Ta’lim24.uz
101K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Forwarded from Rustam Karimjonov
⚡️Нодавлат умумтаълим мактабларини ривожлантиришга хисса қўшган ходимлар орден ва медаллар билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, мамлакатимизда таълим тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, соҳага доир ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, ўқув-тарбия жараёнига илғор хорижий тажрибалар, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ишларига муносиб ҳисса қўшган, ижтимоий ҳаётда фаол иштирок этган бир қатор таълим соҳаси мутахассислари, нодавлат таълим ташкилотлар вакиллари тақдирланди.

❇️“Дўстлик” ордени билан:
Зиятдинова Генара Митхатовна – “Elite Education Alternativa Sehriyo” НТМ директори.

❇️“Шуҳрат” медали билан:
Рахматов Лазизхон Темирхонович – “Redbridge Schools” НТМ директори;
Ким Екатерина Яковлевна – “Интеллект” НТМ инглиз тили фани ўқитувчиси.

❇️“Содиқ хизматлари учун” медали билан:
Наврузов Фирдавс Шавкатович – “The Knowledge Academy” НТМ директори.

☝️Шуни алоҳида такидлаш лозимки, мукофотланган мазкур ходимлар йиллар давомида илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш, ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришда ўз меҳнатларини аямай келишмоқда.

Уларни табриклаган ҳолда таълим соҳасига қўшаётган ҳиссалари, тажрибалари ҳамда амалга ошираётган лойиҳаларида Халқ таълими вазирлиги жамоаси номидан муваффақиятлар тилаймиз!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ЯНГИБОЗОР ТУМАНИДА ЯНГИ МАКТАБ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Янгибозор туманида қад ростлаган ўринли кўркам ва замонавий янги мактаб биносининг фойдаланишга топширилгани мазкур ҳудудда истиқомат қилаётган фуқаролар учун қувончли воқеа бўлди.

Батафсил:👉 ЯНГИБОЗОР ТУМАНИДА ЯНГИ МАКТАБ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Хоразм вилояти халқ таълими бошқармасининг расмий саҳифалари:
Веб сайт / Телеграм / Youtube
Forwarded from TA'LIM VA TARBIYA INFO
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✅Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 52-сонли жисмоний имконияти чекланган ўқувчиларга ихтисослашган махсус мактабда таълим ва тарбия самарадорлигини ошириш йўлида талайгина ибратли ишлар амалга оширилмоқда.

❇️Куни кеча ушбу таълим муассасасида Ибн Сино номидаги жамоат жамғармаси саъй-ҳаракати билан “Келажак нури” махсус синфхоналари очилиб, қизларнинг тикиш-бичиш бўйича маҳоратларини ошириш имконияти яратилди.

🎥Бу ҳақда UzReport телеканали ижодкорлари махсус репортаж уюштиришди.

🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: 👉 https://t.me/ToshkentshaharXTBB
Forwarded from TA'LIM VA TARBIYA INFO
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✅Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги “Оқлон” маҳалласида жойлашган 141-сонли умумий ўрта таълим мактаби мукаммал таъмирлашдан сўнг, таниб бўлмайдиган даражада қайта чирой очди.

❇️Куни кеча мактабнинг тантанали равишда фойдаланишга топширилиши маҳалла-кўй, мактаб жамоатчилиги учун катта шодиёнага айланиб кетди.

🎥Бу ҳақда видеорепортажимиз орқали батафсил танишинг.

🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: 👉 https://t.me/ToshkentshaharXTBB
Forwarded from Edu.uz
​​#Профессионал_таълим

Коллеж ва техникумларга ҳужжатларни қабул қилиш муддати узайтирилди

Кўп сонли ота-оналар, ёшлар, хусусан жорий йилда ОТМларга ўқишга кириш учун етарли балл тўплай олмаган абитуриентларнинг коллеж ва техникумларда таълим олиш имкониятини яратиш мақсадида абитуриентлар ҳужжатларини онлайн қабул қилиш муддати 2020 йил 20 октябрга (20 октябрь куни ҳам) қадар узайтирилди.

❗️Абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш онлайн тарзда коллежларга www.kollej.edu.uz ва техникумларга www.texnikum.edu.uz электрон платформалари орқали амалга оширилди.

✅ Коллеж ва техникумларга электрон платформа орқали қўйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:

1️⃣ Электрон ариза;

2️⃣ Паспорт (электрон) нусхаси

3️⃣ Умумтаълим мактабининг 11-синфни тугатганлигини тасдиқловчи аттестат (электрон) нусхаси ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом (электрон) нусхаси;

4️⃣3x4 фотосурат.


Изоҳ: Юридик техникумлар бундан мустасно.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тафсилот | Навоий вилоятида Президентнинг 5 ташаббуси амалда
#7oct #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Ижтимоий тармоқда «Ремонт учун деб ҳар бир ўқитувчининг бир кунлик иш ҳақи олиб қолиняпти» мазмунда тарқатилган хабарга Фарғона вилоят халқ таълими бошқармасининг
МУНОСАБАТИ


Ижтимоий тармоқда тарқалган хабарда Бағдод туманидаги «Багдад туманидаги 51-мактабдан ёзмоқдамиз. Директоримиз ремонт учун деб ҳар бир ўқитувчининг бир кунлик иш ҳақини олиб қолмоқда... Қолаверса, қариндошларини ишга олиши қонунга тўғри келадими?» деган мазмунда гап кетган.

Ҳолат Фарғона вилоят халқ таълими бошқармаси мутахассислари томонидан ўрганилмоқда.

Мурожаатни вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Ф. Сахибова ўз назоратига олган.

Ҳолат тўла ўрганилгандан сўнг тегишли тартибда ахборот берилади.

Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.
Forwarded from Gazetalar şarhi
ТАҚДИМОТ!

Жорий йилнинг 8 октябрь куни соат 10.00да пойтахтимиздаги 110-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти буюртмаси асосида чоп этилган бошланғич синф ўқувчилари учун мўлжалланган ўзбек тилининг изоҳли луғати – “Сўз сандиқчаси” китобининг тақдимоти бўлиб ўтади.

Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилаётган ушбу тақдимотда соҳа мутахассислари, Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган она тили ва адабиёт, ўзбек тили ва бошланғич синф ўқитувчилари ҳамда фан услубчилари иштирок этишади.

Барча қизиқувчилар ва ОАВ вакиллари тақдимот маросимига таклиф этилади.

Манзил:
Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Якуб Колас кўчаси 9-уй, 110-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби.

Маълумот учун телефон.: +998 90 928 51 07.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/gazetalar_sharhi

👨‍⚕️Карантин қоидаларига амал қилинг!🙏
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ЯНГИБОЗОР ТУМАНИДА ЯНГИ МАКТАБ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Янгибозор туманида қад ростлаган ўринли кўркам ва замонавий янги мактаб биносининг фойдаланишга топширилгани мазкур ҳудудда истиқомат қилаётган фуқаролар учун қувончли воқеа бўлди.

Батафсил:👉 ЯНГИБОЗОР ТУМАНИДА ЯНГИ МАКТАБ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Хоразм вилояти халқ таълими бошқармасининг расмий саҳифалари:
Веб сайт / Телеграм / Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Ўзбекистон Республикаси мактабларида рус тили фанини ва умумтаълим фанларни рус тилида ўқитишнинг сифатини ошириш бўйича ҳамкорлик
#7oct #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Forwarded from Rustam Karimjonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️7-синф ўқувчиси Coursera онлайн платформасининг танловида иштирок этиб, ноутбук соҳиби бўлди

Улуғбек Истамов Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги 5-умумтаълим мактаби ўқувчиси. Coursera онлайн платформасида у:
✅“Programming foundations with Java script”;
✅ “HTML and CSS”;
✅“Java programming: solving problems with software”;
✅ “Java programming: Arrays, Lists and Structured data”;
✅“Java programming: Principles of Software design”;
✅“Interactivity with Java script”;
✅“The bits and bytes of computer networking” халқаро сертификатларига эга бўлди ва ноутбук билан тақдирланди.

Батафсил:👉 https://itsm.uz/uz/press-releases/view?id=65
Халқ таълими вазирлиги АҚШнинг Oracle компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда

Томонларнинг ўзаро келишувига биноан республиканинг барча ҳудудларидан 30 та умумий ўрта таълим муассасасини Oracle Academy онлайн платформасига уланади. Информатика ўқитувчилари учун тренинглар ташкил этиш, жорий ўқув йилидан вариатив ўқув режа асосида фрилансерлик йўналишида юқори синф ўқувчиларига Java Foundation каби ўқув курсини ўқитишни ташкил этиш назарда тутилган.

Биринчи навбатда жорий йилнинг октябрь-ноябрь ойларида пилот мактабларининг 60 нафар информатика ўқитувчилари учун хорижий тренерлар томонидан “Java дастурлаш тили” ҳамда “SQL маълумотлар базаси” йўналиши бўйича онлайн тренинглар ташкил этилади. Тренингни муваффақиятли битирган ўқитувчиларга тренерлик фаолиятига рухсат берувчи тегишли сертификат берилади.

Батафсил: https://bit.ly/3nslipQ


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎥 PISA TADQIQOTIGA TAYYORLANAMIZ: “ISSIQXONA EFFEKTI”

🪐 Tabiat o‘ziga xos tilda yozilgan eng yaxshi bir kitobdir. Bu kitobni o‘qish uchun tabiat tilini o‘rganish zarur.
🔆 Aziz o‘quvchim! Bugun sizlar bilan mazkur kitob sahifalaridan birini o‘rganishga harakat qilamiz.

🔆 PISA tadqiqotining tabiiy-ilmiy savodxonlik yo‘nalishiga doir “ISSIQXONA EFFEKTI” nomli topshiriqlar guruhi Sizning ekologik muammolarni hal qilish, Yerning global isishi va iqlim o‘zgarishlariga bo‘lgan munosabatingizni baholashga qaratilgan.

👉🏻 https://t.me/xtvpisa
#Cўраган_эдингиз

Иккита фандан дарс берадиган ўқитувчилар бир ўқув йили давомида иккала фанидан ҳам малака тест синовида қатнашса бўладими?

ЖАВОБ:
Иккита фандан дарс бераётган ўқитувчининг иккала фандан ҳам аттестациядан ўтиш учун талаб этиладиган ҳужжатлари, хусусан, ўз вақтида малака ошириш курсларидан ўтганлик сертификати мавжуд бўлса, бир йилда иккала фандан ҳам аттестациядан ўтиб, тегишли малака тоифасига талабгорлик қилиши ва малака тоифаси олиши мумкин.
Forwarded from TA'LIM VA TARBIYA INFO
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✅Пойтахтимизнинг Миробод туманидаги 294-сонли умумий ўрта таълим мактаби мукаммал таъмирлаш ишларидан сўнг, яна ўқувчилар учун ўз бағрини очди.

🎥Тантанали маросим ҳақида O’zbekiston 24 телеканалида репортаж намойиш қилинди.

🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: 👉 https://t.me/ToshkentshaharXTBB