Ta'lim nazorati
✔
143K subscribers
4.72K photos
1.13K videos
698 files
7.63K links
Ta'lim nazorati (yangiliklar, muammolar, tahlillar)

Savollar bo‘yicha: @Uztdibot

Hamkorlik bo‘yicha: @Uztdihamkorbot
Download Telegram
Мактабгача таълим ташкилотларини баҳолаш тизими ва мезонлари масалаларига бағишланган вебинарнинг биринчи куни якунланди

Жорий йилнинг 26 август куни Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан Мактабгача таълим вазирлиги ва ЮНИСEФ болалар ташкилоти билан ҳамкорликда «Таълим сифатини таъминлаш ва баҳолаш тизими: замонавий ёндашув ва янги талаблар» мавзусида онлайн семинар ташкил этилди.

Тадбирда мактабгача таълим ташкилотларини ички баҳолаш ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиблари бўйича қатор масалалар муҳокама қилинди.


Батафсил: https://tdi.uz/news/452/

👉 @uztdi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда мактабни анъанавий ёки онлайн шаклда бошлаш бўйича ота-оналар ўртасида сўровлар ўтказиш давом этмоқда

👉@uztdi
Самарқандда янги ўқув йилини қандай бошлаш бўйича ота-оналар фикри ўрганилмоқда

Аввал хабар берганимиздек, Республика бўйича умумий ўрта таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йилини ташкил этиш юзасидан ота-оналарнинг фикрлари ўрганилмоқда. Жорий йилнинг 26 август куни Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев умумий ўрта таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йилини ташкил этиш юзасидан ота-оналарнинг фикрларини ўрганиш ҳамда ҳудудда янг ўқув йилига тайёргарлик жараёнларини ўрганиш мақсадида Самарқанд вилоятида бўлди.

Ташриф давомида Таълим инспекцияси бошлиғи Самарқанд туманидаги 33-сонли, Тойлоқ туманидаги 21-сонли мактаблар ҳамда Булунғур тумани Халқ таълими бўлимида бўлиб, ота оналар ўртасида ўтказилаётган сўровнома жараёнлари ҳамда янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари билан яқиндан танишди.

Батафсил: https://tdi.uz/news/453/

👉 @uztdi
Vazirlar Mahkamasining 517-sonli qarori.pdf
5.6 MB
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 517-сонли қарори билан Республика олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва бошқа тоифадаги ходимларини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида НИЗОМ тасдиқланди.

Унга кўра пул мукофотлари, устамалар ва қўшимча ҳақлар миқдори ҳар бир ходимнинг ОТМ фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини оширишга қўшган шахсий ҳиссасига қараб белгиланади.

ОТМ ҳар йили профессор-ўқитувчи ва ходимлар томонидан бажарилган ишларнинг самарадорлиги ва сифатига қараб моддий рағбатлантириш тартиби ва ҳажмларини белгилаши шарт.

ОТМ раҳбариятига
бажарилган ишлар ва эришилган натижалар тўғрисида нотўғри маълумот тақдим этган ходимлар моддий рағбатлантирилмайди.

Ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган ОТМларда
юқори малакали мутахассисларни жалб этиш, кўрсатиладиган таълим хизматлари сифатини ошириш мақсадида устамалар ҳамда моддий рағбатлантириш турлари ва миқдорлари молиявий имкониятдан келиб чиқиб, мустақил белгиланади.

➡️ @uztdi
Андижонда янги олий таълим муассасаси ташкил этилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 516-сон қарори билан Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ташкил этилди.

Белгиланишича:

Институт Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида фаолият юритади;

Институтда таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади;

2020/2021 ўқув йили учун Институтга кундузги таълим шакли бўйича қабул кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси қарорига мувофиқ тасдиқланади;

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Институтга қабул параметрлари белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Андижон вилояти ҳокимлигига Институт фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида жалб этиладиган малакали профессор-ўқитувчиларни хизмат уйлари билан таъминлаш вазифаси юклатилди.

Батафсил
: https://tdi.uz/news/454/

👉 @uztdi
Ҳурматли таълим тизими ходимлари!

Бугун мен сизларга илк бора А.Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ректори сифатида мурожаат йўлламоқдаман.
Мурожаатимнинг асосий мақсади институтни халқ таълими ходимларининг малака ошириш тизимини босқичма-босқич “Ҳаёт давомида ўқиш” тамойили асосида доимий равишда малака оширишни назарда тутувчи узлуксиз касбий ривожланиш тизимига трансформация қилиш ва малака оширишнинг муқобил шаклларини жорий этиш жараёнида Сизни қийнаётган кўплаб саволлар, муаммолар ва коррупция ҳолатларини бартараф этиш чораларини белгилаб олишдир.
Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини малака ошириш ва қайта тайёрлаш соҳасидаги шаффофлик, ошкораликни таъминлашдан Сиз (биз) ва келажак авлодлар манфаатдормиз.

давоми👇🏻👇🏻
https://t.me/avloniyuz
Афсуски, фуқаролар шикоятлари, тизимда коррупция унсурлари мавжудлиги, жойларда малака оширишга рўйхат шакллантиришдан тортиб, то курсни тугатиб сертификат олиш даври оралиғидаги адолатсизликлар, хусусан, малака ишини тайёрлаш ва ҳимоя қилишда тартибга зид бўлган ҳолатлар каби фактлар Сизнинг бизга бўлган ишончингизни кескин пасайишига олиб келди.
Мен ва янги шаклланадиган жамоамнинг асосий вазифаси халқ таълими тизимида қайта тайёрлаш ва малака ошириш фаолиятини тубдан ўзгартириб, Сизнинг ишончингизни оқлаш, ҳалоллик, ҳисобдорлик ва ошкоралик орқали малака ошириш тизими обрўсини тиклашдан иборат. Шаффоф фаолият олиб боришда сизнинг ёрдамингизга муҳтожмиз. Шунинг учун сиз билан конструктив ва самимий мулоқот ўрнатишимиз муҳим аҳамиятга эга.
Агар сиз малака ошириш борасида қандайдир муаммоларга, тўсиқларга дуч келаётган бўлсангиз, шунингдек, қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича фикр ва таклифларингиз бўлса, биз билан боғланинг ва бу ҳақда хабар беринг.
Бунинг учун А.Авлоний номидаги малака ошириш институтининг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий @avloniy.uz саҳифаси, 07@avloniy.uz электрон манзили, шунингдек, сизга қулайлик учун бугунги кунда телеграмм мессенжерида яратилган @ochiqchasigabot орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
Малака ошириш тизимига бефарқ бўлмаган ҳар бир фуқаро мурожаати ва сўрови менинг шахсий назоратимда бўлади.
Тизимда фаолият олиб бораётган ёки турли муаммоларга дуч келаётган фуқаролар биз ушбу соҳани ривожлантиришимиз учун нима қилишимиз зарурлигини яхшироқ биладилар деб ишонаман. Муҳим ва ҳаётий ғоялар билан таклиф киритишингизга умидворман.
Ушбу соҳани ривожлантиришимиз, муаммоларини ҳал қилишимизда ҳар бир фуқаро, оммавий ахборот воситалари, журналист ҳамда блогерларнинг фикри, эътибори биз учун муҳим ва қадрлидир.
Дўстлар!
Бизнинг асосий вазифамиз – сизнинг ёрдамингиз билан соҳадаги коррупция ва бюрократияга қарши курашадиган, шунингдек, фуқаролар манфаатларига йўналтирилган сифатли хизматларни тақдим этадиган тизимни яратиш.
Биргаликда олиб бориладиган ишлар билан, Сизни узоқ куттирмасдан тез орада ижобий натижаларга эришишимизга ишонаман.

Ҳурмат билан,
Аюбхон Раджиев

https://t.me/avloniyuz
Хабарингиз бор, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида жорий йилнинг 26-27 август кунлари мактабгача таълим ташкилотларида таълим сифатини баҳолаш масалаларига бағишланган халқаро семинар ўтказилди.

Тадбир давомида иштирокчилар томонидан берилган кўплаб саволларга жавоб берилди. Қуйида ушбу савол жавоблардан баъзиларини келтириб ўтамиз:

📥 Агар МТТ раҳбари лавозимга янги тайинланган бўлса, масалан 15-20 кун оралиғида, бу ҳолатда раҳбар фаолиятини ўрганиш бўйича педагоглардан ижтимоий сўровномалар ўтказиладими? (Фарғона вилояти Қўштепа тумани)

✅ МТТ раҳбарининг ушбу лавозимга тайинланган кундан аттестация ўтказиладиган кунга қадар (неча кунлигидан қатъий назар) фаолияти бўйича педагоглардан тегишли ижтимоий сўровномалар ўтказилади.

📥 Қўшма типдаги мактабгача таълим ташкилотлари аттестацияга жалб этиладими? (Самарқанд вилояти)

✅ Қўшма типдаги мактабгача ташкилот аккредитацияси аттестация асосида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Бунда, аттестация жараёнида ушбу МТТнинг ривожланишида нуқсонлари бўлмаган болаларнинг ривожланиш даражалари ҳамда уларга таълим-тарбия берадиган тарбиячиларнинг ўқув машғулотлари кузатилади.

📥 Ташқи бахолаш комиссияси аъзолари таркибида келтирилган МТТларнинг тажрибали педагог ходимларига фақат олий маълумотли тажрибали педагог ходимларни киритиш лозим бўладими, ёки ўрта махсус маълумотли педагог ходимлар киритилса хам бўладими? (Хоразм вилояти Хива тумани)

✅ Ташқи баҳолаш комиссияси таркибига жалб қилинадиган мутахассислар рўйхати тавсия қилинган. Бунда, жалб қилинадиган МТТ тарбиячилари (МТВнинг 2019 йил 1 июлдаги 109-сонли буйруғига асосан тарбиячи – камида ўрта махсус маълумотли бўлиши) ҳамда Кузатув кенгаши аъзолари ўрта махсус маълумотли бўлиши мумкин.

📥 Туманимиздаги Давлат МТТларида логопед ва дефектолог штатлари мавжуд эмас. Комиссия қошида ташкил этилган экспертлар гурухига логопед ва дефектолог ходимлар ўрнига бошқа педагог ходимлар тайинланса бўладими? (Бухоро вилояти Олот тумани)

✅ Туманда фаолият кўрсатаётган МТТларда логопед ва дефектолог штатлари мавжуд бўлмаса, уларнинг ўрнига бошқа педагог ходимларни экспертлар гуруҳига жалб қилиш мумкин.

Мактабгача таълим ташкилотларида таълим сифатини баҳолашга доир қўшимча ахборотлар билан Таълим инспекциясининг телеграмдаги расмий канали (@uztdi) орқали танишиб боришингиз мумкин.

👉 @uztdi
Вопросник для профессоров и преподавателей

Уважаемый преподаватель!

Государственная инспекция по надзору за качеством образования в сотрудничестве с Республиканским советом высшего образования проводит опрос среди преподавателей вузов. Просим Вас оценить посредством данной анкеты проводимую работу по созданию условий для профессорско-преподавательского состава в целях обеспечения качества образования в высших учебных заведениях. По результатам анкетирования будет проводиться практическая работа по улучшению условий, создаваемых для образования и науки в высших учебных заведениях.

Анкета анонимна, и данные анализируются путем статистического обобщения.

Мы призываем Вас к сотрудничеству и благодарим за внимание к качеству образования!

Участвовать в опросе: https://bit.ly/2YHkQt6

👉@uztdi
Профессор-ўқитувчилар учун сўровнома

Ҳурматли устоз!

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Республика Олий таълим кенгаши билан ҳамкорликда профессор-ўқитувчилар ўртасида сўровнома ўтказмоқда. Сиздан олий таълим ташкилотидаги таълим сифатини таъминлаш ва профессор-ўқитувчилар учун яратилган шароитлар бўйича амалга оширилаётган ишларга ушбу сўровнома орқали баҳо беришингизни сўралади. Сўровнома натижалари асосида олий таълим ташкилотларида таълим ва илм-фан учун яратилган шароитларни янада яхшилаш бўйича амалий ишлар амалга оширилади.

Сўровнома аноним бўлиб, маълумотлар статистик умумлаштириш орқали таҳлил қилинади.

Сизни ҳамкорликка чорлаб қоламиз ва таълим сифатига бўлган эътиборингиз учун миннатдорчилик билдирамиз!

Сўровномада иштирок этиш: https://bit.ly/2YHkQt6

👉@uztdi
📥 Аттестация ва давлат аккредитациядан ўтказилаётган давлат МТТ кичик ва гурухлар сони кам бўлса, бу МТТни ташқи комиссия аъзолари 3 кун муддатдан кам бўлган вақт оралиғида ўрганиб тахлил қилса бўладими ёки Низомга мувофиқ айнан 3 кун ўрганиш керакми? (Фарғона вилояти Қўқон шаҳар)

✅ Аттестация жараёнида белгиланган мезонлар (7 та соҳа, 19 та стандарт, 62 та индикатор) белгиланган тартибда 3 кун давомида ўрганилиб, тегишли хулоса ва йўл хариталари белгиланиши лозим.

📥 Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш учун энг кам иш хақининг 15 баравари миқдорида йиғим ундирилади. Агар ушбу таълим ташкилоти "Аттестациядан ўтмади" деб баҳоланса қандай йўл тутилади? (Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир тумани)

✅ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 18-бандида Нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказганлик учун йиғим ундирилиши белгиланган. Шунга кўра, энг кам иш хақининг 15 баравари миқдорида йиғим Нодавлат таълим ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш учун ундирилади. Белгиланган мезон талабларига жавоб бермаган Нодавлат таълим ташкилотлари “Аттестациядан ўтмади” деб баҳоланади.

📥 МТТ ташқи комиссияси томонидан аттестация якунида махсус қутига хамма хужжатлар йиғиндиси мухрланиб комиссия тарафидан ташкилот рахбарига тақдим этилди, аммо Аккредитация комиссияси томонидан ушбу МТТ бўйича "Аккредитацияланмади" деган хулоса келса ушбу қутидаги ҳужжатлар нима қилинади? (Қорақалпоғистон Республикаси Нукус тумани)

✅ Низомнинг 36-бандига асосан “Аккредитацияланмади” деб хулосаланган (“аттестациядан ўтмади”) МТТ нинг раҳбарига тегишли чоралар кўрилади ҳамда бир йилдан кейин қайта аттестациядан ўтказилади. Шунга кўра, ушбу ҳужжатлар 1 йил мобайнида МТТда сақланиши лозим.

📥 МТТлари фаолиятини ички баҳолашдан ўтказишда Низом талаблари бўйича комиссия таркиби камида 9 кишидан иборат ҳолда ташкил этилиши белгилаб қўйилган. Кам компонентли МТТларда комиссия таркибини шакллантиришда қандай йўл тутилади? (Фарғона вилояти Бешариқ тумани)

✅ Кам компонентли МТТларда комиссия таркибини шакллантиришда яқин худуддаги МТТларнинг педагог ходимларини жалб қилиш мумкин. Бунинг учун педагогик кенгашда ушбу масала кўриб чиқилиши ва қарорга киритилиши керак. Шунингдек, баҳолашдан ўтаётган МТТ раҳбари ва қўшимча жалб қилинаётган педагог фаолият юритаётган МТТ раҳбари билан келишилган ҳолда комиссия киритилиб, буйруқ билан тасдиқланади. Ушбу холат бўйича туман МТБ мудири хабардор қилиниши керак.

Мактабгача таълим ташкилотларида таълим сифатини баҳолашга доир қўшимча ахборотлар билан Таълим инспекциясининг телеграмдаги расмий канали (@uztdi) орқали танишиб боришингиз мумкин.

👉 @uztdi
Мактабларда ўқув йилига тайёргарлик масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Сўровларда ота-оналарнинг 76 фоизи мактаб таълимини анъанавий, 24 фоизи эса масофавий шаклда давом эттиришни маъқул кўргани таъкидланди. Шу боис таълим жараёнини бир вақтнинг ўзида икки хил шаклда ташкил этишга қарор қилинди.
Йиғилишда шу борадаги чора-тадбирлар муҳокама қилиниб, ҳам эпидемиологик хавфсизликни, ҳам таълим сифатини таъминлаш бўйича вазифалар белгиланди.
—
Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам подготовки к учебному году в школах.
В соответствующем опросе 76 процентов родителей высказались за традиционную форму, 24 процента – за дистанционную форму обучения. Поэтому принято решение наладить обучение одновременно двумя способами.
На совещании обсуждены предстоящие меры, определены задачи по обеспечению как эпидемиологической безопасности, так и качества образования.

#Mirziyoyev #videoselektor #maktab #talim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
​​Мактабларда таълим жараёни бир вақтнинг ўзида икки хил шаклда ташкил этилади

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 28 август куни умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув йилига тайёргарлик масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Мазкур йиғилишда янги ўқув йили қандай бошлаш бўйича ота-оналар ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари эълон қилинди. Сўровномада иштирок этган 5 миллион 500 минг нафар ота-оналардан 76 фоизи таълим жараёнини мактабга қатнаган ҳолда, яъни анъанавий шаклда олиб бориш тарафдори бўлган. 24 фоизи эса масофавий шаклда – теледарслар орқали давом эттиришни маъқул кўришган.

Бундан ташқари, мазкур масала юзасидан дунёдаги вазият ҳам ўрганилди. Куни кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус дунёда коронавирус касаллиги яна икки йилгача давом этиши мумкинлигини билдирди. БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш пандемия сабабли кўп давлатларда тўхтаб қолган таълим жараёни оқибатлари келгусида дунё ҳамжамияти учун ўта оғир бўлиши мумкинлигини айтди. Бу дегани барчамиз пандемия шароитида коронавирус билан яшаш, ишлаш ва фарзандларимизни ўқитишга тайёр бўлишимиз керак.

Ўқитувчилар билан ўтказилган мулоқотларда ҳам аксарият педагоглар болажонларнинг кўзи ва қалбларини соғинганини, таълим ва тарбия беришга тайёр эканини, мактаблар очилишини орзиқиб кутаётганини билдиришган.

Шу хулосалардан келиб чиқиб, мактабларда таълим жараёнини бир вақтнинг ўзида икки хил шаклда ташкил этишга қарор қилинди. Яъни, аксарият ота-оналар талабига кўра анъанавий, шу билан бирга масофавий шаклда йўлга қўйилади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A