Ta’lim24.uz
101K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
САМАРҚАНД ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИДАН ИЛҒОР ТАШАББУС

“Самарқанд математиклари”— вилоят халқ таълими бошқармаси ва халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази билан ҳамкорликда “YouTube”да ана шундай канал ташкил этилди.

🔎 Батафсил бу ерда ўқинг: https://telegra.ph/tashabbus-07-28
___________________
📌 Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармасининг расмий каналига уланиш: 👉
t.me/samarqandvxtb
Eslatma!
🏢 Xalq ta’limi vazirligining Fan olimpiadalari bo’yicha iqtidorli o’quvchilar bilan ishlash departamenti umumta'lim maktablarining 11-sinf o'quvchilari o'rtasida ingliz tili 📕fanidan o'z bilimlarini sinab ko'rishlari uchun imkoniyat taqdim etadi.

🗓 Joriy yilning 29-iyul kuni (chorshanba) soat 11:00 da ingliz tili fanidan 11-sinf o'quvchilari o'rtasida ONLAYN OLIMPIADA o'tkaziladi. Olimpiada topshiriqlari 20 ta test savollaridan iborat bo’lib, bajarish uchun ishtirokchilarga 1 soat vaqt ajratiladi. ⌛️

📊Onlayn olimpiadadan so'ng barcha ishtirokchilar o'z reytinglarini ko'rishlari va QR-kodli ishtirokchi sertifikatlarini yuklab olishlari mumkin bo'ladi.

Onlayn olimpiadalarda ishtirok etish uchun ro'yxatdan o'tish shart! Axborot tizimidan foydalanish bo'yicha ❓ko'p beriladigan savollarga javoblar bilan tanishing.

🌐 👉 olympiad.uzedu.uz
📲 👉@olimpdep
Forwarded from Sirdaryo viloyati Xalq ta'limi boshqarmasi (ОРИФЖОН Мирзиёев)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#видео

✅Сирдарё вилояти Оқолтин туманидаги 11-синф битирувчи қизларнинг 9 нафари иш билан таъминланди.

Батафсил:
👉https://telegra.ph/sirdaryo-xtb-07-29-2

Каналимизга уланиш учун:
👉@sirdaryo_xtb
Forwarded from Samarqand.uz (Hakim Jo'raev)
МАКТАБ УЧУН ҚЎШИМЧА БИНО БАРПО ЭТИЛМОҚДА

Самарқанд шаҳридаги 71-умумий ўрта таълим мактабида қурилиш ишлари қизғин давом этмоқда.
Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан таъмирланиб, қўшимча бино қуриш ишлари “Қаюмов строй инвест” ҳамда “Согда Зарафшон сувқурилиш” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қурилиш ташкилотлари томонидан амалга оширилмоқда.
Айни вақтда мактаб биносининг биринчи қавати девори якунланиб, плита қопламалари билан ёпиш ишлари олиб борилмоқда.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
НАМАНГАНДА БИТИРУВЧИ ЁШЛАРГА ЕР МАЙДОНЛАРИ БЕРИЛМОҚДА

Республикамизда 2019 - 2020 ўқув йили битирувчиларини олий таълим, касб-ҳунар мактаблари, техникумларга жалб этиш ва тадбиркорлик фаолиятига қамраб олиш, ёшлар бандлигини таъминлаш, ёш оилаларга ер ажратиш доирасидаги чора-тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.
Бу борада Президентимиз белгилаб берган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Наманган вилоятининг Чортоқ туманида ҳам амалий саъй-ҳаракатлар кенг қамров касб этмоқда.
Вилоят ҳокимлиги, вилоят халқ таълими бошқармаси, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, вилоят ўрмон хўжалиги, туман халқ таълими бўлими ва Чортоқ тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда туманнинг “Кесканёр, “Шодлик”, “Ласкидон”, “Дамариқ”, “Юксалиш”, ҳамда "Алишер Навоий" номли МФЙ ҳудудидаги 4-, 5-, 6-, 32- умумий ўрта таълим мактабларининг 62 нафар битирувчиларига 30 сотихдан ер берилиб, уларга ерга эгалик қилиш бўйича вилоят ҳокимининг сертификатлари ҳам топширилди. Туман ҳокими ёшларга ердан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар бериш баробарида уларни тадбиркорлик, ташаббускорликка чорлаб, келгуси одимларига муваффақият тилади.
Таъкидлаш жоизки, Чортоқ тумани бўйича жами 119 гектар ер 300 нафар ишсиз ёшларга 49 йилга бепул берилиши кўзда тутилган бўлиб, вилоят ўрмон хўжалиги томонидан ҳудуд шароитидан келиб чиқиб, бодом, ёнғоқ, олхўри кўчатлари экиб берилади.
Жорий йилда тумандаги умумтаълим мактабларини жами 2619 нафар битирувчи тамомлади. Уларнинг 2097 нафари олий ўқув юртларига кириш истагини билдирган бўлса, 13 нафари муддатидан аввал хорижий олий ўқув юртлари талабаси бўлишга муваффақ бўлиб, 135 нафари техникум ва касб-ҳунар коллежларида таҳсилни давом эттириш, 297 нафари ҳунар ўрганиш, 3 нафари ҳарбий хизматга бориш, 106 нафари эса тадбиркорлик билан шуғулланишга аҳд қилган.
Эртанги кунимиз эгаларига эътибор ва кенг имкониятлар самараси сифатида вилоятнинг барча ҳудудларида шундай “Ёшлар боғлари” ташкил этиш борасидаги саъй-ҳаракатлар давом этмоқда.
Шунинг натижасида вилоят туманларидаги юзлаб ёшлар ўз боғларига эга бўлмоқдалар.

Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати