Forwarded from Sherzod Shermatov
Мактаб битирувчиларимиз ўзбек тилини билиши билан бирга рус, инглиз ва бошқа хорижий тилларини билиши уларни келажакда муваффақиятга эришишига ёрдам беради!
10 мингга яқин мактабларимизда минглаб рус ва инглиз тили ўқитувчилари фаолият олиб боришади, лекин жойларда улар билан суҳбатлар давомида уларнинг тилни билиш бўйича малакасини ошириш муҳимлигига кўп маротаба амин бўлганман. Суҳбатлар давомида машҳур кинофильмдаги “шестница деса ҳам бўлади, суббота деса ҳам бўлади” деган эпизод афсуски кўп маротаба эсимга тушган. Қандай қилиб ўзи чет тилини билмаган ўқитувчи ўқувчига ушбу тилни сифатли ўргатиши мумкин!
Хабарингиз бор, инглиз тилини ўргатишни яхшилаш мақсадида English Speaking Nation деб номланган лойиҳамиз орқали инглиз тили ўқитувчиларини малакаларини ошириш учун АҚШ, Буюк Британия давлатлари томонидан 50 млн доллардан ортиқ грант маблағларини жалб қилишга келишганмиз ва бу борада ишлар бошланган.
Худди шундай, энди ўзбек тилида дарс ўтиладиган мактабларда рус тилини ўқитишни яхшилаш мақсадида Россия Федерациясининг Маориф вазирлиги билан ҳамкорликни йўлга қўйдик. Унга кўра Россиялик педагоглар Ўзбекистонга келиб ҳудудий малака ошириш марказларида рус тили ўқитувчиларимизнинг малака оширишларига ҳамда ўзбек тилида дарс ўтилаётган мактабларда рус тилини ўргатишни яхшилашга ёрдам берадилар. Бу эса ушбу мактаблардаги рус тили ўқитувчиларимиз учун ҳам жуда катта фойда бўлади.
Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида рус тилида дарс ўтиладиган мактабларга ота-оналар томонидан талаб жуда юқори. Кўпчилик ота-оналар уйда рус тилида сўзлашмасликлари сабабли болалари ўқишда қийналса ҳам рус тилидаги мактабга беришга ҳаракат қиладилар. Бунга асосий сабаблардан бири, мен билмасам ҳам болам жуда бўлмаса рус тилини ўрганиб чиқсин дейди. Аслида эса бундай ўқувчилар мактабда бошқа фанларни ўзи билмайдиган тилда ўзлаштиришга қийналадилар.
Ушбу лойиҳадан мақсад, ўзбек тилидаги мактаб битирувчиси фанларни ўз она тилида яхшироқ ўргана олиши билан бирга рус тилини ҳам биладиган бўлиб битириб чиқсин.
Мактаб ўқувчилари келажаги учун муҳим бўлган ушбу лойиҳани ижтимоий тармоқларда баъзи “ақлли”лар дарров сиёсийлаштиришга ҳаракат қилишаётганини кўриб, аниқ айтиб қўймоқчиман: ушбу лойиҳани орқасида бирон бир сиёсий мақсад йўқ. Асосий мақсадимиз битирувчиларимиз дунё бозорида рақобатбардош бўлишига эришиш. Бунинг учун эса, албатта, жаҳонда кенг фойдаланиладиган, жумладан қўшни давлатлар билан муомала учун керак бўлган чет тилларини сифатли ўргатиш зарур.
Ушбу икки лойиҳа, яъни инглиз тили ва рус тилини ўргатиш учун давлат бюджети маблағларини тежаш мақсадида тегишли давлатлардан грант олишга ҳаракат қилдик. Бу тилларни ўргатишга мактабларда соатлар кўпайтирилмайди. Мавжуд соатлар доирасида ўтилаётган дарслар сифати оширилади.
Биринчи гуруҳ педагоглар бугун Ўзбекистонга етиб келишди ва Авлоний номидаги малака ошириш институти томонидан уларни ҳудудларга тақсимлаш бўйича ташкилий масалалар ҳал этилмоқда.

Халқ таълими вазирлиги жамоaси «Бош вазир кубоги-2020» футбол мусобақасида кетма-кет учинчи ғалабани қўлга киритди
Батафсил: https://bit.ly/3jFMM9s
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

Forwarded from A.Avloniy nomidagi pedagogik mahorat milliy instituti
📣Диққат!
Халқаро вебинарларимиз давом этади.
Жорий йилнинг 7 октябрь куни соат 16:00 да Америкалик таълим эксперти Жон Тулли, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочоқлар ишлари бўйича Олий Комиссари бошқармаси (UNHCR) таълим маслаҳатчиси Марта Ҳевисон ва таълим эксперти Шари Бернштейнлар иштирокида “COVID-19 Пандемия шароитида дарсларни режалаштириш ва уларни самарали ташкил этиш" мавзусида халқаро онлайн вебинар ўтказилади.
ВЕБИНАР МАВЗУСИ: “COVID-19 Пандемия шароитида дарсларни режалаштириш ва уларни самарали ташкил этиш"
ЭКСПЕРТ: Америкалик халқаро таълим эксперти Жон Тулли, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочоқлар ишлари бўйича Олий Комиссари бошқармаси (UNHCR) таълим маслаҳатчиси Марта Ҳевисон ва таълим эксперти Шари Бернштейн
ЎТКАЗИШ МУДДАТИ: 7 октябрь, соат 16:00 да
Вебинар ҳаволаси: 👇🏻👇🏻
https://deliveryassociates.zoom.us/j/95536292936
Telegram | Facebook | Website

Forwarded from IT taʼlim
Adabiyot fanidan Milliy oʻquv dasturi loyihasining taqdimoti oʻtkazildi
Respublika taʼlim markaziga adabiyotshunos olima Zulxumor Mirzayeva, taʼlim boʻyicha tadqiqotchi Komil Jalilov, taniqli adabiyot oʻqituvchisi Ravshan Egamberdiyev tomonidan Adabiyot fani dasturining loyihasi taqdim etildi.
Adabiyot fan dasturining taqdimoti Adabiyot fanida nimani qanday oʻqitish kerak degan savollarga aniq javob topib bergani bilan yigʻilganlarda katta taassurot uygʻotdi.
“Toʻgʻrisi, bu yerda bizni kimdir eshitayotgani, gʻoyalarimizni qoʻllab-quvvatlayotgani — katta voqea, bugungacha bizga yetishmay kelgan narsa ham, bu — ana shu motivatsiya edi”, — deydi Zulxumor Mirzayeva.
Kanalga obuna bo`lish:👇👇👇
Telegram|Facebook|Instagram

#maktablarga_yordam
Бухоро туманидаги Боғи Калон МФЙ ҳудудида жойлашган 48-умумтаълим мактабининг эски биноси 1989 йилда таълим муассасасига мослаштирилган бўлиб, ниҳоятда таъмирталаб аҳволга келиб қолган эди. Бунда ўқувчиларнинг пухта билим олишлари учун етарли шароитларнинг йўқлиги ота-оналарни кўпдан буён ташвишга солиб келарди.
2019 йилда ушбу илм масканига Инвестиция дастурига асосан 216 ўринли янги бино қуриб берилди. Мазкур бино кўркам ва замонавий кўринишга эга бўлиш билан бир қаторда, қулай шарт-шароитларга ҳам эга.
Янги бинода лаборатория хоналари билан бир қаторда барча ўқув жиҳозларига эга фан кабинетлари ҳам мавжуд.
Шунингдек Инвестиция дастури асосида илм масканига замонавий спорт зали қуриб, фойдаланишга топширилди.
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Бухоро туманидаги Боғи Калон МФЙ ҳудудида жойлашган 48-умумтаълим мактабининг эски биноси 1989 йилда таълим муассасасига мослаштирилган бўлиб, ниҳоятда таъмирталаб аҳволга келиб қолган эди. Бунда ўқувчиларнинг пухта билим олишлари учун етарли шароитларнинг йўқлиги ота-оналарни кўпдан буён ташвишга солиб келарди.
2019 йилда ушбу илм масканига Инвестиция дастурига асосан 216 ўринли янги бино қуриб берилди. Мазкур бино кўркам ва замонавий кўринишга эга бўлиш билан бир қаторда, қулай шарт-шароитларга ҳам эга.
Янги бинода лаборатория хоналари билан бир қаторда барча ўқув жиҳозларига эга фан кабинетлари ҳам мавжуд.
Шунингдек Инвестиция дастури асосида илм масканига замонавий спорт зали қуриб, фойдаланишга топширилди.
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
МУНОСАБАТ
Блогер ўқитувчи Исроилжон Тиллабоевнинг Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатларида синф раҳбарлик учун ҳақ тўланиши тўғрисида
Умумтаълим муассасаларида синф раҳбарлиги учун қўшимча тўловлар Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги 275-сон қарорига мувофиқ белгиланади.
Мазкур қарорнинг 4-бандига кўра умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига синф раҳбарлиги учун қўшимча ҳақ тўловлари синфдаги ўқувчилар сонига кўра меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан фоиз ҳисобида қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:
15 нафар ўқувчигача — 17,6 фоиз;
16 нафардан 20 нафар ўқувчигача — 21,1 фоиз;
21 нафардан 25 нафар ўқувчигача — 24,6 фоиз;
26 нафардан 30 нафар ўқувчигача — 28,1 фоиз;
31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда — 35,2 фоиз.
Умумтаълим муассасаларида синф раҳбарларининг фаолиятини ташкил этиш Халқ таълими вазирининг 2020 йил 30 июлдаги 180-сонли буйруғи билан тасдиқланган Низомга мувофиқ амалга оширилади. Халқ таълими вазирининг 2019 йил 7 декабрдаги 393-сонли буйруғи билан тасдиқланган Низом асосида тарбиячи лавозимининг малака талаблари тасдиқланган ҳамда 2019 йил 28 декабрдаги 406-сонли буйруғи билан тасдиқланган Намунавий штатларга мувофиқ айрим фанлар чуқур ўрганиладиган мактаб-интернатларида тарбиячи лавозими киритилади.
Шунингдек, синф раҳбарига юклатилган вазифалар тарбиячининг лавозим малака талаблари бир-биридан тубдан фарқ қилади. Умумтаълим муассасаларида синф раҳбарлиги лавозим ҳисобланмайди.
Жумладан, синф раҳбари ўзига бириктирилган синфда ўқувчиларнинг ўқув - тарбия жараёнларини мувофиқлаштириш, ота-оналар билан ишлаш назарда тутилган бўлса, тарбиячи эса асосан дарсдан кейинги вақтларда мактаб-интернат ётоқхонасида ўқувчиларнинг таълим-тарбияси, тартиб-интизоми учун масъул ҳисобланади.
Шу билан бирга, умумтаълим муассасаларида, шу жумладан, айрим фанлар чуқур ўрганиладиган мактаб-интернатларида ўқитувчиларга синф раҳбарлиги белгиланади ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарорига мувофиқ синф раҳбарлиги учун қўшимча тўловлар амалга оширилади.
Маълумот учун: Давлатимиз раҳбарининг “1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббий куни” муносабати билан 2020 йил 30 сентябрь куни ўтказилган тантанали йиғилишдаги маърузасида синф раҳбарлари учун тўланадиган қўшимча ҳақ миқдорини жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб 1,5 бараварга оширилган ҳолда тўлаш белгиланган.
@uzedu