Ta'lim nazorati
✔
143K subscribers
4.72K photos
1.13K videos
698 files
7.63K links
Ta'lim nazorati (yangiliklar, muammolar, tahlillar)

Savollar bo‘yicha: @Uztdibot

Hamkorlik bo‘yicha: @Uztdihamkorbot
Download Telegram
⚡️PISA va PIRLS tadqiqotlarini oʻtkazish muddatlari oʻzgardi

https://www.tdi.uz/news/371/

Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining rasmiy sahifalari 👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун синов тестлари ҳудудларда ўтказилмоқда

"O'zbekiston 24" телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган қуйидаги лавҳада пандемия шароитида мазкур жараён қандай ташкил этилаётгани, адолат ва шаффофликни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида Андижон вилоятида ўтказилаётган синовлар мисолида кўрсатиб берилган.

@uztdi
Buxorodagi tayanch maktablarida aniqlangan kamchiliklar bartaraf etilmoqda

https://www.tdi.uz/news/372/

Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining rasmiy sahifalari 👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
Oʻzbekiston OTMlarining global reytingdan oʻrin egallashiga koʻmaklashish uchun THE bilan hamkorlikda yoʻl xaritasi ishlab chiqiladi

https://www.tdi.uz/news/373/

Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining rasmiy sahifalari 👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
​​❓Ўзбекистонда PISA ва PIRLS тадқиқотларини ўтказиш муддатлари пандемия сабабли кечиктирилган эди, ушбу масалада аниқлик киритилдими?

АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Матбуот котиби Феруза Мадрахимова ушбу саволга жавоб берди:

Бутун дунёда кечаётган пандемия сабабли Ўқувчиларни баҳолаш халқаро PISA ва PIRLS дастурлари доирасида ўтказилиши режалаштирилган тадқиқотларнинг муддатларига ўзгартиришлар киритилди.

Маълумки, Ўзбекистон илк маротаба иштирок этаётган ушбу халқаро тадқиқотлар доирасида тажриба-синов жараёнлари 2020 йилнинг апрель-май ойларида, асосий тадқиқотлар эса 2021 йил апрель-май ойларида ўтказилиши белгиланган эди. Ушбу жараён пандемия сабабли қолдирилди.

Ҳозирги вақтга қадар Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD), Таълим соҳасидаги ютуқларни баҳолаш халқаро ассоциацияси (IEA) каби халқаро ташкилотлар томонидан тадқиқотда қатнашувчи мамлакатлар, дастурнинг бошқарув кенгаши аъзолари, халқаро экспертлар кенгаши ҳамда мамлакатлардаги Миллий марказлар иштирокида тадқиқотларнинг ташкил этилиш муддатларини белгилаш бўйича муҳокамалар олиб борилди.

Муҳокамалар натижасида PISA дастури доирасидаги тадқиқотлар бир йил муддатга кечиктирилади. Бунда 2020 йилда мўлжалланган тажриба-синовлар 2021 йилнинг апрель-май ойларида, 2021 йилга мўлжалланган асосий тадқиқот эса 2022 йилнинг апрель-май ойларида ўтказилиши режалаштирилди. Шунингдек, тадқиқотнинг 3 йиллик даврийлигини инобатга олган ҳолда, 2024 йилга мўлжалланган тадқиқотлар ҳам ўз навбатида 2025 йилга кўчирилди.

PIRLS дастури доирасидаги асосий тадқиқот кечиктирилмади ва ўз муддатида, яъни 2021 йил апрел ойида ўтказилиши бўйича режалар ўз кучида қолдирилди.
Бунда, 2020 йил апрель ойига режалаштирилган тажриба-синов жараёнлари, карантин шароити барқарорлашган тақдирда, 2020 йилнинг октябрь ойида кўчирилиши режалаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида PISA (The Programme for International Student Assessment) Халқаро ўқувчиларни баҳолаш дастури рейтингида Ўзбекистоннинг 2021 йилда биринчи 70 таликка, 2025 йилда 60 таликка ва 2030 йилга келиб эса, биринчи 30 та илғор мамлакатлар қаторига кириши кўзда тутилган.

Шундай экан, ушбу муддатларнинг ўзгариши бир томондан олганда, умумтаълим муассасалари учун тайёргарлик кўришларига қўшимча имкониятларни яратиб беради. Эндиликда тайёргарликни сусайтирмасдан, тадқиқотда муносиб иштирок этиш учун барча керакли ҳаракатларни амалга ошириш ҳамда тайёргарликни юқори даражага олиб чиқиш барчамизнинг олдимизда турган устувор вазифадир.

Таълим инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
​​❓Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи ташкилотлар фаолиятини масофадан туриб онлайн ўқитиш орқали амалга оширилишига рухсат берилган эди. Бу рухсат 30 соатли 5 кунлик ҳайдовчиларни малакасини ошириши курсларига ҳам таалуқлими?

АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Матбуот котиби Феруза Мадраҳимова ушбу саволга жавоб берди:

Бугунги кунда республикамиз бўйича “Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш” йўналиши бўйича жами 769 та нодавлат таълим муассасалари 989 та манзилда (филиал) лицензия асосида фаолият олиб бормоқда. Улардан жами 14 таси ҳайдовчиларни малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланади.

Маълумки, Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2020 йил 1 июндан бошлаб “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи ташкилотлар фаолиятига рухсат берилган.

Бунда, назарий машғулотлар масофадан туриб онлайн ўқитиш орқали амалга оширилиши, амалий машғулотлар эса санитария талабларига қатъий риоя қилган, шу жумладан, тиббий ниқоб, тиббий қўлқопдан фойдаланган ҳамда автотранспорт воситаларини дезинфекция қилган ҳолда ташкил қилиниши белгиланган.

Бироқ мазкур қарорда автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини малакасини ошириш билан шуғулланувчи ташкилотлар фаолиятига рухсат бериш кўзда тутмаган, аммо бу тўғрисида бўлаётган кўплаб мурожаатлар асосида Республика комиссиясига таклиф киритилган.

Таълим инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
​​Мамлакатимиздаги таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Матбуот котиби Феруза Мадраҳимова ушбу саволга жавоб берди:

Янги ўқув йилига тайёргарлик борасида, барча таълим вазирликлари билан ҳамкорликда ҳаракатлар дастури доирасида, аввало, таълим ташкилотлари инфратузилмаси, жойлашган ҳудуд (қизил, сариқ, яшил, шаҳар, қишлоқ) хусусиятларни инобатга олган ҳолда ва хориж тажрибаси таҳлили асосида хавфсиз таълим ташкилоти талаблари ишлаб чиқилмоқда.

Шунингдек, дарс жараёнини ташкил этишда ўқитувчиларнинг кунлик иш режаси шакллантирилмоқда,ўқитувчиларни компьютер саводхонлигини ошириш бўйича ўқув дастурлари ишлаб чиқилмоқда, малака ошириш институтлари томонидан онлайн дарслари орқали ўқитувчилар учун маҳорат дарсларини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Масофавий ва гибрид (масофавий+анъанавий) таълимни ташкил этиш тартиби, унда таълим сифатини таъминлаш талаблари ва шартлари ишлаб чиқилмоқда. Бунда биринчи навбатда таълим олувчиларнинг сифатли таълим олиш ҳуқуқларини таъминлаш ва таълимда сифат даражасини таъминлашга эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, халқ таълими бўлими методистлари томонидан фанлар кесимида ўқитувчиларга онлайн услубий таъминоти амалга оширилмоқда, умумий ўрта таълим муассасаларида ички ва ташқи баҳолашни ташкил этиш тартиби бўйича қўлланмалар тайёрланмоқда. Пандемия шароитида ўқитувчилар ва ота-оналар учун мактаб ўқувчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва билим олишга бўлган мотивациясини сўндирмасликка қаратилган тавсия ва қўлланмалар ишлаб чиқилмоқда.

Янги ўқув йилидан ҳар бир ҳудудда биттадан таянч мактаблар фаолияти намунавий тарзда йўлга қуйилади ва ҳудудда энг яхши тажрибаларни ёйувчи инновация генераторига айлантирилади. Шунингдек, 50 дан ортиқ математикага ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Янги ташкил этилган 7 та нодавлат ва давлат-хусусий олий таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қуйиш ва сифатли таълим муҳитини яратиш учун улар билан ҳамкорликда янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
​​❓Таълим инспекцияси таълим тизимидаги халқаро илғор тажриба ва амалиётларни Ўзбекистонга жорий қилишда қандай ишларни амалга оширмоқда?

АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Матбуот котиби Феруза Мадраҳимова ушбу саволга жавоб берди:

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси таълим тизимининг халқаро ҳамжамият билан интеграциясини таъминлашда хорижий тажрибалардан фойдаланган ҳолда ҳамкорликда қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда. Жумладан, Россиянинг таълим тараққиёти стратегияси институти билан таълим сифатини баҳолашда назарий ва стратегик йўналишларда ҳамкорлик қилиш борасида келишув шартномалари имзоланган. Шунингдек Жанубий Корея, Австралиянинг энг илғор таълим сиёсати органлари билан ўзаро англашув меморандумлари имзоланган. Жорий йилнинг апрель ойида Таълим инспекцияси Европа таълим сифати кафолати тармоғи (ENQA) га расман кузатувчи сифатида аъзо бўлди. Бу Ҳозирда Таълим инспекцияларнинг уюшмаси (SICI) ташкилотига аъзо бўлиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Бу фаолият натижаси сифатида Ўзбекистонда берилаётган олий таълим квалификациялари хорижда тан олиниши таъминланмоқда, маҳаллий олий таълим ташкилотларининг халқаро жозибадорлиги ошмоқда ва хорижий ҳамкорлар билан ҳамкорликда янги олий таълим муассасалари ташкил этилмоқда.

Таълим инспекциясига дунёнинг етакчи рейтинг ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш ва миллий олий таълим муассасаларининг ушбу рейтингларга киришига ҳар томонлама кўмаклашиш борасида Times Higher Education рейтинг агентлиги билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда. Агентлик вакиллари Ўзбекистондаги ОТМларнинг илмий салоҳиятини ошириш ва халқаро рейтингдаги илм-фанни ривожлантиришга қаратилган энг асосий кўрсаткичларига урғу беришмоқда. Бу борада ОТМларнинг вазифаларини белгилаш, илмий ҳамкорликларни кенг йўлга қўйиш, илмий марказлар фаолиятини кучайтириш, халқаро илмий лойиҳаларга асос солиш масалалари бўйича чора тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.

Таълим инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
​​❓Хорижий дипломларни тан олиш бўйича имтиҳонлар вилоятларга бориб ўтказилаётган экан, шу ҳақда батафсил маълумот керак ?

АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Матбуот котиби Феруза Мадраҳимова ушбу саволга жавоб берди:

Дарҳақиқат ҳозирги пандемия шароитида хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун эксперт комиссиялари томонидан белгиланган "Мутахассислик фанлари" бўйича тест синовларини сайёр шаклда ҳудудларда ташкил этилмоқда.

Унга асосан "Мутахассислик фанлари" бўйича тест синовлари карантин қоидаларига тўлиқ амал қилинган ҳолда Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятларининг яшил ва сариқ ҳудудидан мурожаат қилган талабгорлар учун 2020 йил 18-19 июнь кунлари Тошкент шаҳрида Таълим инспекцияси биносида ва 24-25 июнь кунлари Андижон Давлат университети биносида ўтказилди.

Бугун, 26 июнь куни Фарғона вилоятидан мурожаат қилган талабгорлар учун Фарғона давлат университетида тест синовлари бўлмоқда, ҳамда эртага Наманган вилоятида ўтказилади.

Худди шундай сайёр тест синовлари 3-4 июль кунлари Термиз давлат университетида, 10-11 июль кунлари Самарқанд вилоятида ҳамда 24-25 июль кунлари Урганч давлат университети базасида ўтказилиши режалаштирилган.

Синов тестларида иштирок этувчилар рўйхатига тегишли ҳудуднинг эпидемиологик жиҳатдан барқарор ҳудудларида истиқомат қилувчи талабгорлар киритилган. Бошқа талабгорлар учун синовлар қачон ва қай тартибда ташкил этилиши бўйича қўшимча ахборот берилади.

Эслатиб ўтамиз, синовлар карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда ўтказилмоқда.

Таълим инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
Professional taʼlim muassasalarida energetika sohasi boʻyicha mutaxassislar tayyorlashdagi dolzarb vazifalar muhokama qilindi

https://www.tdi.uz/news/375/

Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining rasmiy sahifalari 👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
Toshkent viloyatida yangi oʻquv yiliga tayyorgarlik holatlari yuzasidan oʻrganishlar oʻtkazildi

https://www.tdi.uz/news/376/

Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining rasmiy sahifalari 👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
В Сурхандарье пройдут тестовые испытания по признанию документов об образовании в зарубежных странах

Во исполнение Положения о порядке признания документов об образовании, полученных в иностранных государствах, утвержденного постановлением Кабинета Министров Республики Узбекистан от 24 июля (№620), в Термезском государственном университете (город Термез, улица Баркамол авлод, дом № 43) 3-4 июня 2020 года планируется проведение тестовых испытаний по отраслям.

Дата сдачи тестовых испытаний и список участвующих в тестовых испытаниях по специальностям «Юриспруденция», «Здравоохранение и социальное обеспечение», «Экономика», «Сельское хозяйство, машиностроение, переработка и строительство» и «Подготовка учителей и педагогика» назначается по следующим специальностям:

👉 Юриспруденция

👉 Здравоохранение и социальное обеспечение

👉 Экономика

👉 Сельское хозяйство, машиностроение, переработка и строительство

👉Педагогические науки

Внимание! В этот список включены претенденты из регионов с благоприятной эпидемиологической ситуацией Сурхандарьинской области. Как и когда будут организованы испытания для остальных претендентов, будет дополнительно сообщено позже.

Испытания будут проведены с строгим соблюдением правил карантина.

Государственная инспекция по надзору за качеством образования предупреждает:

Не явившиеся вовремя
на тестовые испытания для признания документов об образовании, выданных в зарубежных странах, и претенденты, которые не числятся в списке участвующих в тестовых испытаниях и пришли без медицинской маски, не допускаются к экзаменам.

Официальный Telegram канал Государственной инспекции по надзору за качеством образования
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
Сурхондарёда хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун синов тестлари ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сон қарори билан тасдиқланган «Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби тўғрисида»ги Низом ижросини таъминлаш Термиз давлат университетининг бош биносида (Термиз шаҳри, Баркамол авлод кўчаси, 43-уй) 2020 йил 3 -4 июль кунлари соҳалар бўйича синов тестлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

«Ҳуқуқшунослик», «Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот», «Иқтисодиёт», «Қишлоқ хўжалиги, муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш» ҳамда «Ўқитувчилар тайёрлаш ва педагогик фанлар» соҳалари бўйича синов тестлари ўтказиладиган санаси ва синов тестида иштирок этувчилар рўйхати қуйидаги жадвалга мувофиқ белгиланади.

👉Ҳуқуқшунослик

👉Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот

👉Иқтисодиёт

👉Қишлоқ хўжалиги, муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш

👉Педагогика фанлари

Диққат! Ушбу рўйхатга Сурхондарё вилоятининг эпидемиологик жиҳатдан барқарор ҳудудларида истиқомат қилувчи талабгорлар киритилган. Бошқа талабгорлар учун синовлар қачон ва қай тартибда ташкил этилиши бўйича қўшимча ахборот берилади.

Синовлар карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда ўтказилади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси огоҳлантиради:

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун белгиланган синов тестларига ўз вақтида келмаган, синов тестида иштирок этувчилар рўйхатида мавжуд бўлмаган талабгорлар ҳамда тиббий ниқоби бўлмаганларга синовларга киришга рухсат этилмайди.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
Qashqadaryoda professional taʼlim muassasalarining yangi oʻquv yiliga tayyorgarligi oʻrganildi

https://www.tdi.uz/news/382/

Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining rasmiy sahifalari 👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
Buxoroda taʼlim muassasalarining yangi oʻquv yiliga tayyorgarlik holati oʻrganildi

https://www.tdi.uz/news/386/

Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining rasmiy sahifalari 👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram