Ta’lim24.uz
99.9K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
#5tatashabbus #5tashabbus
Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 ташаббус бўйича Наманган вилоятининг барча шаҳар ва туманларидаги умумтаълим мактабларида "Байроғимиз - фахримиз" шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди. Мазкур тадбирларда вилоятдаги 705 та умумтаълим мактабларининг 298 694 нафар 5-11-синф ўқувчилари иштирок этди.

https://www.uzedu.uz/uz/bayrogimiz-faxrimiz-shiori-ostida

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
ЖОМБОЙ ТУМАН ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БЎЛИМИГА РАҲБАР ТАЙИНЛАНДИ
Жомбой туман халқ таълими бўлимининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўринбосари М.Исмоилов соҳада эришилаётган ютуқларга эътибор қаратди. Ўқувчиларнинг фан олимпиадалари, нуфузли танлов ва спорт мусобақаларида юқори натижаларга эришаётгани эътироф этилди.
– Ўтган 2019 йил туманимиз таълим фидойилари учун сермаҳсул келди, – деди М.Исмоилов. – 19-умумтаълим мактаби ўқувчиларининг спорт, 18-, 46-умумтаълим мактаби вакилларининг халқаро фан олимпиадаларида ғалаба қозонгани фикримизни тасдиқлайди.
Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Халқ таълими вазири буйруғига кўра, туман халқ таълими бўлими бошлиғи лавозимига Мелиев Абдуҳалим Умрзоқович тайинлангани билдирилди. Шу пайтгача ушбу вазифани бажариб турган Ғ.Муродов бўлим бошлиғи ўринбосари вазифасига тайинланди.
Тадбирда вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Улуғбек Мамарасулов қатнашди.
Орифжон ОДИЛОВ,
Жомбой туман ҳокимлиги
ахборот хизмати раҳбари
Forwarded from ITSM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳридаги 22-мактаб ўқувчилари Абу-Даби шаҳрини забт этди

Аввал ҳабар берганимиздек, Инновация, технология ва стратегия маркази кўмагида Тошкент шаҳри, Олмазор туманидаги 22-мактаб билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган "Қуёшдан қувват ол" (“Take the Power from the Sun”) лойиҳаси билан Бирлашган Араб Амирликларининг нуфузли Zayed Sustainability Prize (Зайед Барқарор Ривожланиш Танлови)да дунёнинг 129 давлатидан 2373 та аризачи орасидан финал босқичига йўлланма олди.
Ватанимиз вакиллари Мухаммадали Рахимов ва Иногомжонова Нозима (22-мактаб ўқувчилари) ҳамда инглиз тили ўқитувчиси Юнусова Комила ғолибларни тақдирлаш маросимида Марказий Осиё минтақасидан Ўзбекистонлик ягона вакиллар сифатида қатнашиб, Германия ҳамда Босния ва Герцеговина давлатлари қаторида етакчи учликка сазовор бўлдилар.
Эслатиб ўтамиз, ушбу танлов ҳар йили ўтказилиб, ғолибга ўз лойиҳасини амалга ошириш учун 100 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот берилади.

Batafsil maʼlumot uchun:
Facebook 🔹 Telegram 🔹 ITSM
#5tatashabbus #5tashabbus
5 ta muhim tashabbus ijrosi ta'minlanmoqda
https://telegra.ph/5-ta-muhim-tashabbus-ijrosi-taminlanmoqda-01-13

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” танлови қандай ўтказилишини истайсиз? Сўровномада фаол иштирок этинг!
https://www.uzedu.uz/uz/yilning-eng-yaxshi-fan-oqituvchisi-tanlovi-qanday-otkazilishini-istaysiz

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Laylo Rustamova
Ижтимоий тармоқдаги “Француз тили Ўзбекистонда ўгайми ёхуд француз тили ўқитувчиларининг тақдири нима бўлади? Уларни нима кутмоқда?” номли постга Халқ таълими вазирлигининг муносабати

Умумий ўрта таълим мактабларида қайси хорижий тилни ўқитиш масаласи ўқувчиларнинг хоҳиш-истаклари асосида ихтиёрий ҳал этилади. Мактаб маъмурияти бирор хорижий тилни ўқитилишини мажбурий тартибда йўлга қўйиш ҳуқуқига эга эмас. Бунинг учун энг зарурий шарт - танланган хорижий тил бўйича мактаб малакали ўқитувчи билан таъминланганлиги ҳисобланади.
2019-2020 ўқув йилида Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги умумтаълим мактабларининг 918 тасида француз тили хорижий тил сифатида ўқитилди. Ушбу мактабларда 221107 нафар ўқувчи француз тилини ўрганмоқда. Бундан ташқари, республикамиз бўйича француз тилини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган 10 та мактаб фаолият юритмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 701-сонли “Умумий ўрта таълим муассасаларида хорижий тилларни ўқитишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарорда хорижий тилларни, жумладан, француз тилини ўқитишни янада кенгайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Мазкур қарор билан республикамизда француз тилини чуқурлаштирилган ҳолда ўқитишга ихтисослаштирилган 6 та умумтаълим мактаби ташкил этилди.
Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларининг 11-синф битирувчиларига халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари билан биргаликда ўтказилган танлов натижаларига кўра француз тилидан халқаро имтиҳон натижалари бўйича Франциянинг Test DELF (Diplome d’Études en Langue Française — француз тилини ўрганганлиги тўғрисида) сертификати бериш амалиёти босқичма-босқич жорий этилади.
Олий таълим муассасаларининг хорижий филология йўналишини тамомлаган мутахассисларни истисно тариқасида, 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб, француз тили мутахассислиги бўйича бепул қайта тайёрлаш амалга оширилади.
Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида юртимиздаги умумтаълим мактабларида фаолият кўрсатаётган француз тили ўқитувчиларининг мунтазам равишда Франция Республикаси малака ошириш дастурларидаги иштироки йўлга қўйилган. Жумладан, 2019 йилнинг 8-21 июль кунлари 5 нафар, 2-13 декабрь кунлари 5 нафар ўқитувчилар Франциянинг Монпелье шаҳридаги тил ўргатиш марказида малака ошириб қайтди.
1192 НАФАР ЎҚУВЧИ ФАН ОЛИМПИАДАСИНИНГ
ВИЛОЯТ БОСҚИЧИДА ҚАТНАШАДИ

Жорий йилнинг 4-9 январь кунлари республика фан олимпиадасининг иккинчи — туман (шаҳар) босқичлари ўтказилганлигидан хабарингиз бор.
Унда вилоят умумтаълим мактаблари, ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларининг 8440 нафар 9-11-синф ўқувчилари 18 та фан бўйича ўз билимларини ёзма ва амалий машғулотлар ҳамда тест синовлари орқали синовдан ўтказишди.
Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармаси ташаббуси билан жорий йилги фан олимпиадаларининг адолатли, шаффоф ўтишига алоҳида эътибор қаратилганлигини таъкидлаш жоиз. Ўқувчилар туман ва шаҳардаги таълим муассасаларининг спорт залларида, кузатув камералари назоратида ўз билимларини намоён этишди. Ота-оналар, ўқитувчилар ҳамда кенг жамоатчиликка синов жараёнларини тўғридан-тўғри кузатиш имконияти яратилди.
Фан олимпиадаси жараёнларида ўтган йилларда бўлмаган ҳакамлар билимини синовдан ўтказиш жараёнига алоҳида эътибор қаратилди. 3400 нафар ўқитувчилар сараланиб, 2019 йилнинг 27 декабрь куни бўлғуси ҳакамлар ҳайъати аъзолари фанлар бўйича тест синовларидан ўтказилди. 75 баллдан 100 баллгача тўплаб, юқори натижаларни қайд этган 1200 нафар ўқитувчи ҳакамликка жалб этилди. Ўқувчиларнинг билимларини холисона ва ҳаққоний баҳолашда ушбу тартиб ўзининг ижобий самарасини берди.
Дарҳақиқат, фан олимпиадасининг иккинчи — туман (шаҳар) босқичида қатнашган 8440 нафар 9-11-синф ўқувчиларидан 1192 нафари ғолибликни қўлга киритиб, унинг навбатдаги босқичида қатнашиш имкониятига эга бўлди. Ушбу босқичда қатнашиб, 1-ўринни қўлга киритган 11-синф ўқувчилари республика босқичига йўлланма олади. Вилоят босқичида ғолиб бўлган 10-синф ўқувчилари эса келгуси йил ўтказиладиган фан олимпиадасининг вилоят босқичида тўғридан-тўғри иштирок этади.
Фан олимпиадасининг вилоят босқичи 2020 йилнинг март ойида ўтказилиши кўзда тутилган.

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати
#5tatashabbus #5tashabbus

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги, Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) ҳамда Ўзбекистон дзюдо федерацияси мамлакатимизнинг йигирмата умумтаълим мактабида “Мактабларда дзюдо” дастурини амалга оширишга келишиб олди.
http://uzedu.uz/uz/ozbekiston-dzyudo-federatsiyasi-hamda-ijf-hamkorligida-20-ta-maktabda-dzyudo-seksiyalari-joriy-etiladi

Международная федерация дзюдо (IJF), Федерация дзюдо Узбекистана и Министерство народного образования договорились осуществить программу «Дзюдо в школах» в двадцати общеобразовательных школах Узбекистана.
http://uzedu.uz/ru/ozbekiston-dzyudo-federatsiyasi-hamda-ijf-hamkorligida-20-ta-maktabda-dzyudo-seksiyalari-joriy-etiladi

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) президенти Мариус Визер Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди.
http://uzedu.uz/uz/ijf-prezidenti-talim-homiysi-kokrak-nishoni-bilan-taqdirlandi

Президент Международной федерации дзюдо (IJF) Мариус Визер награжден нагрудным знаком Министерства народного образования Узбекистана «Таълим хомийси» (Спонсор образования).
http://uzedu.uz/ru/ijf-prezidenti-talim-homiysi-kokrak-nishoni-bilan-taqdirlandi

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Навоийда Қоракўл мактаб-интернати ташкил этилди
http://uzedu.uz/uz/navoiyda0-qorakol-maktab-internati-tashkil%20etildi

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#5tatashabbus #5tashabbus

Беш ташаббус ўқувчилар маънавиятини юксалтирмоқда
http://uzedu.uz/uz/besh-tashabbus-oquvchilar-manaviyatini-yuksaltirmoqda

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
НАМАНГАНДА ВИЛОЯТ ПРОКУРОРИ КОСОНСОЙЛИК ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ-МУЛОҚОТ ЎТКАЗДИ

Наманган вилояти прокурори Акмалхўжа Мавлонов Косонсойда “Прокурор ва ёшлар” мавзуида туман ёшлари билан учрашув ўтказди. 
 Мулоқотда вилоятдаги давлат ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳам иштирок этдилар.
Вилоят прокурори мулоқот аввалида мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан ёшларга ҳар жиҳатдан юксак эътибор қаратилиб, уларнинг ташаббусларини рўёбга чиқариш учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганига аниқ мисол ва далиллар, ҳаётий жараёнлар асосида тўхталиб ўтди.
Вилоят прокурори, хусусан,  ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари муҳофазасига юксак эътибор қаратилиб, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасидаги ҳуқуқий-норматив база изчил такомиллаштириб борилаётгани, шу мақсадда 43 та қонун ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганини алоҳида таъкидлади.
Мулоқот чоғида вилоят прокурори ёшларнинг саволларига атрофлича ва батафсил жавоб берди. Улар билдирган масалалар шу жойнинг ўзида ўрганилиб, тегишли соҳаларга ҳавола қилган ҳолда муаммолар ҳал этилди.
Аҳамиятлиси, бугунги тезкор ахборот замонига монанд тарзда вилоят прокурори ташаббуси билан  телеграм ижтимоий тармоғида косонсойлик ёшларнинг ҳаёти, изланиш ва интилишлари, уларнинг муаммоларини акс эттириб, ечимлари устида иш олиб бориш, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида фаолият юритувчи “Косонсойлик ёшлар” телеграм канали очилди.
Мулоқот шундан сўнг тумандаги 8-умумтаълим мактабида давом этди.
Вилоят прокурори ва жамоатчилик вакиллари илм-фан, спорт ва бошқа йўналишларда вилоят ва республика миқёсида муносиб натижаларни қўлга киритиб келаётган 1800 нафар ўқувчи таҳсил олаётган илм маскани ҳаёти билан яқиндан танишди. Чемпион спортчи ўқувчилар билан суҳбатлашиш баробарида мактаб кутубхонаси, тадбирлар зали, спорт зали, мусиқа хонасидаги имкониятларни яқиндан кузатди. Вилоят прокурори мактаб кутубхонасига энг нодир ва дурдона асарлардан иборат китобларни тақдим этди.
Шунингдек, “Прокурор ва ёшлар” учрашуви тумандаги 45- сонли кўзи ожиз ва заиф кўрувчи ўқувчилар учун давлат ихтисослаштирилган махсус мактаб- интернатида давом эттирилди. 
Вилоят прокуроир 2018 йилда Давлат инвестиция дастури асосида капитал реконструкциядан чиқарилиб, ўқувчилар учун барча имкониятлар яратилган илм даргоҳи фаолияти билан яқиндан танишиш, ўқувчилар билан мулоқот қилиш асносида уларга ўқиш ва илм-фан сирларини эгаллашда муваффақият тилаб, аудиоплеерлар туҳфа этди.
“Прокурор ва ёшлар” учрашуви ёшларнинг қизиқишлари, орзу-интилишлари ҳамда улар ҳаётига оид боғлиқ долзарб масалаларни қамраб олгани билан аҳамият касб этди.

Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Forwarded from Laylo Rustamova
2019 йилнинг 31 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.
Мазкур қарорга кўра 2020 йил 1 январдан бошлаб янги меҳнат шартномаларини тузиш, амалдаги меҳнат шартномаларига ўзгартириш киритиш, шунингдек, уларни тугатиш ҳолатларини « Ягона миллий меҳнат тизими» («ЯММТ») ИДАКда мажбурий рўйхатдан ўтказиш тартиби жорий этилди.
Бунда 2020 йил 1 январга қадар тузилган амалдаги меҳнат шартномалари 2020 йил 1 сентябрдан кечиктирмасдан «ЯММТ» ИДАКда рўйхатдан ўтказилиши шарт.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида халқ таълими тизими ходимлари томонидан «ЯММТ» ИДАКга киритиш учун ҳужжат ва маълумотлар тақдим этиш сўралиши мумкин.
Ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирамиз!