Ta’lim24.uz
99.7K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Кўпчиликни қизиқтирган масала, яъни таълим муассасасида мобил телефондан фойдаланишга рухсат борми, ўқувчининг телефонини олиб қўйиш ҳуқуқи ўқитувчига берилганми каби долзарб саволларга Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси масъул ходимининг жавоби

https://www.youtube.com/watch?v=d0-vDNTBSJs
Халқ таълими вазирлиги томонидан умумтаълим мактаби ўқувчи-қизлари ўртасида “Ораста қизлар-2017” кўрик-танловининг якуний республика босқичи ўтказилди.

http://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=876
01 Финиш_ДТС буйича.pptx
915.1 KB
ЎзР ВМнинг 2017 йил 6 апрелдаги
187-сонли “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори юзасидан
Халқ таълими вазирлиги томонидан долзарб мавзуга бағишлаб матбуот анжумани ўтказилди.
👉 http://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/69?ID1=879
Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил биринчи чорагидаги фаолияти якунларига бағишланган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.
👉 http://www.uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/69?ID1=880
Умумтаълим мактаблари фаолиятига татбиқ этиладиган янгиликлар, бунинг ўқув самарадорлигини таъминлашдаги ўрни хусусида Халқ таълими вазирлиги Умумий ўрта таълим муассасалари бошқармаси бошлиғи Саидаҳрор Сейткамолов билан суҳбат.

👉http://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=883
Халқ таълими вазирлиги томонидан тизимда фаолият кўрсатган меҳнат фахрийлари учун “Хотира - абадий, қадр-муқаддас!” номли тадбир ўтказилди.
👉http://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=885
“Менинг бобом ва бувим – қаҳрамон” мавзусидаги энг яхши иншолар танловида қатнашинг!!!
👇 👇 👇
http://tanlov.uz/ru/event/mening-bobom-va-buvim-aramon-mavusidagi-eng-yashi-insholar-tanlovi
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 майдаги “ 2017 йил 6 май шанба дам олиш кунини 2017 йил 8 май душанба кунига кўчириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ умумтаълим мактабларида 2017 йил 8 майдаги дарс соатларини келгуси кунлари амалдаги дарсларга қўшимча равишда тақсимлаб ўтилиши тавсия этилади.

👉http://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=893
Forwarded from Tabriklar
ХОТИРА МАЙДОНИ

Серзарда замонлар ўтдилар қатор,
Ўтдилар йиллару ойлар ранг-баранг.
Мозийдан бугунга етмасди овоз,
Бўлмаганда, халқим, сенинг хотиранг.

Сен ўзинг нақш этдинг ҳаёт қиссасин,
Сен ўзинг сўнг уни айладинг баён.
Олис боболарнинг босган ҳар изин
Ўзинг авлодларга этдинг намоён.

Диллардан зулматни қувай деб ёнган
Навоий қаламин ёритган чироқ,
Ҳазрат Соҳибқирон тузукларидан
Кўчиб, фикрларни ёритган чақмоқ,

Она Тўмариснинг шонли қисмати,
Жалолиддин тиғи таратган жаранг,
Бизнинг юраккача, балки, етмасди,
Бўлмаганда, халқим, сенинг хотиранг.

Имом Бухорийнинг шаффоф имони,
Улуғбек фикрида балқиган юлдуз,
Маҳмуд Таробийнинг муқаддас қони
Сенинг хотирангда сақланар ҳануз.

Шу боис номингни йўқ этай дея
Ёвларинг хотиранг бузмоқчи бўлди,
Ёлғону туҳматлар, уйдирма ила
Тарихинг қайтадан тузмоқчи бўлди.

Сени жоҳил деди, саводсиз деди,
Алдамоқчи бўлиб бутун дунёни.
Дунё билар эди — унга сен бердинг
Буюк Хоразми-ю улуғ Синони.

Истиқлол байроғи юксалди баланд,
Яна насиб бўлди озод истиқбол,
Уч минг йиллик кўҳна тарихингни ҳам
Бағрингга қайтарди шонли истиқлол.

Истиқлол қадимий ўзбек номини
Қайтадан кашф этди аҳли жаҳонга.
Қадрлаб ҳар мудом ўзбек шонини,
Дунёни қаратди Ўзбекистонга.

Дилда Хотирани имондек сақланг,
Дилда бўлсин ота-онанинг ёди.
Чечакдай кўкарсин қалблар боғида
Олис аждодларнинг сўнган ҳаёти.

Унутманг, яшамай йигит ёшини,
Бўса мазасини билолмай ҳатто,
Неча эрлар ерга қўйди бошини
Жонини юртига қилганча фидо.

Уларнинг ёдини эъзозлаб яшанг,
Сафда юрганларни қадрланг мудом.
Хотира майдонин лавҳаларида
Битилсин ҳар битта унитилган ном.

Мотамсаро Она қошига боринг,
Яширмай кўзлардан оққан ёшингиз.
Шаҳидлар ёдини эслаб, бир лаҳза
Оёғи остига қўйинг бошингиз.

Хотира бор экан, тирикдир миллат,
Тирикдир ифтихор, тирикдир ғурур.
Хотира — элни халқ этгувчи қудрат,
Хотира — эртани ёритгувчи нур.

Ҳатто майсанинг ҳам хотираси бор,
Майса хотираси — нурга интилмоқ.
Кўкарса — иккига бўлиб ташлайди
Йўлининг устида турса ҳатто тоғ.

То қуёш осмонда порлаб тураркан,
Осмондай мангусан, эй, она халқим!
Ҳар бир фожиага, ҳар бир шарафга,
Баҳо бермоққа ҳам ёлғиз сен ҳақли!

Замонлар ўтажак қуюн сингари,
Неча юлдуз сўниб, тамом йитажак.
Сенинг ёдинг борки, ёруғ кунларга
Бизнинг кўзлар ила боқар келажак.

Ишонаман, ўша олис эртада —
Фасли новбаҳорнинг масъум палласи
Хотира боғига келиб бош эгар
Олис келажакнинг эрка боласи.

Унинг кўзларида ёнган шуурда
Навоий ҳикматин нури кўрингай,
Унинг юрагида жўшган ғурурда
Боболар юрагин қўри кўрингай!

Xurshid Davron
Қўқон давлат педагогика институтининг 1299 (94%) нафар битирувчиси қаерда ишлашини аниқ қилиб белгилаган ва иш берувчи билан шартнома тузиб бўлганлар.

👉 http://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=895
Audio
Qisqa muddatli guruhlar haqida audiorolik (1)
Инглиз тилига оид билимларини мустаҳкамламоқчи бўлганлар учун қизиқарли канал!
👉 https://telegram.me/joinchat/AAAAAEFP54ontogUWFCmiA
25-may.doc
56.5 KB
9-sinf bitiruvchilarini ta’limning keyingi bosqichiga kuzatish hamda o‘quv yilining yakuniga bag‘ishlangan tadbirlarni o‘tkazish yuzasidan tavsiya
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qisqa muddatli guruhlar haqida videorolik (1)
@uzedu
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ролик о группах кратковременного пребывания (1)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qisqa muddatli guruhlar haqida videorolik (2)
@uzedu
Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази ва Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамкорликда янги лойиҳага қўл уришди.
http://uzedu.uz/Xtv/IndexBatafsil/71?ID1=897
Qoraqalpoq tilida imtixon biletlari.zip
725.4 KB
Qoraqaloq tilida ta`lim oluvchilar uchun bitiruv imtihon savollari