Ta’lim24.uz
101K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
НАМАНГАНДА НОДАВЛАТ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ СОНИ ЯНА БИТТАГА КЎПАЙДИ.

Таълим равнақи, келажагимиз эгаларини интеллектуал салоҳиятли, илму маърифат эгалари сифатида эртанги кунга муносиб камол топтириш мақсадида умумтаълим тизимида рақобат муҳитини ривожлантиришга, хусусан, нодавлат таълим муассасалари ташкил этиш ва улар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Ана шундай эътибор натижасида Наманганда ҳам нодавлат таълим муассасалари сони яна биттага кўпайди. “АБВГ Дейка” хусусий мактаби тадбиркор Улуғбек Хамроев ташаббуси билан унинг жами 4,5 млрд. сўм маблағи эвазига қуриб битказилди. 250 ўринга мўлжалланган мазкур муассасада ўғил-қизларнинг замонавий билимларни чуқур ва пухта ўрганишлари учун қулай шарт-шароит ва имкониятлар яратилган. Тараққиёт асри талабларига хос ва мос кўркам, шинам ва муҳташам илм маскани 2020 - 2021 ўқув йили учун 120 нафар ўқувчини қабул қилди. Уларнинг 88 нафари мактабга илк бор қадам қўяётган 1-синф ўқувчиларидир. Бошланғич таълим, яъни 1 - 4-синфларга мўлжалланган мазкур маърифат даргоҳи инглиз тили ҳамда математика фанларига ихтисослаштирилган. Бу ерда дарслар эрталаб соат 8:00 дан бошланиб, 12:00 гача давом этади. Таълим стандартига асосан олиб бориладиган дарс машғулотлари инглиз , араб тиллари, ментал арифметика ва гимнастика тўгаракларидаги қизғин жараёнларга уланади. Илм маскани директори Зулфия Нажмиддинова бошчилигидаги 11 нафар педагог ходимнинг ҳар бири ўқувчиларга мукаммал билим бериш борасида етарли илму салоҳият, малака ва тажрибага эга.
"Истиқбол замон болалари" нодавлат таълим муассасасини эса бугунги кунда нафақат Наманган шаҳрида, балки вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида яхши билишади. Ўзига хос изланиш ва ташаббуслари, устоз-муаллимлар ва ўқувчилар қўлга киритаётган ютуқ ва муваффақиятлар билан тилга тушган ушбу таълим даргоҳига Матлуба Мадаминова раҳбарлик қилади. 400 нафар ўқувчи таҳсил олаётган "Истиқбол замон болалари"нинг истиқболи порлоқ ўғил-қизлари нафақат юртимизда, халқаро миқёсдаги танлов ва фестивалларда ҳам муносиб эътироф ва муваффақият қозонмоқдалар. "Истиқбол замон болалари"га 2020 - 2021 ўқув йил учун жами 66 нафар ўғил-қиз қабул қилинди. Ушбу даргоҳда ўқувчилар 1 - 9-синфларда таҳсил оладилар.
Қайд этиш жоизки, Наманган вилоятида бугунги кунда 15 та нодавлат таълим муассасаси фаолият юритиб, уларда 1133 нафар ўқувчилар таълим – тарбия олмоқда.

Наманган вилоят халқ таълими
бошқармаси Ахборот хизмати
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ РАҲБАРЛИГИДАГИ РЕСПУБЛИКА ИШЧИ ГУРУҲИНИНГ МАКТАБЛАРДАГИ ЎРГАНИШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ

Умумий ўрта таълим муассасаларида янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш ишларининг натижадорлигини ошириш ҳамда ўқувчилар ва педагог-ходимларнинг соғлигини ҳимоялашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида Самарқанд вилояти бўйича Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов раҳбарлигидаги республика ишчи гуруҳи аъзоларининг мактабларда ўрганиш ишлари бошланди.

Батафсил:
telegra.ph/vazir-09-02
___________
📌 Samarqand viloyati xalq ta’limi boshqarmasining rasmiy kanaliga ulanish: 👉 t.me/samarqandvxtb
ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБЛАР ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ЮКСАЛТИРИШ ОМИЛИДИР

Бухоро вилоятида янги ўқув йилидан 4 та математика фани йўналишига, 4 та табиий фанларга ихтисослаштирилган мактаблар фаолият бошлайди

Батафсил

✅Бухоро вилояти халқ таълими бошқармасининг расмий саҳифалари:
Sayt | Telegram | Facebook
Бугун, 3 сентябрь куни АОКАда бўлиб ўтадиган тадбирлар:


📣 Коронавирус билан боғлиқ вазият тўғрисида

🕙 11:00 ➖Коронавирусга қарши кураш штаби

Спикер: Севара Убайдуллаева – штаб аъзоси

📣 Пандемия даврида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида

🕙 12:00 ➖ Халқ таълими вазирлиги

Спикер: Лайло Рустамова – матбуот котиби

🕙 14:00 ➖Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Спикер: Шерзод Аҳматов – матбуот котиби

📣“Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисида"ги қонун лойиҳа мазмун-моҳияти

🕙 15:00 ➖

Санобар Мамадалиева – Олий суд судьяси

Бурхон Алиқулов - Ташқи ишлар вазирлиги бошқарма бошлиғи

Зикрилло Назиров - ТИВ масъул ходими

Дилшод Муродбеков - ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бўлим бошлиғи


📲 Тадбирлар @Rasmiy_xabarlar_Official телеграм канали, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканали орқали онлайн ёритилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Мероприятия, запланированные на сегодня, 3 сентября, в АИМК:

📣 О ситуации, связанной с коронавирусной инфекцией

🕙 11:00 ➖ Штаб по борьбе с коронавирусом

Спикер: Севара Убайдуллаева – член штаба

📣О мерах, принимаемых во время пандемии коронавируса

🕙 12:00 ➖Министерство народного образования

Спикер: Лайло Рустамова – пресс-секретарь

🕙 14:00 ➖Министерство по развитию информационных технологий и коммуникаций

Спикер: Шерзод Ахматов – пресс-секретарь

📣 О сути и содержании законопроекта "О правовом положении иностранных граждан и лиц без гражданства"

🕙 15:00 ➖

Санобар Мамадалиева – Судья Верховного суда

Бурхон Аликулов - начальник управления Министерства иностранных дел

Зикрилло Назиров - ответственный сотрудник МИД

Дилшод Муродбеков - начальник отдела Главного управления миграции и оформления гражданства МВД

📲 Мероприятия будут транслироваться онлайн на официальном Telegram-канале AИМК @Rasmiy_xabarlar_Official. Также смотрите брифинги на телеканалах «УзPепорт» и «O‘zbekiston 24».

Kаналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official