Ta’lim24.uz
101K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Forwarded from Sirdaryo viloyati Xalq ta'limi boshqarmasi (ОРИФЖОН Мирзиёев)
⚡️ Мактаб ичимлик суви билан таъминланди

Батафсил: https://telegra.ph/sv-09-05-54

Каналга уланиш:👇👇
https://t.me/sirdaryo_xtb
Forwarded from Ta’lim yangiliklari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Каттақўрғон шаҳри мактабларида ўтказилган амалий семинарлар

"Ta'lim yangiliklari"
каналига уланиш учун👇

https://t.me/talimda
Forwarded from Namangan | Kun.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Уй меҳнати ўрганаётган меҳрибонлик уйи болалари

32 нафар қиз, 44 нафар ўғил болалар тарбияланаётган Наманган шаҳридаги 26-сонли меҳрибонлик уйида синиқ қалб эгаларини келажак хаётда ўз ўринларини топишлари учун ўзига хос методлардан фойдаланилмоқда.

Уларга оила ва уй шароитидаги юмушлар ҳам ўргатиб борилмоқда.

👉 Наманган хабарлари
Сўровнома таҳлили

Малака ошириш тизимини узлуксиз касбий ривожланиш тизимига трансформация қилинишида тингловчилар фикрини ўрганиш мақсадида сўровнома ўтказилмоқда. Сўровноманинг дастлабки кўрсатгичи 1381 нафар тингловчи, яъни 90,8 % ўзбек тили ва 9,2 % рус тилида иштирок этганини кўрсатмоқда. Шундан 84 % ўқитувчилар, 9,4 % и муассаса раҳбарлари, 3,1 % методист ва 3,5 % бошқа соҳа вакиллари.
Сўровнома саволларига белгиланган жавобларни кетма кетликда таҳлил қиладиган бўлсак, биринчи саволда 98 % иштирокчилар, яъни 86% ўқитувчи, 9% муассаса раҳбари ва 3% методист малака ошириш тизимини тубдан ўзгартирилиши, инновациялар киритилишини қўллаб қувватлаган. Рус аудиторияда ҳам 97,3% иштирокчилар қўллаб қувватлаган.
Сўровноманинг иккинчи 3-5 йилда бир маротаба малака ошириш ўрнига доимий касбий ривожланиш имкониятини рус аудиторияда 85 % иштирокчи маъқуллаган бўлса, ўзбек аудиторияда 86,% иштирокчи қўллаб қувватлашган. Шундан 74% ўқитувчи, 9% раҳбарлар ва 3% методистлар.

https://t.me/avloniyuz
Давоми👇👇
Навбатдаги савол ўқитувчилар аттестацияси жараёнларини малака ошириш билан уйғунлаштирилишини ўзбек аудиториясида 83% иштирокчилар маъқуллаган бўлса, шундан 71% ўқитувчи, 9% раҳбарлар ва 3% методистлар. Бу саволнинг рус аудиториясида ҳам 81,1% жараённи қўллаб қувватлаган.
Сўровномадаги тўртинчи савол вариантларини таҳлил қиладиган бўлсак, ўзбек аудиториясининг 45%и яъни 39,2% ўқитувчи, 4,4% раҳбар ва 1,4 методистлар молиявий ҳаражатларни ҳамда рус аудиторияда юқори кўрсатгич 50,9% иштирокчи иш фаолиятидаги узилиш вариантини кўрсатишган.
Бешинчи анъанавий малака оширишдаги турли хил эҳтиёжлар учун сарфланган харажатлар суммасига ўзбек аудиторияда 18%и 1.5 млн дан 2 млнгача вариантини белгилашган. (14,8% ўқитувчи 2,3 раҳбарлар ва 0,9 методистлар)
Ва бу саволда “жавоб қўшиш” вариантида 4 млнгача сарф ҳаражат кетишини киритган тингловчилар ҳам мавжуд.
Рус аудиторияда 37,5 % 1 млн-1,5 млн, 10,7 % 1,5-2млн, 18,8 % 2 млндан ортиқ вариантларни кўрсатишган.
https://t.me/avloniyuz
Давоми👇👇
Олтинчи савол малака ошириш курсларидаги тарифларни танлашда ўзбек аудиториясининг жами 38,2 фоизи 100% анъанавий курсларни маъқул кўрган. Шундан 33,3% ўқитувчи, 3,3% раҳбарлар ва 1,4% методистлар.
100% онлайн имкониятини АКТга мойиллигига кўра рус аудиторияда 32,4% иштирокчи маъқуллаган.
Охирги саволимиз малака оширишнинг замонавий шаклларига ўзбек аудиторияда 34% иштирокчи анъанавий ва онлайн уйғунлашган таълим (“blended-learning”) шаклни маъқул кўришган. Шундан 29,5% ўқитувчи, 3,3% раҳбарлар ва 1,25 методистлар. Шу саволга рус аудиторияда мақсадли индивидуалликка йўналтирилган онлайн таълим (“personal learning space”)га 30 % овоз беришган.

Малака ошириш тизимини тубдан ўзгартириш, такомиллаштириш бўйича ўтказилаётган сўровномамиз давом этади. Навбатдаги сўровномада тизимдаги коррупциянинг омилларини аниқлаш кўзда тутилган. Марҳамат кузатиб боринг ва фаол иштирок этинг.

https://t.me/avloniyuz
Forwarded from Rustam Karimjonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилган сўровномада ота-оналарнинг аксарият қисми анъанавий таълим шаклини танлаган бўлишларига қарамай бугун уларда фарзандини мактабга юбориш бўйича хавотир бор. Айтингчи, бугун ота-оналарга хавотирга ўрин йўқ, деб айта оламизми? Юртимиздаги мактаблар пандемия шароитида дарсларнинг қайта тикланишига тайёрми? Шу ва бошқа долзарб саволларга жавобларни жонли эфирда Zamon дастурида муҳокамасини томоша қилинг.
ВАЗИР БУЛУНҒУР ТУМАНИДАГИ МАКТАБЛАРДА БЎЛДИ

Булунғур туман халқ таълими бўлими тасарруфида 69 та умумий ўрта таълим мактаби бор. Уларда 37152 нафар ўқувчи таълим-тарбия олади. 27115 нафар ўқувчининг ота-онаси фарзандининг бевосита мактабда анъанавий тарзда таълим олишига розилик билдирган.

Батафсил:
telegra.ph/VAZIR-BULUN%D2%92UR-TUMANIDAGI-MAKTABLARDA-B%D0%8ELDI-09-07
______
📌 Samarqand viloyati xalq ta’limi boshqarmasining rasmiy kanaliga ulanish: 👉 t.me/samarqandvxtb
Диққат эълон!

А.Авлоний номидаги малака ошириш институти томонидан “Пандемия шароитида мактабларда хавфсизликни таъминлаш” мавзусида Америкалик халқаро таълим эксперти Жон ТУЛЛИ иштирокида халқаро вебинар ўтказилади.
Вебинар 8 сентябрь куни соат 10.00 дан бошлаб, инглиз тилида ўзбек тилига таржимаси билан ZOOM дастури орқали олиб борилади.
Вебинар ҳаволаси👇👇 https://deliveryassociates.zoom.us/j/98550025583
https://t.me/avloniyuz