Ta’lim24.uz
99.9K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Бугун, 3 январь куни Бухоро вилоятида умумий ўрта таълим мактабларида фаолият кўрсaтаётган иккинчи тоифага талабгор ўқитувчиларнинг навбатдаги аттестация синовлари вилоят педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида бошланди.
10 январгача давом этадиган аттестация синовлари жараёнида 1-кун Тарих, Давлат ва ҳуқуқ асослари, Миллий истиқлол ғояси ва Иқтисодий билим асослари фани ўқитувчилари иштирок этишди.
Марказда иштирокчилар ва жараён масъуллари учун овқатланиш, кутиш ҳамда жараён шаффоф, адолатли ва холис ўтиши учун барча имкониятлар яратилган.

Аттестация синов ишларининг 2-куни учун барча техник ҳолатлар шайлиги қайта кўриб чиқилди.

✍️Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати

📲Расмий каналга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/bvxtb
ФАН ОЛИМПИАДАСИНИНГ ИККИНЧИ БОСҚИЧИ БОШЛАНДИ

Бугун, 4 январь куни умумтаълим мактабларининг ўқувчилари ўртасида речпублика фан олимпиадасининг иккинчи- туман (шаҳар) босқичи бошланди.
Жорий йилнинг 10 январига қадар давом этадиган фан олимпиадасининг мазкур босқичида унинг дастлабки саралаш босқичида ғолибликни қўлга киритган 8884 нафар 9-11-синф ўқувчилари ўз билимларини синовдан ўтказмоқда.
Тайлоқ туманидаги 60-умумтаълим мактабида ҳам фан олимпиадасининг туман босқичига старт берилди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси мадҳияси билан бошланди. Ўқувчиларга Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғининг табриги ўқиб эшиттирилди. Шундан сўнг, 290 ўринга мўлжалланган мактаб спорт залига 270 нафар ўқувчи фанлар бўйича тартиб билан киритилиб, холислар иштирокида очилган ёзма иш саволлари уларга тарқатилди. Залга кузатув камералари ўрнатилган. Ота-оналар ҳамда ўқувчиларнинг ўқитувчилари учун жараёнларни тўғридан-тўғри кузатиш имконияти яратилган.
Дарҳақиқат, жорий йилги фан олимпиадасида иштирок этган ўқувчиларнинг билимларини холисона ва ҳаққоний баҳолашни таъминлаш мақсадида 3400 нафар ўқитувчилар саралаб олинди. 2019 йилнинг 27 декабрь куни бўлғуси ҳакамлар ҳайъати аъзолари фанлар бўйича тест синовларидан ўтказилиб, 75 баллдан 100 баллгача тўплаб, юқори натижаларни эгаллаган 1200 нафар ўқитувчи ҳакамликка жалб этилди.

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#maktablarga_yordam
Республикамиздаги умумтаълим мактабларида олиб борилган қурилиш-таъмирлаш ишларидан лавҳалар

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Вариатив ўқув режаларини тажриба-синовдан ўтказишга бағишланган видеосеминар бўлиб ўтди
https://www.uzedu.uz/uz/variativ-oquv-rejalarini-tajriba-sinovdan-otkazishga-bagishlangan-videoseminar-bolib-otdi

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from JIZZAX VILOYATI XALQ TA'LIMI BOSHQARMASI (Пардаев Бахтиёр Нуриллаевич)
Жиззах вилоятида иккинчи малака тоифасига талабгор ўқитувчилар учун малака (тест) синовлари белгиланган талабларга мувофиқ Жиззах вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш худудий марказида ўтказилмоқда.

Белгиланган режага мувофиқ 2020 йил 3-10 январь кунлари вилоят бўйича жами 3079 нафар иккинчи малака тоифасига талабгор ўқувчилар учун малака (тест) синовлари ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, 4 январь куни 251 нафар педагоглар малака (тест) синовларини топширдилар.

https://www.facebook.com/jizzaxvxtb/?modal=admin_todo_tour
СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ФАН ОЛИМПИАДАСИ
ЖАРАЁНЛАРИГА БЕФАРҚ ЭМАС!

Бугун Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг 9-синф ўқувчилари ўртасида республика фан олимпиадаси иккинчи босқичининг ёзма иш ҳамда амалий машғулот синовлари якунланди.
Ҳакамлар ҳайъатининг холис ва ҳаққоний баҳолари натижасида ўқувчиларнинг дастлабки синовларда олган балларига аниқлик киритилмоқда. Жумладан, Пахтачи туманида фан олимпиадасида 186 нафар ўқувчи иштирок этиб, ёзма иш ҳамда амалий машғулотларда намоён этган билимларининг натижалари ота-оналар ҳамда ўқувчилар эътиборига ҳавола қилинди.
Жомбой туманидаги 40-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида фан олимпиадасининг иккинчи босқичи уюшқоқлик билан ташкил этилди. Унда 187 нафар 9-синф ўқувчиси 18 та фан бўйича ўз билимларини намоён этишди.
Фан олимпиадаси жараёнларининг адолат тамойиллари асосида ўтиши, ҳақиқий билимли ўқувчи-ёшларни аниқлаш жараёнларига Жомбой туман ҳокими Ҳ.Тўйчиев, туман прокурори А.Турумов, ички ишлар бўлими бошлиғи С.Шовмановлар ҳам бефарқ бўлишмади. Олимпиада жараёнларининг ташкилий ишлари, кузатув камераларини кўздан кечириб, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбатлашишди. Фан олимпиадаси жараёнлари ҳақида уларнинг фикрларига қулоқ тутишди.
Дарҳақиқат, эртага фан олимпиадаси иккинчи босқичи иштирокчилари фанлар бўйича тест топширишади.

Самарқанд вилояти халқ таълими
бошқармаси ахборот хизмати.
ЭЪТИРОФ — ХАЛҚ ТАЪЛИМИГА ҒАМХЎРЛИК ИФОДАСИ

Пахтачи тумани ҳокими Музаффар Ҳамдамов ўтган 2019 йил давомида барча соҳалар ривожида фаол бўлган, илғор ташаббус ва фидойилик кўрсатган тумандаги бир гуруҳ соҳа раҳбарларини рағбатлантирди.
Улар орасида Пахтачи туман халқ таълими бўлими мудири Шокир Султоновнинг ҳам туман ҳокими ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирлангани бизни хурсанд қилди. Бу эътироф нафақат халқ таълими бўлими мудирининг меҳнатига кўрсатилган эътибор, балки, туман халқ таълими тизими ходимларига ҳурмат ва эҳтиром намунасидир.
Шу нуқтаи назардан, ўтган вақт давомида Пахтачи туманидаги умумтаълим муассасалари фаолиятини ривожлантириш йўлида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган, йил якунида ҳам соҳа ходимларига эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиб, муносиб рағбатлантирган туман ҳокими М.Ҳамдамовга ўз миннатдорчилигимни билдираман! М.Ҳамдамовнинг эл-юрт равнақи, Пахтачи туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги саъй-ҳаракатларига муваффақият тилайман!
Саидаҳмад УСМОНОВ,
Самарқанд вилояти халқ
таълими бошқармаси бошлиғи
Forwarded from ITSM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Vaqt bu eng oliy va qadrli neʼmatdir!

Hurmatli ota-onalar!
Agar farzandingiz kelajakda muvaffaqiyatli inson boʻlishini istasangiz – ularga hozirdan vaqtdan unumli foydalanishni oʻrgating!
Video lavhada vaqtdan unumli foydalanishning 7 ta qoidasi sodda qilib ifodalangan.

Tan olish kerak, koʻpchiligimiz vaqtdan unumli foydalana olmaymiz, ishlarimizni toʻgʻri rejalashtirishni bilmaymiz, oqibatda vaqtimiz qanday oʻtib ketganligi va hech narsaga ulgurmay qolganligimizga olib keladi.

Video lavhani yaqinlaringiz bilan ulashing!

#XTV #ITSM #EduKids #UnumliVaqt

Batafsil maʼlumot olish uchun ijtimoiy sahifalarimizga ulaning:
https://t.me/joinchat/AAAAAFWQ798OwY-7phpScQ
Telegram: https://t.me/itsmuzb
Facebook: https://www.facebook.com/itsc.uz
Veb-sayt: https://itsm.uz/uz
Forwarded from Chinoz
​​Тошкент вилояти Чиноз тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида республика фан олимпиадаси иккинчи босқичи бошланди.

Тумандаги 13-мактаб ҳовлисида билимга чанқоқ ўқувчилар, устозлар, маҳалла фаоллари, ота-оналар жам бўлди. Олимпиаданинг II- босқичи Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси билан бошланиб, Чиноз туман халқ таълим бўлими мудири М.Алимова томонидан очиб берилди.

Тошкент вилоят Халқ таълими бошқармасининг 2019 йил 20 декабрдаги 203-сонли буйруғи асосида Умумий ўрта таълим мактабларининг 9-10-11-синф ўқувчилари ўртасида асосий фан олимпиадасининг II (туман) босқичи 2020 йил 6-10 январь кунлари Низом асосида ўтказилиши режалаштирилган. Хакамлар хайъати томонидан натижалар хар бир тур нихоясида эълон қилинади.

Вилоят босқичига муносиб, билимли ўқувчиларни танлаш ва уларга шароит яратиш бўйича ташкилий қўмита 5 кун давомида тўлиқ иш олиб боради ва жараённи тўлиқ назорат қилади.
#бизнингқаҳрамонлар #bizningqahramonlar

Навоийлик ўқувчи Суҳроб Ҳайдаров болаларга тўрт тилни ўргатувчи робот ҳамда товуқларни йилнинг тўрт фаслида парваришловчи "Ақлли катак" ихтиро қилди. Мазкур ихтиролари билан халқаро робототехника олимпиадасида иштирок этиб, 1-ўринни эгаллади.

https://www.uzedu.uz/uz/3-karra-robototexnika-boyicha-jahon-chempioni

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#5ташаббус

ЖОНДОР ТУМАНИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 ташаббус ижтимоий-маънавий ҳаётимизнинг муҳим қисмига айланиб улгурди.
Бугун, 3 январь куни
Жондор туманидаги 19-ихтисослаштирилган махсус мактаб-интернатида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Ушбу тадбир давомида ўқувчилар “Таништирув”, “Мен севган асар” ҳамда “Шеър ёдлашни яхши кўрамиз” деб номланган шартлар асосида беллашдилар.
Тадбирда ўқувчи-ёшларнинг Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Шодмон Сулаймон билан эркин мулоқоти ҳам ташкил қилинди.
Суҳбат давомида ўқувчилар шоирнинг адабиёт ва ҳаёт ҳақидаги мушоҳадалари билан қизиқдилар.
Маънавий-маърифий тадбир якунида ўзаро беллашувларда иқтидорини намойиш этган фаол ёшлар китоблар тўплами билан тақдирландилар.

✍️Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси
Ахборот хизмати

📲Расмий каналга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/bvxtb