Ta’lim24.uz
100K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
МАКТАБЛАР ЗАМОНАВИЙ ҚИЁФА КАСБ ЭТАДИ

Умумтаълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, таълим-тарбия жараёнлари учун муносиб шароитлар яратиш мақсадида Ургут туманидаги умумтаълим мактабларида карантин қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

🔎 Батафсил:
https://telegra.ph/SAMARQAND-VXTB-06-08

📌 Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармасининг расмий каналига уланиш: 👉 t.me/samarqandvxtb
Касб-ҳунар мактабларида қандай касблар ўргатилади?
https://uzedu.uz/uz/kasb-unar-maktablarida-kandaj-kasblar-urgatiladi

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Laylo Rustamova
Жорий йилнинг 6 июнь куни “Маърифат” газетасининг marifat.uz расмий сайтида “O‘qituvchilar “like” yig‘ish bilan ovora” номли мақоласи эълон қилинди. Мазкур мақолада ижтимоий тармоқлар ҳамда телеграмдаги таълим каналларидаги турли видеороликларга ўқитувчиларнинг лайк босиши мавзуси ёритилган. Шу билан бирга, бу каби маълумотлар таълим каналларига 10 000 - 20 000 сўмга жойланиши ҳақида маълумот берилган.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Халқ таълими вазирлиги ва халқ таълими бошқармалари расмий каналларида пуллик акциялар ўтказилмайди. Ижтимоий тармоқларда вазирлик номи ёки логотипи билан очилган бошқа саҳифалар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига алоқаси йўқ.

Қолаверса, ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги номи ва логотиплари билан турли саҳифалар очилиши кузатилмоқда. Мазкур саҳифаларда турли пуллик танловлар ўтказилмоқда. Бу эса фойдаланувчиларни чалғитмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифалари қуйидагилардир:
Facebook:
https://www.facebook.com/uzedu
Telegram: https://t.me/uzedu/
Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCl7z3EkGaM4NA0NcB_phIAg
Instagram: https://www.instagram.com/uzedu.uz
Онлайн мактаб: https://t.me/uzeduonlinemaktab
Forwarded from Gazetalar şarhi
Тонг юлдузи.pdf
3.4 MB
«Tong yulduzi» газетасининг 2020 йил 8 июнь кунги сони мутолаа учун ҳавола қилинмоқда.

Ушбу pdf файл таҳририят томонидан тақдим этилди.

https://t.me/gazetalar_sharhi

Карантин қоидаларига амал қилинг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Умумий ўрта таълим мактаби битирувчиларининг бандлигини таъминлаш, хаётда ўз йўлларини топишга кўмаклашиш, уларни касб-хунарларга йўналтириш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан бири.

Ушбу эзгу мақсадни хаётга тадбиқ этиш учун Булоқбоши туманида 11-синф битирувчилари билан туман ҳокими Ў. Мамуров ўртасида очиқ мулоқот ўтказилди.

Facebook | Telegram | Youtube
✅Бугун Сирдарё вилояти Гулистон туманидаги 5-умумтаълим мактабида "Мактаб битирувчи синф ўқувчиларини олий таълимга тайёрлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар ва янги 2020-2021 ўқув йилига тайёргарликнинг бориши" мавзусида вилоят амалий семинари бўлиб ўтди.

▶️Батафсил:
https://telegra.ph/Sirdaryo-xtb-06-08

▶️Сирдарё вилояти халқ таълими каналига уланиш:👇
|@sirdaryo_xtb|
|https://www.facebook.com/sirdaryoviloyati.xalqtalimi |
🏢 Xalq ta’limi vazirligining Fan olimpiadalari bo’yicha iqtidorli o’quvchilar bilan ishlash departamenti umumta'lim maktablarining 6-sinf o'quvchilari o'rtasida matematika 🧮 fanidan o'z bilimlarini sinab ko'rishlari uchun imkoniyat taqdim etadi.

🗓 Joriy yilning 12-iyun kuni (juma) soat 11:00 da matematika fanidan 6-sinf o'quvchilari o'rtasida ONLAYN OLIMPIADA o'tkaziladi. Olimpiada topshiriqlari 20 ta test savollaridan iborat bo’lib, bajarish uchun ishtirokchilarga 1 soat vaqt ajratiladi. ⌛️

👨🏻‍💻 Onlayn olimpiadada ishtirok etish uchun o'quvchilar olympiad.uzedu.uz ( yoki oo.uzedu.uz) saytiga o‘zlarining login va parollari yordamida belgilangan vaqtda kirishlari kerak.

📊Onlayn olimpiadadan so'ng o‘quvchilar o'z reytinglarini ko'rishlari va QR-kodli ishtirokchi sertifikatlarini yuklab olishlari mumkin bo'ladi.

Ishtirok etish uchun ro'yxatdan o'tish shart. Batafsil yo'riqnoma bilan tanishing!

Vebsayt 👉 olympiad.uzedu.uz
Axborot tizimi 👉 oo.uzedu.uz
Telegram 👉@olimpdep
Онлайн таълим
ФИДОЙИ МУАЛЛИМЛАР ТАЪТИЛДА ҲАМ ИЗЛАНИШДА

Ўқувчиларнинг ёзги таътилни мазмунли ва мароқли ўтказишлари, бўш вақтларида мустақил билим олишларини таъминлаш мақсадида вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан махсус телеграм каналлари фаолият олиб бормоқда. Мазкур каналларда ташкил этиладиган машғулотларнинг қизиқарли ва самарадорлигини таъминлаш мақсадида 200 нафарга яқин илғор тажрибали ўқитувчилар жалб этилган.

Батафсил:⬇️
https://telegra.ph/yozgi-tatil-06-09

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармасининг расмий саҳифалари:
Sayt | Telegram | Facebook
НАМАНГАНЛИК 102 НАФАР БИТИРУВЧИ МУДДАТИДАН АВВАЛ ДУНЁНИНГ НУФУЗЛИ ОЛИЙГОҲЛАРИ ТАЛАБАЛИГИГА ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

Илму истеъдод, иқтидор ва қобилият ҳамиша муваффақият асоси бўлиб, чўққилар сари чорлаб, юксак марраларни забт этишга қанот бўлган.
Бунинг ифодасини ана шундай марраларни кўзлаб астойдил изланиб, интилган наманганлик ўқувчиларнинг шаҳду шижоати ва эътироф билан юзма-юз бугунги зафарларида ҳам кўриш мумкин.
Наманган шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги 11 та умумий ўрта таълим мактабининг 36 нафар ўқувчиси муддатидан аввал талабалар сафига қабул қилинди. Энг нуфузли халқаро университетлар ва уларнинг юртимиздаги филиалларида таҳсил олиш имкониятини қўлга киритган ёшларнинг 14 нафари шаҳардаги 58-Давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби ўқувчиларидир. Шунингдек, 7-умумтаълим мактабининг 4 нафар истеъдодли битирувчиси ҳам Англия, Япония ва Россия давлатларида таҳсил олиш имкониятини қўлга киритдилар. Уларнинг икки нафари Токио халқаро университетининг бизнес иқтисодиёти йўналишида ўқийди.
Бир сўз билан айтганда, вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидаги умумтаълим мактабларини тамомлаган ўқувчи-ёшлар орасидан “Эртанги кун - бизники, марра – бизники!” деган эзгу аҳд билан истиқбол сари дадил қадам ташлаётган 102 нафар битирувчи муддатидан аввал ана шундай талабаликни қўлга киритди.

Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати