Ta’lim24.uz
100K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Яшнобод туманига ташрифлари ушбу туманда Тошкент халқаро таълим университети очилишига замин яратмоқда
http://uzedu.uz/uz/xtv-xalqaro-universitet-qaror-loyihasi


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Янги ўқув йили учун таянч ўқув режаси тасдиқланди
Халқ таълими вазирлиги умумий ўрта таълим мактаблари учун 2020-2021 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режани тасдиқлади. Эндиликда асосий эътибор фанларга ажратилган соатларга эмас, балки улардан самарали фойдаланган ҳолда сифатли таълим беришга қаратилади.

http://uzedu.uz/uz/yangi-oquv-yili-uchun-tayanch-oquv-rejasi-tasdiqlandi

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#maktablarga_yordam

ЖЎШДА ЯНГИ МАКТАБ ҚАД РОСТЛАДИ
Қўшработ туманининг Жўш қишлоғида “Обод қишлоқ” дастури асосида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Қувонарлиси, бу бунёдкорлик ишларида мактаблар ҳам четда қолмади.
Тумандаги 41-умумтаълим мактабида 180 ўринли қўшимча бино қурилди. Мактабнинг 160 ўринли эски биноси таъмирланди.
Шу билан бирга, дастур асосида қурилган қўшимча бинода спорт зал, фаоллар зали, ошхона ва кутубхона, 2 та мини футбол майдони, 9 та синфхона ва лаборатория хоналари жойлашган. Ушбу қурилиш ва бунёдкорлик ишларига 6 миллиард 300 миллион сўм маблағ сарфланди.
Баҳорнинг илк кунида ушбу мактабни фойдаланишга топшириш тантанали маросими бўлиб ўтди. Тадбирга давлат ва жамоатчилик вакиллари, таниқли ижодкорлар, туман аҳолиси ташриф буюриб, Президентимиз ташаббуси ўлароқ бунёд этилаётган бундай масканлар соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга хизмат қилишини таъкидлашди.
👉 t.me/samarqandvxtb
#maktablarga_yordam #zamonaviy_maktab #zamonaviymaktab #замонавиймактаб
Баҳорнинг биринчи иш кунида Сергели туманида ҳар бири 1680 ўринга мўлжалланган янги иккита мактаб очилди

https://uzedu.uz/uz/sergelida-1680-orinlik-ikkita-maktab-ochildi


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Умумтаълим мактабларининг энг фаол қизлари “Қизларжон” кўрик-танловида беллашади
https://www.uzedu.uz/uz/umumtalim-maktablarining-eng-faol-qizlari-qizlarjon-korik-tanlovida-bellashadi

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Laylo Rustamova
Яна бир неча кунлардан сўнг мамлакатимизда 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни кенг нишонланади.
Ижтимоий тармоқларда мазкур байрамга тайёргарлик жараёнида ўқитувчилар, мактаб маъмурияти ва ўқувчи қизларни байрам билан табриклаш мақсадида пул йиғимларини ташкил қилинаётгани ҳақида хабарлар тарқатилди. Бу ҳолат айрим ота-оналарнинг норозилигини келтириб чиқармоқда.
Халқ таълими вазирлиги 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўқитувчилар, мактаб маъмурияти ва ўқувчи қизларни табриклашни пул йиғимларисиз ҳам ташкил этиш мумкинлигини эслатади. Жумладан, ўқувчининг ўзи ёзган табрик сўзи ёки ўз қўли билан ясаган бирор кичик буюм ҳам энг яхши совға бўлиши мумкин.
Хотин-қизларни табриклаш натижасида ота-оналар норозилиги келиб чиқиши керак эмас. Агарда кимнинг имконияти бўлмаса, бошқа фаол ота-оналар томонидан мажбурлаш ёки улар номидан умумий совға қилиш баҳонасида мажбурий пул йиғиш нотўғри.
Халқ таълими вазирлиги юқоридаги ҳолатларни инобатга олган ҳолда ота-оналар норозилиги билан ундириладиган барча йиғим турларига чек қўйиш кераклигини эслатиб ўтади.
Хотин-қизларни хурсанд қилмоқчи бўлсак, байрамни ҳақиқий кўтаринки руҳда нишонлайлик ва ҳеч кимни норози бўлишига йўл қўймайлик!

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати