Ta’lim24.uz
101K subscribers
32.6K photos
7.88K videos
148 files
16.7K links
Download Telegram
Образовательная платформа Kundalik предоставляется учителям бесплатно

Как сообщалось ранее, Министерство народного образования совместно с компанией Kundalik внедряет в школы Узбекистана цифровую образовательную платформу Kundalik.

В социальных сетях появились сообщения, в которых говорится о случаях взимания денег от учителей за использование данной платформы.

Сообщаем, что электронный журнал для учителей предоставляется совершенно бесплатно.

Подписка на электронный дневник стоит 10 тысяч сумов в год для учеников и их родителей.

Уважаемые учителя! Если с вас требуют деньги за электронный журнал, просим Вас обращаться в службу поддержки Kundalik по телефону +998 (78) 888-82-82 либо в Министерство народного образования. Ваше обращение будет анонимным.

@uzedu
ТЎРАҚЎРҒОН ТУМАНИДА КИТОБ ИЖАРАСИ БЎЙИЧА ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ЁРИТИЛГАН ҲОЛАТ ЎРГАНИЛДИ

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги 16-умумтаълим мактабида китоб ижараси учун ўқувчилардан 41000 сўмдан пул йиғилаётгани ифодаланган хабар ёритилди. Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси ҳамда туман халқ таълими бўлими томонидан мазкур хабарда баён этилган ҳолатлар ишчи гуруҳи тузилиб, ўрганилди. Вазиятга аниқлик киритиш ва асл ҳолатни билиш мақсадида ўрганиш жараёнида педагоглар билан карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда мулоқот қилинди.
Аниқланишича, 10-синф раҳбари томонидан синф учун ташкил этилган “16-maktab 10 ”B”sinf” телеграм гуруҳида 2020 йил 21 сентябрь куни дарсликлар ижарасининг таҳминий нархи 41000 сўм этиб кўрсатилган бўлса-да, аммо мактабнинг 10-синф ўқувчилари ота-оналари томонидан дарсликлар ижараси учун шу нархда бирор сўм маблағ тўланмаган. 2020 йил 5 октябрь куни дарсликлар ижара нархлари эълон қилингандан сўнг, 2020/2021-ўқув йили учун ўзбек тилида ўқитиладиган синфлар учун дарсликлар ижара нархлари тўғрисидаги маълумот 10-синф телеграм гуруҳига ташлаб берилгани маълум қилинади.

Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Ижтимоий тармоқларда янги 2020-2021 ўқув йилида 1-синф ўқувчилари учун бериладиган "Президент совғалари" айрим ўқувчиларга етиб бормаганлиги бўйича маълумотлар эълон қилинди.

Аввал хабар берилганидек, мактабларда ўқув йили пандемия шароитини ҳисобга олиб босқичма-босқич ташкил этилган эди. Баъзи мактаблар фаолияти кечроқ бошлангани сабабли “Президент совғалари” тақсимоти ҳам босқичма-босқич амалга оширилган.

Шу билан бирга, пандемия сабабли, айрим ота-оналар томонидан ўқувчиларнинг ҳужжатлари кеч олиб келинган ёки дастлабки режадаги мактабга эмас, балки бошқа мактабларга топширилган.

Ҳурматли ота-оналар!

Агар фарзандингизга “Президент совғаси” берилмаган бўлса, ҳаволадаги шаклни тўлдиришингиз ёки ҳудудий Халқ таълими бошқармаларининг кўрсатилган ☎️телефон рақамларига мурожаат қилишингиз сўралади.
"Президент совғаси" ҳар бир 1-синф ўқувчисини инобатга олган ҳолда тайёрланган. Ҳеч бир ўқувчи "Президент совғаси"ни олмай қолмайди.

Эслатиб ўтамиз, “Президент совғаси” таркибига фақат портфель ва ўқув қуроллари киради, дарсликлар "Президент совғаси" таркибидан ўрин олмаган.

@uzedu
❇️ҚОРАКЎЛ ХАЛҚАРО МАТЕМАТИКА МАКТАБИ ЎҚУВЧИЛАРИ НАВБАТДАГИ ҒАЛАБАЛАРНИ ҚАЙД ЭТИШДИ
🔹Қоракўл Халқаро математика мактаби бугунги кунда ўзининг “Қоракўлча ўқитиш” методи ва ютуқлари билан мамлакатимизда ўз ўрни ва нуфузига эга. Ушбу даргоҳ ўқувчилари халқаро майдонда Ўзбекистон шарафини муносиб тарзда ҳимоя қилиб келишмоқда.
🔹Яқинда мазкур илм даргоҳи билимдонлари “SEAMO” Халқаро олимпиадасида иштирок этиб, навбатдаги ғалабаларни қўлга киритишди.
🔹2020 йилнинг 4 октябрь куни Бухоро шаҳрида ўтказилган олимпиаданинг худудий босқичида 11 нафар ўқувчиларимиз иштирок этишди.
🔹Бунда 8-синф ўқувчиси Асилбек Абдуқаюмов ва 9-синф ўқувчиси Анвар Рахматовлар олтин медални қўлга киритишга муваффақ бўлишди.
🔹 10-синф ўқувчиси Жасур Рўзибоев кумуш, 9-синф ўқувчилари Отабек Жўрабеков ва Муҳаммадали Равшанов, 10-cинф ўқувчилари Лазизбек Ражаббоев ва Азизбек Эргашовлар бронза медалларига сазовор бўлишди.

✅Бухоро вилоят халқ таълими бошқармаси каналига аъзо бўлинг: 👉@buxorovxtb
Forwarded from Rustam Karimjonov
​​⚡️"Лукоил" Қарши ва Бухоро шаҳарларида қиймати 243 млн. сўм бўлган робототехника синфларини ташкил этишда ҳомийлик қилди

🧑🏻‍🏫 Ёшларни замонавий ва келажак касбларига йўналтириш давлатимиз томонидан таълим соҳасидаги устувор вазифа этиб белгиланган. “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси”да ҳам таълим-тарбия жараёнига индивидуаллаштириш тамойилларини босқичма-босқич татбиқ этиш, соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва инновацион лойиҳаларни жорий этиш кўзда тутилган.

👥 Ана шундай муҳим жараёнда юртимизда фаолият юритаётган йирик компаниялар ташаббус кўрсатаётгани қувонарли ҳол. Жумладан, “ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани” компанияси ҳамда Ҳалқ таълими вазирлиги қошидаги Инновация, технология ва стратегия маркази билан ҳамкорликда ҳудудларда ихтисослаштирилган синфлар ва робототехника курсларини яратиш лойиҳасига старт берилди. Лойиҳа доирасида куни кеча Бухоро шаҳрининг 42-умумтаълим мактабида работотехника синфи ташкил этилди.

📌 Бироз аввал ҳудди шундай лойиҳа Қашқадарё вилоятидаги 26-умумтаълим мактабида ҳам амалга оширилди. "Лукоил"ҳомийлигидаги ҳар иккала робототехника тўгарак синфларининг техник қиймати 243 млн. сўмни ташкил этади.

Республикамизнинг бошқа ҳудудларидаги мактабларда ҳам робототехника синфларини ташкил этишда ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлган ҳомийларни ҳамкорликка чорлаймиз. Қуйидаги ҳавола орқали мурожаат қолдиришингиз мумкин:
https://www.itsm.uz/uz/page/partners
Forwarded from IT taʼlim
“Ona tili” fani boʻyicha Milliy oʻquv dasturi loyihasi taqdim etildi

Joriy yil Iyun oyida “Ona tili” fani boʻyicha Milliy oʻquv dasturi loyihasini tayyorlash uchun Respublikadagi yetakchi ekspertlardan iborat ishchi guruh shakllantirilgan edi.

✅Taniqli tilshunos olim, Pedagogika fanlari doktori Valijon Qodirov, Toshkent davlat oʻzbek tili va adabiyoti universiteti dotsenti, filologiya fanlari nomzodi Iroda Azimova, Toshkent davlat oʻzbek tili va adabiyoti universiteti tadqiqotchisi Shokirjon Tursunov, universitetning katta oʻqituvchisi Klara Mavlonova, Adabiyotshunos olim, bolalar yozuvchisi, “Jajji akademik”da bosh muharrir Saʼdulla Quronovlar hamda amaliyotchi maktab oʻqituvchilaridan iborat ishchi guruh tomonidan ishlab chiqilgan loyiha Respublika taʼlim markazi hamda Zoom platformasi orqali keng jamoatchilikka namoyish qilindi.

Batafsil: https://telegra.ph/Ona-tili-fani-bo%CA%BByicha-Milliy-o%CA%BBquv-dasturi-loyihasining-taqdim-etildi-10-14

Kanalga obuna bo`lish:👇👇👇
Telegram|Facebook|Instagram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Мактабларда инклюзив таълим жорий қилинади

“Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4860, 13.10.2020 й).

🔰 Қарор билан 2020-2025 йилларда халқ таълими тизимида инклюзив таълимни ривожлантириш концепцияси ва уни 2020-2021 йилларда амалга ошириш бўйича "йўл харитаси" тасдиқланди.

📚 Қарорга мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилида тажриба-синов тариқасида:

▪️шаҳарларда ва Тошкент шаҳрининг туманларида жойлашган биттадан мактабларда инклюзив таълим жорий қилинади;
▪️Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган биттадан мактабда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун бошланғич таянч коррекцион синфлар очилади;
▪️Қашқадарё, Фарғона ва Хоразм вилоятларида жойлашган биттадан касб-ҳунар мактабида ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг 9-синф битирувчилари ҳамда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган гуруҳлар ташкил этилади.

✅ Шунингдек, 2021/2022 ўқув йилидан:

👉 ихтисослаштирилган таълим муассасаларида мажбурий ўрта таълим 11 йиллик (интеллектуал ривожланишида нуқсонлари бўлган болалар учун (ёрдамчи) мактаблар, мактаб-интернатларда 9 йиллик) муддатда амалга оширилади;

👉 ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг 10-11 синф (интеллектуал ривожланишида нуқсонлари бўлган болалар учун (ёрдамчи) мактаблар, мактаб-интернатларда 8-9 синф) ўқувчилари учун касбга ўқитиш курслари ташкил этилади ва битирувчиларга сертификат берилади.

📌 2021 йил 1 январдан ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг раҳбар ходимларига меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун ҳар ойда тўланадиган устама ҳақи базавий тариф ставкасининг 100 фоизи миқдорида тўланади.

🔬Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази қошида унинг белгиланган штат бирликлари доирасида “Инклюзив таълим лабораторияси” ташкил этилади.

📌 Мазкур лабораториянинг асосий вазифаларидан бири мактабларда инклюзив таълим учун шарт-шароитлар яратиш, инклюзив таълим беришнинг сифати ва самарадорлигини аниқлаш мезонларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилиш ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тафсилот | Андижон вилоятида карантин даврида мактаб муассасалари фаолияти
#13oct #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Forwarded from TA'LIM VA TARBIYA INFO
✅“Ўзингиз ва бошқаларнинг қимматли вақтларини ўғирламанг!”

“Маърифат” газетасининг 2020 йил 9 сентябрда чоп этилган 33-сонида Искандар Ғозихўжаевнинг “Ўқитувчининг чўнтагига кўз тикманг, жаноб мутасаддилар!” сарлавҳали мақоласи эълон қилинганди. Унда муаллиф “нима учун барча ташкилий ишлар ўқитув­чилар зиммасига тушяпти? Бу воқеалар синфхоналарни таъмирлаш ишига ўхшаб кетаётгандек” деган фикрларни илгари сурган.

Аввало мақола чоп этилган санага эътибор қилишингизни сўраган бўлардик. Тошкент шаҳридаги умумий ўрта таълим мактабларида анъанавий дарс жараёнлари шу йилнинг 14 сентябридан бошланганини ҳисобга олсак, юқоридаги гап-сўзлар нима учун зарур бўлиб қолди? Бу кимга керак деган хаёлга борасиз. Мақолада на бирор мактаб ва на бирор аниқ манзил кўрсатилмаган. Барчаси умумий ва асоссиз гаплардан иборат, холос.

Мазкур мақоладаги илгари сурилган фикрлардан хулоса ўрнида Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади:

Хабарингиз бор, Санитария-эпидемиология осойишталик марказлари, тиббиёт бирлашмаларининг хулосалари, ўқитувчиларни коронавирус кўрсаткичи ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгашларининг тегишли қарорлари билан пандемия шароитида Тошкент шаҳридаги умумтаълим муассасаларида таълим жараёнларини босқичма-босқич 2020 йил 14 сентябрдан мавжуд 318 та умумий ўрта таълим мактабларининг дастлаб 135 тасида анъанавий дарс жараёнлари йўлга қўйилган эди. Жорий йилнинг 14 октябрь ҳолатига кўра, пойтахтимиздаги 312 та мактаб анъанавий тарзда фаолият кўрсатмоқда.

Таълим муассасаларида дарс жараёнларини ташкил этиш тўлиқ назоратга олинган бўлиб, нафақат ўқитувчилар, санитария эпидемиология марказлари, ички ишлар, тиббиёт ҳамда маҳаллалар фуқаролар йиғинлари ходимлари ҳам жалб этилган.

Бугунги пандемия даврида вазият нечоғли мураккаб эканлигини барча бирдек билиб, ҳис этиб турибди. Таълим муассасаларида нафақат ўқитувчилар, балки минглаб ўқувчиларимиз саломатлигини авайлаб-асраш долзарб вазифалардан саналади. Бунинг учун Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси ҳамкор ташкилотлар билан узвий алоқани йўлга қўйган.

Мактабларимиз етарли даражада зарур тиббий жиҳозлар, антисептик воситалар билан таъминланган. Мисол учун, Тошкент шаҳридаги мактабларда яратилган шароитлар хусусида яқинроқ билмоқчи бўлсангиз қуйидаги айрим маълумотларга эътибор қаратишингизни сўраган бўлардик:

1. Педагогларни коронавирусга тестдан ўтказиш:
Жами ўқитувчилар сони: 23 379 нафар, шундан:
— тест топширган ўқитувчилар сони: 23 379 нафар (100%);

2. Санитария-гигиеник воситаларга эҳтиёж:
- Дозатор: 2 169 дона. (ўрнига 3200 дона пульверизатор харид қилинди)
- Пирометр: 1 405 дона. (тўлиқ харид қилинди)
- Антисептик воситалар: 22 кунга 191 818 литр.
- Тиббиёт ниқоблари (1 580 нафар кам таъминланганлар учун): бир кунга
3 160 дона.

3. Махсус тиббиёт хоналари мавжуд мактаблар сони: 312 та;

4. Тиббиёт жихозлари билан таъминланган мактаблар сони: 312 та;

5. Масъул ташкилотлардан бириктирилган ходимлар сони: 1 259 нафар, шундан:
- СЭС ходимлари сони: 11 нафар;
- ИИБ ходимлари сони: 312 нафар;
- Тиббиёт ходимлари сони: 312 нафар;
- Маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари сони: 312 нафар.

Хўш, юқоридаги мақола муаллифи Искандар Ғозихўжаев тағин нимани истамоқда?! Бу каби қуруқ гапдан иборат, муштарийларни чалғитувчи мақола ёзишдан мақсад-муддаоси нима унинг?!

Бир сўз билан айтганда, газетада чоп этилган мақола ўрганишлар якунида ўз исботини топмади. Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси ҳар бир ишда шаффофлик бўлиши тарафдори эканлигини маълум қиламиз. Ҳурматли ҳамшаҳарларимиздан матбуот ҳамда оммавий ахборот воситаларидаги чиқишларида аниқ далил ва исботга таянишларини сўраб қолардик. Юқоридаги каби умумий ва олди-қочди гаплар билан ўзингизнинг ҳам, бошқаларнинг ҳам қимматли вақтларини ўғирламасангиз айни муддао бўлган бўлур эди.

🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: 👉 https://t.me/ToshkentshaharXTBB
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | «Ўзбек тили бўйича энг яхши видеодарс» Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти ва Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган танлов
#14oct #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿Янги Ўзбекистон остонаси мактабдан бошланади
———
🇺🇿Школа - порог нового Узбекистана

👉https://t.me/uchtepahokimligi

facebook | instagram | youtube | twitter
Энди “Хитойлик келин” Авлоний малака ошириш институтида ўқитувчиларга янги услубда дарс беришни ўргатади

Абдулла Авлоний номидаги малака ошириш институти хитой тили йўналиши бўйича қайта тайёрлаш курсларида бутунлай янгича услубни жорий этмоқда. Ўзбекистонда илк бор Абдулла Авлоний номидаги малака ошириш институтида умумий ўрта таълим мактабларида хитой тилини ўқитиш ҳуқуқини берувчи қайта тайёрлаш курслари ташкил этилди.

Хитой тили қайта тайёрлов курслари контентлари, видеодарсларини тасвирга олишда ушбу тилни эгаси ҳисобланган “Хитойлик келин” Ли Тинг хоним билан ҳамкорлик ўрнатилди. Ҳамкорликнинг биринчи босқичи муваффақиятли якунланиб, 20 та видеодарс суратга олинди.

Келгусида “Хитойлик келин” Ли Тинг хонимнинг А.Авлоний номидаги малака ошириш институти қайта тайёрлов курслари хитой тили йўналишида фаолият олиб бориши режалаштирилган.

@uzedu
Forwarded from IT Park Uzbekistan
“One Million Uzbek Coders” ishtirokchilari uchun ajoyib yangilik!

Biz loyihaning eng faol ishtirokchilari uchun umumiy sovrin jamgʻarmasi 6000$ bo‘lgan tanlovning
ikkinchi toʻlqinini eʼlon qilamiz!

Sizdan nima talab qilinadi?

💡Tashabbus ko‘rsatish, boshqa ishtirokchilarni ragʻbatlantirish, platformadan foydalanishda ko‘maklashish va telegramm va ijtimoiy tarmoqlardagi guruhlarda oʻquv materiallarini oʻrganish.

💡Mualliflik maqolalarini, loyihalarda erishgan yutuqlari yoki IT mavzusidagi maqolalarni va loyiha ishtirokchilariga foydali boʻlgan yangi texnologiyalarni yuborish.

Kimlar ishtirok etishi mumkin?

💡Endi nafaqat maktab aʼzolari!

Tanlov ishtirokchilari qanday baholanishi, tanlov ishtirokchisi boʻlish va boshqa tafsilotlar haqida bizning saytimizda oʻqishingiz mumkin: https://clck.ru/RMv3e

Nashr muddati tugashi: 12.01.2021

Platforma havolasi: uzbekcoders.uz

Facebook | Instagram | Youtube | Website