни хатловдан ўтказган. Мазкур жараёнда умумтаълим мактабларининг 2 840 тасида янги ўқув биноларини қуриш, мавжуд биноларни реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашга эҳтиёж борлиги аниқланган.
Умумтаълим мактаблардаги шароитларни яхшилаш учун дастлабки ҳисоб-китоблар ҳам қилинган. Жорий йилда Давлат инвестиция дастури, “Обод маҳалла” ва “Обод қишлоқ” дастурлари ҳамда Президентимизнинг ҳудудларга ташрифи доирасида қўшимча маблағлар ажратилиши ҳисобига мактабларни қуриш ва таъмирлаш учун йўналтирилган маблағлар ҳажми 2 бараварга ошди. Аммо, ҳозирда талаб қилинадиган маблағ катта бўлгани боис мактаблардаги аҳволни ўнглаш учун бир неча йил керак.
Мактаб инфратузилмасини қисқа вақт ичида яхшилаш учун қўшимча маблағ жалб этиш лозим. Бу қандай амалга оширилиши мумкин?
Биринчидан, давлат бюджетидан мактабларни қуриш ва таъмирлаш учун ажратиладиган маблағлар миқдорини ошириш мумкин. Аммо буни амалга ошириш учун давлат бюджети имкониятлари чекланган.
Иккинчидан, мактаб биноларини қуриш ва таъмирлаш учун ҳомийлар маблағини жалб қилиш мумкин. Бунда бизга корхона, тадбиркор ва аҳолининг ёрдами керак бўлади.
Учинчидан, мамлакатимизда мактаб инфратузилмасини молиялашнинг янги механизмларини жорий этиш керак. Аввал хабар берганимиздек, Халқ таълими вазирлиги ва Осиё тараққиёт банки янги мактаблар қуриш ва мавжудларини реконструкция қилиш бўйича давлат-хусусий шерикчилик лойиҳасини ишлаб чиқишни муҳокама қилмоқда. Мазкур лойиҳа доирасида хусусий шерикчилик (инвесторлар) ҳисобига давлат мактабларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда сақлаш ишлари амалга оширилади.

Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчихонаси расмий каналларига уланинг ва сўнгги янгиликлар билан танишиб боринг:
Website: http://belgium.mfa.uz
Facebook: https://www.facebook.com/UzEmbBenelux
Twitter: https://www.twitter.com/UzEmBenelux
Telegram: @uzbbenelux
Odnoklassnikik: ok.ru/posolstvo.uzbbenelux2019

Ўқувчилар ўртасида “Ёшлик спорт жамоалари” мусобақасининг республика босқичи ўтказилади
https://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=14156