Ta'lim nazorati
✔
142K subscribers
4.72K photos
1.13K videos
698 files
7.63K links
Ta'lim nazorati (yangiliklar, muammolar, tahlillar)

Savollar bo‘yicha: @Uztdibot

Hamkorlik bo‘yicha: @Uztdihamkorbot
Download Telegram
Forwarded from Feruza Madrakhimova
Яна фирибгарлик!
Эҳтиёт бўлинг!


Биринчи ва олий тоифага даъвогар ўқитувчилар диққатига!

Ижтимоий тармоқлар орқали педагог кадрлар аттестацияси бўйича тест саволларини сотиш ҳақида турли эълонлар берилмоқда.

Ушбу эълонлар сохта ва ёлғон маълумотлар асосида эканлигини инобатга олиб, Сиз педагогларни аттестация тестларини сотиб олишни таклиф этаётган фирибгарлардан эҳтиёт бўлишга чақирамиз.

Эслатиб ўтамиз, ўқитувчиларга шарт-шароит яратиш мақсадида http://test.tdi.uz/ манзили орқали онлайн репетициялар ташкил этилмоқда.
Бу Сиз педагогларга имконият. Бунда онлайн-тест дастури билан яқиндан танишишингиз ва ўзингиз ҳақингиздаги маълумотларни pka.tdi.uz – электрон базасига тўлиқ ва тўғри киритилганлигига ишонч ҳосил қилишингиз мумкин.

Азиз устозлар, фақат ўз билимингизга ишонинг ва фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг!

👉@fmadraximova👈
​​#диққат_эълон

⚡️ Тошкент шаҳар педагог кадрлари учун малака (тест) синовлари ўтказиладиган кунлар белгиланди !

2020 йилда ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясига тайёргарлик ишлари бошланганлиги ҳамда вазирликлар ва идоралар томонидан тақдим этилган БУЮРТМАЛАР асосида Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрлари аттестациясини ўтказиш ЖАДВАЛИ ишлаб чиқилиб, Таълим инспекцияси бошлиғи томонидан тасдиқланганлиги тўғрисида хабар берган эдик.

Тошкент шаҳридаги умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган олий ва биринчи малака тоифали ҳамда ушбу малака тоифаларига талабгор педагоглар учун ўқув фани бўйича малака (тест) синовлари жорий йилнинг 2-7 март кунлари Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг биносида (Чилонзор тумани, Нурхон кўчаси, 21-уй) ўтказилишини маълум қиламиз.

❗️ Педагог кадрлар аттестацияси оид ишончли ва тезкор маълумотлар билан Таълим инспекциясининг телеграм канали (@uztdi) орқали танишиб боришингиз мумкин.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpqUUgdpGOG0Sw
OTMlarning global reytingdan oʻrin egallashiga koʻmaklashish uchun “10/1000 Oʻzbekiston” loyihasi amalga oshiriladi

https://www.tdi.uz/news/239/

Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining rasmiy sahifalari 👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
Maktablar reytingini aniqlash maqsadida 50 000 ta diktant tekshirildi: ekspertlardan oʻqituvchilarga tavsiyalar

https://www.tdi.uz/news/240/

Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining rasmiy sahifalari 👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республикамизнинг барча ҳудудларидаги умумтаълим муассасаларида PISA халқаро тадқиқотларига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
"O'zbekiston 24" телеканали орқали эфирга узатилган ушбу лавҳада Қашқадарё вилоятидаги умумтаълим мактабларда халқаро тадқиқотларга тайёргарлик масалаларига бағишланган семинар акс этган.

@uztdi
Forwarded from Feruza Madrakhimova
6 та таълим йўналишида ўқиш муддати
3 йил этиб белгиланди


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб педагогика таълим соҳасининг қуйидаги 6 та бакалавриат таълим йўналишларида ўқиш муддати уч йил этиб белгиланди:

— Мусиқа таълими;
— Жисмоний маданият;
— Технологик таълим;
— Чақириққача ҳарбий таълим;
— Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси;
— Мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт.


👉@fmadraximova👈
Malaka oshirish va qayta tayyorlash taʼlim tashkilotlarini attestatsiyadan oʻtkazish boʻyicha seminar oʻtkazildi

https://tdi.uz/news/236/

Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining rasmiy sahifalari 👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
Professional taʼlimdagi ustuvor vazifalar xalqaro ekspertlar ishtirokida muhokama qilindi

https://tdi.uz/news/241/

Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining rasmiy sahifalari 👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
Xorazm va Samarqandda OTMlarni attestatsiyadan oʻtkazish tartibi boʻyicha seminarlar tashkil etildi

https://www.tdi.uz/news/242/

Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining rasmiy sahifalari 👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
Тошкент шаҳар педагог кадрлари учун малака (тест) синовлари бошланди

Тошкент шаҳар педагог кадрлари учун малака (тест) синовлари ўтказиладиган кунлар ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 2 март куни 2020 йил малака (тест) синовларини пойтахт мактабларининг информатика, физика ва математика фанлари ўқитувчилари бошлаб беришди.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси биносида ўтказилаётган малака (тест) синовлари реал вақт режимида, онлайн тарзда барча қулайлик, шарт-шароитлар яратилган, шунингдек, замонавий ахборот коммуникация технологиялари воситалари билан таъминланган хоналарда ўтказилмоқда.

Жараёнлардаги шаффофликни таъминлаш мақсадида назоратчилардан ташқари, кузатув камералари орқали ёзиб олинади ҳамда педагоглар компьютер орқали тест саволларини якунланган заҳоти ўзлари қайд этган натижа билан танишишлари мумкин.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
Forwarded from Feruza Madrakhimova
2020 йилда аттестациядан ўтказиладиган ОТМ ва илмий-тадқиқот муассасалари рўйхати ва ўтказилиш муддати:

Март:
1. Самарқанд давлат университети;
2. Самарқанд давлат тиббиёт институти;
3. Наманган давлат университети;
4. Наманган муҳандислик-қурилиш институти.

Апрель:
5. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети;
6. Миллий рассомлик ва дизайн институти;
7. Тошкент шаҳридаги ИНХА университети.

Май:
8. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети;
9. Тошкент молия институти;
10. Тошкент давлат иқтисодиёт университети;
11. Навоий давлат педагогика институти.

Июнь:
12. Урганч давлат университети;
13. Фарғона давлат университети;
14. Тошкент давлат шарқшунослик институти;
15. Тошкент фармацевтика институти.

Июль:
16. Гидрометеорология илмий текшириш институти;
17. Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти.

Август:
18. Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти;
19. Эпидемиология, микробиология ва юкумли касалликлар илмий текшириш институти.

Сентябрь:
20. Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти;
21. Самарқанд давлат чет тиллар институти;
22. Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.

Октябрь:
23. Ўзбекистон миллий университети;
24. Тошкент давлат педагогика университети.

Ноябрь:
25. Нукус давлат педагогика институти;
26. Қорақалпоқ давлат университети;
27. Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти.

Декабрь:
28. Тошкент темир йўл мухандислари институти;
29. Андижон давлат тиббиёт институти;
30. Андижон давлат университети.

Эслатиб ўтамиз, янги тартибга кўра, аттестация хулосаси 2 кўринишда бўлади: аттестациядан ўтди ва аттестациядан ўтмади.
Бундан буён “шартли ўтди” деган тушунча бўлмайди, аттестациядан ўтмаган таълим йўналиши ёки мутахассислигига қабул тўхтатилади.

👉@fmadraximova👈
​​2020 йил малака (тест) синовлари бошланди: жараён ҳақида педагоглар фикри

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 2-7-март кунлари Тошкент шаҳар педагог кадрлари учун малака (тест) синовлари ўтказилмоқда. Бугун, 3-март куни режага асосан она тили ва адабиёт, ўзбек тили, рус тили (миллий мактабларда), рус тили ва адабиёти фанларидан жами 279 нафар педагоглар ўз билимларини синовдан ўтказишди.

Республикамиз бўйича 2020 йил малака (тест) синовларини бошлаб берган пойтахт педагогларининг жараён ҳақида фикрлари билан қизиқдик.

Юнусобод туманидаги 240-мактабнинг ўзбек тили фани ўқитувчиси Йўлдошева Дилноза:

– Ўтган йили ўз ихтиёрим билан навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиб, биринчи тоифани олган эдим. Жорий йилда эса олий тоифа олиш учун ариза билан мурожаат қилиб, навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этмоқдаман. Бугун аттестациянинг дастлабки босқичи бўлган малака (тест) синовларида қатнашиб ижобий натижа қайд этдим. Менга манзур бўлган жиҳатлари, тест саволлари яхши тайёрлангани, синов онлайн тарзда компьютерда ўтказилиб, натижани синов якунланган заҳоти билиб олганимиз бўлди. Авваллари қоғозда бажарилиб, натижамиз билиш учун анча кутар эдик. Бундан ташқари ушбу жараённинг ташкил этилиши ҳақида бизга сўровнома тарқатиб фикримиз ўрганилди. Навбатдаги босқичлардан ҳам муваффақиятли ўтишга астойдил ҳаракат қиламан.

Чилонзор туманидаги 200-мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Бердиёрова Дилшода:

– Бундан 3-4 ой аввал иккинчи малака тоифасини олган эдим. Бугун биринчи тоифага даъвогар сифатида малака (тест) синовларида иштирок этиб, 90 баллик натижа билан илк босқичдан муваффақиятли ўтдим. Ўқитувчиларга ўз ихтиёри билан навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиш имконияти берилгани жуда тўғри қарор ва биз ёшлар учун зўр имконият деб ҳисоблайман. Авваллари педагог қанчалик ўз билимига ишонган бўлса ҳам, олий тоифа олиш учун 13 йил кутиши керак эди. Ҳозир менда иш фаолиятимни бошлаганимга тўрт йил бўлмасдан олий тоифага даъвогарлик қилиш имкониятим бор. Тест жараёнлари компьютер ёрдамида шаффоф ўтказилди. Келгуси йилда олий тоифа олиш учун навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этмоқчиман.

❗️Шу ўринда айтиб ўтиш лозим, тест жараёнида ўқитувчиларнинг айрим саволлар бўйича эътирозлари пайдо бўлса, махсус бланкага белгилаб олинади. Ушбу саволлар мазкур фан бўйича мустақил экспертлар томонидан ўрганиб чиқилади ва эътироз ўринли бўлса балл қўшиб берилади.

Малака (тест) синовлари жараёнида паст натижа қайд этган педагогларнинг фикрлари билан ҳам қизиқдик. Уларнинг барчаси ўз устида ишлаб , яхшироқ тайёрланиб, келгуси йил астойдил ҳаракат қилишларини маълум қилишди.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ўқувчига ёдлашни эмас, фикрлашни ўргатиш керак» – эксперт PISA синовига тайёргарлик ҳақида

Ўзбекистон 2021 йилдан PISA дастури иштирокчисига айланади. Ўқувчилар билимини баҳолаш бўйича халқаро дастурда келаси йил Ўзбекистондан 12 мингдан ортиқ мактаб ўқувчиси қатнашади.

👉 Мақолани ўқиш

📹 Видеони кўриш

Kun.uz расмий саҳифалари

Telegram | Facebook | YouTube
​​ОТМларнинг янгича тартибда аттестациядан ўтказиш бошланди: бу нима беради ?

Юртимизда олий таълим билан қамровни ошириш таълим сифатига салбий таъсир қилмаслигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сонли қарори билан “Давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланган эди.

Илғор хорижий тажрибалар асосида ишлаб чиқилган мазкур низомга асосан таълим ташкилотларининг аккредитациялашнинг янги институтционал тизими жорий этилди. Жанубий Корея, АҚШ, Буюк Британия, Австралия, Европа иттифоқи давлатлари ва ENQA халқаро сифат агентлиги тажрибалари асосида такомиллаштирилган ушбу янги тизим халқаро тан олинган ISO 9001/29990 ва Европа Иттифоқи стандартларига (ESG) уйғунлаштирилди. Натижада, халқаро таълим агентликлари ENQA (Европа таълим кафолати агентликлари тизими) ва EQAR (Олий таълимда сифатни таъминлашнинг Европа реестри) ташкилотларига аъзо бўлишга ва ENIC-NARIC халқаро таълим сифати ахборот тармоғига кириш имконияти яратилди. Бу эса Ўзбекистонда ўқиб олинган таълим квалификацияларини халқаро майдонда тан олинишини таъминлайди, ўзбек таълимининг жозибадорлигини оширади.

Таълим ташкилотларнинг аттестациядан ўтказиш мезонлари (Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 27 январда 3214 рақам билан рўйхатдан ўтказилган)га кўра аттестация хулосаси 2 кўринишда бўлади: аттестациядан ўтди ва аттестациядан ўтмади. Бундан буён “Шартли ўтди” деган тушунча бўлмайди, аттестациядан ўтмаган таълим йўналиши ёки мутахассислигига қабул тўхтатилади.

Шунингдек, аккредитация жараёнларига иш берувчилар, талабалар ва халқаро экспертларни жалб этиш тизими тартиби жорий этилди ҳамда уларнинг фикри аккредитациянинг асосий мезони сифатида белгиланди.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан 2020 йилда олий, олий ўқув юртидан кейинги таълимни амалга оширувчи олий таълим ҳамда илмий-тадқиқот муассасаларини аттестациядан ўтказиш жадвали тасдиқланди ва у асосида 30 та муассаса аттестациядан ўтказилиши белгиланди.

Режа асосан кўра жорий йилнинг 2-7 март кунлари Самарқанд давлат университети ва Самарқанд давлат тиббиёт институти ташқи баҳолашдан ўтказилмоқда.

10-12 март кунлари Самарқанд давлат университетнинг, 13-14 март кунлари Самарқанд давлат тиббиёт институтининг талабалари билимни баҳолаш бўйича назорат ишлари ўтказиш режалаштирилган. Шаффофликни таъминлаш мақсадида тест синовлари компьютер орқали онлайн кўринишда, махсус дастурдан фойдаланган ҳолда ўтказилади.

Самарқанд давлат университетини Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингида биринчи 500 талик рўйхатга киритиш белгиланган. 2019 йилда ОТМлар миллий рейтингида учинчи ўринни эгаллаган олийгоҳда ҳозирги пайтда жами 18 минг нафар талаба таълим олмоқда. Университетда 16 та факультет, 65 та кафедра, 52 та бакалавриат таълим йўналиши, 48 та магистратура ҳамда 48 ихтисослик бўйича кадрлар тайёрлаб келинмоқда.

Самарқанд давлат тиббиёт институти 2019 йил ОТМлар миллий рейтингида 35-ўринни банд этган бўлиб, ҳозирги пайтда бу ерда 4455 нафар талаба таълим олмоқда. Институтда 6 та факультет, 53 та кафедра, 8 та бакалавриат таълим йўналиши, 27 та магистратура мутахассислиги ва 22 та ихтисослик бўйича кадрлар тайёрланмоқда.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
Forwarded from Feruza Madrakhimova
ОТМлари аттестациясида фаолият қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:

1. Ташкилий-бошқарув
фаолиятининг самарадорлиги бўйича (10 банддан иборат);

2. Давлат таълим стандартларининг ўқув жараёнига жорий этилиши бўйича
(7 банддан иборат);

3. Талабаларнинг фан дастурларини ўзлаштириш даражаси бўйича Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан ўтказиладиган назорат ишлари натижалари бўйича;

4. Профессор-ўқитувчиларнинг илмий-педагогик салоҳияти ва уларнинг мутахассисликларини дарс бераётган фанларига мувофиқлиги бўйича
(7 банддан иборат);

5. Талабаларнинг дарслик (электрон дарслик) ва ўқув қўлланмалари билан таъминланганлиги даражаси, электрон кутубхона тизимининг мавжудлиги, ундан фойдаланиш самарадорлиги ва мустақил таълим бўйича ахборот ресурсларидан фойдаланиш имкониятининг яратилганлиги бўйича (6 банддан иборат);

6. Моддий-техник таъминоти, ўқув лабораторияларининг замонавий асбоб-ускуналар билан ҳамда фойдали ўқув-лаборатория майдони билан таъминланганлиги даражаси бўйича
(8 банддан иборат);

7. Электрон таълимнинг жорий этилишида замонавий педагогик, ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларнинг қўлланилиши бўйича
(6 банддан иборат);

8. Таълимнинг ишлаб чиқариш ва илм-фан билан интеграцияси бўйича
(5 банддан иборат);

9. Илмий-тадқиқот фаолияти бўйича
(7 банддан иборат);

10. Маънавий-маърифий фаолияти бўйича (9 банддан иборат);

11. Битирувчиларнинг таълимнинг кейинги босқичларига ўқишга ёки ишга жойлашиши бўйича (5 банддан иборат);

12. Халқаро ҳамкорликнинг йўлга қўйилганлиги бўйича (12 банддан иборат);

13. Абитуриентларни ўқишга қабул қилиш жараёнининг ташкил этилиши ва амалга оширилиши бўйича (2 банддан иборат);

14. Битирувчилар томонидан битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертацияларининг бажарилиши (сифати), якуний давлат аттестациясига оид фаолият ва унинг натижалари бўйича (4 банддан иборат);

15. Иш берувчиларнинг битирувчилар билими, малакаси ва кўникмаларидан қониқиши ҳолати бўйича республика миқёсида кадрлар буюртмачилари ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари.

Сўнгги мезон республика миқёсида кадрлар буюртмачилари ўртасида ўтказиладиган миллий сўровнома натижалари таҳлили асосида баҳоланади. Сўровномада қатнашган иш берувчиларнинг битирувчилар билими, малакаси ва кўникмаларидан қониқиши ҳолати камида 55 фоиз бўлиши керак.

👉@fmadraximova👈