Ta’lim24.uz
101K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Ижтимоий тармоқлар орқали Когон шаҳридаги 10- мактабда таҳсил олаётган 3- синф ўқувчиларининг бир гуруҳ ота-оналари томонидан қилинган мурожаатга муносабат

Батафсил

✅Бухоро вилояти халқ таълими бошқармасининг расмий саҳифалари:
Sayt | Telegram | Facebook
Ижтимоий тармоқда «Бизда ҳам битирувчилардан ё ўқишга кириш, ё ишга жойлашиш талаб этиляпти» мазмунда эълон қилининган хабарга Фарғона вилоят халқ таълими бошқармасининг
РАСМИЙ МУНОСАБАТИ

Куни кеча ижтимоий тармоқда «Бизда ҳам битирувчилардан ё ўқишга кириш, ё ишга жойлашиш талаб этиляпти» мазмунда xабар тарқатилди. Хабар берувчи «Фарғона вилояти Қўқон шаҳридан мурожаат қиляпман. Яқинда ижтимоий тармоқда наманганлик ота-оналардан ўқишга киролмаган фарзандини ишга жойлаш ҳақида тилхат олинаётгани ҳақида хабар чиқди. Қўқонда ҳам шундай ҳолат кузатиляпти. Мактаб раҳбарлари битирувчилардан ё олий ўқув юртига кириш, ё ишга жойлашишни талаб қилинмоқда», деб иддао қилган. Ҳолат вилоят халқ таълими бошқармаси мутахассислари томонидан ўрганилди. Мурожаат асосиз тарқатилганлиги маълум бўлди.
Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, жамиятимизда ёшларни ҳаётда ўз ўрнини топишга, қизиқиши бўйича касб-ҳунарга йўналтириш борасида умумий ўрта таълим мактаб жамоаси, маҳалла фуқаролари йиғинлари, ота-оналар олдида турган энг масъулиятли вазифа ҳисобланади. Қўқон шаҳрида 2019-2020 ўқув йилида жами 2945 нафар ўқувчилар 11-синфни тамомлади. Битирувчиларнинг 1801 нафари турли олий таълим муассасаларига ҳужжат топширган. Қолган 1144 нафар битирувчилар ўртасида ўтказилган сўровномалар натижасида уларнинг 103 нафарида коллеждаа ўқишга давом эттириш истаги билдирган, 872 нафар битирувчилар қизиққан ҳунари бўйича ҳунармандларга шогирдликка, оилавий тадбиркорликка жалб қилиниб, ўзини ўзи банд қилганлар. Ўз ишини топа олмаётган 169 нафар битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида Қўқон шаҳар сектор раҳбарлари кўмагида йирик ишлаб чиқариш корхоналарига саёҳатлар уюштирилди. Шунингдек, кредит олиб ўз фаолиятини йўлга қўйган ёш тадбиркорлар, банк ходимлари билан учрашувлар ташкилланди.
Ёшларни олий таълимга йўналтиришда, уларнинг бандлигини таъминлашда мажбурий талаб қўйилгани йўқ, фақат тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Лекин мактабларнинг рейтингига битирувчиларининг олий таълимга кириш кўрсаткичлари ҳамда касб-ҳунар ўрганиб ҳаётга тайёр бўлиб чиқишлари бевосита таъсир кўрсатиши ҳеч кимга сир эмас.
Фарғона вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.
Мактабларга қарийб 10 минг нафар тиббиёт ходими сафарбар қилинди

👉 https://kun.uz/44281529

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Forwarded from ZAMON.UZ | LIVE
❓ Куз ва қиш фаслида коронавирус тарқалиш кўлами ортиши мумкин, деган прогнозлар бор. Шундай шароитда мактабларда анъанавий таълимни бошлаш хавфли эмасми?

❓Мактабларда ўқувчи ва ўқитувчилардаy коронавирусга тест олинадими? Ҳар қанча вақт давомида?

❓Шундай мактаблар борки, истеъмол тугул қўл ювишга ҳам сув йўқ. Ана шундай ҳудудлардаги мактабларда санитария-гигиена қоидаларига риоя этилиши қандай таъминланади? Яъни ўқувчилар қандай қилиб қўлларини ювишади?

❓ Ўқув йилининг яримига келганда ота-онанинг фикри ўзгарса, фарзандининг ўқиш тартибини ўзгартириши мумкинми?

❓Халқ таълими вазири шу ва ота-оналарни қизиқтирган бошқа бир қатор саволларга жавоб берди.

❗️Суҳбатни эртага соат 20:00да “Замон: ҳафта якунлари” дастурида томоша қилинг!

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | YouTube
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

МАКТАБЛАРДА КИМЛАР БЕПУЛ ДАРСЛИКЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАНАДИ?

📘 Биринчи синф, “Меҳрибонлик” уйи, махсус мактаб, мактаб-интернатлари ва ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар ўқувчилари мактабнинг кутубхона жамғармаси томонидан дарсликлар тўплами билан бепул таъминланади.

✅ Бунда ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар ўқувчилари рўйхати 1 сентябргача фуқаролар йиғини илтимосномаси ва ота-оналар қўмитаси хулосаси асосида мактабнинг педагогик кенгаши томонидан тасдиқланади.

Каналга уланиш
👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи
#uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Кўксарой қароргоҳида 31 август куни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Президент Шавкат Мирзиёев халқимизни байрам билан табриклаб, нутқ сўзлади.
Коронавирус пандемияси туфайли бу йил Мустақиллик байрами ихчам шаклда ўтказилди. Кўксаройдаги маросим телевидение орқали тўғридан-тўғри намойиш этилди.
—
31 августа в комплексе “Куксарой” состоялось торжественное мероприятие по случаю двадцать девятой годовщины государственной независимости Республики Узбекистан.
Президент Шавкат Мирзиёев выступил с речью и поздравил наш народ с национальным праздником.
В этом году из-за пандемии коронавируса празднование Дня независимости проводится в более узком формате, в режиме онлайн. Церемония в «Куксарое» транслировалась по телевидению.

#Mirziyoyev #Mustaqillik #bayram #nutq

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter