Ta’lim24.uz
99.9K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Forwarded from Laylo Rustamova
Телеграм каналларининг бирида Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманидаги Шамоликам қишлоғида кўприк йўқлиги сабабли ўқувчи ва ўқувчилар дарёдан кечиб ўтаётганлиги ҳақида маълумот тарқатилди.
Халқ таълими вазирлигидан мазкур ҳолат бўйича изоҳ сўралган. Халқ таълими вазирлиги ваколатларига жойларда кўприк ёки бошқа объектларни қуриш масалалари кирмайди. Жойларда инфратузилмаларни ривожлантириш учун маҳаллий ҳокимиятлар жавобгар.
2018 йилнинг 5 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” фармони қабул қилинган.
Фармоннинг учинчи бандида қуйидагилар ёзилган:
Белгилаб қўйилсинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари халқ таълими муассасаларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг инфратузилмасини ривожлантириш масаласида ҳар томонлама кўмаклашиш, хусусан:
тегишли ҳудудда умумтаълим муассасаларига ёрдам кўрсатишни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, шу жумладан ўқитувчилар ва ушбу соҳа ходимларининг мақомини яхшилашга ва оширишга ёрдам бериш;
халқ таълими муассасаларига кўмаклашиш масалалари бўйича вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботларини белгиланган тартибда эшитиш;
нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотларига бериш учун бўш ер участкалари (ҳар бир ҳудудда йилига 50 лотдан кам бўлмаган) рўйхатини тасдиқлаш ва улардан доимий фойдаланиш ҳуқуқини «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида реализация қилиш;
халқ таълими муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш, уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш, инфратузилмани (тротуарлар, йўллар ва бошқалар) зарур ҳолатда сақлаш бўйича буюртмачи функциясини амалга ошириш;
халқ таълими муассасаларини электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви, зарур санитария-гигиена шароитлари ва бошқа коммунал хизматлар билан узлуксиз таъминлаш;
туманлар (шаҳарлар) комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича сектор раҳбарлари билан биргаликда халқ таълими муассасаларини ўқув йилига ва куз-қиш мавсумига ўз вақтида ва самарали тайёрлаш тадбирларини амалга ошириш;
умумтаълим муассасаларининг хавфсизлигини таъминлаш, шу жумладан ҳудудлар атрофини ўраш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича инспекторларни бириктириш, видеокузатув камералари, ёнғинга қарши сигнализация тизимларини, кириш йўлларида қоидабузарликларни қайд этувчи қурилмаларни ўрнатиш чора-тадбирларини кўриш;
халқ таълими муассасалари ҳудудининг ва кўчмас мулкининг бутунлигини ҳамда дахлсизлигини белгиланган тартибда таъминлаш;
умумтаълим муассасаларини ривожлантириш учун инвестицияларни ва ҳомийлик ёрдамини жалб қилишга кўмаклашиш;
халқ таълими муассасаларидаги мавжуд муаммоларни тез ва самарали ҳал қилиш бўйича бошқа чоралар кўрилишини ташкил этиш учун шахсан жавоб беради.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#5tashabbus #5tatashabbus

Яккасарой тумани Баркамол авлод болалар мактаби фаолиятидан лавҳа


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
​​Тошкент вилояти Янгийўл тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида республика фан олимпиадаси иккинчи босқичи бошланди.

Эрта тонгданоқ мактаб ҳовлисида билимга чанқоқ ўқувчилар, устозлар, маҳалла фаоллари, ота-оналар жам бўлди. Олимпиаданинг II- босқичи туманимиздаги 1-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси билан бошланиб, Янгийўл туман халқ таълим бўлими А.Халиқов, томонидан очиб берилди.

Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқувчи-ёшларнинг истеъдоди ва ижодий қобилиятини аниқлаш, уларни рағбатлантириш, ўқувчиларда ўзлари танлаган фанлар ва ихтисосликларни чуқур ўрганишга қизиқишларини ошириш, келажакда касбларни тўғри танлашига кўмаклашиш мақсадида умумтаълим фанлари бўйича олимпиада ташкил этилган.

Тошкент вилоят Халқ таълими бошқармасининг 2019 йил 20 декабрдаги 203-сонли буйруғи асосида Умумий ўрта таълим мактабларининг 9-10-11-синф ўқувчилари ўртасида асосий фан олимпиадасининг II (туман) босқичи 2020 йил 6-10 январь кунлари Низом талабларига риоя қилган ҳолда тумандаги 1-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилади.

Фан олимпиадасининг II (туман) босқичини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби, фан олимпиадасининг II (туман) босқичини ўтказиш тартиби, апелляция комиссияси таркиби, фанлар бўйича ҳакамлар ҳайъати рўйхатлари асосан тасдиқланиб кўйилган.

Мазкур олимпиада:
9-синфлар 6-7 январь 743 нафар,
10-синфлар 8-9 январь 521 нафар,
11-синфлар 9-10 январь 518 нафар
ўқувчи фан бўйича II-босқичда қанашади.

Туман босқичида 9-10 ва 11-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилади. Бу йилги туман босқичида жами 1782 нафар ўқувчи ўзаро беллашада.

Фан олимпиадасининг II (туман) босқичини юқори савияда адолатли, шаффоф ва сифатли ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома ва Низом талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказилишига туман ХТБ таълимни ташкил этиш бўлимига бириктирилган.

Жумладан, барча фанлар бўйича ҳакамлар ҳайъати таркибига тажрибали ўқитувчилари жалб этилди.
Олимпиада жараёнларида жамоатчилик назоратини ташкил этиш мақсадида олимпиада ўтаётган синфхоналарда аудитория раҳбари ва назоратчи билан бирга ота-оналардан вакил ҳам иштирок этмоқда.

Умумтаълим фанлари бўйича олимпиаданинг II (туман) босқичида ҳар бир фандан 76 баллдан юқори натижаларга эришган ўқувчилар ғолибликни қўлга киритади. Фан олимпиадаси ғолиблари ҳудудий ташкилий қўмитасининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Тумандаги 1-умумий ўрта таълим мактабида штаб ташкил қилинган бўлиб тез тиббий ёрдам ходимлари ҳам ички ишлар ходимлари бириктирилган.
Халқ таълими вазири: "Умид" жамғармаси битирувчилари мамлакатимизда нафақат билими, балки хорижий тажрибаларини ҳам қўллаши мумкин
https://www.uzedu.uz/uz/yangilanayotgan-ozbekistonga-yangi-avlod-kadrlari

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
БУХОРО ВИЛОЯТИДА ФАН ОЛИМПИАДАСИНИНГ ИККИНЧИ БОСҚИЧИ БОШЛАНДИ

Бугун, 7 январь куни Бухоро вилоятида фан олимпиадаларининг иккинчи (туман, шаҳар) босқичи бошланди.
7-10 январь (4 кун) кунлари ўтказиладиган фан олимпиадаларида 17049 нафар 9-11 синф ўқувчилари иштирок этиши режалаштирилган.
Фан олимпиадасининг туман, шаҳар босқичини юқори савияда ўтказиш, адолатли, шаффоф ва сифатли ташкил этиш мақсадида вилоят халқ таълими бошқармасининг масъуллари ҳудудларга бириктирилиши орқали бошқарма раҳабарияти томонидан назоратга олинган.

✍️Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси
Ахборот хизмати

📲Расмий каналга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/bvxtb
Forwarded from ITSM
❗️We are hiring a Research Analyst (Education) to be a part of our great team. Tag your colleagues who are ready for the new challenges. Send your CV to hr@itsm.uz

For more detailed info please follow the link
👇👇👇
https://lnkd.in/gsEU3br

🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸

❗️Diqqat eʼlon! Sizda, ilgʻor jamoamizning aʼzosi boʻlish imkoniyati mavjud. “Taʼlim sohasida tadqiqotlar boʻyicha tahlilchi” lavozimiga mutaxassis qidirilmoqda! Tanishlaringizga ulashing yoki rezyumelaringizni (CV) hr@itsm.uz manziliga yuboring!

Batafsil maʼlumot uchun quyidagi havolaga oʻting!
👇👇👇
https://lnkd.in/gsEU3br
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги 4-мактабга ташриф буюрди.

https://www.uzedu.uz/uz/xalq-talimi-vaziri%20Angren%20shahridagi%204-maktabga%20tashrif%20buyurdi

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#maktablarga_yordam
Навоий вилояти Навоий шаҳридаги 5-сонли мактаб қурилиш-таъмирлаш ишларидан сўнг замонавий қиёфада



Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from UReportUzbBot
Assalomu aleykum!
Maktablardagi Kuzatuv kengashi haqida o'tkazilgan so'rov natijalarini o'qing http://bit.ly/2QS88Dc
So'rov hamkori: Xalq ta'limi vazirligi
Фарғонада вариатив ўқув режаларининг жорий қилиниши бўйича семинар ташкил этилди

https://uzedu.uz/uz/fargonada-variativ-ukuv-rezalar


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram