Ta’lim24.uz
99.9K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
#maktablarga_yordam #zamonaviy_maktab #zamonaviymaktab #замонавиймактаб
Баҳорнинг биринчи иш кунида Сергели туманида ҳар бири 1680 ўринга мўлжалланган янги иккита мактаб очилди

https://uzedu.uz/uz/sergelida-1680-orinlik-ikkita-maktab-ochildi


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Умумтаълим мактабларининг энг фаол қизлари “Қизларжон” кўрик-танловида беллашади
https://www.uzedu.uz/uz/umumtalim-maktablarining-eng-faol-qizlari-qizlarjon-korik-tanlovida-bellashadi

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Laylo Rustamova
Яна бир неча кунлардан сўнг мамлакатимизда 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни кенг нишонланади.
Ижтимоий тармоқларда мазкур байрамга тайёргарлик жараёнида ўқитувчилар, мактаб маъмурияти ва ўқувчи қизларни байрам билан табриклаш мақсадида пул йиғимларини ташкил қилинаётгани ҳақида хабарлар тарқатилди. Бу ҳолат айрим ота-оналарнинг норозилигини келтириб чиқармоқда.
Халқ таълими вазирлиги 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўқитувчилар, мактаб маъмурияти ва ўқувчи қизларни табриклашни пул йиғимларисиз ҳам ташкил этиш мумкинлигини эслатади. Жумладан, ўқувчининг ўзи ёзган табрик сўзи ёки ўз қўли билан ясаган бирор кичик буюм ҳам энг яхши совға бўлиши мумкин.
Хотин-қизларни табриклаш натижасида ота-оналар норозилиги келиб чиқиши керак эмас. Агарда кимнинг имконияти бўлмаса, бошқа фаол ота-оналар томонидан мажбурлаш ёки улар номидан умумий совға қилиш баҳонасида мажбурий пул йиғиш нотўғри.
Халқ таълими вазирлиги юқоридаги ҳолатларни инобатга олган ҳолда ота-оналар норозилиги билан ундириладиган барча йиғим турларига чек қўйиш кераклигини эслатиб ўтади.
Хотин-қизларни хурсанд қилмоқчи бўлсак, байрамни ҳақиқий кўтаринки руҳда нишонлайлик ва ҳеч кимни норози бўлишига йўл қўймайлик!

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев халқ таълими тизимидаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказди.
Мактабларни замонавий архитектура ечимлари асосида барпо этиш, замонавий лаборатория, компьютер техникаси, спорт анжомлари ва бошқа зарур воситалар билан жиҳозлаш бўйича топшириқлар берилди.
Ўқув дастурларида рақамли технологиялардан кенг фойдаланиш, аниқ фанларда амалий машғулотлар кўламини ошириш вазифаси қўйилди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание, посвященное обсуждению приоритетных задач в системе народного образования.
Даны поручения по строительству школ на основе современных архитектурных достижений, оснащению современными лабораториями, компьютерной техникой, спортивным инвентарем и другими необходимыми средствами.
Поставлена задача широкого использования цифровых технологий, увеличения доли практических занятий в учебных программах по точным наукам.

#Mirziyoyev #yigilish #talim #maktab

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#5tatashabbus #5tashabbus

“Қувноқ стартлар” телевизион спорт мусобақаларининг иккинчи босқич ғолиблари тақдирланди

http://uzedu.uz/uz/quvnoq-startlar-televizion-sport-musobaqalari

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Laylo Rustamova
Фарғона вилоятида ўқитувчига қўпол муносабатда бўлган Йўл патруль хизмати инспектори ўз лавозимидан озод этилди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 11 январь куни Фарғона туманидаги 22-умумтаълим мактабининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбари И.Умаров мактабнинг юқори синф ўқувчиларини ҳарбий полигонда бўлиб ўтаётган “Очиқ эшиклар куни”да иштирок этиш учун олиб бораётган вақтда “Оқ-билол” қишлоғи ҳудудида автомобиллар ҳаракатини назорат қилган ЙПХ инспектори И.Одилов “ИСУЗИ” автобусини тўхтатиб, тадбир сабабли йўл ёпилганлигини таъкидлаган.
Шунда И.Умаров: “Менда рухсатнома бор, ўтишим керак” деб рухсатномани кўрсатган, лекин ЙПХ инспектори ўқитувчини ҳақорат қилиб, камситиб, ҳуқуқларини бузган.
Ички ишлар тизими, жумладан, Йўл патруль хизмати ходимларига ҳурматимиз юқори бўлса ҳам, Вазирнинг Назорат-ҳуқуқий Хизмати томонидан тизимда фаолият юритаётган педагог ходимларнинг шаъни, қадр-қиммати ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Фарғона туман прокуратурасига мурожаат этилиб, ижтимоий тармоқлардаги ҳолат ва ўқитувчи И.Умаровнинг аризаси юзасидан текшириш ўтказилди.
Натижада ноқонуний ҳаракатлар содир этган ИИБ ЙҲХБ ЙПХ 1-отряд 3-сафарбарлик гуруҳи йўл-патруль хизмати инспектори сафдор И.Одилов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, ҳар қандай ноқонуний ҳаракатлар учун жазо муқаррар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таълими тизимида бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарор ижросини таъминлашда, Вазирнинг назорат ҳуқуқий Хизмати халқ таълими тизимида фаолият юритаётган барча ходимларнинг шаъни, қадр-қиммати ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, уларни ҳуқуқларини бузилиши ёки поймол бўлишини оқибатсиз қолдирмайди.

Халқ таълими Вазирининг Назорат-ҳуқуқий Хизмати
Халқ таълими вазирлигининг матбуот хизмати
Мактабларимиз янги лойиҳаларга тайёрми? Бу ҳақда вазир ўз фикрини билдирди

➡ https://bit.ly/2uSmXyL

Каналга қўшилиш ⬇
https://t.me/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
Сизнинг мактабингизда 10-11 синфлар учун вариатив ўқув режалари жорий этилдими?
Anonymous Poll
32%
Ҳа
58%
Йўқ
9%
Хабарим йўқ