Ta’lim24.uz
100K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Forwarded from "TA'LIM" TVTIFB🇺🇿
✅Пискент тумани 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби битирувчиси Иброҳимов Беҳруз Мўминжон ўғли Тошкент Давлат стоматология институтига ҳужжат топшириб, 2020 йил 2 сентябрь куни бўлиб ўтган тест синовларини муваффақиятли топширди. Тест натижалари асосида кимё ва биология фанларидан 60 та тест саволларининг барчасини тўғри ечиб, энг юқори 189 балл тўплади ва талабалар сафига грант асосида қабул қилинди.

⚡️Шунингдек, 42-умумтаълим мактабининг собиқ ўқувчиси Йўлчибоев Мақсуд Зафар ўғли кимё ва биологиядан 60 та тестдан 59 тасини тўғри ечиб, 185,8 балл тўплади. Натижада давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинди.

🔰Барча абитуриентларга омад тилаймиз!
➖➖➖➖➖
📱
"Тошкент вилояти ХТБ" - каналига обуна бўлинг!👇

Telegram | Facebook | Youtube
✳️Ўқув йилига тайёргарлик

👨‍👩‍👧‍👦Мактаб ва унга бўлган интилиш бугунги кунда ҳар ёшнинг қалбида ўзига хос тўғён сифатида жўш урмоқда. Бироқ тан олиб айтиш жоизки, бу йилги ўқув йилиги аввалгилар асло ўхшамайди. Бутун дунё бўйлаб тарқалган тождорвирус пандемияси юртимиз аҳолисини ҳам ўйлантириб қўйди.
✅Бугун туманидаги 94 - умумтаълим мактабида туман мутасаддилари, Тиббиёт бирлашмаси ходимлари, туман Санитария эпидемологик осойишталик маркази шифокорлари ва тумандаги умумтаълим мактаблари раҳбарлари иштирокида пандемия шароитида ўқув йилига ҳозирлик кўриш масаласида анжуман бўлиб ўтди.
👉Йиғилишда мутасаддилар бола соғлиги энг муҳим вазифа эканлиги ва бунинг учун барча чора тадбирларни кўриш шартлиги белгилаб олинди.

Миробод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

|🌏 Facebook |🌐 Telegram |
Forwarded from TA'LIM VA TARBIYA INFO
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✅Бугун пойтахтимизнинг Олмазор тумани халқ таълими бўлими томонидан 224-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқув-амалий семинар ташкил этилди.

❇️Унда мазкур таълим маскани жамоаси томонидан пандемия даврида мактабларда ўқув жараёни қандай йўлга қўйилишини кўргазмали намойиш қилишди. Семинар иштирокчиларига ўқув ишларини ташкил этиш бўйича амалий тавсия ва кўрсатмалар берилди.
🎥Бу ҳақда видеорепортажимиз орқали танишинг.
🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: 👉 https://t.me/ToshkentshaharXTBB
ШЕРЗОД ШЕРМАТОВ ВИЛОЯТНИНГ ЧЕККА ҲУДУДЛАРИДАГИ МАКТАБЛАРНИ ЎРГАНЯПТИ

Аввал хабар берганимиздек, Самарқанд вилоятидаги мактабларнинг янги ўқув йилига тайёрлиги ва карантин шароитида анъанавий таълим жараёнларини ташкил этишнинг ҳолатини ўрганиш мақсадида Самарқандда бўлиб турган Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Саидаҳмад Усмонов билан биргаликда Нуробод туманидаги мактабларнинг аҳволини кўздан кечирди.

🔎 Батафсил:
telegra.ph/vazir-nur-09-04
______________
📌 Samarqand viloyati xalq ta’limi boshqarmasining rasmiy kanaliga ulanish: 👉 t.me/samarqandvxtb
❇️ИШЧИ ГУРУҲИ АЪЗОЛАРИ МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМ ОЛИШ ИСТАГИНИ БИЛДИРГАН ЎҚУВЧИЛАР ХОНАДОНЛАРИДА БЎЛИШДИ

🔹Халқ таълими вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда вилоят халқ таълими бошқармаси вакилларидан иборат ишчи гуруҳи аъзолари мактабларнинг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолатини ўрганиш жараёнида онлайн тарзда таълим олиш истагини билдирган бир қанча ўқувчиларнинг хонадонларида ҳам бўлишди. Масофавий таълим олиш учун уларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишар эканлар, зарур жиҳозлар билан таъминланган алоҳида хона ажратилгани, интернет тармоғига уланганлиги ёки қўл телефони орқали телеграм каналига аъзолиги, дарс жадвалларининг мавжудлиги, дарсликлар ва ўқув қуроллари билан таъминланганлигига алоҳида аҳамият қаратишди. Мавжуд камчиликлар шу жойнинг ўзида бартараф этилди.

✅Бухоро вилояти халқ таълими бошқармасининг расмий саҳифалари:
Sayt | Telegram | Facebook
МАСОФАДАН ЎҚИТИЛАДИГАН БОЛАЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ УЧУН ТАВСИЯЛАР

Ҳурматли ота-оналар, агар Сиз фарзандингиз учун масофадан ўқитиш шаклини танлаган бўлсангиз, Сизга маслаҳатларимизга эътибор беришингизни тавсия этамиз.

‼️Аввало, сиз ўзингиз ва болангиз учун одатий кун тартибини белгилаб, унга риоя қилишингиз керак (ухлаш ва уйғониш вақти, дарсларнинг бошланиш вақти, уларнинг давомийлиги, “танаффуслар” ва бошқалар).

Кундалик ҳаётнинг кескин ўзгариши боланинг мослашиш имкониятларида сезиларли ўзгаришларни келтириб чиқариши ҳамда кераксиз стресс ва зўриқишларга олиб келиши мумкин.

✅Ота-оналар ва боланинг оила аъзолари содир бўлаётган воқеаларга хотиржам, адекват муносабатни сақлашга ҳаракат қилишлари муҳимдир.

✅Боланинг ҳиссий ҳолати тўғридан-тўғри катталар (ота-оналар, қариндошлар) ҳолатига боғлиқ. Бошқа мамлакатлардаги ота-оналарнинг тажрибаси шуни кўрсатадики, ўзини изоляция қилиш режимига мослашиш учун бироз вақт керак бўлади ва бу нормал жараён ҳисобланади.

✅Ўзингизни хотиржам тутинг, вазмин бўлинг, болаларнинг вирусга оид саволларига жавоб беришдан қочманг ва ҳоказо, аммо пандемия ҳолати ва унинг хавф-хатарлари ҳақида узоқ мунозараларга шўнғиманг.

✅Болалар учун масофавий таълимни ташкил этиш бўйича мактабдан олган тавсияларингизни яхши тушуниб олишга ҳаракат қилинг.

✅Сиз фақат синф ўқитувчиси ва мактаб маъмуриятидан олган расмий маълумотларга амал қилинг.

✅Ушбу жараённи ташкил этишда мактаб маъмурияти учун ҳам вақт талаб этилади, шунинг учун сизнинг бу вазиятни тушунган ҳолда муносабат билдиришингиз бебаҳо ёрдам бўлиши мумкин, бу эса таълим сифатига ижобий таъсир қилади.

Вазиятни тушунганингиз ва қўллаб-қувватлаганингиз учун олдиндан раҳмат.

Халқ таълими вазирлиги
РЕКОМЕНДАЦИИ РОДИТЕЛЯМ ДЕТЕЙ, НАХОДЯЩИХСЯ НА ДИСТАНЦИОННОМ ОБУЧЕНИИ

Уважаемые родители, если Вы выбрали для Вашего ребенка дистанционную форму обучения, то советуем Вам прислушаться к нашим советам.

‼️В первую очередь следует сохранить и поддерживать для себя и ребенка привычный распорядок и ритм дня (время сна и бодрствования, время начала уроков, их продолжительность, «переменки» и пр.). Резкие изменения режима дня могут вызвать существенные перестройки адаптивных возможностей ребенка и привести к излишнему напряжению и стрессу.

✅Родителям и близким ребенка важно самим постараться сохранить спокойное, адекватное и критичное отношение к происходящему. Эмоциональное состояние ребенка напрямую зависит от состояния взрослого (родителей, близких). Опыт родителей из других стран показывает, что потребуется некоторое время на адаптацию к режиму самоизоляции, и это нормальный процесс.

✅Ведите себя спокойно, сдержанно, не избегайте отвечать на вопросы детей о вирусе и т. д., но и не погружайтесь в длительные обсуждения ситуации пандемии и ее рисков.

✅Постарайтесь разобраться в рекомендациях, которые Вы получаете от школы по организации дистанционного обучения детей.

✅Ориентируйтесь только на официальную информацию, которую Вы получаете от классного руководителя и администрации школы.

✅Школе также нужно время на то, чтобы организовать этот процесс, поэтому Ваше понимание и дружелюбное содействие может оказать неоценимую помощь, которая благоприятно скажется на качестве образования.

Заранее благодарим Вас за понимание и поддержку.

Министерство народного образования