Ta’lim24.uz
99.9K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Forwarded from Laylo Rustamova
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги жорий йилнинг 18 декабрь куни Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳаётдан кўз юмган қурувчиларнинг оила-аъзолари ва яқинларига ўз ҳамдардлигини билдиради.
Ҳалок бўлган юрдошларимизнинг охирати обод бўлсин, яқинларига сабр тилаймиз!
Халқ таълими вазирлиги тизимига 2019 йилда ажратилган маблағлар
https://www.uzedu.uz/uz/xalq-talimi-vazirligi-tizimiga-2019-yilda-ajratilgan-mablaglar

Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#maktablarga_yordam
Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги 43-сонли мактаб қайта реконструкция қилинди (видеолавҳа)


Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
Ўзбекистонда “Тутинган ота-оналарни тайёрлаш курслари”ни ташкил қилиш бўйича илк қадам
https://www.uzedu.uz/uz/ozbekistonda-tutingan-ota-onalarni-tayyorlash-kurslarini-tashkil-qilish-boyicha-ilk-qadam

Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
Педагог шахси орқали ёшлар тарбиясига урғу бериш мавзусига оид!

📌 ЎҚУВЧИ БАЛОИЖОН ЭМАС, ОЛИМ БЎЛСИН!

Ўқитувчи – одамларга маърифат ва зиё тарқатувчи. Бу касб замирида улкан масъулият, машаққат ва эъзоз яширинган. Ўқитувчиликнинг шундай бир сеҳри борки, фақат касбига ҳақиқий муҳаббат кўзи билан қарайдиган инсонгина уни эгаллай олади ва ҳақиқий касб фидойисига айланади.

Таълим, тарбия масаласи ҳамма замонда долзарб бўлиб келган. Ўтмишда ҳам кишилар таълим олишган, таълим беришган. Бироқ бугунги кун руҳияти олдинги пайтларга қараганда анча ўзгарган. Ўқувчилар ҳам зукко, талабчан ва билимга анча чанқоқ. Улар техника асрининг фарзандлари.

Батафсил: 👉 http://cc.uz/164sg

Янгийўл туман ХТБ расмий саҳифалари 👇

Telegram | Facebook | YouTube | Veb sayt
БУНЁДКОРЛИК — ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРМОҚДА

Жорий йил Нарпай туманидаги 6 та умумий ўрта таълим мактабида инвестиция ҳамда “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Олиб борилган бунёдкорлик ишлари натижасида мактабларда таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини оширишга, педагоглар фаолияти учун кенг имкониятлар яратилишига ҳамда ўқувчи ёшларнинг пухта билим олиб, жисмонан соғлом бўлиб вояга етишларига хизмат қилмоқда.

🔎🔎🔎Батафсил:http://samvxtb.uz/press/news/bunyodkorlik-talim-sifatini-oshirmoqda
#english_speaking_nation #esn

Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистондаги Америка Кенгашлари билан ҳамкорликда ўтказаётган English Speaking Nation: Secondary Teacher Training (ESN:STT) лойиҳасининг тақдимоти Сирдарё вилоятида бўлиб ўтди. Мазкур лойиҳанинг асосий мақсади умумтаълим мактаблари инглиз тили фани ўқитувчиларининг тил билиш даражасини аниқлаш, ўқитувчиларга инглиз тили билими ва кўникмаларини такомиллаштириш, ўқитувчиларнинг «ўқувчиларга йўналтирилган» (learner-centred) педагогик маҳоратини оширишда кўмак бериш, тренер ва менторларнинг салоҳиятини оширишга кўмаклашишдан иборат.

https://www.uzedu.uz/uz/english-speaking-nation-loyihasining-taqdimoti-sirdaryo-viloyatida-bolib-otdi

Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu
Forwarded from Sherzod Shermatov
Сайловда таълимга ҳақиқий ёрдам берадиган номзодларга овоз беринг!

Ҳар сайловда ташкилий масалаларга энг катта ҳисса қўшадиганлар халқ таълими тизими ходимларидир. Чунки 75% сайлов участкалари мактабларда жойлашган. (Бу йил мактаблардаги сайлов комиссияси раиси ва аъзоларига алоҳида компенсация пули ҳам бериладиган бўлди.)

Аввало, шунча меҳнат қилиб, сайловларни беминнат ташкил этишда ёрдам кўрсатаётган барча тизим ходимларига миннатдорчилик билдирамиз. Энди уларнинг шунчалик меҳнати учун ҳам сайловларда қатнашиб, ўз ҳуқуқингиздан фойдаланинг!

Фақат, бир илтимос, номзодларни орасидан айнан мактаб учун, ўша сайловда хизмат қилган халқ таълими ходимлари учун ҳақиқатда ёрдам бера оладиганлари бўлса, айнан ўшаларига овоз берган маъқул.

Агар сиз танлаган номзод Олий Мажлис депутати бўлса, давлат бюджетидан кўпроқ маблағни айнан таълим тизимига йўналтириш бўйича овоз берса, шунингдек номзод маҳаллий кенгаш депутати бўлса, унда таълимга маҳаллий бюджет маблағларидан кўпроқ йўналтиришга ёрдам бера олади.

Бюджетдан маблағ кутадиган бошқа соҳалар кўп, лекин айнан таълимни устувор қилиб кўпроқ ажратишга ҳаракат қиладиган ва сайловолди дастурида шундай ваъда берган номзодларга овоз беринг!

Шунингдек, сайловда ютиб чиққанларидан кейин ҳурматли депутатларимиз ўша мактабларига, у ердаги педагогик жамоага келгуси 5 йил давомида жуда бўлмаса йилига бир маротаба келиб, амалий ёрдам бериб кетадилар деб умид қиламиз. Ҳар холда мактабларга ёрдам умуммиллий ҳаракатга айланиши кераклиги ҳақида Президентимиз томонидан бир неча бор таъкидлаб ўтилганди.
Forwarded from Sherzod Shermatov
ҲОКИМ ИҚТИДОРЛИ ЎҚУВЧИЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРДИ

Жомбой туманидаги 46-умумтаълим мактаби ўқувчилари математика фани бўйича Жанубий-Шарқий Осиё ёшлари олимпиадасида муваффақиятли иштирок этишди. Мактабнинг 9-синф ўқувчиси Зафар Турсунов, 7-синф ўқувчиси Гулсевар Арзиқулова фаол қатнашган бўлса, 6-синф ўқувчиси Озодбек Ахтамовнинг биринчи ўринни эгаллагани қувонарлидир.
Бундан ташқари, 19-умумтаълим мактаби ўқувчилари Парвина ва Шаҳноза Жумаева спортнинг акробатика тури бўйича республика ёшлар турнирида иштирок этиб, ғалаба қозонишди.
Бугун ҳар икки таълим муассасасига Жомбой тумани ҳокими Ҳ.Тўйчиев ташриф буюриб, иқтидорли ўқувчиларга эсдалик совғалари топширди.
Forwarded from Sherzod Shermatov
Биз сайловга оилавий бориб келдик. Сизчи?